Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Yurist Iroda Qahhorova

Description
Бу канал қонунчиликдаги янгиликлар етказиш, ҳуқуқий мавзудаги саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди. Саволларингизни комментга га жўнатишингиз мумкин⚖️
https://www.youtube.com/@iroda_yurist
https://instagram.com/iroda_yurist
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

1 month, 1 week ago

*❗️ОТА ЁКИ ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ БЎЛИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ ?
*📄 Оила кодексининг 81-моддасига кўра,**

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-она қайси болага нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса, шу болага нисбатан бўлган қариндошлик фактига асосланган барча ҳуқуқлардан, шу жумладан ундан таъминот олиш, шунингдек болали фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва нафақалар олиш ҳуқуқларидан маҳрум бўлади.

❗️Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.

Ота ёки онаси ўзига нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бола, агар у фарзандликка олинган бўлмаса, турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини ёки турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади, шунингдек ота ёки онаси ва бошқа қон-қариндошлари билан туғишганлик фактига асосланган барча мулкий ҳуқуқларини, жумладан мерос олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

Болани ота ёки онасига беришнинг имконияти бўлмаган ёки ота-онанинг ҳар иккаласи ҳам ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, бола васийлик ва ҳомийлик органининг қарамоғига олиб берилади.

❗️Ота-она (улардан бири) ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда болани фарзандликка олишга улар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган кундан кейин камида олти ой ўтгач йўл қўйилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 1 week ago

Боқувчисини йўқотган оилага солиқ имтиёзи борми?

Assalomu alaykum. Men maktabda oʻqituvchi boʻlib ishlayman. 2 nafar farzandim bor. Turmush oʻrtogʻim vafot etgan. Men daromad soligʻi, mol-mulk soligʻidan qanday imtiyozga egaman?

ЖАВОБ

Солиқ кодексининг 421-моддасида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи юзасидан имтиёзлар белгиланган.

🙅‍♂ Бироқ улар қаторида сиздаги ҳолатга мос келадиган имтиёз мавжуд эмас.

Шунингдек, кодекснинг 436-моддасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган ер участкаларига нисбатан ер солиғи бўйича имтиёз белгиланган. Ушбу модданинг 5-бандида боқувчисини йўқотган кўп болали оилаларга солиқ имтиёзи қайд этилган.

Лекин Оила кодексининг 4-1-моддасида тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила эканлиги қайд этилган.

Шунга кўра сизга ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёз мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Шундай бўлса-да, сизда даромад солиғи бўйича имтиёз мавжуд.

Қаранг! ушбу кодекс 380-моддаси 6-бандига кўра икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар солиқ солишдан қисман яъни даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида солиқдан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2023 йилдаги ПФ-196-сон Фармонига кўра МҲТЭКМ 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

Демак, даромадингизнинг 1 480 500  сўм қисми даромад солиғидан озод қилинади.

❗️Мисол учун сизнинг ойлик даромадингиз 3 млн сўмни ташкил этса, юқоридаги сумма солиқдан озод қилингани ҳисобига сизнинг 1 519 500  сўм миқдоридаги даромадингиздан ушбу кодекс 381-моддасига биноан 12 фоиз миқодирда даромад солиғи ундирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 1 week ago

*❗️МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИГА ҚАНДАЙ ШАРТЛАР КИРИТИЛМАСЛИГИ КЕРАК ?*

📄 Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра, меҳнат шартномасининг мазмунига:

▪️ходимнинг ҳолатини меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштирадиган;

▪️меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;

▪️мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;

▪️ходимни қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам ходимнинг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган, шаънига, қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилмаслиги керак, агар улар киритилган бўлса, ҳақиқий бўлмайди.

❗️Меҳнат шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги меҳнат шартномасининг тўлиғича ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 2 weeks ago

Энди суюнчи пули берилмайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, бола туғилганида суюнчи ўрнида тақдим этиладиган бир марталик нафақа пулини бериш тартиби ўзгартирилди.

2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули:
▪️ 1-фарзанд учун - барча аёлларга;
▪️ 2-фарзанд учун - фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 2 weeks ago

❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛДИРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНЧА ДАРОМАД ЁЗИЛАДИ ?⚡️САВОЛ;Мен ижтимоий нафақа олиш учун солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда мени бир ойлик норматив даромадим қанча хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ;Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомда, ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (1 050 000 сўм)нинг икки баравари (2 100 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади дейилган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 100 000 сўм даромад топаётган шахсга хисобланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда бу суммадан кам пул топсангиз хам, кўп топсангиз хам фарқи йўқ. Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 2 weeks ago

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 3 weeks ago

#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

Қонунчиликка кўра, уч ёшга тўлмаган боланинг бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда ишлайдиган ота-онасидан бирига (васийсига) ҳафтасига 35 соатдан ошмайдиган иш вақти давомийлиги белгиланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 3 weeks ago

ИШСИЗ ЁШЛАР "ЁШЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен бирор-бир расмий жойда ишламайман. Ёшим 26 да. Ёшлар дафтарига киритилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган шахслар ёшлар дафтарига киритилиши мумкинлиги белгиланган.

Юқоридаги асосга кўра, Сиз ҳозирги ҳолатингизда ишсизлигингиз сабабли ёшлар дафтарига киритилишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 3 weeks ago

❗️ИККИ ВА УНДАН ОРТИҚ 12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРИ БЎЛГАН ОТА-ОНАЛАРГА ҚЎШИМЧА ТАЪТИЛ БЕРИЛАДИ📄 Амалдаги Меҳнат кодексининг 401-моддасига асосан, ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ҳар йили давомийлиги камида тўрт календарь кун бўлган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.

Ушбу таътил йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши ёки иш берувчи билан келишиб белгиланадиган даврда ушбу таътилдан алоҳида (тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб), лекин фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилиши мумкин.

❗️Ушбу таътилни кейинги иш йилига кўчиришга ёки уни пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

1 month, 3 weeks ago

Бугун ажойиб кун бўлди🔥
Қизиқми?

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇

Telegram | Youtube|Instagram | Tik Tok

Савол бериш учун 👇

@Iroda_yuristdan_javob_bot

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago