Крупнейшее медиа об интернет-культуре и технологиях.
Больше интересного на https://exploit.media
Написать в редакцию: @exploitex_bot
Сотрудничество: @todaycast
№ 4912855311
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Не заходи без шапочки из фольги и пары надежных проксей. Интернет, уязвимости, полезные сервисы и IT-безопасность.
Связь с редакцией: @nankok
Сотрудничество: @holartem
№ 4958183748
Last updated 2 weeks, 4 days ago
Первый верифицированный канал о технологиях и искусственном интеллекте.
Сотрудничество/Реклама: @alexostro1
Помощник: @Spiral_Yuri
Сотрудничаем с Tgpodbor_official
Last updated 2 months, 3 weeks ago
КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ
МУБОРАК БЎЛСИН!!!
Яқинлашиб келаётган 2025-йилда хонадонингизга омад, бахт, оилавий қувонч ва хотиржамлик тилайман!
Ҳамиша Аллоҳнинг назарида бўлинг. Дастурхонингизга файз-у барака берсин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Умрингиз узун, қалбингиз ҳамиша бутун, чехрангиз ёниқ бўлсин!
Ушбу йилда барча орзуларинггиз амалга ошсин! Бахт-у омад, севги-муҳаббат ва табассум сизни асло тарк этмасин қадрдонларим!
Сизга чексиз эҳтиром ила: Отабек Мирзақобилов.
.................Кўзойнак................
Сочимга оқ тушди, юз -- ғариб
Мен ҳали ўттизга кирдимку!
Жаннатий чеҳрани ахтариб,
Ниқоби -- соп танни кўрдимку.
Қўлида қуртлаган қошиғи,
Қўл теккан ошимни ошиғи,
Ялоқхўр -- манглайда ёзиғи,
Этин ёғ ёпганни кўрдимку!
Сахийни ер ютган, ёмон кўп,
Бошоғин қуш еган -- сомон кўп.
Пасткашга ой туққан замон кўп,
Мард -- кетмон чопганни кўрдимку.
Дардимни тинглаган кар чиқди,
Эр десам кетидан "шар" чиқди!
Рўмолни "соя"лаб ғар чиқди.
Тўнғизга боптани кўрдимку.
Бировни шеърини менчиклаб,
Бировни эрини менчиклаб...
Зохири Художўй -- иблисқалб,
Шалтиллаб чопганни кўрдимку!
Жон тутсам тили бир -- шева деб,
Кесилган шохимдан мева деб!
Нон берсам бечора-бева деб,
Ит бўлиб қопганни кўрдимку.
Талашган дунёни зарини,
Кўрмаслар ўзидан нарини.
Худога соб қўйдим барини --
Худодан топганни кўрдимку.
Сочимга оқ тушди, кўзга ром,
Мен эрта ўттизга кирдимку...!
Отабек Мирзақобилов.
ЭРТАК ҲАҚИДА ЭРТАК
Болаликда қўймасдим омон:
– Эртак айтиб беринг, бувижон!
Бувим айтган эртакда доим
муродига етарди инсон.
Эртакдаги чўпон сингари
севиб қолдим мен ҳам беқарор,
севганимнинг эртаклардаги
маликадай кулгичлари бор.
Эртакдаги севги сингари
остин-устун бўлди еру кўк,
фақат...
фақат эртаклардаги
чўпон каби севилганим йўқ.
Тағин ҳижрон суриб келди от,
армон бу – кул остидаги чўғ.
Айбим менинг –
шаҳзода бўлиб,
кошонада туғилганим йўқ.
То муродга етмай афсонам
тугамасин дер эдим ҳаргиз.
– Эртак тамом! – деди жилмайиб
юрагимни ўғирлаган қиз.
Наҳот шундоқ тугар?
У ҳамон
юрагимни қайтиб бермаган...
Бувижоним менга ҳеч қачон,
бундай эртак айтиб бермаган.
© Мансур ЖУМАЕВ
...............Почча.............
Почча, почча, жон почча.
Бу қандай замон почча.
То опамни олгунча,
Бизга меҳрибон почча.
Кейин таьмалар чиқди.
Сохта тамаллар чиқди.
Ҳар куни янги қилиқ,
Янги амаллар чиқди.
Опам йиғлар, жигар-да.
Бизга ҳам кун тегарда.
Бугун сизга минг қуллуқ,
Ўтирибсиз эгарда!
Почча, почча жон почча.
Ўзига бек, хон почча.
Бутун уруғ аймоғи,
Мулкимга султон почча.
Нонимиз ҳам сизники.
Жонимиз ҳам сизники.
Ногоҳ ичгингиз келса,
Қонимиз ҳам сизники.
Ахир отам шундай дер:
-- Мақта, ширин калом бер.
Қиз узатган жойингни,
Кучугига салом бер.
Почча, почча, жон почча.
Зохири ёлғон почча.
Гўё соҳиби саҳий,
Итлар қопағон почча.
Дунё эмас дил беринг.
Сал қайишинг, қўл беринг.
Отлар остида қолган,
Пиёдага йўл беринг.
Майли йўллар тор бўлсин.
Бизга Худо ёр бўлсин.
Тоғасига ўхшаган,
Жиянларим бор бўлсин.
Почча, почча, жон почча.
Сиз зўр, мен ёмон почча.
Бугун сизники аммо --
Алмашар замон почча.
Отабек Мирзақобилов.
........Ўғил кутиб........
Бугун кайфият хушрўй,
Ишга ҳам қилди тасир.
Қани хотин, чойдан қўй,
Уйда нима гап...? Гапир.
Дилбар қизим яхшими?
Кўринмайди Малика.
Мактабида нима гап?
Дарс қилдими Насиба?
Қани келсин эркатой,
Мени она қизимдан...
Энг эси кўп Ўғилой --
Ўғил бола қизимдан
Шокалад олиб келдим,
Жоним, асал қизимга.
Фақат шуерда е хўп,
Ишқама ёстиғимга...
Қизим синглингга қара,
Сўнг чақир Маликани.
Қайсинг олдинг,боғчадан,
Умида, Улбекани?
Хотин, бордингми бугун,
Дўхтир қон-пон олдими?
Ичдингми дори-дармон?
Оғриқларинг қолдими?
Сен дўхтирга кетган пайт,
Ким қаради бешикка?
Қара тур қизингга айт,
Гул чизмасин эшикка!
Овқат-повқат қилдингми?
Таталаб кетди қорин.
Тезлаш энди онаси,
Опке қозонда борин.
Кейин қара бешикка,
Улбўсин инграр роса,
Ечиб ол, ўйнатайлик,
Ухлатмайди бўлмаса...
Хотин борингга шукур,
Ҳаётимда маёқсан.
Ўзингни эҳтиёт қил,
Ахир оғироёқсан.....
...Шу йўсинда кун ўтар,
Каттаряпти қизлар ҳам.
Кимдан зўр, кимдан баттар,
Яшаяпмиз бизлар ҳам.
Қизларимку бойлигим,
Қаср кўнглим хонаси.
Фариштадай хотиним,
Етти қизни онаси
Ўғил берса Худойим,
Яхшиликка йўяман.
Қиз туғилса отини
Шукрона --деб қўяман.
Отабек Мирзақобилов.
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар! Сизларни "1-октябръ устоз ва мураббийлар куни" муносабати билан муборакбод этаман. Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва миллат болаларини тарбиялашдек заҳматли, аммо шу билан бирга ўта шарафли бўлган меҳнатингиз йўлида улкан зафарлар тилайман! Бизнинг бахтимизга доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Чексиз ҳурмат билан: Отабек Мирзақобилов.
МУСОФИР ОТА
Тирикчилик юкин ортиб гарданига,
Мусофир юрт азобларин кўрган ота,
Мингта ташвиш, мингта юмуш бир жонига,
Индамасдан ҳомуш ҳаёл сурган ота.
Бу дунёда ташвишлар кўп,юмушлар мўл,
Эришмайсан мақсад сари тўтмасанг йўл,
Ҳаммасига керак экан аслида пул,
Пул дардида олисларда юрган ота.
Кўнгил қурғур алосини истайверар,
Чет элники,,Бало''сини истайверар,
Қудалари тўйни қил деб қистайверар,
Бедор бўлиб тўй устида турган ота.
Тонглар боши карахт бўлиб уйғонади,
Оқшомлари ухлолмасдан тўлғонади,
Чорасизлик дардида кўп қайналади,
Ташвиш,ғамлар кўнглига хўп урган ота.
Уч йил бўлди боргани йўқ уйига ҳам,
Ғамлар раҳна солар ҳаёл,ўйига ҳам,
Келолмасдан ҳатто қизин тўйига ҳам,
Телефонда оқ фотиҳа берган ота.
Тирикчилик қопин ортиб елкасига,
Мусофирда юртлар кезиб юрган ота,
✍Хуршид Карим
................Тасаввур.................
Тасаввур қил иккимиз ойда.
Одам кўзи етмаган жойда.
Бизга дардлар бегона буткул,
Висол кутар биллур саройда.
Тасаввур қил фақат сен ва мен,
Булутларни қучиб юрибмиз,
Жаннат билан ораси бир эн,
Юлдуззорда учиб юрибмиз.
Хўп сийлаган, тақдир ҳотамтой,
Ёлгонлар ҳам чин туғар бизга.
Кечалари кўзи ёриб ой --
Кундузлари кун туғар бизга.
Тўйимизда аҳли самовот,
Нурдан болиш, парда тўқийди.
Гувоҳ бўлар бутун коинот,
Офтоб -- имом, никоҳ ўқийди.
Чимилдиққа чорлар юлдузлар
Ой жилмайиб ботиб кетади.
Бўлсаларга кўмилган юзлар,
Уйқусиз тонг отиб кетади...
...Бўлди энди, бунда ишим йўқ,
Фақат кўкка назар соламан.
Ойга кетдик эркам, тезроқ чиқ,
Ерда қолсам ўлиб қоламан.
Тасаввурга тор келмас само,
У бор жойда севги ўлмайди.
Жонсиз яшаш мумкин-у, аммо,
Муҳаббатсиз яшаб бўлмайди!
Отабек Мирзақобилов.
.....Милицияхонада....
Кийганингиз ям-яшил,
Бўйингизга ярашган.
Дудоғингиз қон билан,
Қизилликни талашган.
Кўриб кўзим куйгандай,
Аҳволим ёмондир қиз.
Икки кулгичингизга,
Шайдоман командир қиз.
Меҳр тутсам жон билан,
Истарму ич-ичингиз?
Мен кўзингиз асири --
Телба жиноятчингиз.
Қонунни билмас севги
Бузиб кетар гоҳида.
Ақлим арқонларини,
Узиб кетар гоҳида.
Не ажабки борлиғим,
Фақат ишқ томондир қиз.
Ўртада юрак хаста,
Ранг-рўйим сомондир қиз.
Иқрорман қилмишимга,
Гуноҳимни биламан.
Яхши кўраман сизни,
Алдаб нима қиламан.
Мен жанжалкаш, безори,
(Балки менга жазо шу).
Қанийди қалбингизга,
Қамалиб кетсам мангу.
Киприкларингиз найза,
Қошингиз камондир қиз.
Тафтингиз мени бунча,
Куйдирар командир қиз.
Иш вақтингиз тугаса
Ёришгандай юзингиз.
Титкиланар телефон,
Чақнаб кетар кўзингиз.
Сўнг узун бармоқларда,
Ёддан рақам терасиз.
Севгимга осонгина,
Ўлим жазо берасиз.
Кўз очганди муҳаббат,
Куттирмади ўлими.
Ҳаммасига гувоҳ бир,
Ички ишлар бўлими...
Тамом!
Менинг фожиям,
Ҳаётий романдир қиз.
Қаранг мен бир безори,
Сиз эса командир қиз.
Отабек Мирзақобилов.
Крупнейшее медиа об интернет-культуре и технологиях.
Больше интересного на https://exploit.media
Написать в редакцию: @exploitex_bot
Сотрудничество: @todaycast
№ 4912855311
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Не заходи без шапочки из фольги и пары надежных проксей. Интернет, уязвимости, полезные сервисы и IT-безопасность.
Связь с редакцией: @nankok
Сотрудничество: @holartem
№ 4958183748
Last updated 2 weeks, 4 days ago
Первый верифицированный канал о технологиях и искусственном интеллекте.
Сотрудничество/Реклама: @alexostro1
Помощник: @Spiral_Yuri
Сотрудничаем с Tgpodbor_official
Last updated 2 months, 3 weeks ago