ЖАҲОНГИР НОМОЗОВ ИЖОДИ

Description
"Butov Azerbaycan" газетасининг Ўзбекистон бўйича мухбири, "Дунё талантлари" халқаро уюшмаси аъзоси, "Абай" медали, "Халқаро Амир Темур Хайрия Жамоат Фонди " эсдалик нишони соҳиби, Жаҳонгир Номозовнинг, ижодий канали. Мурожаат: @Jahongir_Nomozov24
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago

1 month ago
ЖАҲОНГИР НОМОЗОВ ИЖОДИ
1 month ago
1 month ago

Share 1734546088-19-25 dekabr 2024.pdf

4 months ago

ИЧИМГА ҚОР ЁҒИБ ТУРГАНИДА ҲАМ...

Ёлғон ўйинларга тўлиб кетган муҳитда шоир юрагингни омон сақлаб юриш осон эмас!
Кўзбўямачмликлар, бу ўйинларни кўриб турсанг-да, қўлингдан ҳеч нарса келмаслигини билиб, ич-ичингдан зил кетасан.
Бундай вазиятларда ҳар қандай одамнинг, ҳар қайси ижодкорнинг юраги яраланиб, умидлари учқунсизланиб, тушкунлик гирдобига тушади. Истаймизми,йўқми бошимизга тушган кўргуликни сабр билан яшаб ўтишга мажбурмиз.
Энг оғир,  энг қайғули пайтларимда ҳам Аллоҳдан умидимни узмай, мусибатларимга офият сўрайман.
Ана шундай дамларда менга маънавий  муршидим Мавлоно Румийнинг ҳикматли сўзлари юрагимга нур, руҳимга ҳузур бағишлайди.
"Ҳар нарсага жонингни сиқма, эй кўнгил,
На бу дарлар мангудир, на бу умр."

Шундай экан, беш кунлик ҳаётда ҳар нарсага  жонимни жабборга бериб, дунёга берилишимдан нима наф?!
Одамзот қийинчилилик, синовлар орқали оламни теран англаб, инсонларни яна-да яхшироқ танийди.
Аллоҳ  шундай кишилар билан учраштириб, улар орқали Ўзингни ва Ўзини  яхши танитиб, ундан  бошқасига умид боғламасликни ўргатиб қўяркан.
Барибир ожизлигимизга борамиз-да... Қандай қилиб, инсонларга ишонмаслик, уларни севмаслик мумкин?!...
Аммо ҳар нарсада меъёр бўлгани ёмон бўлмас экан...
Кимгадир қаттиқ меҳр бердингми, ҳурматидан ортиқ эҳтиром кўрсатдингми, Аллоҳдан кўра кўпроқ умидингни бандасига боғладингми, бунинг охири пушаймон ва надоматдан иборат...
Мени оёғимга тушов бўлиб,  фақат пушаймонлар келтирганган хислатларим ҳақида алоҳида гапирмасам бўлмайди.
Ҳаммага ўзимдек ишониш, худди  ўзимдек ўйлаш шу вақтгача анча қимматга тушиб келган.
Баъзида ҳаммасига қўлимни силтаб кетгим ҳам келган...
Лекин, ҳаётда ҳамма нарсага қўл силтаб кетиш учун келмаганимни англаб, ўзимни қаттиқ қўлга олиб, астойдил курашда давом этаман!
Агар бугунимни майда дард, ҳасратларга таслим этсам, эртанги ғалабани,имкониятни, кучни бой бераман.
Синовлар йўлимни тўсиб,  руҳимни чўктиришга урингани билан асло курашдан тўхтамайман. 
Эзгу мақсадларим, келажак орзуларим  учун курашдан чарчамайман.
Ҳеч ким осонликча ёруғ келадакка эришмаган.
Тўғри йўлда эканлигим, Яратганнинг ёрлигига ишончим комиллиги боис: "Ҳеч қачон, ҳеч қачон, ҳеч қачон таслим бўлмайман!"  Мени мағлуб этаман, ярим йўлда қолдираман деганларни муваффақиятларим билан азоблайман. Менга қанча тўсқинлик қилганингиз сари, шунча курашиб, мақсад сари олға интилавераман.
Ишончимни синдириб, руҳимни сўндирмоққа қанча бел боғламанг, барбир қўлингиздан келмайди.
Ишончимни, умидларимни Аллоҳнинг дуоларига боғлаб, руҳимни унга омонат топширганман.
Тошқин дарёга минг тўғон қўйганингиз билан,тўғонларни парчалаб ўтади.
Мен ҳам жўшқин дарё мисоли барча қайғу, ҳасратлар устидан босиб ўтиб кетаман.
Севимли шоирам Хосият РУСТАМОВА ёзганидек:

Ичимга қор ёғиб турганида ҳам,
Мен кулиб туришим керак ҳамма вақт.

Мен ҳам энг қийин дамларни метин ирода билан, кулиб енгиб ўтаман.
Бугунги бошимга ёғаётган қорлар эртанги баҳорларимнинг даракчисидир...

Жаҳонгир НОМОЗОВ

4 months ago

ILTIJO

Darding ortganida Xudo deb bo‘zlagil,
Har neki izlarsan,Xudodan izlagil
.

Jaloliddin Rumiy

? ? ? ? ? ? ? ? ? ?

Xatolar bo‘ynimga dor bo‘ldi Tangrim,
Bog‘larim qahraton qor bo‘ldi
Tangrim.
Shukrlar kamayib sabrim bitganda,
Ko‘nglimga dunyolar tor bo‘ldi Tangrim .

*Dardim ortganida senga bo‘zladim,
Har neki izlasam sendan izladim.
Yodingni,yodimdan unutgan paytlar,
Men yomon muzladim,yomon muzladim.

Ne topdim nolamni bandangga aytib,
Ruhim arosatda, adashdi daydib,
Jannat yo‘llaridan ortimga qaytib,
Alal- oqibatda xor bo‘ldim Tangrim.

Tiladim bulutni sog‘di yomg‘irlar,
Meni deb esidan og‘di yomg‘irlar.
Qaqshagan ko‘nglimni gullatmoq uchun,
Men bilan qo‘shilib yog‘di, yomg‘irlar...

Sig‘madim netayin,bahor yozga men ,
Qora she’rlar yozdim oq qog‘ozga men...
Xudojon, o‘zimga kelishim gumon
Sajdalar qilmasam joynamozga men... ?

? ILTIJO
Jahongir Nomozov she'ri
? Zarnigor Ibragimova ijrosi

@JahongirNomozov

4 months ago

МУНОЖОТ

Васлингдан мосуво кунларни кечдим,
Э бир хор, бир расво кунларни кечдим,
Ўлимдай бедаво кунларни кечдим,
Кечиб ўтарманми ёдингни, Худо?
Фалак найрангидан руҳим ичмади,
Кўнглимни қуш қилдим барбир учмади,
Бир қошиқ қонимдан дунё кечмади,
Кечиб ўтарманми ишқингни, Эгам?
Фано боғларидан япроқ тўкилар,
Ҳар япроқ бандида бир оҳ тўкилар,
Боқ, жоним шу лаҳза Оллоҳ тўкилар —
Кечиб ўтарманми нурингни, Худо?
Нигоҳ солсам кўзим йўлларга тушди,
Дилин тополмаган, дилларга тушди,
Занжирларга тушди, ғулларга тушди
Кечиб ўтарманми эркингни, Худо —
Ки қандоқ васф этай кўркингни, Худо?
Санобар эдим ман, азал озорлиғ,
Жунун пешонамга битилган ёрлиғ
Буткул девонаман, буткул хумморлиғ —
Қучиб ўтарманми аршингни, Эгам?
Дардимни шеър қилдим кўксимга ёзиб,
Сўрма ҳеч, бир севдим ақлимдан озиб,
Сен берган умрни ошуфта кезиб,
Кечиб ўтарманми ёдингни, Худо,
Сен кечгил мен каби додингни, Худо!

Санобар МЕҲМОН

6 months, 3 weeks ago

Гўзал ижро учун Нодира опамга алоҳида эътибор!

?Нодира
✍️ Жаҳонгир НОМОЗОВ

Зорланганим билан нима ўзгарар,
Ғамлар чекканимдан ахир не фойда?
Истеъдодлар синар,умидлар сўнар,
Адолат барқарор бўлмаган жойда...

Бесабаб қонимда қайнамас исён,
Не сабаб? Чўғ бўлиб, ўт бўлиб куймай.
Курашсиз арзонга сотилса майдон,
Рақиб ғолиб бўлса, жангларга кирмай...

Бу сохта курашлар ким учун ўзи,
Бундай томошалар ким учун керак?
Нега шаффофлик йўқ, боғлайсиз кўзни,
Не учун ўйинлар қурбони юрак?!

Соғлом рақобат йўқ, йўқ соғлом муҳит,
Фақат мансаб,бойлик ўйлайсиз шонни.
Жар солиб айтаман  сақламай сукут,
Қўлингизда бўлса ташланг осмонни!

Мақсадлар бормикан, муддао нима?
Кўнгилларга фитна тўлдиришмасми?
Тузилган режалар, қилинган ишлар,
Фақат истеъдодни ўлдиришмасми?!

27.06.2024
⏱️23:50

Жаҳонгир НОМОЗОВ

6 months, 3 weeks ago

Гўзал ва қалбга етиб борадиган гўзал ижро учун чексиз ташаккур!

БАРДОШ

Қандайин кунларни кўрмади бошим,
Қолиб кетдим гоҳи туҳматларга ҳам.
Минбарда ҳақ сўзни айтганим учун,
Номим ўчиришди рўйҳатлардан ҳам...

✍️ Жахонгир Номозов

?️Нодира

@qalb_sadolari_nodira

@JahongirNomozov

7 months ago

ЮРАГИМ ЁРГА ОШИҚ

Булбулга зор-интизор,
Чаманда гул қонайди.
Бечора ҳоли абгор,
Армонда дил , қонайди.
Кўзёшим қизил денгиз,
Уммонда, Нил қонайди.

Тоғлардан селлар мисол,
Кўчиб келади тошлар.
Гўё яшин тезликда,
Учиб келади тошлар.
Мазлумларнинг қонини,
Ичиб келади тошлар.

Айвонларга ҳар баҳор,
Ин қурасан қалдирғоч.
Қайси уйда,фаришта,
Жин кўрасан қалдирғоч.
Асра болаларингни,
Еб қўймасин илон оч.

Ишласам жавлон уриб,
Манглайдан тер тўкилар.
Юрагимни силкитсам,
Руҳимдан шеър тўкилар.
Кўнгилдан ёзилган сўз,
Кўнгил билан ўқилар.

Ким дунё ўткинчи дер,
Ким мангу дер у абад.
Ким чин ишқни англабди,
У ўзин топмиш албат.
Дунёни ушлаб турган,
Ягона куч муҳаббат.

Куз хазонни эркалар,
Қиш ҳамон қорга ошиқ.
Ким шодликка шайдою,
Яна ким зорга ошиқ.
Мени севиб севдирган,
Юрагим Ёрга ошиқ!
Юрагим Ёрга ошиқ!

Жаҳонгир Номозов
08.04.2021
@JahongirNomozov

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks ago