Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

YURIST MASLAHATI

Description
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад

5 days, 18 hours ago

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага беришнинг янги тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.04.2024 йилдаги 223-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

5 days, 20 hours ago

Кўпчилик Олий Суд рахбаряти қабулига ёзилиш масаласида мурожаат қилади. Олий суд қабулига ариза қолдириш учун расмий сайтда имконият яратилган. Ариза юбориш ҳаволасини юбориб қўямиз

Олий суд раҳбарияти қабулига ариза юбориш👇****https://qabul.sud.uz/#/

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

5 days, 21 hours ago

#Кадровик
Ўзбекистон Республикаси Олий суди тизимидаги вакант жойлар тўғрисида маълумотлар

Расмий сайт маълумотлари асосида

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

"Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун қонун қабул қилинди. Қонун 16.05.2024 кундан амалга киради.
Қонун талаблари билан батафси постларда таништириб борамиз

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

ҲАММА ЙЎНАЛИШ ЭГАЛАРИ ҲАМ ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРИ БЎЛА ОЛМАЙДИ. ТАЛАБЛАРИ БОР

Ассалому алайкум Мурожаатим мазмуни шуки, мактабларда амалиетчи психологи лавозими мавжуд булиб, ушбу амалиетчи психолог 7 йил мехнат стажига эга була туриб, мактаб директори уринбосари булиши учун педагог малакасига эга булмаганлиги сабабли директорнинг УИБДУ еки ММИБДУ лавозимига туман Адлия булими томонидан буйрук рад этиляпти. Шу мурожаатни ижобий хал этишда ердам бера оласими?. Бу ерда муаммо психолог педагог эмас дейилмокда.

*📍ЖАВОБ:
Ўзбeкистон Рeспубликаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 16-августдаги 247-сонли
"Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари, туман (шаҳар) бўлинмалари, вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи*га асосан:

Умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (ЎИБДЎ) лавозимига қўйилган малака тавсифлари қуйидагилардир:

*👉 Маълумот:* Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

*👉 Мутахассислик:* Педагогика йўналиши;

*👉 Меҳнат стажи:* Камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж;

*👉 Компьютер саводхонлиги:* Майкрасофт Оффиcе-дастури (Word,
Фаcел, Поwер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил
фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

*👉 Қўшимча талаблар:* Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбий тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунлардан тўлиқ хабардор бўлиши;
Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартлардан хабардор бўлиши, доимий равишда малакасини оширганлиги.

Умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (ММИБДЎ) лавозимига қўйилган малака тавсифлари ҳам юқоридаки каби белгиланган:

*👉 Маълумот:* Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради);

*👉 Мутахассислик:* Педагогика йўналиши;

*👉 Меҳнат стажи:* Камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стаж;

*👉 Компьютер саводхонлиги:* Майкрасофт Оффиcе-дастури (Word,
Фаcел, Поwер Поинт ва ҳ.к), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил
фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши;

*👉 Қўшимча талаблар:* Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбий тўғрисида"ги, "Таълим тўғрисида"ги, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонунлардан тўлиқ хабардор бўлиши;
Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
Соҳа бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳамда стандартлардан хабардор бўлиши, доимий равишда малакасини оширганлиги.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, психологда педагогика йўналиши бўйича мутахассислик бўлмаса, у умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ёки маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўла олмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

#Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

👉 Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

👉 Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

👉 Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

👉 Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.
Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
👉 уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
👉 уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
👉 беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
👉 ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
👉 ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ВМҚ-91 қабул қилинди.

Аттестация таьлим ташкилотининг фаолиятини баҳолашда давлат назоратининг асосий шакли ҳисобланади ва унинг **мақсади таълим ташкилотларида таълим сифатининг давлат таълим стандартлари ҳамда давлат таълим талабларига мувофиқлигини аниклашдан иборат.

❗️ Қарорга кўра ҳам давлат ҳам нодавлат таълим муассасалари аттестациядан ўтказилади**

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

БИРОВГА БЕРГАН ҚАРЗИНГИЗНИ ГУВОҲ БИЛАН ИСБОТЛАЙ ОЛМАЙСИЗ

Қонунчиликка кўра Фуқаролик кодексининг 733-моддаси 1-қисмига биноан қарз берувчи юридик шахс бўлганида ёки фуқаролар ўртасида тузилган қарз шартномасининг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда қарз шартномасини оддий ёзма шаклда тузилиши талаб қилинади.

Қарз шартномасининг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди.

Фуқаролик кодексининг 109-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ тарафлар бундай ҳолда гувоҳларнинг кўрсатувларига асосланишга ҳақли эмас, лекин бу уларни ёзма ва бошқа далиллар келтириш имкониятидан маҳрум қилмайди.
Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 1 week ago

Кеча бир фермер мурожаат қилиб, банкротлик иши қўзғатилаган Кластер пахтамизни биржадан сотиб олмоқда, унинг фермерлар билан шартнома тузиш ҳуқуқи бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот беришимизни сўраганди.

Тўловга қобилятсизлик тўғрисидаги қонуннинг 63-моддасига асосан Қарздор тузган ҳар қандай битим, шу жумладан қарздор тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилгунига ёки ташқи бошқарув ёхуд суд санацияси тартиб-таомиллари жорий этилгунига қадар тузган битим қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича суд бошқарувчисининг аризасига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Яъни бу ерда битим суд томонидан ҳақийқий эмас деб топилиши мумкин.

Битим ҳақийқий эмас деб топилса нима бўлади?

Фуқаролик кодексининг 114-моддасига асосан Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 months, 3 weeks ago

КРЕДИТ ТЎЛАШДА ҲЕЧ КИМГА ИМТИЁЗ МАВЖУД ЭМАС ЎЙЛАМАСДАН КРЕДИТ ОЛМАНГ
Фуқаро мурожаати: Ассалому алейкум мен ишсиз аёлман 2 йил аввал иссикхонага деб имтиезли кредит олганман ерим яхши пул топарди кридитни уз вактида тулаб келганмиз тусатдан еримни буйраги ишламай гемодиализга тушиб колди хозир 2 гурух ногирони кридитни бераолмаяпмиз шунга нима килишни билмайман утган йил декабря оидан бери тулаганим ек

*📍 ЖАВОБ*

Сизнинг вазиятингизда кредит тўловини кечиктириш бўйича имтиёз мавжуд эмас. Тўлов амалга оширилмаган ҳар бир кун учун қарздорлигингизга яна қўшимча фоизлар қўшилиб бораверади. Шу сабабли кредит қарздорлигини ўз вақтида тўлаб боришга ҳаракат қилинг.

Фуқаролик кодексининг 744-моддасига асосан Кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.

Кредит қарздорлигингиз ошиб бораверса, банк шартномда белгиланган муддат ўтганидан сўнг қарздорликни ундириш мақсадида судга мурожаат қилади. Суд банкнинг талабини қаноатлантириб шу бўйича қарор чиқарса, ишингиз давлат ижрочисига (МИБ) га ўтади. Агар унда ҳам қарздорлик мажбуриятингизни ихиёрий равишда бажармасангиз, давлат ижрочиси қарздорликни ундириш учун "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасида кўрсатилган мажбурий ижро этиш чораларидан бирини қўллайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад