YURIST MASLAHATI

Description
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat

Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.

Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

2 weeks ago

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши

Корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Уй-жойга, кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқи (сотиб олиш, ҳадя қилиш ёки мерос бўйича олиш ва бошқа ҳолларда) ушбу объектларга бўлган мулк ҳуқуқи билан биргаликда бошқа шахсларга ўтаётганда уй-жой, кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган барча ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади.

Ер кодекси 22-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks ago

Навбатдаги ғалаба!Ҳозиргина фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида бир муҳим судимиз якунланди.

Ҳимоямиз остидаги мактаб директори билан қонунга зид равишда Меҳнат кодексининг 157-моддаси (меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш) тартибида у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган эди.

Суд жараёнида директор билан меҳнат шартномасини бекор қилишда амалдаги Меҳнат кодекси талаблари бузилганлигини исботлаб бердик.

Ишни кўрган судья Х.Абдиев масаланинг ҳар бир жиҳатини чуқур таҳлил қилиб, ҳар бир далил ва асосни синчиклаб ўрганди. Якунда ходимни ишга тиклаш, мажбурий прогул ва бошқа суммаларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.Қабул қилинган қарор юзасидан суд тушунтиришида ҳар бир қонун бузилиш ҳолатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳеч қачон ҳуқуқингиз ва қонуний манфаатларингиз топталишига йўл қўйманг! Адолат – ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳаққи, уни ҳимоя қилиш эса бизнинг бурчимиздир!

Адвокат Мухриддин Шамсиддинов

*👉 @yuristlar_maslahati 👈***

2 weeks ago
**Фермерлар ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишни …

Фермерлар ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишни сўраб қўрқмасдан нотариусга боришлари мумкин. Энди барча ҳуқуқий асослар бор.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.11.2021 йилдаги 709-сонли қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги қарорининг 3-3-бандига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши белгиланган.

Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминлаши белгиланган.

Демак, қайта ижара расмийлашуви нотариуслар томонидан амалга оширилиб, давлат рўйхатидан ўтказилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 1 day ago

СОАТБАЙ ҲАҚ ОЛАДИГАН ЎҚИТУВЧИГА УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ(МИ)
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 29-майдаги 3515-сонли “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори келтирилган изоҳнинг 8-бандига асосан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган ўқитувчиларга (шу жумладан, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари) ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга педагог ходимларга ҳар ойлик қўшимча устама тўлаш назарда тутилган.

📌 Яъни, соатбай, ўриндош, стажёр ўқитувчи, директор ва директор ўринбосарлари ўзи дарс берадиган фани бўйича сертификатга эга бўлсалар, уларга ҳам устама умумий тартибда тўланаверади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 2 days ago

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг дастлабки босқичи қандай бўлади?

Қонуннинг 16-моддасига асосан Маълумотларни ва ҳужжатларни автоматлаштирилган ахборот тизимига киритишнинг (бириктиришнинг) биринчи босқичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимида тегишинча ижара ва мулк ҳуқуқини эътироф этиш масаласи кўриб чиқиладиган ер участкасининг, бинонинг ва иншоотнинг электрон йиғмажилди (бундан буён матнда электрон йиғмажилд деб юритилади) яратилади.
Электрон йиғмажилдга қуйидаги маълумотлар киритилади (бириктирилади):
👉 ер участкасининг кадастр рақами;
👉 ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар:
фуқаронинг ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, доимий яшаш жойи ва телефон рақами;
👉 резидент бўлган юридик шахснинг тўлиқ номи, рўйхатдан ўтган санаси, манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва ушбу юридик шахс раҳбарининг телефони рақами;
👉 ер участкаси жойлашган манзил, ер фондининг тоифаси ва майдони, шунингдек 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимидаги (WGS-84) шартли чегаралар;
👉 ер участкасининг жойлашув схемаси;
👉 ер участкасидан амалда фойдаланилиш мақсади;
👉 ер участкасининг ушбу Қонун 1-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан бирига мансублиги.

Электрон йиғмажилд ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган ваколатли ташкилотларга ушбу Қонуннинг 4 — 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжудлигини кўриб чиқиш, шунингдек маълумотларни ва ҳужжатларни киритиш (бириктириш) учун автоматлаштирилган ахборот тизими орқали автоматик равишда тегишинча юборилади.

Содда қилиб тушунтирадиган бўлсак, биринчи босқичда барча иш Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари томонидан юқоридаги маълумотлар шакиллантиради, платформага киритилади. Ҳозирда хатлов ишлари бошланган ҳудудларда агентликнинг бўлимлари томонидан юқоридаги маълумотлар шакиллантирилмоқда.

Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 2 days ago

Foyda solig‘idagi o‘zgarishlar (foyda solig'i oshirilgan)

Tovar (ish, xizmat)larning elektron savdosini amalga oshiruvchi soliq to‘lovchilar uchun foyda solig‘i stavkasi - 10% etib belgilandi (oldin 7,5%).

Tovar (ish)larni eksportga realizatsiya qilishdan olingan foyda uchun 0% stavkadagi soliq bekor qilindi.

Umumiy quvvati 100 kVt gacha bo‘lgan qayta tiklanuvchi energiya manbalari (QTEM) qurilmalaridan foydalangan holda umumiy tarmoqqa elektr energiyasini realizatsiya qilishdan olingan foyda 0% stavkada soliqqa tortiladi.

Stavka QTEM qurilmalari ishga tushirilgan oydan boshlab 3 yil davomida qo‘llaniladi. Quyosh panellari quvvatining kamida 25% miqdorida elektr energiyasini to‘plash tizimi bilan quyosh panellari o‘rnatilganda – bu panellar ishga tushirilgan oydan boshlab 10 yil davomida qo‘llaniladi.

👉Soliq kodeksining 337-moddasi

Vaqtinchalik soliq imtiyozlari

2025-yil 1-yanvardan 2029-yil 1-yanvargacha nashriyot-matbaa faoliyati bilan shug‘ullanuvchilar olingan daromadlaridan foyda solig'ini to'lashdan ozod qilinadi (foiz ko'rinishidagi daromadlar bundan mustasno). Buning uchun ushbu faoliyat turidan olingan daromadlar hisobot (soliq) davri yakunlari bo'yicha jami daromadining kamida 90%ini tashkil etishi kerak.

2025-yil 1-fevraldan 2030-yil 1-yanvargacha O'zbekiston Respublikasi norezidentlari bo'lgan yuridik shaxslar eksport xizmatlari hajmi kalendar yil davomida 10 mln AQSh dollaridan oshgan Dasturiy mahsulotlar va axborot texnologiyalari texnologik parki rezidentlariga axborot texnologiyalari sohasidagi xizmatlarni ko'rsatishdan olgan daromadlari qismida (shu jumladan, royalti to'lanadigan) foyda solig'ini to‘lashdan ozod qilinadi.
❗️Istisno - O'zbekiston Respublikasi bilan ikki yoqlama soliq solishning oldini olish to'g'risida bitim tuzgan davlatlarning soliq rezidentlari mustasno.

2025-yil 1-yanvardan 2030-yil 1-yanvargacha tadbirkorlik subyektlari foyda solig'inihisoblashda o‘z mablag‘lari hisobidan nodavlat umumiy o'rta ta'lim tashkilotlari binolarining qurish bilan bog'liq xarajatlarni 2 yil davomida teng ulushlarda ushbu binolar qiymatining amortizatsiya tarzida chegirib tashlanadigan xarajatlarga kiritish haqli. Bunda ular ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning farzandlarini bepul qabul qilish bo'yicha litsenziya talablarini bajarishlari shart, aks holda bu amortizatsiya chegirmalari Soliq kodeksining 306-moddasida nazarda tutilgan amortizatsiya normarlarini qo'llash hisobidan bekor qilinadi.

👉Soliq kodeksining 483-moddasi
Саволингизни: @yuristgamurojaat **гa қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 4 days ago

"Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.12.2024 йилдаги 900-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 4 days ago

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тўғрисида низом тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2024 йилдаги 904-сон

#Янги_ҳужжат
Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

2 weeks, 4 days ago

“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) матни

Саволингизни: @yuristgamurojaat **ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈**

3 weeks, 1 day ago

**БИРОВГА ҚАРЗ БЕРГАНДА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 750 000 сўмдан) ортиқ бўлса**, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклдатузилиши шарт.

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Агар берган пулингизни ундира олмаётган бўлсангиз ёки бошқа ҳуқуқий саволларингиз бўлса маслаҳат олиш учун @yuristgamurojaat **га мурожаат қилишингиз мумкин.

👉** @yuristlar_maslahati

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago