🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Аллоҳ бизларни иймон мукаммаллиги, яхши сифатлар, гўзал амаллар, яхши фазилатлар билан зийнатласин. Ўзига энг яқин ва энг яхши бандаси бўлиш неъматига, ўзи рози бўладиган аҳлоқ эгаси бўлишимизни насиб айласин. Ҳар биримизга раҳматига мустаҳиқ бўладиган, мағфиратини вожиб қиладиган амаллар қилишимизни, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишимизни, ҳар бир яхшилик ғаниматини, жаннат билан зафар қозонишимизни, дўзахдан нажот топишимизни насиб айласин. Сиз сахий ва камтар инсонсизки, сиз кабилар кўп бўлиши инсонларни икки дунё саодатига етаклайди. Иймон ҳаловати ва қалб хотиржамлиги доимий ҳамроҳингиз бўлсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Ҳалол яшашлик ўзини ҳурмат қилган инсон учун энг асосий шарт хисобланади. Ҳар бир мусулмон бажарган солиҳ амалларини қабул бўлиши, фарзандларимизнинг салоҳияти, оиламизнинг фаровонлиги айнан луқманинг ҳалол бўлишида, касби-коримиз, юриш туришимиз Яратган кўрсатмаларига мувофиқ бўлишига боғлиқ. Аксинча, бировнинг молини ботил йўл билан ейиш – рибо, қимор, порахўрлик, алдамчилик, ўғрилик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқа шу кабилар ишлар эса икки дунёсини барбод қилар экан. Аллоҳ бундай оқибатдан барчамизга паноҳ берсин. Ён атрофимизда қалби салим яхши инсонлар кўпайсин. Яратган барча ишларимизда ҳалол бўлишимизни, солиҳ амаллар билан икки дунё саодатига эришимизни насиб қилсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Бизлар хоҳлаганимизча илм ўрганишимиз мумкин, лекин ўрганганларимизга амал қилмагунимизча, Аллоҳ бизларга ажр бермас экан. Аҳмоқлар ҳиммати ривоят қилиш, ақллилар ҳиммати риоя қилиш экан. Гапирган гапига амал қилиш, уни ҳаётига тадбиқ қилиш, бировларни юракдан яхши кўриш, хасад қилмасдан ҳавасла яшаш ҳаммага ҳам насиб қилсин. Айниқса ҳозирги бойлик, мансаб, кибр отига минган замонда, кўпчилигимиз ушбу ҳолатлар олдида енгилмоқдамиз. Бу эса дунёвий ҳолатимизга моддий фойда келтиргани билан, охират учун катта зарардир. Доимо ёнимиздагиларга аччиқ бўлсада, бизга зарар бўлса ҳам, қилаётган ноўрин ишлари ҳақида гапириб, эслатиб турайлик. Аллоҳ сизни беадад яхшилик ва гўзалликлар билан сийласин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Биз атрофимиздаги инсонларга қанчалик таъсир ўтказаётганлигимизни ҳеч қачон билмаймиз. Бизнинг меҳрибонлигимиз кимнингдир ҳаётини тубдан ўзгартириб юборганини, самимий, ёлғонсиз суҳбатимиз кимгадир жуда кераклигини, кимгадир юракдан ширин жилмайиш хадя қилишимиз ва унинг бунга қанчалик муҳтожлигини ва ҳоказо... Меҳр кўрсатиш вақтини кутмайлик, бағрикенгликда фақат биринчи бўлиш имкониятини қўлдан бермайлик. Шунчаки меҳр кўрсатайлик, чунки кимдир шунга муҳтожлигини биз ҳеч қачон билмаймиз. Меҳрли қалблар манзили эса, Яратганнинг жамоли эканинини унутмайлик. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Роҳат ва орзулар зинапояга ўхшар экан. Зинапоялардан чиқиш, ўтириш ва дам олиш учун мосланмаган. Бу зинапояларга чиқишда умрни беҳуда ўтказмаслик учун бепарволикдан тезда уйғониб, ҳаётнинг нақадар қадрли эканини англаб етган инсон бахтиёр хисобланади. Шундай ҳаётни қадрига етадиган бахтли инсонлар, қилаётган ишларингиз ва сиздаги метин ирода тақсинга лойиқ. Ҳеч қачон ўзингизни севишдан ва яхшилик қилишдан чарчаманг. Доимо яхшилик йўлида яратган сизга ёрдамчи бўлсин. Юзингиздаги нурли истарангиз доимо ўзингизга мос ярашиб юрсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Агар биз, ўз қалбимизда хотиржамлик ва сакинат топа олмасак, уни овора бўлиб бошқа жойдан қидирмайлик. Ҳаётда севишни ўрганиб, меҳр улашиш, одамларга яхшилик қилиш, бизга ёмонлик қилганларни кечириш, ҳар ишда шошилмай қарор қабул қилиш қандайин шарафли ҳислат. Керагимиз йуқ жойдан иззатимиз борида, ҳайдамасдан ва баҳона қидирмасларидан аввалроқ кетишни уддалашимиз орқали, ўзимизни ҳам, уларни ҳам ҳурматларини жойига қўйган бўламиз. Аллоҳ барча яхши ният қилган инсонларни ниятига етказсин, ўзидан бошқа зотга муҳтож қилмасин.
Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Ҳаёт доимо бизга ўзимиз берганларимизни қайтариб берар экан. Меҳр истасак, кўпроқ меҳр, шафқат истасак, яна ҳам кўпроқ шафқатли, хурмат истасак, биз ҳам барчани хурмат қилишимиз керак экан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сабрли бўлишга ҳаракат қилайлик, ажрини оламиз албатта... Аллоҳ ғам-ташвишларингизни аритиб, чехрангизга табассум, дилингизга қувонч ато этсин. Қалбингизни илиқлик, кўнглингизни тиниқлик, танингизни саломатлик, хонадонингизни файз, дастурхонингизни тўкинлик, оилангизни бахт, юрагингизни муҳаббат тарк этмасин. Бугунги кунингиз унумли, мазмунли, хайрли ва барокатли бўлсин Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин.
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Кўз очиб юмгунча жума келиб қолибди. Вақт шунақа тез ўтяптики, кўпинча унинг қадрини, ҳаётни англолмай қоласан киши. "Вой, бирпасда жума келибди!", деб, жумадан жумагача яшай бошладик.
Ўзимизча тузган режаларимизга улгурдикми, йўқми...
Кимдир бу жумагача етиб келмади. Ўша етиб келмаганлар ҳам эртаси, индини, бир ҳафта ва бир ой кейини учун режалар тузган, эҳтимол. Аммо энди на режа бор ва на унинг ўзи. Бир дақиқадан кейин нима бўлишини билмаймиз.
Қорин ғами ва чиройли ҳаёт ишқини четга суриб, ҳақиқий ва асил қадриятлар ҳақида ўйлаш вақти келмадими? Бошимизни кўтариб, атрофга қараб, англашимиз лозим бўлган нарсаларни англаб, хулоса қилиш учун ҳали ҳам кеч эмас. Эртага кеч бўлиши мумкин.
Бу ўзимизга насиҳат...
Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Дунёда яшаб қадам босаётган ҳар бир инсон ёрдам берувчи, кўмаклашувчи, суянувчи ва қалби билан унга юзланувчи бошқа бир инсонга муҳтождир. Шунинг учун фойда келтириш, зарарларни даф қилиш, ризқ талаб қилиш, касалликларга шифо сўраш учун Аллоҳга суяниш ва у зотга таваккал қилиш вожиб амаллардандир. Таваккул қилиш мўминларнинг сифати, иймоннинг шарти, қалбни қувватловчи ва нафсни хотиржам қилувчи омилларнинг асосидир. Аллоҳга хар сонияда бизларга келган синовларга лаббай деб биздан осонлик билан айиришини сўраб илтижо қилайлик. Меҳрибон зот ҳар биримизни хонадонимизни ўзини нури билан сийлаб, кўзларимизни қувонтирсин, икки дунё саодатига эриштирсин. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
Мол дунёга барака берса, кўпайиб кетади. Фарзандга барака берса, салоҳиятли бўлади. Қалбга барака берса, бахтиёр бўлади. Вақтга барака берса, узайиб кетади. Танага барака берса, бақувват бўлиб кетади.
Аллоҳ барчамизни баракотга кўмиб ташласин!
Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин...
#Аллоҳумма_солли_аълаа_сайидина_Муҳаммад!
Сиз ҳам бир кишининг саловат айтишига сабабчи бўлинг.
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!
@JonSayid
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago