BO‘STONLIQ OVOZI

Description
Бўстонлиқ туманининг ижтимоий-сиёсий газеталари - "Бўстонлиқ овози" - "Бостандық дауси"нинг расмий телеграм канали.
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 week, 2 days ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 1 month ago

4 weeks, 1 day ago
[#Boʻstonliq\_tumani](?q=%23Bo%CA%BBstonliq_tumani)

#Boʻstonliq_tumani

📣DIQQAT, BILDIRISH❗️

Boʻstonliq tumanining ayrim koʻchalarda transport harakati vaqtincha cheklanadi Tuman hokimligi binosi oldida Yangi yil bayrami tadbirlari oʻtkazilishi munosabati bilan jamoat tartibi va xavfsizligini taʼminlash maqsadida joriy yilning 24-dekabr kunidan 2025-yilning 5-yanvarigacha quyidagi koʻchalarda transport vositalari harakati vaqtincha cheklanadi:🔴Tuman hokimligi binosi oldidan Turkiston koʻchasining Gulzor koʻchasiga burilish joyigacha;

🔴Gʻazalkent shahri Mustaqillik koʻchasi “Shox stom” klinikasi oldidan hokimiyat binosi oxirigacha;

🔴Gʻazalkent shahri Boʻstonliq koʻchasining E. Asanov koʻchasi bilan tutashgan joyidan Boʻstonliq koʻchasidagi Gʻazalkent pochta binosiga qadar.

Boʻstonliq tumani hokimligi Axborot xizmati➡️Kanalga ulanish: https://t.me/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram

4 weeks, 1 day ago

❗️Hurmatli fuqarolar ogoh boʻling, firibgarlarga aldanib qolmang!

Boʻstonliq tumani hokimligi Axborot xizmati➡️Kanalga ulanish: https://t.me/Bustonliq_tuman_hokimligi

Web-site | Telegram | Facebook | Instagram

1 month ago
1 month ago
[#xotira](?q=%23xotira)

#xotira
Худойберди Тўхтабоев ҳаёт бўлганида 92 ёшни қаршилар эди

Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган.  Адиб ижодининг дастлабки давриданоқ ҳажвга, кулгига мойил ҳикоя тўпламларини, қисса ва романларини яратди.

**** Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇*👇**👇*
https://t.me/gazetalar_sharhi

1 month ago
BO‘STONLIQ OVOZI
1 month ago
[#Boʻstonliq\_tumani](?q=%23Bo%CA%BBstonliq_tumani)

#Boʻstonliq_tumani

🔹Bugun tuman IIB boshlig‘i, podpolkovnik A.Boymirzayev boshchiligida probatsiya hisobida turuvchi yoshlar bilan navbatdagi uchrashuv tashkil qilindi.

🔹Uchrashuvda sud hukmiga asosan belgilangan jazo muddatini o‘tash davrida nojo‘ya xatti-harakatlar sodir etmaslik, tuzalish yo‘liga o‘tish orqali qonunlarda ko‘rsatilgan tartibda muddatidan oldin jazodan ozod etilish imkoniyatlar haqida so‘z yuritildi.

🔹Shuningdek, bugungi kunda yurtimizda yoshlarga yaratib berilayotgan imkoniyat va imtiyozlar haqida to‘xtalib o‘tildi hamda har bir yoshning muammolarini hal etish, ularning taklif va tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash borasida zarur choralar ko‘rilishini ta’kidladi.

🔹Ushbu uchrashuvlardan ko‘zlangan maqsadi probatsiya nazoratidagi yoshlarning ijtimoiy integratsiyasiga ko‘maklashish, ularning hayotga bo‘lgan ijobiy qarashlarini shakllantirish va jinoyatlarning oldini olishdir.

Boʻstonliq tumani hokimligi Axborot xizmatiWeb-site | Telegram | Facebook | Instagram

1 month, 1 week ago
BO‘STONLIQ OVOZI
1 month, 1 week ago
BO‘STONLIQ OVOZI
1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

#matbuot_munosabat

"МАШЪАЛ" ижтимоий-сиёсий газетаси Тошкент вилоятидаги энг етакчи нашрлардан бири.

Толибжон Ҳакимов раҳбарлигидаги журналистлар газетанинг ҳар бир сонини ўқирманларнинг талаби даражасида тайёрлашнинг уддасидан чиқишмоқда.

Дарҳақиқат, шижоатли журналист Отабек Бакиров таъкидлаганидек, "Машъал" газетасининг ҳар бир саҳифаси таҳлилий ва мазмунли мақолалар, қизиқарли воқеликларга бой бўлиб, меҳнаткаш ва фидойи замондошларимизнинг ибратли ҳаёти, фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар беради.

Газета таҳририятининг оташқалб ижодкорлари ва Отабек Исроиловдек истиқболи порлоқ журналистининг танқидий ва таҳлилий чиқишлари эса обуначиларга манзур бўлмоқда.

Мана шундай юқори савияга эга газетанинг ашаддий обуначилари кўплигига ишонамиз!

Хўш, мазкур газетанинг муассисларига ҳам ишонсак бўладими? Бу йил обуна адади қандай бўларкин?

Номи улуғ Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар ҳокимликлари муассис сифатида ўзларининг ягона ижтимоий-сиёсий нашрларининг обунаси тарғиботига бу йил қандай кўмак берар эканлар?

Газета бу - тарих! Тарихчилар ва келажак авлод йиллар ўтиб, тарихий ҳақиқатларни ижтимоий тармоқлардаги бўлар-бўлмас маълумотлар орасидан эмас, энг аввало мана шундай ишончли ижтимоий-сиёсий газета саҳифаларидан излашади!

Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар ҳокимлари агар чуқур англашса ўзлари бошчиликларида ҳар қайси соҳада амалга оширилаётган бунёдкорлик ва хайрли ишлар "Машъал" газетаси саҳифаларига муҳрланмоқда! Яъни тарих зарвароқларига ёзилмоқда!

Хўш, вилоятда савияли газеталардан бири сифатида эътироф этилаётган "Машъал" газетасининг корхона ва ташкилотлар ўртасидаги обунаси тарғиботида муассислар, яъни икки нафар ҳоким қандай маънавий жасорат кўрсата олишади? Буни эса амалдаги обуна мавсумида кузатамиз!

Аввало, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга такрор ва такрор ташаккурлар билдиргимиз келади.

Боиси, бу раҳбар газета ўқийди, журналист ва ёзувчини қадрлайди, маънавият гулшани бўлган китоб, газета ва журналларнинг тарғиботидан завқланади!

Эътибор берсангиз, Маҳмуд Тоир ва Раҳматилла Шералиевдек эл суйган шоир, ёзувчи ва журналистларни ёнида олиб юради, улар билан маслаҳатлашиб, вилоят аҳолисини рози қилиш йўлида ҳамкорлик қилади.

Маънавий жасорати бор, сиёсий иродаси мустаҳкам бундай вилоят етакчиси ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимига ибрат бўлмоқда!

Юқори Чирчиқ, Чиноз тумани ҳокимларига ҳам раҳмат айтиш мумкин.

Ҳар йили ушбу туманларнинг ижтимоий-сиёсий нашрларига уч ярим мингдан етти мингтагача обуна қайд этилади. Чунки бундай ҳокимларнинг аввало ўзлари газета ва журнал ўқийдилар, атрофдаги раҳбарларга ҳам тўғри тушунтира биладилар.

Агар ҳар бир ҳоким маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлса, ижодкорларни, уларнинг меҳнатини қадрласа ўзи ҳам элу юртда қадр топади!

Шаҳбоз НИЗОМИДДИНОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, вилоят Кенгаши депутати.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 week, 2 days ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 1 month ago