Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Description
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!

Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz

Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz

Реклама: @Reklamauchun_manzil
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад

1 week, 1 day ago

​​​​**ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ

  1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: «Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади», дейди»
    (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
    2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради», дедилар.
    (Имом Абу Довуд ривояти).
    3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.Уламолар: «Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами» дейдилар.
    Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
    «Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади».
    (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)
    4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради».
    (Фатҳул Борий).
    Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: «Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди» (Тақрир Буҳорий).

    5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.Ал-Ижлий айтади: «Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади».
    (Фатҳул Борий).
    6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.**Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади:
    «Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади»
    (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).
    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади», деганлар.
    (Имом Абу Довуд ривояти).
    Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради», дедилар».
    (Имом Муслим ривояти).
    Даврон Нурмуҳаммад тайёрлади

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

[​​](https://telegra.ph/file/38c89ec6338cec8aefb7d.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/1c490eeca3cfebea5f428.jpg)**ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ
1 week, 4 days ago

Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.

Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.

Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.

Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.

Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.

Аз - Замахшарий.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

1 week, 6 days ago

ФАРЗАНД УЙҒОТИШ

☝️**Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг.
Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг.
Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.

Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот!
Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!
☝️**САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

2 months, 1 week ago

ЭШИКНИ ЁПИНГ ОНА.

Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.

Ҳикоянинг бошланиши...

1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.

Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.

Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.

Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.

Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.

Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам...

Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.

Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди.

Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.

Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.

Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.

Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

2 months, 1 week ago
**Ажойиб таклиф!!!

Ажойиб таклиф!!!
Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун феврал ойидаги рейсларимиз!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 20-22-февралНархи: 1200$

🗓 27-29-феврал
Нархи: 1350$

👍 Йўналиш:
*🛫*Тошкент — Мадина
Тўғридан тўғри рейс

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!🔄Мурожаат учун:
📞 +998954555553
📞 +998976555553
📞 +998978555553
📨 @Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
📞 +998882999992

✈️Каналга қўшилиш учун:*👇***
https://t.me/Ramazon_Travel

2 months, 1 week ago

БОМДОД НАМОЗИНИ ЎЗ ВАҚТИДА АДО ЭТИШГА ЁРДАМ БЕРУВЧИ ВОСИТАЛАР1. Аллоҳ таолога ҳақиқий ихлос қилиб, Унинг буюклигига яраша муомала қилинг.

  1. Бомдод намозини ўз вақтида адо этишга қатъий ният қилинг ва ҳар куни ўзингизни тергаб туринг.

  2. Гуноҳларингиз учун ҳақиқий тавба қилиб, ҳаргиз уларга қайтмасликни ният қилинг.

  3. Аллоҳ таолога бомдод намозини вақтида ўқиш неъмати билан ризқлантиришини сўраб кўпдан-кўп дуолар қилинг.

  4. Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлинг. Дўстларингиз солиҳлардан бўлсин.

  5. Расулуллоҳ соллаллоху алайхи васалламнинг уйқу борасидаги одатлари билан одатланинг (барвақт ухлаш, таҳоратли ҳолда ухлаш, ўнг ён билан ухлаш, уйқудан олдинги зикрлар, инсонларга уйқу тартибини билдириб қўйиш).

  6. Уйқудан олдин кўп таом еманг, кечаси чой ва қаҳва ичишни камайтиринг.

  7. Хонангизга бомдод намози фазилатлари ёзилган кичик қайд (эслатма)ларни ёпиштириб чиқинг.

  8. Учта уйғотиш воситаларидан фойдаланинг (будильник, телефон ва эшик қўнғироғи).

  9. Бошқаларни бомдод намозини вақтида адо этишга чақиринг. Аввало, оила аъзоларингиздан бошланг.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

2 months, 2 weeks ago
**Ажойиб таклиф!!!

Ажойиб таклиф!!!
Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун феврал ойидаги рейсларимиз!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 15-20-22-февралНархи: 1200$

🗓 27-29-феврал
Нархи: 1350$

👍 Йўналиш:
*🛫*Тошкент — Мадина
Тўғридан тўғри рейс

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!🔄Мурожаат учун:
📞 +998954555553
📞 +998976555553
📞 +998978555553
📨 @Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
📞 +998882999992

✈️Каналга қўшилиш учун:*👇***
https://t.me/Ramazon_Travel

2 months, 2 weeks ago

​​**ҚУРЪОНГА ОИД ФАТВОЛАР

  1. Қуръон тиловат қилишда мусҳафни ушлаб ўқиса, таҳоратли бўлмоқ шарт. Балоғат ёшига етмаганлар учун таҳорат шарт эмас.
  2. Ўтириб ўқиш афзал ва кўкракдан юқори ушлаш керак.
  3. Ўттиз порани тафаккурсиз, бепарво ўқимоқдан, бир оятни тафаккур билан ўқимоқ афзалдир.
  4. Ғамгин ҳолда ўқимоқ лозимдир.
  5. Тажвид билан ўқимоқ вожибдир.
  6. Тиловатдан сўнг дуо мустажобдир.
  7. Қуръонни оғзаки ўқишда бетаҳорат бўлмоқ ва юриб кетаётиб тиловат қилмок жоиз, лекин юқорида айтилгандай ўтириб ўқиш афзал.
  8. Жунуб кишига ушлаш ҳам, қироат ҳам мутлақо жоиз эмас.
  9. Мусҳаф устига бирор нарса қўйиш жоиз эмас.
  10. Таҳоратсиз одам Қуръонни ушламай ўқиши мумкин.
  11. Қуръонни бутун ёд олиш фарзи кифоя, "Фил" сурасигача ёд олиш қироат учун бўлган заруратни қондиришга етгани учун шартдир.
  12. Фиқҳий китоб ўқиётган ёки ёзаётган ва намоз ўқиётган одамга эшиттириб Қуръон ўқиш макруҳдир.
  13. Қабристонда қуръон ўқиш имоми Аъзам наздида макруҳдир, шогирди имом Муҳаммад наздида эса жоиздир ва фатво ҳам шунгадир.
  14. Кофир ва мушрикларга Қуръон ва фиқҳдан таълим бериш жоиз, чунки Расулуллоҳ уларга қуръон ўқиб, уларни даъват қилар эдилар. Қуръондан таълим бериш учун хақ олиш жоиз. Агар муҳтож бўлса.
  15. Юриб кетаëтиб паст овоз билан қироат қилиш мумкин.
  16. Иш қилаётиб ўқиса қироатдан янглишмаса, жоиз.
  17. Қироат пайтида ота-онаси, устози ёки олим киши кириб қолса, ўрнидан туриш жоиз.
  18. Куръонни ўпиб, юзига суриш жоиз.
  19. Куръон жуда эскириб фойдаланишга ярамай қолса, латтага ўраб кўмиб қўйиш жоиз ёки ёндириб юборса ҳам жоиз. Усмон розияллоҳу анҳу шундай қилган.
  20. Ерга солинган нарсаларга оят ёзиб қўйиш жоиз эмас. Қори киши одоб-аҳлоқда ўзгалардан ажраб турмоғи лозим.
    Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу “Қуръон шафоат қилувчидир. Ким уни ўзига имом қилиб олса, Қуръон уни жаннатга бошлайди, ким уни орқасига ташлаб қўйса, у кишини орқасидан дўзахга ҳайдайди" дедилар.

Ёрқинжон қори ФОЗИЛОВ,
"Жаннат соғинчи" китобидан.*☝️*САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

2 months, 2 weeks ago

БАЛОТақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

Жалолиддин Румий.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

3 months, 1 week ago

🫧 Оддийликдаги ноодатий фактлар:_ Пиёда юришнинг самаралари*...

🔺 Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрида бўлади;

🔺 Ўз маромингизда 15 дақиқа пиёда юрсангиз, 100 ккал. дан халос бўласиз! Бу озишнинг арзон ва қулай усулидир;

🔺 Оғир иш кунининг “юк”ларидан халос бўлиш учун ҳар куни 20 дақиқа пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади;

🔺 Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан;

🔺 Доимий равишда пиёда юришни одат қилиб олганларнинг 50 фоизи шамоллашни енгил ўтказишганини олимлар таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар нобуд бўларкан;

🔺 Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишиларнинг юраги кундалик стресс ва руҳий босимларнинг оқибатларига чидамли бўлар экан.*☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 недели, 4 дня назад

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 недели, 3 дня назад

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 часа назад