🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago
АЁЛ ОТАСИЗ ГЎДАКНИ ТАРБИЯ ҚИЛА ОЛАДИ...Бир аёл эрига овозини баланд кўтарди. Эри бундан ғазабланиб, Умар розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига шикоят қилиш учун борди. Уйларига етиб бориб, энди эшикни тақиллатмоқчи бўлганида, уй ичидан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг аёллари баланд овозда у зотга гапираётганини эшитди.
Бу хонадонда ҳам шу аҳвол экан, ортимга қайта қолай, деб энди қайтмоқчи бўлганда, ичкаридан ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу чиқиб қолдилар-да: «Ҳой, менда бирор-бир юмушинг бормиди?!» деб сўрадилар.
Ҳалиги одам: «Ҳа, ҳузурингизга аёлимдан шикоят қилиб келгандим. Қарасам, сизда ҳам меникидек аҳвол экан», деди.
Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Кийимларимни ювса, ётоғимни ҳозирласа, фарзандларимни тарбия қилса, уйимни озода тутса, ваҳоланки, бу ишларни Аллоҳ таоло унга буюрмаган. Лекин аёлим буларнинг ҳаммасини эҳсон, фазилат, мурувват тариқасида ихлос билан бажаради. Шундай экан, овозини баланд кўтарса, бунга чидамаслигим, бардош бермаслигим керакми?!» дедилар.
Эй, саййидимиз Форуқ, жинлару шайтонлар сизнинг ҳайбатингиздан қўрқиб, сиз юрган йўлдан қочиб, бошқа йўлдан юрарди. Аммо сиз шу қадар ҳайбат, виқор соҳиби бўлсангиз ҳам эркакларга аёлига нисбатан қандай мулойим бўлиши кераклиги ҳақида таълим беряпсиз.
Ҳой эркаклар, аёлнинг сабрини енгил санаманг. Бағрида тўққиз ой кўтариб юрган ҳомиласини тўлғоқ азобига дучор бўлиб ва унга бардош бериб дунёга келтирган аёл, сизни қалбидан чиқариб юборишга қодирдир.
Аёл биргина сабрнинг ўзи билан кўп изтиробларга бардош бера олади. Шундай экан, аёлларни қандай ҳурмат қилишни ўрганайлик.
Аёл киши жамиятнинг ярмини дунёга келтириб, тарбия қиладиган хилқатдир.
Аёл ўзини севадиган кишининг ёнида сукут сақлаб турган бўлса, айтадиган гаплари ёш кўринишида кўзларидан томади.
Аёл шундай хилқатки, бошида сизга яқинлашишга қўрқади, кунлар ўтиб ундан узоқлашсангиз йиғлайди.
Аёл шундай хилқатки, унинг қалбини камдан-кам эркак тушуна олади.
Аёл киши сиздан амру маҳол нарсани сўрамайди. Балки ўзига меҳр бериб, эътибор қаратишингизни сўрайди.
Аёл: ё улкан макр ёки улкан муҳаббат. Агар биз аёлга нисбатан макр ишлатсак, у ҳам бизга макр ишлатади, аксинча, агар уни севсак, у ҳам бизни севади.
Аёл киши ўзи иситмалаб, жони оғриб турган бўлса-да, сизга дори тайёрлаб беради.
Аёл киши ўзи сиқилиб турган бўлса-да, сизга таскин, тасалли беради.
Аёл киши ўзи чарчаб, хориб турган бўлса-да, сиз билан тун бўйи бедор бўлади.
Аёл шундай хилқатки, танимаган кишиси учун ҳам маҳзун бўлаверади.
Аёл шундай хилқатки, у билан худди гўдакларга муомала қилгандек муносабатда бўлишингизни ёқтиради.
Агар эркак аёл кишининг ғам-андуҳларини кўтаришга қурби етмаса, унинг қалб эшигини чертмасин.
Ишга кетаётганингизда аёлингизни қўлидан бўса олиб кетинг. То қайтгунингизча ўзгача ҳиссиётлар оғушида юрсин. Бу ишни ҳар куни такрор қилингки, ўзини сизга ато қилинган Аллоҳнинг неъмати деб билсин.
Аёл киши ҳар қанча қўпол бўлса ҳам унинг қалби меҳр-шафқатга лиммо-лим бўлади.
Аёлнинг эркалигини ва рашкини фақатгина уни чин дилдан севган инсонгина кўтара олади.
Аёл хиёнатдан, яқинларини йўқотишдан қўрқади. Яхши кўрган инсонини йўқотиб қўйса, уни унутиши қийин бўлади.
Аёл отасиз гўдакни тарбия қила олади, лекин эркак онасиз гўдакни тарбия қила олмайди.
Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон
Муҳаррир: Хуршид Маъруф
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
НЕГА ДУОЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИ?
Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳдан “Менга дуо қилинглар, ижобат қиламан” ояти хусусида сўраб, биз дуо қиламиз–у, ижобат бўлмайди, дейишганида у киши: “Қалбларингиз ўнта нарсадан ўлган”, деди:
1. Аллоҳни танийсизлар-у, ҳаққини адо қилмайсизлар.
2. Аллоҳнинг китобини ўқийсизлар-у, лекин унга амал қилмайсизлар.
3. Иблисни душман деб даъво қиласизлар, аммо уни дўст қилиб оласизлар.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўришни даъво қиласизлар, лекин у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари ва суннатларини тарк қиласизлар.
5. Жаннатни яхши кўришни даъво қиласизлар, аммо унга кириш учун амал қилмайсизлар.
6. Дўзахдан қўрқишни даъво қиласизлар, лекин гуноҳлардан тўхтамайсизлар.
7. Ўлим ҳақ деб даъво қиласизлар, бироқ унга тайёргарлик кўрмайсизлар.
8. Бошқаларнинг айби билан машғул бўласизлар, аммо ўз айбингизни сезмайсизлар.
9. Аллоҳнинг ризқини ейсизлар-да, унга шукр қилмайсизлар.
10. Ўликларингизни дафн қиласизлар-у, ундан ибрат олмайсизлар.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????------------------
АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
АЁЛ ФОРМУЛАСИ
Астраномия фани асосчиси Абу Мусо ал-Хоразмийдан аёл ҳақида сўрашди.
У:
– Агар аёл диндор бўлса, у 1 дир.
– Агар аёл соҳибжамол бўлса, 1 нинг ёнига 0 қўшилади – 10 бўлади.
– Агар аёл пулдор бўлса, яна битта 0 қўшилади – 100 бўлади.
– Агар аёл насабли бўлса, яна битта 0 қўшилади – 1000 бўлади.
– Агар 1 рақами, яъни аёлнинг дини кетса, учта 0 қолади – бу ноллар ҳеч нарсани ифодаламайди, деб жавоб берди.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:
1. Анор
2. Қатиқ
3. Саримсоқ
4. Пиёз
5. Кўк чой
6. шууфан
7. Қовоқ
8. Брукилли
УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.
БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)
ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват
РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш
РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат
ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!
*1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.
Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.
Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватсаппда 300 та шеригингиз бор...
Телефонда 80 та...
Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар
Қабрда эса яна ёлғизсиз.
Ажабланманг, - бу ҳаёт.*
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
☝️**ЕР ЮЗИДАГИ ЭНГ БАХТЛИ ОДАМ – СИЗСИЗ
Аллоҳ таоло Қуръони каримда яхшилик ва ёмонлик, бахтлилик ва бахтсизликни баробар тилга олган, дейди уламоларимиз. Шунинг учун, одатда, пессимист (тушкун кайфият) инсонлар ўзларини бахтсиз ҳис қилишлари учун қанча кўп сабаб топса, бахтли сезиш учун ҳам шунча кўп сабаб топилади. Диққат қилинг:**
**1.Отангиздан онангиз раҳмига ўтган ўн миллион тирик ҳужайрадан фақат сиз тирик қолгансиз. Қолган 9999 ҳужайра ўлган;
2.Кўримсиз бир махлуқ эмас, чиройли инсон бўлиб яралгансиз;
4.Одамлар бошпанасиз яшаган, ибтидоий даврда эмас, ҳамма шароит муҳайё бўлган даврда дунёга келдингиз;
5.Ҳар қадамда даҳшатли, заҳарли ҳайвонлар хавф соладиган чакалакзорда эмас, мўътадил юртда туғилдингиз;
6.Муттасил жазирама иссиқ ёки доимо қаҳратон совуқ ҳукмрон жойларда эмас, тўрт фасл мукаммал юртда туғилдингиз;
7.Махлуққа эмас, Холиққа сиғинадиган юртда дунёга келдингиз;
8.Қарзларингиз кўп эмас (ибодатларингиз жойида);
9.Кўнглингиз хотиржам. Чунки унга Аллоҳнинг ишқини жойлаб олгансиз;
10.Етимликда туғилмадингиз, ота-онангиз бошингиз соябони бўлиб турибди;
11.Фарзандларингиз соппа-соғ;
12.Жисмингиз соғлом, ўз қўлингиз билан овқатингизни ейсиз, ўз оёқларингиз билан танангизни кўтариб юрибсиз;
13.Пиёда эмассиз, тагингизда уловингиз бор;
14.Юртимиз тинч, тунлари хотиржам ухлайсиз;
15.Бекор қолганингиз йўқ, тайинли иш жойингиз бор;
16.Адашиб, улоқиб юрганингиз йўқ, бошингиз саждада, тилингиз дуода;
17.Маст қилувчи, ақлдан оздирувчи нарсалардан йироқсиз, Аллоҳнинг ишқидан сархушсиз...
Кўрдингизми, ўзингизни бахтиёр ҳис қилишингиз учун қанча сабаблар бор. Яна нима керак сизга...
Дамин ЖУМАҚУЛ*☝️*САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
БЕШ НАРСАҲазрати Шайх Саҳл ибн Абдуллоҳ
ат-Тустарий айтдилар:«Беш нарса одамнинг жавҳаридир:
1) камбағал бўлиб, ўзини бой кўрсатмоғи;
2) оч бўлиб, ўзини тўқ кўрсатмоғи;
3) кадарли (ғамгин) бўлиб, шод кўринмоғи;
4) душманига дўстлик кўрсатмоғи;
5) кечалари намоз ўқиб, кундузлари рўза тутиб, яна ўзини бардам кўрсатмоғи».Иккиюзламачи киши сидқ исини топмас.
Ҳар ким жаннатга кирди, қўрқувдан эмин бўлди, ва ҳар кимки суннатга кирди, ул ҳам қўрқувдан эмин бўлди.
Ёрдамчиларнинг энг устуни Аллоҳ жалла жалолуҳудир, муршидларнинг энг устуни ҳазрати Расул алайҳиссаломдирлар.
Озиқларнинг энг авлоси тақводир.
“Тазкиратул-авлиё” китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
**ТАҲОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ ОЛТИ ФАЗИЛАТИ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Тўрт нарса меҳрни пайдо қилади:
1. Севги тўла кулги.
2. Яхшилик қилиш.
3. Самимийлик.
4. Кўмаклашиш.
Қуйидаги тўрт нарса қаҳрамонлик белгисидир:
1. Мардлик.
2. Дилозорлик қилмаслик.
3. Яхшиликни мукофатлаш.
4. Хатосига жазолашни кечиктирмаслик.
Тўрт нарса 4 нарса туфайли қўлдан кетади:
1. Ризқ - ношукурлик қилсанг.
2. Қувват - ҳасад қилсанг.
3. Фурсат - қадрига етмасанг.
4. Обрў - манманлик қилсанг қўлдан кетади.
Тўрт нарса соғлом фикрлаш белгиси саналади:
1. Эртани кўра олиш.
2. Сир сақлашни билиш.
3. Охиригача курашиш.
4. Маслаҳатлашиб иш кўриш.
Тўрт нарса сизни тўрт неъматга етказади:
1. Сабр - орзуларингизга.
2. Ғайрат - омадга.
3. Ибодат - тақвога.
4. Қаноат - муҳтожлик кўрмасликка.
Аз - Замахшарий.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
ФАРЗАНД УЙҒОТИШ
☝️**Фарзандингизни уйғотишдан олдин унинг ёнида уч дақиқа ўтириб, паст овозда «Оятул курси» билан икки «Қул аъузу» сураларини ўқинг.
Кейин уни оҳиста уйғотинг. Бақир чақир ўрнига тасбеҳ айтинг.
Аллоҳни севдирадиган сўзлар айтинг, «Аллоҳ ризқимизни кенг қилсин», «Аллоҳ сизларни ёрлақасин» денг. Фарзанд Аллоҳни яхши кўриб улғайса, У Зотга гуноҳ қилишдан қўрқади, солиҳ амаллари билан тенгдошлари орасида ажралиб туради.
Эй Мусо алайҳиссаломни чақалоқ пайтида сақлаб қолган Зот!
Ўғил-қизларимизни ҳаёт фитналаридан сақла!
Аллоҳим! Фарзандларимизни солиҳлардан, ота онасига яхшилик қилувчилардан қил!
☝️**САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
?ЖАВОБНИ ЎҚИНГ?https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
ЭШИКНИ ЁПИНГ ОНА.
Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.
Ҳикоянинг бошланиши...
1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.
Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.
Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.
Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.
Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.
Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам...
Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.
Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди.
Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.
Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.
Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.
Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!????
------------------
УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?