🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Излаганим
16-қисм
Ҳилола тоғ сайлидан яхши кайфиятда қайтди. Одам тафтини одам олади, деганлари рост экан. Кўзини юмди дегунча Интизорнинг бениҳоя гўзал чеҳраси намоён бўлар, Мадинанинг фаросат билан назокат уйғунлашган сокин боқишлари қалбига сакинат олиб келарди.
—Ўғлим, шундоқ бой, шундоқ яхши одамлар биз ватани йўқ бечоралар билан қуда бўлармикан? —деди ўйчан олма арчар экан.
Тун сукунатини ёритмоқ истаган кўп қаватли уйларда порлаётган мон саноқсиз чироқларга термулиб ўтирган Фирдавс сокин жавоб берди.
—Тақдир бўлса, албатта, бўлади, ойи, —деди. Кейин ўрнидан туриб, ҳаммомга кириб кетди. Бироздан сўнг биттагина, ҳам меҳмонхона, ҳам ётоқхона вазифасини ўтагувчи уйнинг тўрига жойнамоз ёзди. Бошини саждага қўйди. Оламлар Роббисига роз айтарди йигит. Қуримаган сочларидан томаётган сув кўзидан оқаётганини яширмоқчи бўларди. Тавба қиларди йигит. Ҳар эгилганида бир роҳат, ҳар саждада бир енгиллик сезарди.
Умид билан, ўтинч билан, ҳокисорлик билан эгиларди у.
“У гуноҳни мағфират қилгувчи, тавбани қабул этгувчи, иқоби шиддатли ва фазлу карам соҳиби бўлган зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Қайтиш Унинг Ўзигагинадир” (Ғофир сураси, 3-оят
“Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтириб, яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиман” (Тоҳа сураси, 82-оят).
Йигит ҳали бу оятларни билмасди, аммо қалбига буюк муҳаббат билан бирга буюк ишқ кириб келганди.
Ал-Ғаффор ишларнинг гўзалини кўрсатувчи ва хунугини яширувчи Зотдир. Фирдавсни Интизорнинг кўзига ҳаммадан гўзал, бенуқсон кўрсатган Зот унинг ота-онасига ҳам йигитнинг бор камчилигини сатр қилиб бера олди.
Аввал Интизордан розилик олинди, кейин ота-онасидан. Сўнг фотиҳа бўлди.
Мустафо тўйдан олдин Фирдавс билан бир марта гаплашиб олишни истади.
Отаси ҳақидаги ҳақиқатларни сўради. Рўй-рост гапирди йигит. Отасининг уйини банк тортиб олганини, ўз айбини, хатоларини...
Мустафо индамади. Икки кундан сўнг Фирдавсни яна қошига чорлади.
Эркак сокин ўтирар, аммо унинг қарашлариди улкан бир улуғворлик, буюк бир шижоат, аллақандай ҳаяжон зоҳир эди.
—Мана бу икки хоналик уйнинг калити, отангни рози қилиб, ярашиб келсанг, тўй бошлаймиз.
Фирдавс калитга қўл чўзолмади
—Вақти- соати билан ўзим эплайман. Ўз хатоларимни ўзим тузатишим керак.
—Буни сен учун бермаяпман, деди Мустафо. Кейин хўнграб йиғлай бошлади.
—Мен тушимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот сенга уй олиб беришимни сўради...
Фирдавс лол эди, демак тонггача айтган саловатлари Сарвари Коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борибди-да!
Йигит уятни ҳам йиғиштириб, саждага бош қўйди...
—Юр, аввал уйни бориб кўриб келамиз.
Уй иккинчи қаватда жойлашган бўлиб, Фирдавснинг болалиги ўтган ўша таъмирсиз уйдан тубдан фарқ қилар, катта-катта хоналардан иборат, иккита балконли эди.
Ўша куни Фирдавс бозордан тўртта нон, мева-чева харид қилди. Амакисининг уйига кириб борганида асрга яқинлашиб қолганди.
Келинойиси қовоғини уйиб кутиб олди.
Салом бериб, отасини сўради йигит. Ошкора нафрат билан ҳовли четидаги уйга ишора қилди, жувон. Бу одам тинч ҳаётини дўзахга айлантираётган бир дилозор эди. Кейин индамай ўз чекига тушган ҳовлига бурилди у.
Отаси бурнига кўзойнак қўндириб, телефон кўриб ўтирган экан.
Уни кўриб қовоғини уюб олди.
Фирдавс халталарни ерга жойлаб, отасининг қошига тиз чўкди.
—Дада, уйингизни қайтариб олиб келдим. Ундан ҳам яхшироғини олиб келдим,-деди. Боядан бери қимирламай ётган эркак ўрнидан туриб кетди.
—Ёлғон гапирма, бола, битингга оласанми уйни!?
—Худо берди, дада, оҳимни эшитди, Аллоҳ. Энди кечирдингизми мени.. Кечиринг, анув гапиззи қайтиб олинг, дада!Илтимос, мен аҳмоқни кечиринг!
Давоми бор
Феруза Салходжаева
Мен бу мактубимни барча йигитлар ўқишини истардим.
Отасининг қаддини янада тиклаган, онасининг оғирини енгил қилган, аёлининг чеҳрасига табассум қўндирган, боласининг чексиз меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган сендек ўғил ҳаммага насиб қилсин
Юнусхўжам, полвоним, ғамхўрим, кўзим нури, Отам, туғилган кунинг муборак бўлсин. Яхшиям борсан, яхшиям менинг ўғлим бўлиб дунёга келдинг.
Аканг ҳар доим бир гапни айтади.
—Онажоним, раҳмат сизга!
—Яна нима учун? —куламан.
—Менга шундай ука туғиб берганингиз учун!
Ўғлим, бир она ўз ўғлига нима тиласа, мен ҳам Худодан сенга шуни сўрайман. Энг муҳими бахтимга омон бўл. Мунисахон қизим билан қўша қариб юринглар. Фарзандларинг яна кўпайсин, илойим ҳаммаси ўзингизга ўхшасин. Омин.
Онаизоринг
Феруза Салходжаева
Излаганим
7-қисм
Фирдавс кўчага чиқиб кетди. Кун бўйи бекор юрар, санғиб-санғиб кеч бўлганда уйига қайтар, бир коса овқатини ичиб, ўзини чарчагандек кўрсатар, кейин тўртбурчак, каталак хонасига кириб, телефонига мукка тушарди.
Интизорни изларди у.
Сўнг дўконлар рекламасини қидирар, оз вақт бўлса ҳам қўлида пул ўйнаган чоғларини қўмсар, яна давру давронлари қайтишига умид қиларди.
Бугун ҳам реклама кузатиб ётар экан шаҳар марказида очилаётган супермаркет ҳақидаги лавҳани кўриб қолди.
Дўкон олди турфа ранг пуфаклар билан безатилган, митти байроқчалар илинган, қўшиқчилар куйлаган, болакайларга текин ширинликлар тарқатилган.
"Қайси тадбиркорники экана? Шу
" Оиламиз" деган дўконлар кўпайиб қолди шаҳарда. Кимники экан? Ортиқхўжаев очаётганмикан? "
Одамларга омад қаердан келар экан? Нима учун баъзиларнинг ҳамиша ошиғи олчи? Нега у бунчалар ғариб. Қарзга ботган, ишлари юришмаган? На дипломи, на пули, ҳунар бор унинг?
Кўнгли ўксиди.
У рекламани қайта кўраркан, юзи жудаям таниш сиймога тушгандек бўлди. Лавҳанинг ўша жойини қайта кўрди. Кейин суратга олиб, бошқатдан, яқинлаштириб кўрди. Батамом ишончи ҳосил бўлди. Бу—Интизор эди. Ҳа, уни машинасида туртиб кетган гўзал!
Аммо у бу ерда нима қиляпди? Юзидаги қувонч, қарсак чалаётган нозик бармоқлардаги шижоаат бу дўкон яқин одаминики эканлигидан дарак берарди.
Маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қарзини сўраб кела бошлагач, ишсиз қолган Фирдавс кредит олишга мажбур бўлди. Битта кредити ёпилмай, бошқасини олди. Энди у бировнинг бош кийимини олиб, бошқасига кийдириб юборадиган олғирга айланиб бораётганди. Қўрқув, ваҳима еб битираётган кунлар тамаки чекишни ўрганди.
Ҳали ҳамон ишга кетдим деб, кўчага чиқар, бирор компютерхонадами, емакхонадами кунини ўтказар, кечга яқин қўрқа-писа уйига қайтар, отасининг қўлига пул тутқазиб, жиянини бир кўтариб, туширар, кўнгли хотиржам бўлар, кейин ўз каталагига кириб кетарди.
Қарз ботқоғи эса уни тобора домига тортиб борарди...
У бугун шунчаки кўчада юрмоқчи эди. Ҳаммаси жонига теккан, отасидан қўрққанидан эрталаб барвақт туриб, кийиниб кўчага чиққанди.
Баҳорнинг иккинчи ойи тугаб бораётган, майсалар ердан бош кўтарган, барча дов-дарахтларни гуллаш, яшилланиш, янгиланиш фаслига чорлаётганди.
Фирдавс кўчалар бўйлаб кетиб бораркан, олисроқ бўлсада, Интизорни кўрган ўша супермаркетга пиёда бормоқчи бўлди. Қарзидан қутулиш учун машинасини ҳам сотиб юборганига бир ҳафталар бўлаётганди.
Телефони жиринглади. Банкда ишлайдиган дўсти қўнғироқ қилаётганди.
Кўнгли ғаш тортди. Истар-истамай жавоб берди.
—Ҳа, ўртоқ, яхшимисан?
Дўсти илтифотсизроқ гапирди
—Яхшиман. Кредитлар тўланмапти-ку, ўртоқ?
Бу ойлар бунча тез ўтмаса! Ҳадемай ёз бошланадими?
—Иложи бўлмаяптида, —ноилож гапирди у.
—Ёпмасанг бўлмайди-да.
Балки уйингни гаровга тикиб, каттароқ кредит олармиз, шунда, эскиларини батамом ёпардинг!
Фирдавс оиласининг бор бойлиги —касалванд отасининг, эрдан ажраган опасининг, жонсарак онасининг бой-йўқ бойлиги бўлган, болалиги ўтган ўша икки хоналик уйни гаровга тикиш фикрини хаёлидан қувмоқ истаса-да, бошқа иложи йўқлигини ҳам тушуниб турарди.
Бир қути тамакини чекиб тугатди. Кўнгли озиб кетди.
Ўртоғига ўйлаб кўришини айтиб, яна боши оққан томонга юриб кетди.
Давоми бор...
Феруза Салходжаева
Азизларим, кўнглимни тоғдек кўтарган яхши одамларим. Минг раҳмат! Дўстларим каналига жойлади, устози меҳрибонлар ўқувчиларидан илтимос қилди, жигарлар энг яқинларини кўмакка чорлади. Каминага қилган яхшилигингиз олдида қарздорман. Ташаккур.
Биз сабабини қилдик, буёғи энди Аллоҳдан. Яҳёхўжанинг омадини берсин!
Азизлар, яна озроқ ҳаракат қилайлик, 40%га чиқсак, бонус ташлаб бераман
Хайрулла Ҳамидов бу танловни "Хўжалар ўртасидаги жанг", деб номлабди. Жанг бўлса, жанг-да!
Яҳёхўжа Улуғхўжаевга овоз берамиз.
Хулқларнинг яхшиси...
Шифокор қабулига тезроқ ёзилай деб, шифохонага соат саккиз бўлмай етиб келдим.
Қарасам, навбат қоғозимга
14 деб ёзилибди. Шунча эрта келсам ҳам, олган навбатим шу бўлди. Эндигина биринчи одам кириб кетди. Юрагим сиқилди. Беихтиёр ёнимдаги ёши улуғ аёлни суҳбатга тортдим. У ёғини қандай эшитсам, шундай ҳикоя қиламан.
—Невара қизим ўқишни битирди-ю, уйимга совчи ёғилиб кетди.
Қизим ҳуснда ҳам одобда ҳам тенгсиз, худога шукур. Мана, энди дипломли ҳам бўлди. Бир марта келган совчи зоти борки, ёпишиб олади. Келиним билан ўғлим танлов ҳукмини менга топширдилар. Тўғрида, бу бош неварам. Уни ўзим танлаган жойимга узатаман. Қизим эсликкина. Ёшлигидан қулоғига қуйганман "Йигитлар гапирса, тескари қараб кет, гаплашма, бўлмаса, юзингдан фаришта қочиб кетади!"
Хўш, биринчи келган совчи ҳақида гапириб берсам.
Бу хотин майда гап. Арзимаган нарсага ҳам асаби бузилади. Нон ушатсам, емаса ҳам ушлаб кўряпди, суви қочмаганми деб. Икки кўзи уйнинг ҳар тамонини кезиб чиқди. Бу хонадонга тушган келин сил бўлади.
Хуллас, бўлмайди, дедим!
Кейингиси кирмасидан гапни уйи икки қават эканини айтишдан бошлади. Бирам мақтанчоқ эканки. Уй-жой нима? Ҳамманинг пешонасига битсин,-дедим.
Анчагача умидини узмади бояқиш. Ҳар куни қўнғироқ қилди.
Учинчиси эшикдан кириши билан маҳкам қучиб, юзларимдан ўпиб қўйди. Нон, мева-чева қилиб келган экан, олмайман десам, ҳам ташлаб кетди, "Сизга ўхшаб юрай!" —деб. Бир ярашиқли кийинган, гаплари бирам чиройли.
—Холажон, ҳали уйларимиззи чаласи бор, тўйгача битириб оламиз, худо хоҳласа, - дейди.
Ўғли хунарманд экан.
Қиз—шуники, дедим, суриштириб ҳам ўтирма!
Ўғлим хайрон, келиним хайрон.-
—Шундоқ бой-бадавлат жойлардан келди, бермадингиз, қандоқ ўқимишли йигитлардан келди, бермадингиз, энди шу оддий оилага берасизми? —деб хафа бўлди. Ёнидаги озғин жувон холанинг келини бўлса керак, кулиб ўтирибди.
—Бу аёл таги кўрган, кўзи тўқ! Ҳаммасидан яхшиси-шу!- дедим
—Хуллас, қизингизни ўша оилага бердингизми, холажон? —сўрайман суҳбатдошимдан сабрим чидамай.
—Албатта! Бир чиройли яшаб юрибди. Куёвим невара қизимга машина олиб берди. Аёл қудам иккаласи катайса қиб юришибди. Ҳали водий, ҳали Самарқанду Бухоро қилиб.
Тўйнинг ҳамма ҳаражатини қуда томон кўтарди. Нина олдирмади бизга. Шундоқ бўлсаям, сарпо-суруқ қилдик, қараб ўтирмадик бизам болам. Туз эмас, қиз узатдик деб.
—Вой, холажоним, сиз шундоқ қизингизни беряпсиз, ҳеч нима олиб келманг, деб роса хафа бўлди. Ўғлим билан келиним хурсанд. Неварамнинг бахтини кўриб.
—Холажон, барибир, тушунмадим, дейман аёлнинг гапини бўлиб. У аёлнинг яхшилигини қаердан билдингиз? Қандай ажратдингиз?
—Самимий экан қудам, жудаям самимий... Болам, самимият—Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларидир.
Мен бошқа савол бермадим.
Феруза Салходжаева
Канал линки ва муаллиф исмисиз тарқатилмасин. Омонат.
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
09.12.24y.08.Jumodus soniy.1446y
Dushanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
06:12 TONG Saharlik tugashi.
06:50 BOMDOD.
07:37 QUYOSH.
12:20 PESHIN.
15:13 ASR.
16:57 SHOM Iftorlik vaqti.
18:16 XUFTON.
Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.
Таслим
2-қисм
Хуллас, ўзимдан қониқмас, ўз-ўзимни паст баҳолар, деярли уйдан эшикка чиқмасдим.
Онам айтган хабардан юрагим ўйнаб кетди. Гарчи сездирмаган бўлсамда, ҳаракатларим янада тезлашган, ҳар куни уйимизни қиртишлаб тозалаб, дераза- ромларни қайта-қайта ювар, ўчоқбошини уч маҳал соз тупроқ билан сувардим. Юрагим сезган экан.
Насиба холам синглисини етаклаб келди. Қўшнимизнинг шаҳарлик синглиси худди ўзига ўхшаб ўсма-сурмали, фақат буғдойранг аёл эди.
Онам бу сафар мени чақирмай, меҳмонларни ўзи кутиб олди.
Кечқурун дадам, укам билан овқатланиб бўлгач, онам
—Гули, сен ўчоқбошига борақол,-дедилар. Билдим, ичи пишиб кетяпди. Тезроқ янгиликни айтгиси келяпди.
Ёмғир тезлашиб кетди. Анча юрдим. Ёмғирпўш ҳам олмагандим. Бекатга яқинлашганимда спорт кийимидаги бир қиз югуриб машина йўлдан ўта бошлади. Машиналар "қийқ", этиб овоз чиқарар, пайдар-пай сигнал чалар, сочлари ёйилган қиз машиналар оралаб телбавор югурарди. Бир пайт ортидан битта йигитнинг қувлаб кетаётганига кўзим тушди. Машина йўлдан ўтиб дарахтлар қуюқ ўсган йўлкада қизга етиб олди у. Сўнг маҳкам қучоқлаб олди. Қиз отилар, йигитнинг қўлидан чиқиб кетмоқчи бўларди.
Кўзларимга ёш қуйилиб кела бошлади. Мен ўз айбимни топгандим! Ўз хатойимни шу қиз орқали кўриб турардим.
Ўша куни у менга
—Агар яна турмушга чиқсанг, битта маслаҳат, —деди сўнг ерга қараб гапирди
—Бу қадар ўзингни оёқ ости қилма!
Мен аҳмоқ ўшанда ҳам қайтиб бордим. Ўзимни унинг оёқлари остига отдим!
Отам амакиларим билан бориб йигитни суриштирган бўлдилар.
Ойимнинг айтишича Насиба холанинг синглиси шаҳарда ўқийман деб юриб, олима бўламан деб турмуш қурмай, умрини ўтказиб юборади. Кейин опасининг боласини тарбиясига олади. Мени ўша хонадон келин қилмоқчи эди.
Йигит келишини хабар бердилар.
Ўзимга ҳамиша паст баҳо берганим учун ҳам қаттиқ қўрқаётгандим. Йигитга ёқмай қолсам-чи?!
Ўша куни опам билан шаҳарга йўл олдим. Учрашувимиз аллақандай емакхонага белгиланибди. Йигит ёлғиз келди. Озғин, сочлари тўкила бошлаган, оқ сариқдан келган кўримсизгина йигит эди у.
Совуққина бўлди учрашувимиз. Тақдир экан тўй куни белгиланди.
Тўйгача яна бир-икки кўришган бўлдик.
Қишнинг қаҳратонида тўйимиз бўлди.
—Гулруҳсор, деди —Шароф акам.
Бизга ҳозир фарзанд керак эмас. Бир-икки йил ёшлик завқини сурайлик, ота-оналикка тайёр бўлайлик.
Тўғриси, у нима истаётганини тушунмадим.
—Шунинг учун ҳар куни бир маҳал, бир хил пайтда мана бу таблеткани ичасан,-деди. Кейин туриб тумбочка устидаги графиндан сув қуйиб узатди.
Ҳар оқшом ича бошладим шу дорини, аммо бу ҳақда ҳеч кимга айтмадим.
Мен шу озғин, сочлари эрта тўкилаётган эркакни севиб қолгандим. У нима деса, сўзсиз бажарардим.
Уйда ҳамма шароит бор. Иссиқ сув, совуқ сув, ҳаммом, газ. Ортиқча қийинчилик йўқ. Ойижон ҳам, турмуш ўртоғим ҳам эрталаб ишга кетиб, шомда қайтади. Улар келишига ҳамма ёқни йиғиштириб, ош-овқат қилиб ўтираман. Қайнонам чарчаб қолади, тез ўз хонасига кириб кетади, Шароф акам футбол бўладиган куни кайфияти яхши бўлиб қолади, бошқа пайт бир оғиз ҳам гапирмай юриши мумкин. Бир ўзбек қизи, тўғрироғи, қишлоқда ўсган бир қиз орзу қилган ҳаётда эдим. Рози эдим ўтаётган кунларимдан.
Бир-икки ойда бир ота-онамни кўргани борардим, опаларим ҳам ўша куни бола-чақаси билан етиб келарди.
—Қани гапир, Тошкент ёқдими?
Сўрайди улар қайта-қайта.
—Ёқди, —дейман секин.
—Қаерларда бўлдинг, —дейишади. Мана бир йил бўлибдики, уйдан эшикка чиқмадим. Қайнонам ҳам на қўни-қўшниси, на қариндош-уруғи билан борди-келди қилмас эди.
Давоми бор
Феруза Салходжаева
"Ифор" ҳикояси ёпиқ каналга тўлиқ жойланди. Иншааллоҳ, худди шу тўлов ичида ёпиқ каналдаги мухлисларимизга яна янги ҳикоямизни тақдим этамиз.
Асосий каналда эса "Ифор" нинг барча қисми бериб бўлингач, янги ҳикоя жойлаб борилади.
"Ифор" ни тўлиғича ўқишни истаганлар @Laylo1995y га ёки
@Salxodjayeva_bot га мурожаат қилиб, 20 минг сўм пуллик тўлов билан бемалол мутолаа қилишлари мумкин!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her