🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ИХТИЛОФ ВА ФИТНА ҚИЛМАЙЛИК!
@Savollar_kanal
Ассалому алайкум. Эслатиб ўтамиз Рамазон Ҳайити 5-июнь Чоршанба куни. Эртага 4-июнь Сешанба куни 30-Рамазон рўзаси тутилади. Баъзи саҳифалар эртага Ҳайит деб эълон қилиб, фитнага ва ихтилофга сабаб бўлишяпти. Уларга эътибор бермасликни сўраб қоламиз. Мазкур саҳифа эгаларини эса инсофга чақириб қоламиз. Аллоҳ ҳақ йўлдан адаштирмасин.
Қадрли мусулмонлар.
Мана, муборак Рамазон ойининг тугашига ҳам саноқли соатлар қолди. Aллоҳ таоло бу ойда баҳолиқудрат қилинган ибодатларни ўз фазлу карами ила қабул қилиб, орттириб ажру мукофотлар берсин.
Ҳар йили такрорланганидек, бу йил ҳам ҳайит борасида ихтилоф арафасида турибмиз.
Маълумки, пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом "Ҳилолга қараб рўза тутинглар, ҳилолга қараб очинглар (ҳайит қилинглар)" деганлар. Уламолар ой кириши ва чиқишида янги туғилажак ҳилолга қараб иш тутиш вожиблигига умумий суратда ижмо қилганлар. Шундан сўнг кўпчилик уламолар ҳилолни кўришни кўз билан кўриш (хоҳ одам ўз кўзи билан, хоҳ ҳозирги замондаги тараққиёт сабабли замонавий кўриш ускуналари ёрдамида) эканини баён қилиб кетганлар. (Бу борада баъзи уламолар ойнинг астрономик йўли ва юриши орқали унинг қачон чиқишига қараб аниқласа бўлади, шунинг учун шунга қараб рўза тутса ва очса бўлади, деган фикрни ҳам билдиришган, лекин бу қавл заиф қавлдир).
Бинобарин, бир-икки киши ёки бир жамоат маълум юрт қозилигига ёки муфтиётига ҳилолни кўрганликларини айтиб гувоҳлик беришса, уларнинг гувоҳлиги олиниши ва шу бўйича рўза ёки ҳайит эълон қилиниши вожиб.
Аслида, ҳар бир юртдаги масъул уламолар кенгаши Пайғамбар алайҳиссаломнинг юқоридаги буйруқларини юзага келтириш учун шу масала учун махсус ҳайъат тузишлари, ҳайъатни шу ой кўриш иши бўйича масъул қилишлари вожиб эди. Бошқа камчиликлари қаторида улар бу ишни қилмай юрганлари учун ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўладилар.
Хўш, агар шаввол ҳилолини (ҳайитни) белгилашда биров ёки бир жамоат ой кўрганини айтса-ю, мутасаддилар уларнинг гапини қабул қилмаса нима бўлади? Бу масалада уламоларда ихтилоф бор. Аксар уламолар (ҳанафийлар, моликийлар, ҳанбалийлар) "ўша ҳилолни кўрганлар ҳам одамларга қўшилиб рўза тутади, чунки пайғамбар алайҳиссалом "Рўзангиз сизлар (ҳаммангиз) рўза тутадиган кун, фитрингиз (оғзингизнинг очиқ бўлиб ҳайит бўлиши) сизлар оғиз очадиган кундир" деганлар" дейдилар.
Модомики, шундай экан, ҳар бир юртда қайси кун ҳайит, деб эълон қилинган бўлса (гарчи шу кунни баъзилар ҳайит деб билмаса-да), ўша куни одамлар билан ҳайит намози ўқиб, ўйин-кулги қилиш, одамлардан ажраб чиқиб хилоф қилмаслик мақсадга мувофиқ бўлади (ўзи ҳақ деб билганида қаттиқ тургиси келса, рўза тутиб олса, ўзининг рўзалигини бошқаларга билдириб ўтирмасин, ёки аксинча, у оғзи очиқ бўлиб одамлар рўза бўлса, оғзи очиқлигини билдирмасин).
Аллоҳ таоло мусулмонлар ўртасида низо чиқариш ҳаромлигини, бирлашиш фарзлигини бир неча оятларда таъкидлади.
Уламолар гарчи киши ўз қавлида ҳақ томонда бўлса ҳам, мусулмонлар ўртасида хилоф чиқмаслиги учун ўша ҳақни ташлаши вожиблигини айтадилар. Чунки, бир муайян масаладаги вожибни қиламан, деб одамлар ўртасида ихтилоф қўзғалишига сабаб бўлиш дуруст эмас.
Мана, саҳобаларнинг катта фақиҳларидан бўлган ҳазрат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг тасарруфларига назар солинг. У зот Минода ҳажда намозни қаср қилиб ўқишни вожиб деб билар эдилар (бу аксар уламоларнинг қавли). Лекин ўша ерда имом тўлиқ қилиб ўқиганда индамай унга эргашдилар. Баъзилар "сиз қаср ўқилади, дер эдингизку?" дейишди. У киши "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида, Абу Бакр ва Умар орқаларида қаср ўқир эдик. Лекин хилоф чиқариш ёмон" дедилар. Ўзлари ҳақ бўлсалар-да, одамлар ўртаси бўлиниб кетишдан хавотир олиб ўша ҳақни ташладилар.
Шунинг учун, қадрли биродарлар, ҳар бир юртда мусулмонлар бир тану бир жон бўлишига ҳиссамизни қўшиб қолайлик, ўзимиз билмаган ҳолда, яхшиликни истаган ҳолда хилофга, бўлинишга сабаб бўлиб қолмайлик.
Аллоҳ таоло барчамиздан ибодатларимизни қабул қилсин, гуноҳларимизни кечирсин, даражаларимизни улуғ қилсин, қиёматда юзимизни ёруғ қилсин. Омин.
ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ҲАМ ОГОҲЛАНТИРИНГ!
➡️ «Зикр аҳлидан сўранг» канали
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago