Фалсафий сатрлар

Description
Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди!

«Унванул баён» китобидан.

Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

2 months, 4 weeks ago
3 months ago
**Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган …

Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёллар ҳақида лойиҳа ишлаб чиқилади

Бугундан Тошкент юзлаб олимларни бирлаштириб, халқаро маданий мулоқот марказига айланмоқда. Бу нуфузли халқаро маданий мерос ҳафталигининг тақдимотлари орасида аёллар мавзусида ҳам илмий қарашлар мавжуд экан.

Мовароуннаҳр аёлларининг Ренессанслардаги ўрни ҳақида гаплашилинади. Лойиҳа Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврида яшаган мовароуннаҳрлик аёлларнинг илмий-ижодий фаолияти натижаларини ўзида мужассам этган қомусни яратиш ва унга киритилган маълумотларни экспозицияда акс эттиришга бағишланган. Лойиҳа 2021 йили Саудия Арабистонида нашр этилган 43 жилддан иборат "Ал-Вафо ан-нисо" номли қомусий тўпламдан танлаб олинган маълумотларга асосланган.

26 октябргача давом этадиган ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100дан ортиқ олимлари маърузалари тингланади. Шу билан бирга Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази Илмий платформасининг “Исломдан аввалги давр цивилизациялари” экспозициясини такомиллаштиришга йўналтирилган 100дан ортиқ лойиҳаларнинг тақдимотини ўтказиш белгиланган. Мовароуннаҳр аёллари ҳақидаги лойиҳа ушбу юзталикдан бири.

@Falsafiy_satrlar

4 months, 4 weeks ago
**Олимлар Ўзбекистон маданий меросини сақлашга чақирди**

Олимлар Ўзбекистон маданий меросини сақлашга чақирди

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ўзининг 8-Халқаро конгресини ўтказди. 35 давлатдан келган 300 дан ортиқ иштирокчи бу сафар ҳам илмий янгиликлари билан иштирок этди.

Конгресда Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Қабул қилинган Самарқанд декларацияси конгресснинг тўрт кунлик ишини якунлаб, тадбир иштирокчиларининг тараққиёт ва маърифат ғояларига содиқлигини тасдиқлади. IRCICA, TURKSOY, “Al Furqan” жамғармаси, Араб дунёси институти, Халқаро Туркий академия каби 10 та йирик халқаро ташкилот раҳбарлари, 15 нафар академик, 40 нафар профессор ва доцент, 103 нафар фан доктори, 54 та музей ва кутубхоналар директорлари, 5 нафар олий ўқув юртлари ректорлари, 5 та нашриёт уйи директорлари 35 давлатдан 300 дан ортиқ иштирокчилар номидан мурожаатни “Al Furqan” жамғармаси директори Сали Шаҳсивари ўқиб эшиттирди:

"Биз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш бўйича ташаббусларини аҳамиятли деб эътироф этамиз. Ушбу маданий-гуманистик мегалойиҳа Шарқнинг буюк олимлари ва мутафаккирларининг жаҳон илм-фани ва цивилизацияси, жумладан, мусулмон цивилизацияси ривожига қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган фундаментал тадқиқотларни амалга оширишга кучли туртки беради."

6 months, 2 weeks ago
Бола бешикдан йиқилгунча,

Бола бешикдан йиқилгунча,
Подшо тахтидан йиқилсин.

Ўзбек халқ мақоли

Сўнгги пайтлардаги болалар ўлими хабарларидан жоним азобда😢

@Falsafiy_satrlar

6 months, 3 weeks ago

СИЗ УЧУН ЭНГ ДАҲШАТЛИСИ НИМА?

АҚШ аэропортларининг бирида журналист сўровнома ўтказмоқда. - Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима? . .... деб қўйилган саволга ҳамма турлича жавоб бераяпти. Кимдир уруш деса, яна кимлардир зино, қиёмат, касаллик деб жавоб беришар эди.
Шу вақт аэропортнинг кутиш залига оқ яктакда бир мўйсафид кириб келди. Буни кўрган журналист унга юзланди ва дарҳол бояги саволини берди:
- Сиз учун энг даҳшатлиси бу нима?
Мўйсафид саволга савол билан жавоб берди:
- Сен кимсан?
- Анжелика Уилямс.
- Йўқ, бу исм.
Сен кимсан?
- Журналист.
- Йўқ, бу касб.
Сен кимсан?
- Инглиз.
- Йўқ, бу миллат.
Сен кимсан?
- Одамман, - деди журналист.
Мўйсафидни жилмайганидан қувониб, тўғри жавоб бердим, деб мамнун бўлиб турган
журналистга Мўйсафид деди:
- Энг даҳшатлиси, бу ўзингни ким эканлигингни ва нима учун яралганингни билмаслигингдир!

Манба

@Falsafiy_satrlar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her