Исламские книги в формате PDF. Выложены с соблюдением авторских прав. #скачай #читай
Да воздаст Аллах благом всем причастным
Для связи: @b2ok_bot
Озвучка аниме от JAMCLUB
Эксклюзив тут - https://boosty.to/jamclub
О чём молчит ласточка - Катерина Сильванова, Елена Малисова аудиокнига
*ЙЎЛ
Кузнинг келганига бўлганди анча,
Эътибор бермасдан ўтиб кетгандинг.
Тақдир ханжарини шафқатсиз санча,
Азобли ўйларга банди этгандинг.
Оғир яшаяпман ўшандан кейин,
Ненидир бўйнингга мажбур олгандек.
Сўзламас одамга нимарса дейин,
Ҳисларнинг олдида ночор қолгандек.
15.09.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*МАКТАБ
Ёшлик йилларимни эсласам агар,
Бошим ёрилгани ўтар кўзимдан.
Тенгдошларим уриб кетарди гоҳи,
Юрагим сиқилди ушбу сўзимдан.
Ёшлик йилларимни эсласам агар,
Ўрни билинади ўчмаган изнинг.
Тақдири ҳақида ўйладим ҳозир,
Устимга туфлаган синфдош қизнинг.
Ёшлик йилларимни эсласам агар,
Оғир хотиралар бисёрдир бундай.
Яхши ўқимаган эканман, афсус,
Лекин билганимдан қолмадим шундай.
12.09.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
***ТЎРТЛИКЛАР
Туғилган пайтимда фаришта эдим,
Олам беғубордир, севаман дедим.
Бироқ, улғайганда, кўпни кўрганда,
Ерда юрганимга пушаймон едим.
2018 йил 24 март
Зулмат унутилсин моҳтоб тўлгунча,
Кузаклар кечиксин гуллар сўлгунча.
Ёмонлик йўқолиб кетсин, илоҳим,
Бугунги болалар катта бўлгунча.
2018 йил 30 март
© Барака БОҚИЙ***https://t.me/baraka_boqiy
*ПАХТА ТЕРАЁТГАН ҚИЗ
Гулдай очилиб тўлинг,
Сизни кўргани келдим.
Ҳорманг, саломат бўлинг,
Пахта тераётган қиз.
Ўн саккизми ёшингиз,
Ой айтди назаримда.
Омон бўлсин бошингиз,
Пахта тераётган қиз.
Эгибсиз сарви бўйни,
Жоним қурбон деяпсиз.
Қилайлик режа тўйни,
Пахта тераётган қиз.
Юрт равнақига ҳисса,
Қўшсангиз қандай яхши.
Ёзай қасида, қисса,
Пахта тераётган қиз.
Ўхшатдим нафис дурга,
Шаънингизга шеър ўқиб.
Ўранинг оппоқ нурга,
Пахта тераётган қиз.
Гулдай очилиб юринг,
Хайр, саломат бўлинг.
Унутманг, эслаб туринг,
Пахта тераётган қиз.
2012 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*ЖАНГ
Сени кўнглимдаги ҳисга ўрадим,
Сирни билолмайин толсин бошқалар.
Деразани очмай туриб сўрадим,
Гумон гирдобида қолсин бошқалар.
Сипоҳий лаҳзалар, номсиз замонлар,
Парчаланди ҳаёт бошланган жойда.
Ўшандан берёғи ёйсиз камонлар,
Тушунмасдан оқиб боряпман сойда.
24.06.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*СЕНИ ҲАНУЗ ЭСЛАЙМАН
Тошса кўнглим жоласи,
Шеърга кўчар ноласи.
Баланд тоғнинг лоласи,
Сени ҳануз эслайман.
Қандай дилбар эдинг-а,
Мени унут дединг-а.
Ўзинг айтгин, нединг-а,
Сени ҳануз эслайман.
Бизни айирди тақдир,
Эҳтимол уям ҳақдир.
Ўтсаям шунча йиллар,
Сени ҳануз эслайман
Тирикман, демак борман,
Кимгадир керак, ёрман...
Барибир ишқсиз хорман,
Сени ҳануз эслайман.
2012 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*ТАЯНЧ
Орзу-ҳавасларда бўлмайди адоқ,
Ёшлик йилларимда машҳурликни ва,
Уйланганимдан сўнг оталикни ҳам,
Ўйлаб, хотирамга туширдим қадоқ.
Орзу-ҳаваслардан бўлмайди тониб,
Яшириш имкони йўқдайин ойни.
Куйладим, ҳарсанглар отилган сойни,
Гўё тарашалар кетгандек ёниб.
Орзу-ҳавасларсиз бўлмайди маъни,
Эҳтиёж, ташвишлар уйқашган пайтлар.
Жонли эмасдайин чиқади байтлар,
Талаффузим мисол чаладир, яъни.
20.06.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*СУРАТ
Онам койиганча мавжуддир феълим,
Қайсарлигим учун оғрийди белим.
Ёниб куйлолмасам кечиргин элим,
Бегона ўт босди буғдойзоримни.
Муҳаббат сафодир, сиртмоққа осил,
Бундай қилолмасанг тинчлангин, босил.
Ҳануз ололмадим чиройли ҳосил,
Бегона ўт босди буғдойзоримни.
Ҳаёт хотиримни этолмади жам,
Эсимда қолмади қийналмаган дам.
Чумчуқлар чўқиди тақдиримни ҳам,
Бегона ўт босди буғдойзоримни.
17.06.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*ПАРДА
Амир Темур минган отнинг туёқлари,
Юрагимни эзиб борар, эзиб борар.
Бунча кўпдир ёлғоннинг ранг, буёқлари,
Болаларим сезиб борар, сезиб борар.
Қонинг тозамиди, элим, ўйлаб кўргин,
Бирлашганинг пуч чиқяпти, пуч чиқяпти.
Ишонмасанг, ана, ўзинг бўйлаб кўргин,
Сирлашганинг пуч чиқяпти, пуч чиқяпти.
Шом тушгандек туюляпти яшаш тарзинг,
Бир балони қўзғаяпти дема фақат.
Ҳануз тўланмади совет олган қарзинг,
Уммонларда сузар бутун кема фақат.
14.06.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
*АЛАМ
Ёзнинг ҳавосидек куйдирар дилни,
Кимгадир айтолмай қолган ўйларинг.
Ёқдим, ўртамиздан ўтмаган қилни,
Маъқул тушмагандек менга бўйларинг.
Иссиқда ичилган қайноқ чойдайин,
Ғашимга тегяпти ҳаёт, гоҳида.
Эҳтирос туймадим оққан сойдайин,
Кўлмакка эврилдим ўрнинг чоҳида.
Димриққан шаҳардек тўлдим, истасам,
Ишдан чиқаётган чироқлар мисол.
Уддалай олмадим зимдан қистасам,
Кўриндинг кўзимга, йироқлар мисол.
12.06.2024 й.
© Барака БОҚИЙ*https://t.me/baraka_boqiy
Исламские книги в формате PDF. Выложены с соблюдением авторских прав. #скачай #читай
Да воздаст Аллах благом всем причастным
Для связи: @b2ok_bot
Озвучка аниме от JAMCLUB
Эксклюзив тут - https://boosty.to/jamclub
О чём молчит ласточка - Катерина Сильванова, Елена Малисова аудиокнига