🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 16 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 10 hours ago
Ваалейкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Опаммисиз, синглиммисиз, билмаганим учун онажон диб ёзаман, чунки ҳар бир аёл аввало она. Она эса фарзанди бахти учун борини беради, ҳоҳ бой ҳоҳ фақир бўлсин.
Онажон, ўғлиз шу қизни ёқтириб фақат шунга уйланаман диётган бўлсалар, аввало уй жойига, мансабига эмас, тарбиясига, озодалигига қаранг. Чунки Аллоҳ ҳоҳласа бир зумда бойни камбағал, фақирни бой қилиб қўйиши, бандаларини ҳар синов билан синаши мумкин, ҳич нарса абадий эмас, лекин олинган тарбия инсон билан бир умр бўлади. Обрў бойлик билан, бахт бировларни гапи билан бўлмайди. Агар шу қизни келин қилиш ниятингиз бўлса, ҳамма сарф ҳаражатни бўйнингизга олинг, қўлдан келганча енгиллик беринг, одамлар нима дейди деб эмас, Аллоҳ нима дейди диб ўйлаб иш тутинг. Синглимни ўзидан бир ярим ёш кичик йигитга берганмиз, қуда ҳола ўғлим ёқтириб қолибди деб ҳеч қўймай келин қилганлар ва бу дунёдан синглимдан рози ҳолда ўтдилар. Шу синглим бир ҳонадонга икки қизини бир вақтда беришди, куёв навкарни тўйхонада кутишди, ҳич ким гап қилган йўқ, тўй чиройли ўтди, икки қизи тиниб тинчиб ўтиришибди, қуда аёл ҳатто қовурдоқларгача қилдирмади.
Қуда томонга шарт қўйиб қизини ололмайсиз, камбағалда пул йўқ, лекин ғурур бор, шуни унутманг. Сизда савоб қилишга имкон бор экан, буни қўлдан чиқарманг, бир яхшиликка ўн савоб ёзилади, агар одамларни гапи билан иш қиладиган бўлсангиз, бу оилани тинч қўйинг, зулм қилманг, балки ўзига ўхшаган оилага келин бўлиб бахтини топар, иншааллоҳ! Лекин шу томони борки, ўғлиз шу қиздан кўнгил узолмасалар, бошқа қизни келин қилсангиз, бошқа бир оиланинг қизига зулм қилган бўласиз. Энди ўйланг, сиз учун обрў, мансаб, одамларнинг гап сўзи муҳимми ёки фарзандлариз бахти? Опалариз тўғри маслаҳат беришибди, ўзиз ҳам ақлли аёлсиз, иншааллоҳ болангиз бахти учун бу дунёдаги арзимас орзу ҳаваслардан воз кечасиз диган умиддаман, онажон! Аллоҳим ҳайрли ечим берси илоҳим!
Шойирахон хожи она
@hojionalarkanali
Ассалому алайкум
Вараҳматуллоҳи
Вабарокатух
Онажон сиз ўғил ўстирдингиз. Ҳамма она ҳам ўғлига мос иймонли келин олишни хохлайди бу табиий ҳол.
Айтишингиз бўйича қиз ўғлингиздан икки ёш катта. Хозир ўғлингиз шу қизни ҳоҳлаб турибди. Вақти соати билан йиллар ўз таъсири ўтказади.
Мани гапим ёшларга ёқмас ахир сарвари олам (сав) ўзларидан қанча катта аёлга уйланганлар деб гапиришар. Аммо хозир бу ишни тенглаштирманглар.
Айни пайт йигитлар ўзидан анча ёш қизга уйланишяпти. Камдан кам ёшлар фарқи кичик, аксар йигитлар ёш қизларни оляпти.
Яна мухими кўнгил. Унга хеч ким буйруқ беролмайди.
Қуда тарафни бизга мос эмас деяпсиз. Мани қайнонам келинни катта эшикдан олиш керак. Яъни бувиси бор жойдан келди кетти кўп бўлади. Мехмон кўп кутилади. Ўз ўзидан тарбияли бўлади. Ва яна қудалар ҳам мос бўлиш керак дердилар. Чунки фикрлаши хам шунга яраша бўладида.
Хозир қиз тарафга мебел қилдирмаяпти. Катта солиғ солинмаяпти. Алхамдулиллах. Йигитлар ўзлари мебел қўйиб қўйишяпти. Аммо Дилфузахон хожи онани гапига қўшиламан. Кейин тенгимиз эмас деган гап чиқмаслик керак.
Тақдир бўлиб қуда бўлсангиз ижарага уй олинг дея кўрманг. Ўз уйида қилсин тўйни. Қудачилик минг йилчилик. Кўриб билиб оляпсизлар. Гапларимдан ҳафа бўлманг. Шу гапни менга айтилса қизимни хеч қачон бермасдим. Олдиндан узр сўрайман.
Ким бўлсада қиз боқиб ўстирган. Ҳамма ҳам фарзандим бахтли бўлсин дейди. Ҳар томонлама ўйлаб иш қилинг. Қудангизни уйига мехмон олиб боргингиз йўқ. Демак қудачилик қилмаганингиз мақул.
Не бўлсада хайрли ечим берсин. Албатта у қизпошшам ҳам бахтли бўлсинлар. Ўғлигиз ҳам тенгини топгани маъқул.
Мухтабархон хожи она
@hojionalarkanali
Ассаламу алейкум ва Рохматуллохи ва барокатуху!
Омонгинамисизлар?
Бугунги каналимизга хат йуллаган мухлисамизга!
Ва алейкум ассалам ва Рохматуллохи ва барокатуху!
Езганларингизни укиб, очиги жуда та ' сирланиб кетдим.
Сизларга у оила тугри келмас экан.
Оддийгина оила булса,
туйдан кейин хам канчадан - канча маросимлар булса...
Орзу - хавасларингиз даражасида куда булмишлар етказиб бера олмасликлари мумкин..
Кейин,
келин булмишнинг уйингизда яшашлари бор..
Яхшиси,
Углингизнинг кунгилларига хам караманг..
Кунгил нима экан?.
Орзу - хаваслар турганида!оилангизга мос,
ОРЗУ- хавасларингиз ушаладиган,
уй- жойлари хам узингизга мос жойдан келин килинг!
Ахир кийналиб,
катта килган углингиз..
Онасиз!
Албатта, узингиз хохлагандай
туйлар килишга хаккингиз бор!
Айтишадику, тенг тенгги билан,
тезак копи билан, деб.
Узр,
беухшоврок ухшатиш булди.
Аллохимдан узингиз орзу килгандай оилага куда булишингизни тилаб қоламиз чункий тўйдан кейин кўп келишмовчиликлар бўлган.
Дилфузахон хожи она.
@hojionalarkanali
Қизингиз она мехрига зор ўсмоқда.
Ўзингизда хам тинчлик йўқ.
Кечгача хизмат қилсану бир мехр кўрмаса яхши гап эшитмасанг.
Аввалги тақдиризни билиб уйланган.
Сиз хам бу рўзғорлардан онсонликча кетмагансиз курашгансиз ўша келинлик ховлида қолишга.
Ёмон одамлар учраганга ўхшиди чункий аёл киши унча бунчага кетмиди ажрашмиди.
Қўлизда эрингизни ўғли бор
Ўзингизни қизингиз.
Агар ўз уйингиз бўлса бемалол ишлаб болаларни оёқга қўйволасиз.
Болалар учун яшанг деган бўлардим.
Чункий эр уйига боргингиз йўқ.
Баъзи эркак билан яшагандан кўра аёл киши ўзи тўғри яшаганиям мақул.
У аёли билан гаплашиши
Сизга бу гаплар етиб келиши
Аёл кишига оғир.
Халофат йук.
Тўғрисини қизингизга сиз кўпроқ кераксиз болага мехр бериш керак.
Бувисиям жудаям яхши қаридила. Лекин бола онасини олдида бўлиши керак. Бу эрингизни уйига олиб кетсангиз хам қизингиз бахтлий яшаб кетомаса керак.
Чункий сиз у хонадон қизингиз учун нотаниш жой.
Истихора намозни ўқинг.
Тушингизда айён беради.
Хайрли ечим тилаб
Дилбархон Набиевна хожи она
@hojionalarkanali
Ваалейкум ассалому
Вараҳматуллоҳи
Вабарокатух
Хурматли мухлиса эрингизни сизга бунчалар ялиниб келиши, тахдидларидан , сизни келиб кетишингиздан бу йигит гапида турмайдиган
Тутуриқсиз экани маълум.
Мана яшаб кўрибсиз у билан яшашни умуман истамайман деяпсиз. Кўнгилга қаранг. Уни характерини ўзингиз биласиз.
Агар иккилансангиз истихора номозини ўқинг. Шунда билинади. Ҳайрли бўлса яшайсиз акс ҳолда яшамайсиз. Аслидаку учунчи рўзғор экан. Ёшсиз эр номини кўпайтирманг дегим келди. Аммо яшаган билади.
Хозирда ота онангизни уйида яшайсиз. Муаммо йўқми. Кўп ҳолларда уйдаги келин келиб қолган қизни ёқтирмиди. Зуғум ўтказади. Қийинчилик бор бўлса, ўйлаб кўринг.
Шундай мард эркаклар бор боласи билан олиб кетади. Жуда чиройли боқади. Биттагина қизингизни сиғдирмаса қандай инсон экан. Онани боладан айриш ҳам яхши эмас. Ахир бир жони бошқа уйда яшаса онани ҳаловати бўладими.
Ажрашсангиз яна етим сони кўпаяди. Ажрашмасангиз у уйда чиройли ҳаёт кечира олармикансиз. Энди келса, ялинса қизим билан бораман, қизингиздай боқасиз ажратмайсиз кейин бораман деб кўринг.
Сизга осон эмас биламан. Курашинг. Бахтли бўлинг.
Мухтабархон хожи она
@hojionalarkanali
? **Ногирон сингил.
?Бўлган воқеа.**
┄┅অঠই ? ইঠঅ┅┄
? КАНАЛМИЗДА ИҚРОР.
???????????? ????? ??'????➖*⬇️***
https://t.me/hojionalarkanali
Қизим ховотир олманг 16/ сотих экан
Сизларга хам ажратишар.
Котталар
Хола аммалар бордир ўшалар аралашсин
1/ хонани кўпчилик қуфлашни кўп эшитганмиз.
Лекин 2/ хонани қулфлаш қизларда инсоф йўқлиги. Эшитган одам тушиниб олади қизларни қанақалиги.
Чункий бу уйда яшаётгпн қизча хам бор уни назарда тутишлари керак эди.
Аслида қизингиз ота ховлизда яшаганиям мақулроқ. Билмадиму балкий нотўғридир гапим лекин бу менинг фикрим.
Ховотир олманг Аллоҳдан сўранг 18/мин оламни яратган Роббим хеч кимни ноласини қурқ қайтармиди.
Кечикшини эса бир Ҳайрлиги бўлади.
Сизга қалб хотиржамлигни
Аллоҳ рози бўладиган ширин ўғил қизлар беришни сўраб қоламиз
Қизчангиз бахтлий саодатли қиз бўлсинлар
Соғ бўлинг!!!
Ўзбегойим
@hojionalarkanali
بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
11.08.2024y. 07.Safar.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
03:59 TONG Saharlik tugashi.
04:45 BOMDOD.
05:28 QUYOSH.
12:33 PESHIN.
17:24 ASR.
19:29 SHOM Iftorlik vaqti.
20:53 XUFTON.
???
Намоз ракатлари
Бомдод ➖2 ракат суннат,
2➖ ракат фарз
Пешин ➖ 4 ракат суннат,
4➖ ракат фарз, 2➖ ракат суннат.
Аср ➖4 ракат фарз
Шом ➖3 ракат фарз,
2➖ ракат суннат
Хуфтон ➖4 ракат фарз,
2 ➖ракат суннат, Витр ➖3 ракат вожиб.
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
???????????? ????? ??'????➖*⬇️***
https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6
Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!??
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 week, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 16 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 10 hours ago