IKROM HOJI JOME MASJIDI

Description
ILM NURI
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 Wochen, 4 Tage her
​​​​— Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА …

​​​​—  Эй туғмаётган бепушт аёл, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй оила қуриши кечикаётган синглим, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй ҳожатманд киши, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

—  Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, БАҚАРА сурасини ўқишни йўлга қўй!

... Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос...
Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан...

... Бунинг ҳеч қандай ҚИЙИН жойи йўқ...
Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга «ОШИҚ» бўлиб қолади...

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
-  "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.

Яқинларга улашинг!
​​​

Якинларингизга хам улашинг
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

2 Wochen, 4 Tage her

#muftiy_minbari

📹 ЖОЙИГА ҚИЛИНГАН ЭҲСОН ҚАНДАЙ ГЎЗАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

2 Wochen, 4 Tage her

#mutolaa #shayton #baqara #quron*💬 *ШАЙТОН БИЛАН ГАПЛАШГАН САҲОБА

*📖 *Бақара – Мадинада нозил қилинган энг аввалги сурадир. Суранинг бошидаги тўрт оят мўминлар ҳақида, ундан кейинги икки оят кофирлар ҳақида ва улардан кейинги ўн уч оят мунофиқлар ҳақида нозил бўлган. Бақара сураси Қуръони каримдаги энг узун сурадир. Энг узун оят ҳам айнан мазкур сурада бўлиб, у қарз ҳақидаги 282-оятдир. Бу оят тўлиқ бир бетни ташкил этади. Бақара сурасини доим ўқиб юрган кишиларга Аллоҳнинг изни билан сеҳру жоду таъсир қилмайди.

🟢 Бақара сураси ўқилган уйдан шайтон қочади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шайтон Бақара (сураси) ўқиладиган уйдан қочади", дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

🟢Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ким кечаси Бақара сурасидан ўн оят ўқиса, шайтон ўша кечада унинг уйига кирмайди" (Имом Доримий, Имом Байҳақий ривояти)...

📝БАТАФСИЛ

*✅MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING*✅ VA ULASHING🗣*▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵* Facebook

3 Wochen, 4 Tage her
БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА …

БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР

Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

3 Wochen, 4 Tage her
IKROM HOJI JOME MASJIDI:

IKROM HOJI JOME MASJIDI:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 

Мелодий 2024-йил 30-Октябрь

Хижрий 1446-йил 27- роббиюс соний

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

Икром хожи жоме масжиди
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

3 Wochen, 4 Tage her
[#сохта\_салафийларга\_раддия](?q=%23%D1%81%D0%BE%D1%85%D1%82%D0%B0_%D1%81%D0%B0%D0%BB%D0%B0%D1%84%D0%B8%D0%B9%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B3%D0%B0_%D1%80%D0%B0%D0%B4%D0%B4%D0%B8%D1%8F)

#сохта_салафийларга_раддия

Қози Абу Бакр ибн Абдулбоқий ансорий "Машяха"сида Салама ибн Уъбайддан зикр қилади: Ҳаммод ибн Маккий айтди: "Тунда Макканинг қабристонига чиқдим. Бир қабрга бошимни қўйиб ухлаб қолибман. Тушимда қабр аҳлларини ҳалқа ҳалқа ҳолида кўрдим. "Қиёмат қоим бўлдими?", дедим. Улар: "Йўқ, биродарларимиздан бирлари "Қул ҳуваллоҳу аҳад"ни ўқиб, унинг савобини бизга атаганди. Ўшанинг савобини бир йилдан бери тақсимлаяпмиз", дейишди".***📚*** Ҳофиз Жалолиддин Суютийнинг "Шарҳус судуур бишарҳи ҳаалил мавта вал қубур" китоби, 312\-бет.Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

1 Monat her
[#ЁМҒИР](?q=%23%D0%81%D0%9C%D2%92%D0%98%D0%A0)

#ЁМҒИР

ЁМҒИР ЁҚҚАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Маъноси: "Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил"!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

1 Monat her
БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА …

БОМДОДНИНГ ИККИ РАКЪАТ СУННАТИ ДУНЁ ВА УНДАГИ БАРЧА НАРСАЛАРДАН АФЗАЛДИР

Бомдод намозининг икки ракъат суннати Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам савоби улуғлигини алоҳида таъкидлаган ва у зот ҳеч қачон тарк қилмаган нафл ибодатлардан ҳисобланади. Имом Муслим келтирган, Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: «Бомдод намозининг икки ракъат суннати дунё ва ундаги нарсадан яхшидир» Имом Аҳмад ривоятида: «Икки ракъат тонгги намоз дунёнинг барчасидан афзалдир», дейилган. Азиз биродарларим ва опа-сингилларим, бу ҳадисга эътиборли бўлайлик! Бомдод намозини адо қилишдан бизларни нима тўсяпти?! Ахир тонгги намоз дунë ҳаëтига солиштирганда жуда-жуда қисқа муддат-ку! Кечаси ярим тунда ухлаш дунёвий иш, тонг саҳарда уйғонишни истамаслигимиз ҳам дунёвий иш. Шундай эмасми?! Юқоридаги ҳадисда «дунё», «дунёнинг барчаси», яъни дунёдаги барча мол-мулклар, хазиналар, мансаб-мартабалар, ўйин-кулгию дилхушликлар бомдод намозининг икки ракъат суннатининг қийматига тенг бўлолмайди, дейилмоқда. Яхшилаб мулоҳаза қилайлик, гап бомдоднинг икки ракъат суннати хакида кетяпти, бомдоднинг икки ракъат фарзига қандай ажрлар бор экан-а?! Шунингдек, унинг фазли ўша икки ракъат суннатни узоқ ўқиб, кўп Қуръон тиловат қилишда ҳам эмас. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу икки ракъатли намозда қироатни жуда енгил қилардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракъат суннатининг биринчи ракъатида Кафирун сурасини, иккинчи ракъатида эса Ихлос сурасини зам қилардилар» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Оиша розияллоху анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бомдоднинг икки ракъат суннатини ўқиётганларини кўрар эдим. У зот суннатни жуда қисқа ўқиганларидан, фақат «Уммул китоб» (Фотиҳа) сурасини ўқидимиканлар, дердим» (Насоий ривояти). Демак, ушбу намознинг фазли зиёда бўлишига сабаб қироатнинг узун бўлиши эмас. Балки унинг фазли бу муборак намоз учун белгиланган вақтда экан. Дунёдан юз ўгириб, бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиш учун намоз вақти кирмасдан туриб уйғонган киши бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган бўлади. Дунёнинг барчасини шу намоз учун тарк қилганидек, Аллоҳ таоло ҳам уни шу намоз сабабли бутун дунёдан улуғроқ ажр билан мукофотлайди!

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

1 Monat her
IKROM HOJI JOME MASJIDI:

IKROM HOJI JOME MASJIDI:

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, 

Бугун ҳафтанинг Чоршанба куни 

Мелодий 2024-йил 23-Октябрь

Хижрий 1446-йил 20- роббиюс соний

🍂🌹 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍂🌹 Барча дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин!

🍂🌹 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳни паноҳида бўлинг! 🤲

Икром хожи жоме масжиди
https://t.me/Ikromhojijomemasjidi

1 Monat her
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр …

Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.