🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
ЙИҒИНИНГ САБАБИ!
Бир куни Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Масжидун Набавийга чиқди. У ерда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг йиғлаб ўтирганини кўрди. У жуда ҳам ўксиниб йиғлар эди. Умар розияллоҳу анҳу ундан сўради:
-Нега йиғлаяпсан эй Муоз?
Муоз розияллоҳу анҳу деди:
-Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган бир ҳадисим сабабли йиғлаяпман.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай деган эдилар: —“Риёнинг озгинаси ҳам ширкдир. Ким Аллоҳнинг дўстларини душман тутса Аллоҳга қарши уруш очибди. Аллоҳ таоло тақводор, махфий, йўқолганида биров сўрамайдиган, келганида биров танимайдиган, қалблари худди ҳидоят чироғи каби бўлган аброрларни севади...!”.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизни риёдан огоҳлантираяптилар. Риё бу инсонларга амалини кўрсатиб мазза қилиш. Бундан мақсад Аллоҳнинг розилиги бўлмайди, балки фақат инсонларни хурсанд қилиш, уларга мақтаниш ва уларнинг розилигини олиш бўлади. Бу ҳадисда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга Аллоҳга энг суюкли банда ихлосли ва хоксор банда эканлигини айтмоқдалар!
✏️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барча дуолар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтилмагунча маҳжубдир, тўсилгандир”, дедилар.
Дайламий “Муснадил фирдавс”да ривоят қилганлар.
Аллоҳумма солли ала Муҳаммад ва ала али Муҳаммад ва соҳбиҳи ва саллим...
#исломни_ўрганамиз ❓ Фаришта Жаброил алайҳиссаломни икки марта кўрган саҳоба ким? ❗️Жавобларни изоҳларда (коментарияда) кутамиз! @zunnuni_misriy
❓ Фаришта Жаброил алайҳиссаломни икки марта кўрган саҳоба ким?
❗️Жавобларни изоҳларда (коментарияда) кутамиз!
Нафсни рағбатлантираверсанг, қизиқиши ортиб бораверади. Лекин озга ўргатсанг, шунга ҳам қаноат қилаверади.•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўзахдан паноҳ сўраш
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар: «Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин. Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин. Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор:1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.
2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради.
3. Иш буюрса, бажаради.
4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.
5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади.
6. Ота-онага юмшоқ гапиради.
7. Исмларини айтиб чақирмайди.
8. Уларнинг ортида юради.
9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.
10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди.
Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:
1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.
2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...
3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан...
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
Ота-оналаримизни қадрларига етайлик!
ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...
☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;
☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;
☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;
☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;
☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;
☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;
☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;
☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!
Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!
Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим
“Балони неъмат, хотиржамликни мусибат деб ҳисобламаган киши фақиҳ эмас”.
Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ:
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago