Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 10 months, 2 weeks ago
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
@RekIama_beriish
Last updated 2 months, 2 weeks ago
أَللَّهُمَّ تَقَبَّلْ شَفَاعَتَهُ الْكُبْرَى وَارْفَعْ دَرَجَاتِهِ الْعُلْيَا وَأَعْطِهِ سُئْلَهُ فِي الآخِرَةِ وَالأُولَى كَمَا أَعْطَيْتَ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى. أَللَّهُمَّ اجْعَلْهُ مِنْ أَكْرَمِ عِبَادِكَ عَلَيْكَ شَرَفًا وَمِنْ أَرْفَعِهِمْ عِنْدَكَ دَرَجَةً وَأَعْظَمِهِمْ خَطَرًا وَأَمْكَنِهِمْ شَفَاعَةً. أَللَّهُمَّ عَظِّمْ بُرْهَانَهُ وَأَبْلِجْ حُجَّتَهُ وَأَبْلِغْ مَأْمُولَهُ فِي أَهْلِ بَيْتِهِ وَذُرِّيَّتِهِ. أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ عَدَدَ مَا شَاهَدَتْهُ الأَبْصَارُ وَسَمِعَتْهُ الآذَانُ وَصَلِّ وَسَلِّمْ عَلَيْهِ عَدَدَ مَنْ لَمْ يُصَلِّ عَلَيْهِ وَصَلِّ وَسَلِّمْ عَلَيْهِ كَمَا تُحِبُّ وَتَرْضَى أَنْ يُصَلَّى عَلَيْهِ وَصَلِّ وَسَلِّمْ عَلَيْهِ كَمَا أَمَرْتَنَا أَنْ نُصَلِّي عَلَيْهِ وَصَلِّ وَسَلِّمْ كَمَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلَّى عَلَيْهِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма тақоббал шафаа-ъатаҳул кубро, варфаъ дарожаатиҳил ъуля, ва аътиҳий суълаҳув фил аахироти вал увлаа камаа аътойта иброҳийма ва мувсаа. Аллоҳуммажъалҳу мин акроми ъибаадика ъалайка шарофаа, ва мин арфа-ъиҳим ъиндака дарожаа, ва аъзомиҳим хоторо, ва амканиҳим шафаа-ъаҳ. Аллоҳумма ъаззим бурҳаанаҳ, ва аближ ҳужжатаҳ, ва аблиғ маъмувлаҳув фий аҳли байтиҳий ва зуррийятиҳ. Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа саййидинаа муҳаммадин ъадада маа шааҳадатҳул абсор, ва самиатҳул аазаан, ва солли ва саллим ъалайҳи ъадада мал лам юсолли ъалайҳ, ва солли ва саллим камаа туҳиббу ва тарзоо ай юсоллаа ъалайҳ, ва солли ва саллим ъалайҳи камаа амартанаа ан нусоллий ъалайҳ, ва солли ва саллим камаа ямбағий ай юсоллаа ъалайҳ”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, у зотнинг катта шафоатларини қабул эт, мартабаларини янада баланд қил, Иброҳимга, Мусога берганингдек дунёю охиратда сўраган нарсаларини ато эт. Ё Аллоҳ, у зотни Ўзинг учун шараф жиҳатидан бандаларинг ичида энг мукаррами қил, уларнинг энг мартабаси улуғи, мавқеи энг юксаги, шафоати мақбул бўладигани қил. Ё Аллоҳ, у зотнинг далилларини қувватли, ҳужжатларини зоҳир қил, у зотни аҳли байтлари, зурриётлари борасида орзуларига эриштир. Ё Аллоҳ, саййидимиз Муҳаммадга, у зотни кўрган кўзлар, эшитган қулоқлар ададича салавот ва салом йўлла. У зотга салавот айтмаганлар ададича салавот ва салом йўлла. У зотга қандай салавот айтилишини яхши кўрсанг, рози бўлсанг, шундай салавот ва салом йўлла. Сен бизни салавот айтишга буюганингдек у зотга салавот ва салом йўлла. У зотга қандай салавот айтиш муносиб бўлса, шундай салавот ва салом йўлла”.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Саловотлар" китобидан.
#iqtibos #ZiyovuddinRahim #salovotlar
TELEGRAM | YOU TOBE | FACEBOOK
Telegram
Зиёвуддин Раҳим китоблари
Илм одоб билан камолига етади.
عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَا يَغُرَّنَّكُمْ صَلَاةُ امْرِئٍ وَلَا صِيَامُهُ، وَلَكِنِ انْظُرُوا مَنْ إِذَا حَدَّثَ صَدَقَ، وَإِذَا ائْتُمِنَ أَدَّى، وَإِذَا أَشْفَى وَرَعَ. رَوَاهُ ابْنُ الْمُبَارَكِ وَنُعَيْمُ بْنُ حَمَّادٍ كِلاَهُمَا فِي الزُّهْدِ.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сизларни бирон кишининг намози ҳам, рўзаси ҳам алдаб қўймасин. Балки гапирганида ростгўйлигига, омонат қўйилганида адо этишига, (дунёга) яқинлашганида тақво қилишига қаранглар” (Ибн Муборак ва Нуайм ибн Ҳаммод иккиси “Зуҳд”да ривоят қилган).
Кўп намоз ёки нафл рўза билан кишининг дин-диёнати қандайлигини билиб бўлмайди. Балки одамлар билан муомаласида, рост гапиришида, омонатни адо этишида, қўлига уч-тўрт сўм тушганида ўзини қандай тутишида кўринади.
Ҳеч ким қуруқ намоз ўқиш ёки рўза тутиш билан тақводор бўла олмайди. Балки хулқини гўзал қилиши, қалбини поклаши лозим. Шунинг учун айтамиз, ким намоз ўқиса, рўза тутса, ҳаж қилса, доим масжидларга қатнаса, аммо қўпол, тошбағир, тили ва қўли билан одамларга озор берса, ҳаром ишларга парво қилмаса, бу “мусулмон” деган номга муносиб эмас. Бундай кимсалар мусулмонлар шаънини ерга уради, дин ҳақида одамларда ёмон таассурот қолдиради. Ҳақиқий мўмин бундай бўлмайди. Ҳақиқий мўминнинг юриши ислом, туриши ислом, сўзи ислом, амали исломдир. У бир оғиз гапирмаслиги мумкин, аммо чиройли хулқидан унинг дини комил эканини, ҳақ йўлдалигини билиб, беихтиёр унга эргашилади. Аждодларимиз мана шунинг учун дунёга устозлик қилишган, ҳар бир соҳада катта ютуқларга эришишган.
Гўзал хулқ Ислом дини мақсади бўлгани учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўз ва амалда ҳаддини билмайдиган, беҳаё ишлар қиладиган, тили бузуқ кимсалар Исломга дахли йўқлигини таъкидлаганлар.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан.
ПАЙҒАМБАРЛАРГА ИМОН КЕЛТИРИШ
“Пайғамбар” сўзи “хабар етказувчи” маъносини билдиради. “Пайғамбар”нинг арабча шакли “расул”дир.
Аллоҳ таоло одамларни тўғри йўлга бошлаш, яхшиликка чақириш, ёмон ишлардан қайтариш учун пайғамбарларни юборган. Улар Аллоҳнинг ҳукмларини инсониятга ўргатишган, тоат-ибодат қилган мўминларга жаннат хушхабарини беришган, куфр йўлини танлаганларни дўзах азобидан огоҳлантиришган, дунё ва дин ишларида зарур масалаларни тушунтиришган.
Пайғамбарларнинг барчаси одам наслидандир. Улар ҳам бизга ўхшаб ҳаёт кечиришган, таом ейишган, ичимлик ичишган. Бошқалардан фарқи: улар гуноҳ қилишмаган, Аллоҳ уларни куфрдан, туғёндан асраган. Улар ўта ақлли, идрокли, тоат-ибодатда комил бўлишган.
Пайғамбарлар фақат эркак кишилардан чиққан. Улар ғайбни билишмаган. Магар Аллоҳ пайғамбарлар ичидан хоҳлаганига Ўзи истаган нарсани билдирган.
Пайғамбарлар (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!) яхшилик, фазилат бобида инсоният учун ўрнакдирлар. Уларнинг ҳар бири ҳидоят маёғидир.
Ўтмишда ўтган пайғамбарларнинг барчаси ўз қавмини фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унга бирон нарсани шерик қилмасликка чақирган. Улар Аллоҳ томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларни тўлиқ бажаришган, бу ишда камчиликка йўл қўйишмаган, Аллоҳнинг ҳукмларига ўзларидан бирон нарса қўшишмаган, Аллоҳдан қандай ҳукм келса, ҳаммасини мукаммал етказишган.
Барча пайғамбарлар ростгўй, тақводор, гуноҳлардан маъсум, ёмон хулқлардан, разолатдан холи, омонатдор бўлишган. Биз барча пайғамбарларга бирдек имон келтирамиз, биронтасини инкор этмаймиз. Агар кимдир айрим пайғамбарларни тан олмаса, у Аллоҳнинг пайғамбари эканига ишонмаса, имони тўғри бўлмайди.
Пайғамбарлар инсоният ичида энг афзал кишилар, ақл-заковатда, зеҳнда, қобилиятда ҳам устун бўлишган. Аллоҳ уларни ақлий ва руҳий қобилият билан хослаган.
Пайғамбарларнинг энг биринчи вакили Одам алайҳиссалом, охиргиси Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдирлар. Ушбу икки пайғамбар ўртасида жуда кўп пайғамбарлар ўтган. Уларнинг сони аниқ эмас. Шунинг учун пайғамбарлар ададини маълум сон билан чегараламаган маъқул.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақидаси" китобидан.
Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.
Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.
Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.
Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.
Савол: Қайси сура – Аллоҳнинг изни билан – бандани қабр азобидан сақлайди?
Жавоб: “Таборак” сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, одатда, қайси сураларни ўқиб шикаст-балолардан паноҳ сўраганлар?
Жавоб: “Фалақ” билан “Нос” сурасини.
Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.
Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.
Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.
Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.
Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.
Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.
Савол: Қуръон ўқиган одамга қанча савоб берилади?
Жавоб: Қори ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб олади.
Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савобга эришади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.
Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.
Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.
Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар ва жинлар бир ерга тўпланишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Ислом ақидаси" китобидан.
“Бухорий – бизнинг бобомиз”. “Термизий – бизнинг бобомиз”, деб кўкрак керамиз. Лекин... бу муҳтарам зотлар китобини биз эмас, мисрликлар, турклар, малайзияликлар мунтазам, кенг миқёсда дарс қилиб ўқиса, илмий давралар ташкил этса, Бухорий ва Термизийга биздан кўра улар ҳақлироқ бўлади. Зеро, илмий меросда насл-насаби, миллати ёки юрти бир экани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
عَنْ نُعَيْمِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ – كَاتِبِ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ – أَنَّ عُمَرَ بْنَ عَبْدِ الْعَزِيزِ قَالَ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي مِنْ كَثِيرٍ مِنَ الْكَلَامِ مَخَافَةُ الْمُبَاهَاةِ. رَوَاهُ ابْنُ الْمُبَارَكِ فِي الزُّهْدِ.
Умар ибн Абдулазизнинг котиби Нуайм ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз: “Мени кўп гапиришдан тўсадиган нарса мақтанчоқликдан қўрқишдир”, деган (Абдуллоҳ ибн Муборак “Зуҳд”да ривоят қилган).
Яъни, ўзини мақтагандек ёки қилаётган ишлари билан фахрланиш бўлиб қолмасин, деган маънода одил халифалардан бири Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳ кўп гапиришдан тийилар экан.
قَالَ إِبْرَاهِيمُ التَّيْمِيُّ: مَثَّلْتُ نَفْسِي فِي الْجَنَّةِ، آكُلُ ثِمَارَهَا، وَأَشْرَبُ مِنْ أَنْهَارِهَا، وَأُعَانِقُ أَبْكَارَهَا، ثُمَّ مَثَّلْتُ نَفْسِي فِي النَّارِ، آكُلُ مِنْ زَقُّومِهَا، وَأَشْرَبُ مِنْ صَدِيدِهَا، وَأُعَالِجُ سَلَاسِلَهَا وَأَغْلَالَهَا، فَقُلْتُ لِنَفْسِي: أَيْ نَفْسِي، أَيُّ شَيْءٍ تُرِيدِينَ؟ قَالَتْ: أُرِيدُ أَنْ أُرَدَّ إِلَى الدُّنْيَا، فَأَعْمَلَ صَالِحًا، قَالَ: قُلْتُ: فَأَنْتِ فِي الْأُمْنِيَّةِ فَاعْمَلِي. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي الدُّنْيَا فِي مُحَاسَبَةِ النَّفْسِ.
Иброҳим Таймий айтади: “Мен нафсимга жаннатни тавсирлаб бердим. Унинг меваларини ейман, дарёлари сувидан ичаман, бокира ҳурларини қучоқлайман (дедим). Кейин нафсимга жаҳаннамни тасвирлаб бердим. Унинг заққумидан ейман, дўзахийлар баданидан оқиб тушган қон ва йиринглардан ичаман, занжир ва кишанлари (азобини) тортаман (дедим). Шунда нафсимдан: “Эй нафсим, сен қайси бирини хоҳлайсан?” деб сўрадим. У: “Дунёга қайтарилиб, солиҳ амал қилишни истайман”, деди. Шунда: “Сен орзу қилган нарсангдасан. Бас, амал қилиб қол”, дедим” (Ибн Абу Дунё “Муҳосабатун нафс”да ривоят қилган).
Нафсини доим тергаб, ҳисоб қилиб юриш банда салоҳиятидан дарак беради, уни Аллоҳ розилигига эриштиради. Ўзини ҳисоб қиладиган банда Аллоҳдан қўрқувчидир. Ким Аллоҳдан қўрқса, У Зот амрига итоат этса, мақсадига етади: жаҳаннамдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилади.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан.
РОЗИЛИК ВА ЗУЛМ
Сиз ҳамма одамларни рози қилишга мажбур эмассиз. Лекин бу, уларни хафа қилиш, истаганингизча зуғум ўтказиш мумкин, дегани эмас.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Дилдаги гаплар" китобидан.
ҚАЛБ ТАБОБАТИ, ҚУРЪОН БИЛАН ДАМ СОЛИШ
Ҳозирги пайтда ҳар хил касалликлар кўпайган, авваллари маълум бўлмаган иллатлар пайдо бўлган. Одамлар улардан қутулиш учун пулларини, олтиндан қиммат вақтларини сарфлаяптилар. Шунга қарамай, шифохоналар касаллар билан тўла, беморлар сафи камайишидан дарак йўқ. Бунинг боиси нимада?
Сабаби кўп одамлар мукаммал шифо нимадалигига аҳамият бермайдилар. Тиббиёт ходимлари бор эътиборларини моддий муолажаларга қаратиб, руҳий жиҳатларга унчалик парво қилишмайди. Шунинг учун беморлар дарддан тўлиқ соғайиб кетишлари қийин кечади.
Танадаги дарддан бутунлай халос бўлишда Қуръоннинг аҳамияти беқиёс. Зеро, Қуръон тушкунлик, паришонхотирлик, ғам-андуҳ, сеҳр, кўз тегиши каби иллатларга тенги йўқ шифодир. Замонавий тиббиёт бундай касалликларни таг томири билан даволашга кўп ҳолларда ожизлик қилади.
Уламолар айтишича, табобат иккига бўлинади: бадан табобати, қалб табобати.
Бадан табобатида инсон танасининг ҳолати, касалликни даволаш йўл-йўриқлари ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбини касал қилувчи иллатлар, уларнинг давоси ўрганилади.
Динимиз Исломда ҳар икки жиҳатга эътибор берилади. Айниқса, қалб табобатига – руҳий тарбияга алоҳида аҳамият қаратилади.
Қуръон ҳар қандай касалликни тузатади, руҳий ёки танадаги касалликми, сеҳрми, жин тегишими, тери касалликларими, барчасига шифо бўлади. Бунинг учун беморнинг эътиқоди тўғри бўлса кифоя. Зотан, соғлом ақида шифонинг ярмидир.
Бир нарсани айтиб ўтиш керак: тиббиётга оид хасталиклар табиблар ёрдамида даволанади. Дам солишга эҳтиёжи бор кишиларга дам солинади. Жисмоний дардларга қарши дори берилса, беморнинг жисми таъсирланади. Худди шунга ўхшаб руҳий хасталикка учраган шахснинг руҳига дам солиш таъсир қилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан бемор тузалади.
“Қандай ҳолатда тибга, қандай ҳолатда дам солишга мурожаат қилинади?” деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоб қуйидагича: аввало, бемор табибларга (шифокорларга) кўринади. Табиблар дардни аниқлашса, уларга даволатилади. Табиблар: “Сиз соғломсиз”, десалар-у, аммо киши ўзини ёмон ҳис қилса, дам солдирилади.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қурьон қалблар шифоси" китобидан.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، إِنَّ فُلَانَةَ يُذْكَرُ مِنْ كَثْرَةِ صَلَاتِهَا، وَصِيَامِهَا، وَصَدَقَتِهَا، غَيْرَ أَنَّهَا تُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا، قَالَ: هِيَ فِي النَّارِ، قَالَ: يَا رَسُولَ اللَّهِ، فَإِنَّ فُلَانَةَ يُذْكَرُ مِنْ قِلَّةِ صِيَامِهَا، وَصَدَقَتِهَا، وَصَلَاتِهَا، وَإِنَّهَا تَصَدَّقُ بِالْأَثْوَارِ مِنَ الْأَقِطِ، وَلَا تُؤْذِي جِيرَانَهَا بِلِسَانِهَا، قَالَ: هِيَ فِي الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ حَسَنٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши: “Эй Расулуллоҳ, фалончи аёл намози, рўзаси, садақаси кўплиги билан эсланади. Бироқ у қўшниларига тили билан озор беради”, деди. Шунда у зот: “У жаҳаннамдадир”, дедилар. Ҳалиги киши: “Эй Расулуллоҳ, фалончи аёл эса рўзаси, садақаси, намози камлиги билан эсланади. Лекин бир бўлак пишлоқ садақа қилади, қўшниларига тили билан озор бермайди”, деди. Шунда ҳазрат: “У жаннатдадир”, деб марҳамат қилдилар” (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Биз учун биринчи навбатда фарз ибодатларни бажариш ва гуноҳлардан сақланиш муҳим. Аслларни зоеъ қилиб, нафл (қўшимча) ибодатларни бажаришдан фойда йўқ. Ривоятда айтилаётган аёл ҳам кўп нафл ибодат қиларди, бироқ тилини азиятдан тиймасди. Шунинг учун унинг борар жойи жаҳаннам, дейиляпти. Иккинчи аёл эса фақат фарз ибодатлар билан чекланарди, топган пулидан озроқ садақа қиларди, тилини озордан тиярди. Шу сабаб унинг борар жойи жаннат, дейиляпти. Тушунган одам бу ривоятдан кўп фойда олади, ибодатларнинг сонига эмас, сифатига эътибор беради. Шу билан бирга хулқини гўзаллаштиради, маънавий иллатлардан тозаланади. Руҳий тарбияда аввал тахлия (маънавий камчликлардан қутулиш), кейин таҳлия (юксак фазилатлар билан безаниш) келади. Бу бежизга эмас.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالعَمَلَ بِهِ، فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким ёлғон сўз ва унга амал қилишни ташламаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига Аллоҳ муҳтож эмас” (Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти).
Демак, ким рўза тутсаю, аммо тилини ёлғондан, ғийбатдан, фаҳш сўзлардан тиймаса, бузуқлик саналган ишлардан ҳайиқмаса, унинг оч-наҳор юришидан ҳеч қандай наф йўқ. Аллоҳ унга рўза тутгани учун савоб бермайди. Унинг кундузлари туз тотмай, бир қултум сув ичмай юргани қолади. Чунки у рўзанинг фақат моддий тарафига қаради, асосий жиҳатига эътибор бермади.
Мулла Али Қорига кўра, “Аллоҳ муҳтож эмас” жумласи Аллоҳ унинг ишига эътибор бермаслигини, амалини қабул қилмаслигини англатади.
Аслида рўзадан кўзланган мақсад ёмонликка буюрувчи нафсни бўйсундиришдир. Агар рўза тутиб, мана шу мақсадга эришилмаса, бундай рўзанинг аҳамияти йўқ.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керак: Агар шартлари бажарилса, тилини ғийбат ва ёлғондан тиймаган одамнинг рўзаси тутилган ҳисобланиши мумкин, аммо мукаммал ёки савоби тугал бўлмайди. Амали тўкис бўлишини истаган банда хулқини чиройли қилади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ حَجَّ لِلَّهِ فَلَمْ يَرْفُثْ، وَلَمْ يَفْسُقْ، رَجَعَ كَيَوْمَ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَحْمَدُ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, беҳаё гапларни гапирмаса, ахлоқсизлик қилмаса, онаси уни туққан кундагидек (гуноҳлардан пок ҳолида) қайтиб келади”, деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад, Байҳақий ривояти).
Бу ҳадисда айтилишича, ким ҳаж қилса, Ёлғиз Аллоҳ розилигини истайди, ҳаж вақтида тилини фаҳш сўзлардан тияди, бузуқ ишларни қилмайди, исломий одобга риоя этади. Мана шунда янги туғилган чақалоқдек гуноҳлардан пок ҳолида уйига қайтиб келади.
Зиёвуддин Раҳимнинг "Қалблар табобати 1" китобидан.
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 10 months, 2 weeks ago
?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
@RekIama_beriish
Last updated 2 months, 2 weeks ago