Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Jasur Hasan | Tarjima

Description
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Араб тилидан таржималар.

© Жасур Ҳасан
Advertising
We recommend to visit

Last updated 10 months, 3 weeks ago

⋆ اراء ، فَضائح ، التليٰ :
قَنوات ، لستاتٰ ، متاجرَ كروباتَ
اشخاص ، والخخ 🍥 ୧⋆ . ࣪ .
⋆ شَاركنا فضائح : @mhm28BOT
@Klloik

Last updated 4 months, 3 weeks ago

اقوا قناه برمجه
كل ما يخص البرمجه هتلاقيه هان وبس

يوزر المطور @S_E_W_P
المالك التاني @Q7_Sk
توصل لو محظور @Mhg5BOT

Last updated 6 days ago

1 month, 1 week ago
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٌ

وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٌ

«У кунда чиройли юзлар бор. Ўз Роббисига назар солувчилар.»

(Қиёмат сураси 22-23 оятлар «Тафсири ҳилол»)

*Жаннатдаги неъматларнинг энг яхшиси ундаги ҳурлар эмас, гарчи бу жуда ёқимли нарса бўлса ҳам. Нақадар ажойиб бўлса-да анҳорлар ҳам энг гўзал неъмат ҳисобланмайди унда...

Бироқ бир неъмат борки ана шу жаннатдаги энг олий ва улуғ неъмат – Аллоҳ таолонинг муборак юзига назар солмоқ неъмати!

Жаннат аҳллари жаннатга кирарканлар Аллоҳ таоло уларга қарата: «сизларга яна бирон нарсани зиёда қилайми?» дейди.

Улар: «ахир Сен бизларни жаннатга киритиб, юзимизни ёруғ қилиб, дўзахдан халос қилмадингми?» дейишади.

Шунда У Муборак юзидаги пардани очади.

Жаннатийларга Роббилари Азза ва Жалланинг жамолига назар солишдан-да севимлироқ тортиқ бўлмагай!*

#таржима
#Рамазон
#кун_ояти

https://t.me/tarjumaan

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago
«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»

(Ҳуд сураси 114-оят «Тафсири ҳилол»)

*Қачонки гуноҳ қилсанг, ўзингга айт:

Мен тўқнашувдагина мағлуб бўлдим, аммо урушда ютқазганим йўқ.

Ноумид бўлма, таҳорат ва икки ракат (намоз) ила ўзингни ўнгла.

Гуноҳ қилган бармоқларингла истиғфор айт.

Ҳаромга назар солган кўзларинг билан Қуръон ўқи.

Аллоҳ таоло ҳузурида тавба қилувчининг ноласи итоаткор банданинг муножоти кабидир.

У сени тавба қилишингни хоҳлагани учун ҳам Ўзини ал-Ғофур (кечирувчи) дея атади!
©* Адҳам Шарқовий «Қуръондан номалар»

#Рамазон
#Кун_ояти
#Таржима

https://t.me/tarjumaan

3 months, 2 weeks ago
– Ақл ва одамийлик орасида қандай …

– Ақл ва одамийлик орасида қандай фарқ бор?
– ақл сени фойдали ишларга бошласа, одамийлик олийжаноб ишларга ундайди.

#таржима

https://t.me/tarjumaan

3 months, 2 weeks ago
«Ўз иштиёқидан-да муҳимроқ нарсани топиб олди...»

«Ўз иштиёқидан-да муҳимроқ нарсани топиб олди...»

#таржима

https://t.me/tarjumaan

3 months, 3 weeks ago
«Шундай нарсалар борки, уларни хотирадан чиқариб …

«Шундай нарсалар борки, уларни хотирадан чиқариб юбориш худди йўлдан озорларни олиб ташлашга ўхшаб кетади»

#таржима

https://t.me/tarjumaan

4 months, 1 week ago
БАРАКА

БАРАКА
Инсониятга ваҳий тушиши тўхтагач самодан тушиб турувчи сўнги инъом – баракадир. Унга на ҳисоб-китоб ва на тажриба орқали эришиб бўлмайди. Баракага ота-она розилиги, набий алайҳиссаломга саловат айтиш, қалбларда яширинган (Аллоҳ таоло билан банда ўртасидаги) сирлар ва яхши амаллар, хусусан махфий садақа ва инсонларнинг ўзгаларга нисбатан яхшилик қилиш дея санайдиган кўплаб ишлар орқали сазовор бўлиш мумкин.

#таржима

https://t.me/tarjumaan
https://ummalife.com/umma1703780805

4 months, 2 weeks ago
«Араб арабни қўллайди, мусулмон мусулмонга ёрдам …

«Араб арабни қўллайди, мусулмон мусулмонга ёрдам беради, инсон инсонга раҳм шафқат кўрсатади. Ким Фаластинга хайрхоҳ бўлмас экан, у араб ҳам эмас, мусулмон ҳам эмас, инсон ҳам эмас»

Алий Тантовий

#таржима

https://t.me/tarjumaan

5 months ago
«Агар мустаҳкам қовурғалар бўлмаганда бу юрак …

«Агар мустаҳкам қовурғалар бўлмаганда бу юрак ўз ўрнидан аллақачон чиқиб кетган бўларди»

#таржима

https://t.me/tarjumaan

5 months, 3 weeks ago
«1996 йилда Билл Гейтс CD дискларининг …

«1996 йилда Билл Гейтс CD дискларининг дастлабки рекламасида инсонларга битта CD диск ўзида ана шунча ҳажмдаги варақларга жо бўладиган маълумотларни сиғдира олишини шу кўринишда тасвирлаб берган эди»

#таржима

https://t.me/tarjumaan

We recommend to visit

Last updated 10 months, 3 weeks ago

⋆ اراء ، فَضائح ، التليٰ :
قَنوات ، لستاتٰ ، متاجرَ كروباتَ
اشخاص ، والخخ 🍥 ୧⋆ . ࣪ .
⋆ شَاركنا فضائح : @mhm28BOT
@Klloik

Last updated 4 months, 3 weeks ago

اقوا قناه برمجه
كل ما يخص البرمجه هتلاقيه هان وبس

يوزر المطور @S_E_W_P
المالك التاني @Q7_Sk
توصل لو محظور @Mhg5BOT

Last updated 6 days ago