? Елон бериш учун |•➥ @FargonaIshBor_Uz
???????????
????’???, ???????, ????????, ???????,???????? ????,???????,??????
????? ??????? ???????????? ?????T??
Last updated hace 1 año
$WEB3 — utility-токен экосистемы TON DNS Club на блокчейне TON
🌐 Сайт: web3ton.io
💬 Сообщество: @web3jetton
🪙 Маркетинг: @ego_identity
Last updated hace 2 semanas
Профиль учун чиройли обойлар,видеолар,статуслар,чиройли расмлар,жума ва байрам табриклари
Админ @ZamzamaS
Last updated hace 3 semanas, 3 días
Мусулмонлар бир-бирларини янги йил билан табриклашлари ҳукми
Савол:
Мусулмонлар янги йил билан бир-бирларини табриклаб, ҳақларига дуо қилишлари жоизми?
Жавоб:
Мусулмонлар янги йилни байрам қилиб нишонлашлари жоиз бўлмаганидек, бир-бирларини шу муносабат билан табриклашлари ҳам жоиз эмасдир. Чунки ҳар икки ҳолатда кофирларга тақлид қилиш бор бўлиб, биз бундан қайтарилганмиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бирор қавмга ўзини ўхшатса, у ҳам ўшалардандир», деганлар (Абу Довуд ривояти, Албоний саҳиҳ деган).
Қолаверса, ҳар йили такрорланадиган муайян бир кун билан табриклаш ўша кунни нишонлаш ва байрам қилиш маъносига киради. Бу эса тақиқланган ишдир.
Валлоҳу аълам.
Манба: «Ислом, савол ва жавоб» сайти
#Тафсири_муяссар **سورة الشورى
Бу оятда ишни пайсалга солиш нақадар ёмон экани уқтирилмоқда ва ҳар қандай яхши ишга шошилишга буюрилмоқда. Чунки хайрли ишни кечиктиришнинг ўзига яраша офатлари бўлгани каби келгусида уни қилишга ғов бўладиган тўсиқлар ҳам пайдо бўлиши мумкин.
فَإِنۡ أَعۡرَضُواْ فَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ عَلَيۡهِمۡ حَفِيظًاۖ إِنۡ عَلَيۡكَ إِلَّا ٱلۡبَلَٰغُۗ وَإِنَّآ إِذَآ أَذَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ مِنَّا رَحۡمَةٗ فَرِحَ بِهَاۖ وَإِن تُصِبۡهُمۡ سَيِّئَةُۢ بِمَا قَدَّمَتۡ أَيۡدِيهِمۡ فَإِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ كَفُورٞ ﴿٤٨﴾
48. Эй Расул, мушриклар Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгирсалар, билингки, Биз сизни улар қилаётган ишларни ҳисоб-китоб қиладиган назоратчи қилиб юборган эмасмиз. Сизнинг вазифангиз етказиш холос. Биз инсонга бойлик ва мол-давлат каби раҳматимизни инъом этсак, у шодланади, хурсанд бўлади. Агар уларга ўз қўллари билан қилган гуноҳлар туфайли камбағаллик, касаллик ва бошқа бирон мусибат етса, одамзот кўрнамаклик қилади, мусибатларни санаб, неъматларни унутади.
لِّلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُۚ يَهَبُ لِمَن يَشَآءُ إِنَٰثٗا وَيَهَبُ لِمَن يَشَآءُ ٱلذُّكُورَ ﴿٤٩﴾ أَوۡ يُزَوِّجُهُمۡ ذُكۡرَانٗا وَإِنَٰثٗاۖ وَيَجۡعَلُ مَن يَشَآءُ عَقِيمًاۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٞ قَدِيرٞ ﴿٥٠﴾
49, 50. Еру осмоннинг ва улардаги барча нарсанинг эгаси ёлғиз Аллоҳдир. У истаган нарсасини яратади. Истаган бандасига фақат қиз фарзандлар, истаган бандасига фақат ўғиллар ато этади. Истаган бандасига ўғил-қизлар ато этади, истаган бандасини бепушт қилади. У яратадиган нарсасини яхши билувчи ва истаган нарсасини яратишга қодир зот. Хоҳлаган нарсасини яратиш Унга асло оғир келмайди.
وَمَا كَانَ لِبَشَرٍ أَن يُكَلِّمَهُ ٱللَّهُ إِلَّا وَحۡيًا أَوۡ مِن وَرَآيِٕ حِجَابٍ أَوۡ يُرۡسِلَ رَسُولٗا فَيُوحِيَ بِإِذۡنِهِۦ مَا يَشَآءُۚ إِنَّهُۥ عَلِيٌّ حَكِيمٞ ﴿٥١﴾
51. Ҳеч бир инсон зоти Аллоҳ билан бевосита сўзлаша олмайди. Аллоҳ одамзот билан фақат ваҳий орқали ёки Мусо алайҳиссалом билан сўзлашгани каби парда ортидан ёки Жаброил каби элчи орқалигина сўзлашиши мумкин. Шунда ҳам элчи фаришта ўз хоҳиш-ҳавоси билан эмас, балки Раббининг изни билан У истаган нарсанигина ваҳий қилади. Шубҳасиз, Аллоҳ таоло зотида, исмлари, сифатлари ва ишларида олийдир. У ҳар нарсадан ғолиб ва барча махлуқотлар Унга бўйсунгандир. У бандаларининг ишларини бошқаришда ҳикмат соҳибидир.
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда калом (сўзлаш) сифатига эгалиги ифода этилмоқда.
وَكَذَٰلِكَ أَوۡحَيۡنَآ إِلَيۡكَ رُوحٗا مِّنۡ أَمۡرِنَاۚ مَا كُنتَ تَدۡرِي مَا ٱلۡكِتَٰبُ وَلَا ٱلۡإِيمَٰنُ وَلَٰكِن جَعَلۡنَٰهُ نُورٗا نَّهۡدِي بِهِۦ مَن نَّشَآءُ مِنۡ عِبَادِنَاۚ وَإِنَّكَ لَتَهۡدِيٓ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ﴿٥٢﴾ صِرَٰطِ ٱللَّهِ ٱلَّذِي لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۗ أَلَآ إِلَى ٱللَّهِ تَصِيرُ ٱلۡأُمُورُ ﴿٥٣﴾
52, 53. Эй Пайғамбар, сиздан олдинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиз каби сизга бу Қуръонни ваҳий қилдик. Сиз ундан олдин илоҳий китоблар нима, иймон нима, илоҳий шариатлар нима, билмас эдингиз. Лекин Биз Қуръонни одамлар учун нур қилдик, у билан истаган бандаларимизни тўғри йўлга ҳидоят қиламиз. Эй Расул, шубҳа йўқки, сиз Аллоҳнинг изни билан тўғри йўлга – Исломга ҳидоят қиласиз. У еру осмонлардаги барча нарсанинг ёлғиз эгаси бўлган Аллоҳнинг йўлидир. Эй одамлар, огоҳ бўлинг, яхши-ёмон барча ишларингиз Аллоҳнинг ҳузурига қайтади. У ҳар кимни қилган амалига яраша тақдирлайди, яхши бўлса мукофот, ёмон бўлса жазо беради.
Ҳар бир мазлум золимига қарши дуо қилишдан бир муддат ғафлатда қолиши мумкин. Бироқ ноҳақ қамалган мазлум, токи кишанлари ечилмагунча, дуоси билан осмон эшикларини туну кун қоқишда давом этади.
Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ
#Тафсири_муяссар **سورة الشورى
وَلَمَنِ ٱنتَصَرَ بَعۡدَ ظُلۡمِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَا عَلَيۡهِم مِّن سَبِيلٍ ﴿٤١﴾
إِنَّمَا ٱلسَّبِيلُ عَلَى ٱلَّذِينَ يَظۡلِمُونَ ٱلنَّاسَ وَيَبۡغُونَ فِي ٱلۡأَرۡضِ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ﴿٤٢﴾
وَلَمَن صَبَرَ وَغَفَرَ إِنَّ ذَٰلِكَ لَمِنۡ عَزۡمِ ٱلۡأُمُورِ ﴿٤٣﴾
وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن وَلِيّٖ مِّنۢ بَعۡدِهِۦۗ وَتَرَى ٱلظَّٰلِمِينَ لَمَّا رَأَوُاْ ٱلۡعَذَابَ يَقُولُونَ هَلۡ إِلَىٰ مَرَدّٖ مِّن سَبِيلٖ ﴿٤٤﴾
وَتَرَىٰهُمۡ يُعۡرَضُونَ عَلَيۡهَا خَٰشِعِينَ مِنَ ٱلذُّلِّ يَنظُرُونَ مِن طَرۡفٍ خَفِيّٖۗ وَقَالَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِنَّ ٱلۡخَٰسِرِينَ ٱلَّذِينَ خَسِرُوٓاْ أَنفُسَهُمۡ وَأَهۡلِيهِمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِۗ أَلَآ إِنَّ ٱلظَّٰلِمِينَ فِي عَذَابٖ مُّقِيمٖ ﴿٤٥﴾
وَمَا كَانَ لَهُم مِّنۡ أَوۡلِيَآءَ يَنصُرُونَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِۗ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِن سَبِيلٍ ﴿٤٦﴾
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Мўмин бошоқ кабидир. Баъзан эгилади, баъзан қаддини ростлайди».
📚 Абу Яъло ривояти, Албоний саҳиҳ деган.
Изоҳ: Мўминга балолар етиши уни эгиши мумкин, аммо синдирмайди. У бало-мусибатларга сабр қилади ва дарҳол ўз кучи ва ғайратини тиклаб олади.
✨✨ 🌕🌕🌕 ✨✨
Азиз диндошим, «Айёмул бийз» - «Ойдин кечалар»нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг!
1446 ҳижрий йил, Жумодул-охир ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2024 йилнинг 14, 15 ва 16 декабр (шанба, якшанба ва душанба) кунларига тўғри келмоқда.
Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.
Абу Зардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар» (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).
Жаннатда аёлларга эрлар бўладими?
Савол:
Эркакларга жаннатда ҳури ийнлар бўлиши айтилган, аёлларга ҳам эрлар бўладими?
Жавоб:
Аллоҳ таоло жаннат неъматлари ҳақида бундай дейди: «Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган ҳар нарса бор. Неки истасангиз олдингизда муҳайё бўлади. Бу неъматлар мағфиратли ва раҳмли Аллоҳ томонидан сизларга зиёфат ва инъомдир» (Фуссилат, 31, 32).
Бошқа оятда айтади: «Жаннатда мўминлар учун кўнгиллари тусаган ва кўзлари завқ оладиган барча нарса бордир. Сизлар унда абадий қоласизлар» (Зухруф, 71).
Маълумки, жуфтлашиш (қовушиш) кўнгиллар энг кўп тусайдиган нарсалардан саналади. У эркак бўлсин, аёл бўлсин, барча жаннат аҳлига ҳосил бўлади. Жаннатда Аллоҳ таоло аёл кишини дунёда жуфти ҳалоли бўлган эркакка қовуштиради. Аллоҳ таоло айтганидек: «Фаришталар айтадилар: «Эй Раббимиз, мўминларни ҳамда уларнинг иймон ва яхши амаллар билан ўтган ота-боболарини, жуфтларини ва зурриётларини ўзинг ваъда қилган Адн – мангулик жаннатларига киритгин. Шубҳасиз, Сен барчадан қудратли, бошқарувинг ва ишларингда ҳикматли зотсан» (Ғофир, 8).
📚 Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин, «Мажмуъул фатово, 2-ж., 51-б.
#Тафсири_муяссар **سورة الشورى
وَمِنۡ ءَايَٰتِهِ ٱلۡجَوَارِ فِي ٱلۡبَحۡرِ كَٱلۡأَعۡلَٰمِ ﴿٣٢﴾ إِن يَشَأۡ يُسۡكِنِ ٱلرِّيحَ فَيَظۡلَلۡنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٍ ﴿٣٣﴾
32, 33. Денгизларда сузадиган тоғдек улкан кемалар Аллоҳнинг лол қолдирувчи қудратини ва мутлақ ҳукмронлигини кўрсатувчи далилларидандир. Шу кемаларни денгизда юргизиб қўйган Аллоҳ агар истаса шамолни тўхтатиб қўяди-да, кемалар сув юзида қимирламай туриб қолади. Шубҳасиз, бу кемаларнинг Аллоҳнинг қудрати билан денгизда юришида ва тўхтаб туришида Аллоҳнинг тоатида сабр қилувчи, гуноҳдан тийилишда сабр қилувчи ва мусибатларда сабр қилувчи ҳамда Унинг неъматлари ва марҳаматларига шукр қилувчи ҳар бир киши учун панд-насиҳат ва Аллоҳнинг қудратини кўрсатувчи очиқ-равшан далиллар бор.
أَوۡ يُوبِقۡهُنَّ بِمَا كَسَبُواْ وَيَعۡفُ عَن كَثِيرٖ ﴿٣٤﴾
34. Ёки Аллоҳ истаса, ўша кемаларни ундаги одамларнинг гуноҳлари сабабли чўктириб юборади. Аммо У кўп гуноҳларни кечиради ва улар сабабли жазоламайди.
وَيَعۡلَمَ ٱلَّذِينَ يُجَٰدِلُونَ فِيٓ ءَايَٰتِنَا مَا لَهُم مِّن مَّحِيصٖ ﴿٣٥﴾
35. Бизнинг бирлигимизни кўрсатувчи оятларимиз хусусида ноҳақ тортишаётганлар билиб қўйсинки, агар Аллоҳ уларни гуноҳлари ва куфрлари сабабли азоблашни истаса, улар Аллоҳнинг азобидан асло қочиб қутула олмайдилар.
فَمَآ أُوتِيتُم مِّن شَيۡءٖ فَمَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَاۚ وَمَا عِندَ ٱللَّهِ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ ﴿٣٦﴾
36. Эй одамлар, сизларга берилган мол-мулк, бола-чақа ва бошқа нарсалар фақат шу дунё ҳаётида фойдаланадиган ва кейин тезда йўқ бўлиб кетадиган нарсалардир. Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган ва Парвардигорларига таваккул қилган кишилар учун Аллоҳ ҳузуридаги абадий жаннат неъматлари яхшироқ ва боқийроқдир.
وَٱلَّذِينَ يَجۡتَنِبُونَ كَبَٰٓئِرَ ٱلۡإِثۡمِ وَٱلۡفَوَٰحِشَ وَإِذَا مَا غَضِبُواْ هُمۡ يَغۡفِرُونَ ﴿٣٧﴾
37. Улар Аллоҳ таоло қайтарган катта гуноҳлардан, фаҳш ва бузуқ ишлардан сақланадилар. Ўзларига ёмонлик қилган кишилардан ғазабланган пайтларида Аллоҳнинг савобини ва афвини истаб, уларнинг ёмонликларини кечириб юборадилар ва уларга жавоб қайтаришдан тийиладилар. Бу эса гўзал ахлоқлардандир.
وَٱلَّذِينَ ٱسۡتَجَابُواْ لِرَبِّهِمۡ وَأَقَامُواْ ٱلصَّلَوٰةَ وَأَمۡرُهُمۡ شُورَىٰ بَيۡنَهُمۡ وَمِمَّا رَزَقۡنَٰهُمۡ يُنفِقُونَ ﴿٣٨﴾
38. Улар Парвардигорлари тавҳидга ва тоат-ибодатга чорлаган пайтда Унинг чақириқларини қабул қиладиган, фарз намозларни вақтида тўкис адо этадиган ва бир ишни қилмоқчи бўлсалар ўзаро маслаҳат қиладиган, Биз уларга бериб қўйган мол-давлатдан Аллоҳ йўлида садақа қиладиган, зиммаларига Аллоҳ фарз қилган закот, нафақа ва бошқа мажбуриятларни адо этадиган кишилардир.
وَٱلَّذِينَ إِذَآ أَصَابَهُمُ ٱلۡبَغۡيُ هُمۡ يَنتَصِرُونَ ﴿٣٩﴾
39. Улар зулмга учраган пайтда ўзларига зулм қилган кимсалардан уларга тажовуз қилмаган ҳолда ҳақларини оладилар. Агар (ҳақларини талаб қилмасдан) сабр қилсалар, сабрлари ортида кўп яхшилик бордир.
وَجَزَٰٓؤُاْ سَيِّئَةٖ سَيِّئَةٞ مِّثۡلُهَاۖ فَمَنۡ عَفَا وَأَصۡلَحَ فَأَجۡرُهُۥ عَلَى ٱللَّهِۚ إِنَّهُۥ لَا يُحِبُّ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿٤٠﴾
40. Ёмонлик қилган кимсага қилган ёмонлиги миқдорича, ундан оширмасдан жазо берилади. Ким ёмонлик қилган кишини кечирса, уни жазолашдан воз кечса ва Аллоҳнинг розилигини истаб у билан ярашса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Шубҳасиз, Аллоҳ одамларга биринчи бўлиб тажовузни бошлайдиган ва уларга ёмонлик қиладиган золимларни яхши кўрмайди.
**Аёллар қандай намоз ўқийди?
Савол:
Менга аёллар қандай намоз ўқишини ўргатинг ва тўғри йўлни танлашга ёрдам беринг.
Жавоб:**
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Аёллар ҳам эркаклар каби намоз ўқийдилар, яъни икки жинснинг намозларида фарқ йўқ. Уларнинг намозларида фарқ борлигини исботлайдиган бирорта саҳиҳ ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинмаган.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам умматнинг эркагу аёлига хитобан бундай дедилар: «Менинг намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинглар». Намоз ўқишни ўрганмоқчи бўлган аёлларимиз веб саҳифамизнинг «Китоблар» бўлимидаги «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифати» номли рисолани ўқиб, шунга биноан намозларини адо этишларини тавсия қиламиз.
Аёллар намозга турганларида юзлари ва кафтларидан бошқа барча аъзоларини беркитишлари фарздир.
Тўғри йўлни танлашга келсак, пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга икки нарсани қолдирдим. Шу икки нарсани маҳкам ушласангиз, ҳеч қачон адашмайсизлар: Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва суннатим». Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзлари энг тўғри йўлга йўлланишни кафолатлайди. Ким Қуръон ва суннат йўлини танласа, Пайғамбар гувоҳлиги билан энг тўғри йўлни танлаган бўлади.
Агар ҳақ дин борасидаги илмингизни оширмоқчи бўлсангиз, марҳамат қилиб саҳифамиздаги китоблар, мақолалар ва устозларнинг овозли дарсларидан фойдаланинг. Уларда айтилган ҳар бир гап Қуръон ва Суннат далиллари билан қувватланган.
Аллоҳ барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилсин.
? Елон бериш учун |•➥ @FargonaIshBor_Uz
???????????
????’???, ???????, ????????, ???????,???????? ????,???????,??????
????? ??????? ???????????? ?????T??
Last updated hace 1 año
$WEB3 — utility-токен экосистемы TON DNS Club на блокчейне TON
🌐 Сайт: web3ton.io
💬 Сообщество: @web3jetton
🪙 Маркетинг: @ego_identity
Last updated hace 2 semanas
Профиль учун чиройли обойлар,видеолар,статуслар,чиройли расмлар,жума ва байрам табриклари
Админ @ZamzamaS
Last updated hace 3 semanas, 3 días