Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
*Менман
Ишонаман, бир кун жон тўшаб,
Соғинасан, излайсан бешак.
Ахтарасан умрингга безак.
Андуҳларинг йиғилиб лак-лак.
Дардларингни айтмоққа жўша
Тополмасанг бир мард, бир дардманд.
Деразангнинг ортида ўша
Ёғаётган ёмғирмас, менман!
Кемиради савол вужудинг:
«Ўйламасдан нималар дедим?
Воҳ севгима, тилсиз севгилим.
Қарокўзим, энг мағрур дилим,
Кўзларингдан уқмадим нега?
Сенга тору барчага кенгман».
Тингла ана ҳофиз эшилиб
Чалаётган навомас, менман.
Чўққиларни забт этдинг, ана,
Ғанимлардан қилдинг тантана,
Дединг, ҳеч ким керакмас яна.
Англаяпсан кўнгил бегона.
Излаб қолсанг бошингга муштлаб,
Булар эмас, сен керак десанг.
Кўксингдаман - дук-дуклаб ўша
Ураётган юракмас, менман.
Ҳаво етмай қолар юракка,
Ўхшамайсан асло керакка,
Хижилларни тўкмоқ-чун якка
Отиласан хазон йўлакка.
Боғлар менсиз файзсиз, бўм-бўша?
Дейсан: «Қани, ёнимда бўлса?».
Боқ - оёғинг остида ўша
Синаётган хазонмас, менман.
Сўнгги манзил кутмоғи тайин,
Қочиб бўлмас ундан атайин.
Яқинлашиб борганинг сайин
Қўлларимни излайсан, бу чин.
Ҳар келганга кетаман ўхшаб,
Жим кутасан. Бормоққа кимман?
Ҳар оҳингда отилган ўша
Сўнг пушмонмас, аслида менман.
Топширасан омонат жонни,
Фироқларга ташлаб - маконни,
Яқинларинг, жону жаҳонни.
Элтишарлар қабрга танни.
Сулаймондек зарсиз, бўм-бўша?
Тахтсиз, обрў, мансаб, бенишон.
Бағринг узра илк бора ўша
Тушаётган тупроқмас, менман!
Нурхон Элмирзаева,
24 октябрь, 2019*t.me/nurxonelmirzayeva
МЕҲР
Меҳр қолар деган гап янги эмас,
Муҳаббат яшайди, эски гап, ишон.
Бироқ қани ўша меҳр дегани?
Қани муҳаббатни тополган инсон?
Умримни кемириб бормоқда тамом,
Дилимни ўртайди надомат, ҳасрат.
Меҳр кўп кўргуздим, деб битта меҳрибон,
Тополмай яшади Навоий ҳазрат.
Бепоён, чексиздир Аллоҳ қудрати,
Дардларга шифодир гоҳ заҳри илон.
Шоҳ Бобур дардини ким ҳам англарди,
Яхшилик қилганми даҳр аро фалон.
Устод, бу сабоқлар кўнгилдадир жо,
Муҳаббатсиз диллар бечора, осий.
Шубҳа-гумонларни парчала, Худо,
Пуч ҳисларга қарши қиличман – ғозий.
Олис-олислардан келмоқда, ўзим
Меҳрга зорман-ку деган бир овоз.
Муҳаббат дегани билмоқчи эдим,
Бормикан, бормикан муҳтарам устоз.
Айтсангиз-чи, дунё ишида, ҳайҳот,
Борми бирор мезон, борми бир тартиб.
Мана кетаётир бир мураббий зот,
Муҳаббат ахтариб, меҳр ахтариб*.
Биродар, буларга берманг эътибор,
Санчмоққа яралган чаён нишлари,
Эҳтимол, кўнглимга бергандир озор,
Катта одамларнинг майда ишлари.
Боболар ортидан боряпман мен ҳам,
Нима бўпти қайғу, не бўпти армон.
Мен меҳр, муҳаббат бўлиб келганман,
Эй ҳаёт, ҳаммаси сенга армуғон.
МУНОЖОТ
Мен забунман. Тун қўйнида қаро тунман,
Тунд бағримга зиёларни кимдан сўрай?
Ўзим ерман, ўзим само – мен очунман,
Ўздан ўзга дунёларни кимдан сўрай?
Ишқим барбод бўлди обод шаҳарларда,
Барча кулди, мен йиғладим баҳорларда,
Юрак шабнам бўлиб томган саҳарларда
Осмонимга зуҳроларни кимдан сўрай?!
Кўкдан сўра хаёлимнинг ҳурларини,
Ердан сўра пешонамнинг шўрларини,
Мендан сўра сен дардларнинг турларини –
Мен дардимга даволарни кимдан сўрай?!
Сен тунларни – ялдоларни мендан сўра,
Хатоларни, савдоларни мендан сўра,
Сен кўзингга зиёларни мендан сўра,
Мен кўксимга ҳаволарни кимдан сўрай?!
Нетай, бордир бу тоғларнинг орасида
Оёқ изи – юрагимнинг ярасида,
Шафқат йўқдир ул кўзларнинг қорасида,
Оқ меҳрли қароларни кимдан сўрай?!
Малак, сенинг малаклигинг ёлғон экан,
Фалак, сенинг фалаклигинг ёлғон экан,
Юрак, сенинг юраклигинг ёлғон экан,
Сенга бошқа самоларни кимдан сўрай?!
Мен кўзимдан ёшлар отиб йиғлай, дўстлар,
Кўксингизга бошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Тош бағримга тошлар отиб йиғлар, дўстлар,
Йўқотмишим даҳоларни кимдан сўрай?
Юраккинам, наво иста, нидолар қил,
Ё навосиз жонгинамни адолар қил,
Сўра, етти иқлимларга садолар қил –
Мен умримга наволарни кимдан сўрай!..
1985
Мирзо Кенжабек
(“Муножот” китобидан)
•┈❁✿❁┈•
@m_kenjabek
•┈❁✿❁┈•
СИЗ билмайсиз, билмагансиз ҳам,
Афғонларга кўмилганларим.
Йиғлаб -йиғлаб тунлари бедор,
Кўз ёшимга чўмилганларим .
Ишқ дегани бормикин асли
Кўз ёшларим айланди музга.
Кун келади, шундайин бир кун,
Буюк армон бўламан СИЗГА.......
АЖИБ ҲОЛАТ
Майсалар шивирлар шудринг ёпиниб,
Қуёш шабнамлардан бўйлай бошлайди.
Шу тобда дунёни сурганча четга,
Бир гўзал кимнидир ўйлай бошлайди.
Бул санам бир дунё асрорнинг ўзи,
Ниятлари нима, ўйи қаёқда?
Сездим, унинг дарди дардга юкланса,
Туролмай қоларди ҳатто оёқда.
Бу қандай тақдирки, тахир шунчалик,
Сиралар кўнглимни тия олмайман.
Ёмон алам қилар, алам қилади,
Шу қизга бир сўз ҳам дея олмайман.
Ғайрат МАЖИД
Бугун кўрсатувни кўришга улгурмаган сиз азиз мухлисларимиз учун ижодий учрашув 9-июл соат 20:00да такрор намойиш этилади
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago