Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

mamatkuloff | zone

Description
Ёшлар учун тушунарли тилда фикрлар, стереотиплар.
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

2 weeks, 2 days ago

Futbol time...

1 month, 1 week ago
Биз ким мулки Турон, амири Туркистонмиз. …

Биз ким мулки Турон, амири Туркистонмиз. Биз ким миллатларнинг энг қадими ва энг улуғи, туркнинг бош бўғинимиз.

Амир Темур

1 month, 1 week ago

Бизни болалигимиз ҳинд сериаллари таъсирида ўтди, мен Рамаяна ва Маҳобхарата эпосларини Амир Темур ёки Жалолиддин Мангубердини ҳаётидан кўра яхшироқ билар эдим.

Калтакни учига баклашка тиқиб «Жаноби Рамга шарафлар бўлсин» деб юрганларимизни эсласам ҳам куламан ҳам уяламан.

Кейинги авлодники эса Корейс сериаллари билан ўтди, қизлар корейс сериалларидаги севгини орзу қилишар хаёлида Жунсанг бир кун келади уни олдинга. йигитлар эса Жумонг каби алп баҳодир бўлишни исташарди.

Бугунги авлодни болалиги эса турк сериаллари билан ўтмоқда. Турк тарихий сериаллари жуда сифатли, лекин конспирологияга ҳам бой. Дунёни масонлар бошқаради деган ахмоқона теорияни ҳам бизга машъум маънода шу турк сериаллари олиб кирган.

Ҳозир қаерга қарама турк сериаллари босиб кетди. Ўрнига ўзбек сериалларидан берай десанг пичоққа илинадигани йўқ, барт сериаллар ким кимни эри билан юрибди, қиз фохша бўбкетти, бойди боласи наркоман.

Масалан мен мени фарзандларим Туркия тарихий қаҳрамонларини ҳаётини ўзимизнинг аждодлардан яхшироқ билиб катта бўлишини истамаган бўлар эдим. Ўзимизда ҳам тарихий сериал ишлаш учун битмас туганмас потенциалли тарих бор. Бобурни ҳаётини 5 сезонли сериал қилиш мумкин, Ибн Сино, масалан Леонардо да Винчи сериали каби ишланса, Абу Райҳон Беруний, Маъмун академиясидаги интригалар там билмадим Дукчи Эшон қўзғолони, Темурдан кейинги тахт ўйинлари, Амир Олимхоннинг сўнгги йиллари, Жадидлар ва мутаассиблар эҳе санасанг вақт етмайди.

Аммо йўқ, биз ёшлар онгини турк сериаллари бошқарувига топшириб қўйдик, бу арзон, бу осон, бу ташвишсиз...

2 months ago

🌷🌅🦎🌺🌺

2 months, 1 week ago

Мен мактабни яхши бахога битирганман, лекин хечқачон ўзимни бунга лойиқ деб хисобламаганман.

Чунки, биология, кимё, чизмачилик, одобнома (зўр фанда шу) фанларига қизиқишим кучли бўлмаган. Аммо 5 баҳоларга якунлаганман. Мен бу фанлар бўйича хечқачон мустақил ўқимаганманам, дарсларда қизиқиб ўтирмаганманам. Шунчаки келардимда, ўқитувчи ўтган дарсларни сўрашни бошласа, "Так менга навбат келгунча 12 та одам бор, Абдуллаев иккичи, сходу ўтир икки билан қутулса, демак мендан олдин яна 11 та одамдан 5 таси жавоб бермаса и 6 таси 2 дақиқадан мавзуни гапириб бергунча мени 12 дақиқа вақтим бор" дердимда, ўтган мавзу нимайди деб партадошимдан или синфдаги яхши ўқийдиган боладан сўрардим. Билиб олгач, бир пасда кўз югуртириб чиқиб ёдлаб олардим. Доскага чиқиб типа уйда кечаси билан тайёрланиб ёрворгандек айтиб берардим. Ўтир 5. 😎

Бу нарса аслида хато, чунки тез ёдланган нарса эсдан ҳам тез чиқиб кетади бунда маълумотлар миядаги қаттиқ дискга эмас шунчаки временно "оперативка"га жойланади.

Так вот, нима айтмоқчиманки мактабдаги баҳолар хаммаси нисбий аслида. Сен шунчаки ўша синфдаги болалардан билимлироқсан холос. Қўшни мактабда 4 баҳога ўқийдиган эшмат сендан бир калла баланд бўлиши мумкин. Шунинг учун хечқачон мактаб,коллеждаги баҳоларинга қараб, мен суппер каллалиманакан деб ҳаволанма.

Институтга кириш учун яхши тайёрлан. Имтиҳон бўладиган фанларни қаттиқ дискга жойла. Агар умуман нормальный одам бўламан десанг ҳамма соҳага қизиқ ва ҳаммасини қаттиқ дискга жойла. (шундаям чизмачилик билан мактаб пайти оган фахрий ёрлиқлар барибир юз йил керакмас😂)

2 months, 1 week ago

Зулфиячилар хақида...ИМХО

Хеч эътибор берганмисизлар, Зулфия мукофотини олган қизларнинг аксарияти, ( аксарияти) ўзгача бир оламда яшайдиган қизлар бўлишади.

Так вот, Зулфия мукофотини олган қизлар дунёни бошқача рангларда кўришади. Конвейердан чиққан бир ҳил одамчаларга ўхшашади... Инсонда интеллект чиройли гапириш билан белгиланганида, тўйдаги бошловчилар, бугун Phd, DsC там ҳимоя қилишаётган бўлишарди.

Шу қизларни ичида, жиддийроқ, мушоҳадали, оқим билан сузувчи бўлмаган, ўз позициясида мустахкам турувчи хақиқий интеллектуаллари борми? ( Мен танийман бор шунақалари)

Нега Зулфиячи деганда, мени кўз олдимга ўта эмотционал, худдики бутун умри жўшқин хиссиётлар ва фикрлар қарамаршиликлари натижасида, ақлдан озар даражада супер шоирага айланиб кетган қиз кўз олдимга келади?

Нега Зулфиячи қиз деганда Индира Ганди ёки Маргарет Тетчер каби ўта интеллектуал аёлларни кўз олдимга келтира олмайман? Фақатгина бошларини чайқаб, кўзлари ярим юмуқ, жуддаям баландпарвоз гаплар билан кимнидур улуғлаётган қизлар хаёлимга келаверади?

Нега Зулфия мукофоти хар хил номинацияларда берилса ҳам бу шаблон миямга ўрнаб қолган? Фақат менда шунақами?

Зулфиячи қизлар билан кўп сухбат қурганман, кўпларини шахсан танийман. Кўплари билан абсолютно любой темада гапира олишади))), Британия парламентаризмининг тарихи ёки ички ёнув двигатели ишлаш принципи каби мавзусини ташланг, албатта икки соат гапира олишади...

Буни ўқиган қизлар мени Кечиринглар!

3 months ago

14 февраль куни арафасида биздаги виртуал оламда катта-катта тортишувлар бошланади. Бобурнинг таваллуд куни ва Севишганлар куни тарафдорлари ўз киберқиличларини яланғочлайдилар.

А так 14 февральда “Халқаро китоб совға қилиш куни” ҳам нишонланади.

3 months, 1 week ago

Титаник кемаси капитани: Қўрқманглар хаммаси назоратим остида

Айсбергга урилгандан кейин: ииии оллох рози бўсиииин

3 months, 1 week ago

Хиндлар ишланган "Пикей" деган филмда Топасвилли деган персонаж бор. Бу брат хаммани алдаб ўзини типо супер кучи бор врач, эстрасенс деб соққани қилади. Бизда хам видеоси чиққан под охрана юрган нўнейн ана шу топасвиллини ўзекча варианти.

Так вот Илм-фанни, медицинани ривожлантирмас эканмиз, содда одамларимиз мана шунақа спектаклларга, чала табибларга, бир тийинга қиммат психогенетикларга ишонишда давом этаверади.

Инсон саломатлиги ўйинчоқ эмас! Саломатлик "табиб" ниқоби остидаги фирибгарлар қўлида қолиб кетмаслиги керак!

4 months, 4 weeks ago

Эркак

Бизда қандайдир шу эркаклик бўйича нотўғри қарашлар шаклланганми деб ўйлаб қоламан. Қанақадир бошқачароқ рақсга тушган одам эркаклар сафидан ўчирилади. Ташқи кўринишига эътибор бериб юрса там прическаси учун салонга борса ёки ўта кўнгилчанг бўлса ҳам эркаклар сафидан чиқади.

Лекин хотинни урса, у қатиққўл эркак, кўчада бировларни хисобига пул топса у уддабурон эркак. Чойхоналарда ошна оғайни билан чойхонама чойхона юрса у эркак! Аммо уйига гўштни граммлаб олади ёки омайди шуниям.

Кўчада бировга гап бермайди, бировни сўкса эркакмисан деб сўкади аммо уйда болаларига зуғум қилади. Бировдан қарз олиб бермай юради ва сўраб келган одамга эркак бўгин сал, ҳадеб сўрайверасанми дейди.

Хиёнат қилади, эркакчиликда бўбтуради дейди. Эркакчилик хиёнатчиликми? Қизларга ёлғон вадалар беради, қанча кўп қиз билан севишсам шунча эркакроқ бўламан деб ўйлайди.

Эркакчилик фақат қилинган ишларда эмас, қилинмаганларида ҳам бўлади. Эркаклик бу фақат сени жинсий белгинг эмас, бу сенинг юрагингни қандайлигига боғлиқ нарса...

Эркак бўлсанг хар томондан эркан бўл фақат ўз манфаатларинга тўғри келадиганида эмас..

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago