Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 6 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 4 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Банда билан Ҳақ таоло ўртасида тўрт денгиз бор; уларни кечиб ўтмагунча Унга етишиб бўлмас:
1. Дунё. Унинг кемаси зуҳддир.
2. Халқ. Унинг кемаси узлатдир.
3. Иблис. Унинг кемаси душманлигини билиб, ундан сақланмоқдир.
4. Нафс. У ёмонликни буюрувчи, ҳавога учувчидир. Эр улдирким, ўз нафсини мағлуб этгай.
"Тазкират ул-авлиё" китоби.
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli•••➥ Telegram|Instagram|Facebook
Болаларимизни масжидга олиб чиқишга ғайрат қилганимиз каби, телеканалларда берилаётган диний сериалларни кўрсатишга ҳам ҳарис бўлайлик.
Бўлганда ҳам улар билан бирга кўриб, тушунмаган жойларини тушунтирайлик, изоҳлаш керак жойларини шарҳлаб берайлик. Зотан, кинодан кучли таълим ва тарбия воситаси йўқ.
Ўзимиз "Рисолат" фильмини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни таниган, ислом ҳақидаги илк таассуротларга эга бўлган авлодмиз. Кейинчалик ўқиган тарих ва сийрат китобларимизни ана шу кинодан олган тасаввурларимиз устига қурганмиз.
Узлуксиз #салавот
ЖУМА КУНИ ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАРНИНГ ЭНГ АФЗАЛИ – РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМГА КЎП САЛАВОТ АЙТИШДИР.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар.
(Байҳақий ривояти).
🌹 Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
🌹 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад
🌹 Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум мажид
🌹Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака
ҳамидум-мажид.
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
(Насоий, Табароний, Баззор).
➖Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга #салавот айтиш учун энг афзал кун #ЖУМА кунидир.
🤔 #Биласизми?
"Енг шимариб..."
“Астойдил, жон-жаҳди билан” маъносини билдиради. Бу иборанинг юзага келиши халқимизнинг кийиниш маданияти билан боғлиқ.
Маълумки, аввал енги калта кийим кийиш урф бўлмаган, айниқса, ўзбек аёллари кийимларининг енги, шаръий қоидаларга кўра, қўл бармоқлари бошланадиган жойгача бўлган. Шу сабабли бирор юмуш бажаришдан олдин кир бўлмаслиги, халақит қилмаслиги учун кийим енги шимариб олинган.
Масалан, “Нусратилла почча енг шимариб, ошга қўл узатди” (Мурод Мансур, Жудолик диёри), “Асқаралининг келини енг шимариб таппи ёпарди” (Тоҳир Малик, Девона) гапларида қаҳрамонлар, ҳақиқатан, кийим енгини шимариб ишга киришган. Аммо кейинчалик кийимлар енги қисқаргач, енгил-елпи ишларни бажариш учун, дейлик, кўйлак енгини шимариш шарт бўлмай қолган.
Натижада енг шимариб бирикмаси кўчма маънода қўлланишни бошлаган ва шу кўчма маъноси билан бирга иборалашган.
Масалан: “Бугун, шанба куни, эрталабдан таҳририятга келиб, енг шимариб ишлаб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди”. (А.Мелибоев, Қирқ бешинчи бекат) жумласида бирон-бир юмушни “астойдил, жон-жаҳди билан” қилмоқ маъносида келган.
Ёрқинжон Одилов
ТАВБА
Мусулмонлар, замон уятли бўлди,
Ҳалол арзон, ҳаром қийматли бўлди.
Қуръон ўқиганга қулоқ солмаслар,
Шайтонлар семириб, қувватли бўлди.
Ҳаром билан ҳариш тутди жаҳонни,
Бузғунчи фосиқлар ҳайбатли бўлди.
Аллоҳни эслатсанг, мунофиқ, жоҳил -
Сенга қарши ўн минг ҳужжатли бўлди.
Шогирд устозига ақл ўргатар,
Ўғил ота билан иззатли бўлди.
Фақирлар кибрли, кекса енгилтак,
Пойгакдаги машшоқ ҳурматли бўлди.
Пайғамбар ўрнига номзод «муллалар»,
Бу халқнинг бошига заҳматли бўлди.
Расулнинг мероси эгасиз қолиб,
Бесуннатлар бугун «суннатли» бўлди.
Юнус, кел, тавба қил, ошиқ иши шу,
Тавба қабул бўлса не бахтли бўлди!
© Юнус Эмро
© Таржимон Маҳбубий
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli•••➥ Telegram|Instagram|Facebook
Тавсия
📚Китоб ўқишнинг фойдалари
– Сизга нисбатан адолатсизлик ва ҳақсизлик қилмайди.
– Бекорчи ва мақсадсиз кишилардан йироқ бўласиз.
– Тилни гапга чечан, сўзни равон қилади. Оҳангга ортиқча эътибор, балоғат ва фасоҳат учун зеб беришга ҳожат қолмайди.
– Ақл теранлашади, зеҳнда янгиликлар ортади, хотира мустаҳкамланади.
– Кишининг билими ошиб, китобий далиллар билан сўзлай бошлайди.
– Ҳаётий тажриба, улуғларнинг нодир ҳикматлари, олимларнинг бетакрор кашфиётлари ўзлаштирилади.
– Илмий малака ортади, тасаввур кенгаяди.
– Фикр тарқоқлигидан, юрак ҳаловатсизлигидан, вақт беҳуда ўтишидан асрайди.
– Ифодадаги услубни, иборадаги мақсадни, жумладаги умумий маънони, ундаги ҳикмат, сирларни англаш ва сўзни пухта тушуниш малакасини ҳосил қиласиз.
– Атроф-муҳитни, дунёни ва ўзингизни англашга ёрдамлашади.
– Ёдда сақлаш ва ўйлаш қобилиятини ривожлантиради.
– Кўпгина ютуқ ва муваффақиятларнинг асоси.
– Китоб ўқиш – одамлар билан тўғри муомала қилишга ўргатиб, тўғри гапиришни шакллантиради.
– Сўз бойлиги ва саводхонлик даражасини оширади.
– Яшириниб ётган ижодий қобилиятни юзага чиқаради.
«Ҳилол» журналидан.
•••➤ t.me/OlimjonAllohquli•••➥ Telegram|Instagram|Facebook
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 6 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 4 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 1 month, 3 weeks ago