Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

📖ИБРАТЛИ ХИКОЯ ВА КИССАЛАР📖

Description
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
📚BADIIY ASARLAR
📖IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN
@Fikrlashamiz_bot
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

1 month, 1 week ago

*Абу Суфённинг синглиси ва Абу Лахабнинг умр йўлдоши бўлган Умму Жамил
Расулуллоҳ (с а. в) жанобимизга рўбарў келиб қолганда баъзан: 
—Шайтонингдан қандай хабарлар бор? — деб киноя қилар, баъзан қовоғини солиб олар, 
яна гоҳида: 
—Не хабар кўкларда?.. Кўрайликчи, бугун қандай сафсаталар билан миллатни алдар
экансан? — дея минғирлаб, у зотни безовта қилар эди.

Давоми бор...*https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

1 month, 1 week ago

*йўлига кирилмасада, Абу Лаҳаб сингари очикданочиқ Муҳаммадга қарши чиққан бирон кимса
бўлмаганининг ўзи ҳам яхши бир натижа эди. 

<hr>

Даъват йўлида яна бир одим қўйилди. Жанобимиз: 
«Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!» 
(Хижр сураси, 94.) амрини олдилар. 
Энди ишни яширинча юритиш даври тугаган эди. Яқинузоқ, танишнотаниш ҳамма
кишилар бу даъватдан бохабар бўлиши керак эди. 
Набийи Акрам жанобимиз мақсадларини амалга ошириш учун маккаликлар энг муҳим
ишларни бажаришда тутадиган йўлни тутдилар. Каъба яқинидаги Сафо тепалигига чикдилар, 
қўлларини қулоқларита қўйдилар ва бор овозлари билан: 
— Ё сабахах, ё сабахах!.. — деб бақирдилар. Муҳим бир муаммо юзага чиққани ҳаммага
маълум бўлди. Маккаликлар Каъба атрофига тўилана бошладилар. Кела олмаганлар одам

Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфийwww.ziyouz.com кутубхонаси 140
жўнатишди. 
Расулуллоҳ (с. а. в.) атрофларини ўраб олган оммага хитобан: 
— Эй қурайшликлар, сизларга шу тоғнинг этакларида бир суворий қўшини ҳужум қилишга
тайёр турганини айтсам, менга ишонасизларми? — дедилар. 
Тараддудланмай жавоб беришдики: 
— Сенинг ёлғон гапирганингни ҳали шу пайтгачаэшитмадик, ё Амин! Албатта, ишонамиз! 
— У ҳолда, маълумингиз бўлсинким, мен сизларга буюк, оғир ва машаққатли азобнинг
келишидан олдин етишган бир хабарчиман. Сизларни Оллоҳдан бошқа ҳеч бир маъбуднинг
йўқлигига ва мен Унинг Расули эканлигимни қабул этишга даъват қиламан. Агар қабул
этсаларингиз, жаннатга киришингизга тўла кафолат бераман. Қабул этмасангизлар, сизларга бу
дунёда ҳам, охиратда ҳам фойда беролмайман! (Имом Муслим. 4/1877.) 
Шу он унинг сўзи бўлинди. Энг олдинги қаторлардан бирида турган соқолли одам ердан
бир тош олиб, унга қарата отди: 
— Лаънат сенга, қўлларинг акашак бўлгур, бизни шунинг учун бу ерга тўпладингми?! — 
деб ҳайқирди. 
Ким бўлди бу одам? Ким бўларди? Пайғамбаримизнинг амакилари, яна ўша Абу Лаҳабда. 
Амакилирики шундай муносабат билдираркан, бегона кишилардан нима ҳам кутиб бўларди? 
Келганлар, бошлари эгик ҳолда, тарқалдилар. Ҳолбуки, ораларидан мард бир йигит чиқиши
керак эди, ва: 
⎯ Дарҳақиқат, сендан ҳеч маҳал ёлғон гап эшитмадик. Аммо бу дафъа абадий саодатга
эришиш ёки ундан маҳрум бўлишдай бир муаммо қаршисида турибмиз. Оллоҳнинг пайғамбари
эканлигингни қандай исбот қиласан? — дейиши керак эди. 
Қаерга бошласа, ўша томонга кетаверадиган оломон эмас, нима қилаётганини, нималар
қилиши лозимлигини биладиган, билишни истайдиган инсонлар жамоаси эканликларини
кўрсатишлари, жавоб ва исбот талаб этишлари керак эди. Қисқаси, Абу Лаҳабнинг бу
хаттиҳаракати бу йиғиннинг тарқалиб кетишига сабаб бўлмаслиги даркор эди. 
Буюк Пайғамбаримиз (с.а.в.) у ерни ўта ғамгин равишда тарк этдилар. 

<hr>

Абу Лаҳаб Сафо тепалигидан қайтаркан, зиммасига тушган вазифани адо этганига амин
эди. Бир неча кунгина аввал қариндошлари орасида кўрсатган сеҳржодулари етмагандай, 
устигаустак, бутун Қурайш қабиласини ўзига жалб этишга киришганига бефарқ қарай олмасди. 
Акс ҳолда, бу ишнинг натижаси муваффақиятли тугар ва Муҳаммад Амин улкан шуҳрат
соҳиби бўлар, Абу Лаҳабдай бир кишини сояда қолдиражак мавқеларга эришар эди... 
Мукаммал ўйланган бир совуқ уруш йўлини тутишдан бошқа чора йўқ, деган фикрга келди
у. Муҳаммадни ёлғизлатиб қўйиш ҳамда муваффақиятсизликка учратиш учун қўлидан нима
келса, орқага сурмасдан ўшани қилишга аҳд этди. Хотини Умму Жамил ҳам унга ҳамфикр эди. 

<hr>

Шу кундан эътиборан ҳатто дарвозаси ҳам бир бўлган қўшнининг, яъни Муҳаммад
Аминнинг уйларига девор ортидан тошлар келиб ту!на бошлади. Эрта саҳарда уйдан

чиққанларида, эшик тагига ташланган ахлатга дуч келдилар. Оёғига ботсин, деган ниятда
йўлакка ёйиб ташланган тиканларни кўрдилар. Ахлоқсизларча 6у хаттиҳаракатлар жоҳил
эрхотин ўртасида худди мусобакалашаётгандай улкан ғайрат билан давом эттирилди.*

1 month, 1 week ago

*Эртаси куни яна зиёфат чақирилди. Абу Лаҳаб яна бир қилик чиқармасин деб энди у
таклиф этилмади. Аммо Бани Ҳошимнинг такрор йиғилганларини эшитиб, таклифсиз келди. 
«Сен таклиф этилмаган эдингку, нсга келдинг?» дейилмади. 
Меҳмондорчилик сўнггида бир кун олдинги разиллигини такрорлади. Оғзига келган
гапларни қайтармади. Сўзларини: 
— Қариндошларига сен каби ёмонлик қилган кимса ҳали ҳаётда бўлган эмас, — деб
тугатди. 
Кайфият яна бузилди. Асл мақсад ойдинлашмасдан, меҳмонлар яна тарқалиб кетдилар. 
Хўш, Абу Лаҳабнинг нияти нима эди? Нега жанжал чиқариш пайида бўлди? Қирқ йилдан
бери ҳамманинг такдиру таҳсинига сазовор бўлиб келган жиянини ноқулай аҳволга солишдан
нима учун бунчалик хушланарди? 
Бунинг ягона сабаби қуйидаги воқеа эди: 
Бир куни Абу Лаҳаб укаси Абу Толиб билан жанжаллашиб қолиб, уни ётқизиб олдида, 
бўға бошлади. Воқеа устига мазкур жияни етиб келди ва Абу Толибнинг тарафини олди. Абу
Лаҳабни унинг устидан итариб, йиқитиб юборди. Шундан кейин калтаклаш навбати Абу
Толибга ўтди. 
Абу Лаҳаб мана шу воқеадан кейин жиянига душман бўлиб қолган. «Буни ҳеч қачон
унутмайман!» деган эди. 
Абу Лахаб кек сақловчи одам эди. Ҳасадгўйлик ил236 
лати бор эди унда. Ичидан ёндираётган бу кек ва ҳасад унинг ҳаққа борадиган йўлини
тақатақ беркитган, сўз эшитадиган, сўз тушунадиган ҳолатда эмас эди.

Саодат асри қиссалари. 1-китоб. Аҳмад Лутфийwww.ziyouz.com кутубхонаси 139
Ҳолбуки, Набийи Акрам (с. а. в.) орадаги бу совуқчиликни бартараф этиш учун икки
нуридийдалари, севикли қизлари Руқаййа билан Умму Гулсумни Абу Лахабнинг икки ўғлига
унаштириб, яхши ниятда яқинлашишни истаган эдилар. Аммо бу тадбир ҳам Абу Лаҳабнинг
ичини ёндираётган туйғуларини сўндирмади. 

<hr>

Орадан анчамунча ғамгин кунлар ўтди. Жаброили Амин келиб юқорида келтирилган
амрни яна такрорлади. Амр адо этилмаса, азоб келиши ҳақида хабар берди. 
Жаноби пайғамбаримиз қариндошларини яна таклиф этдилар. Овқат ейилди, сут ичилди, 
сал кейин Расулуллоҳ (с. а. в.) дарҳол ўринларидан туриб, шундай сўз бошладилар: 
— Мард йигит оила аъзоларига ёлғон гапирмайди. Мен эса, ҳаммага ёлғон гаиирган
тақдиримда ҳам, сизларга сўйламайман. Жами инсонларни алдасам ҳам, сизларни алдай
олмайман. Шундай экан, эй Абдулмутталиб авлоди! Қасам ичиб айтаманки, мен келтирган
нарсадан ҳам шарафли ва фойдали бир нарсани ҳали ҳеч бир инсон ўз қавмига келтирган эмас! 
Мен сизларга дунё ва охиратнинг саодат ва шарафини келтирдим. Оллоҳ таоло менга сизларни
ушбу динга даъват этишимни буюрди. Ўзидан бошқа ҳеч бир маъбуд бўлмаган Оллоҳ номидан
қасам ичиб айтманки, мен Унинг бутун инсониятга ва хусусан сизларга юборган
пайғамбариман!.. Сизлар худди уйқуга кетгандай бир куни келиб ўлишингиз, уйқудан
тургандай қайта тирилишингиз муқаррардир. Шундан кейин қилган амалларингизнинг
ҳисобини берасизлар. Яхшиликларингизга жавобан яхшилик кўрасизлар, ёмонликларингизнинг
жазосини тортасизлар. Жаннат ҳам, жаҳаннам ҳам абадийдир. Орангизда менга акаукалик
қилиб, қайси бирларингиз ёрдамчи бўласиз? 
Расулуллоҳ (с. а. в) сўзларини шу тарзда якунладилар. Аммо бирон кишидан садо чиқмади. 
Ҳамма бирбирига қаради, бошларини эгди. Орага оғир сукунат чўкди. Ниҳоят, ҳали балоғатга
етмаган Али оёққа турди. 
— Ораларингда энг кичиги ва заифи менман. Аммо мен Сизга бажонидил ёрдамчи
бўламан, — деди. 
Алининг бу хаттиҳаракати у ердагиларни кулдирди. Айримлар Абу Толибга қаради. 
Абу Лаҳаб яна жанжал чиқаришга уринарди: 
— Агар унинг бу сўзларини бошқа араблар ҳам эшитиб оёққа турсалар, ўзимизни қутқара
олмаймиз, бизни лақиллатяпти бу, — дер, у ердагиларнинг кўнглига вахима солишга уринар

эди. 
Абу Толибнинт жаҳли чиқди: 
— Ҳей кўрқоқ! Нималар деяпсан ўзи? Токи биз тирик эканмиз, худо номи билан қасам
ичамаики, Муҳаммадга ёрдамчи бўламиз, қўриқлаймиз! — деди. 
Машваратда Абу Лаҳабнинг фикрини қувватлайдиган бирон киши ҳам чиқмади. Имон*https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

1 month, 2 weeks ago

Xorazmda yomgʻir yogʻyapti 🥰🥰.

1 month, 2 weeks ago

*кундуз каби ёруғ эди. Фақат, бу ёруғлик қуёшдан бўладиган ёруғликка ҳеч ўхшамас эди. Омина
атрофида умрида сира учратмаган гўзал мавжудотларнинг байрам қилаётганларини кўрди. 
Омина ётган бу хона кичик, гўзал мавжудотлар эса, бундай хоналарнинг йигирматасига ҳам
сиғмайдиган даражада кўп эди. Улар учун худди девор йўкдек, бемалол кириб келаверардилар
— хонанинг деворлари бу гўзал махлуқлар учун мутлақо тўсқинлик қилмасди. Бу севинч, бу
байрам ниманинг шарофати? Бу гўзал хилқатлар кимлар ўзи? Бу мавжудотларни бошқа
хотинлар ҳам кўряптими?! 
Омина бу саволларнинг жавобини билмасди. У ҳагго, туш кўряпман, деб шубҳаланаётган

18
ҳам эди. 
Хурсандчилик қилаётганлар Оллоҳнинг сўнгги пайғамбари энди дунёни шарафларга
буркаяжаги ҳақида сўзлашардилар. 
Шифо ва Фотима хонимлар уйта кирибчиқиб туришибди, доялик вазифаларини адо
этишмоқда эди. Шу вақт Омина бир неча гўзал аёл ёнига келиб ўтирганини кўрди. Бу
аёлларнинг хеч қайсисини танимасди. Аммо улардаги кўнгилга яқинлик дунёнинг ҳеч бир
аёлида йўқ эди. Юзларидан ёғилиб турган нур ҳар тарафни ойдинлатарди. Омина улар билан
кўришди. Келганлар ўзларини таништирдилар: 
— Менинг исмим Марям. Исо алайҳиссаломнинг онасиман. 
— Менинг исмим Осиё. Мисрда худолик даъвоси билан чиққан Фиръавннинг хотини
эдим. 
Омина ҳеч танимаган, аммо илк кўришидаёқ кўнглига яқинлик ила ўрнашган бу муҳтарама
аёлларнинг ташрифи билан таъриф этилмас бир фароғатга эришди. Атрофда нурдан яратилган
хилқатларнинг шодиёнаси давом этарди. Бу орада Шифо хоним: 
— Мужда, мужда... — дея бақирди. 
Қўлида гўзаллар гўзали бир чакалоқ бор эди. Бу гўдак аслида Шифо хонимнинг эмас, 
балки ҳалиги нурли хилқатларнинг қўлида тургандек эди. Гўдак киндиги кесилган ва суннат
қилинган ҳолда туғилган эди. 
Доя аёллар ҳайрат ичида қолишди. Омина боласини жуда осон туққан эди. Ҳеч қандай
оғриқ, азобланиш, дард чекиш юз бермади. Тўғрироғи, Омина атрофдаги шодхуррамликни
томоша қиларкан, ёнидаги муҳтарама аёлларнинг суҳбатини тингларкан, Шифо хоним қўлига
тутқазган мужда билан она бўлганини билди, холос. 
«Оламларга раҳмат бўлган охирги ва энг буюк пайгамбарнинг онаси» бўлиш шарафи
Оминага насиб этган эди! 
*  
Омина «нурли бола»сини бағрига босаркан, атрофида ҳали ҳам шодиёналар давом этарди. 
Ўзларини Марям, Осиё деб танитган аёллик оламининг султонлари бирбирларини ва Оминани
табриклар эдилар. 
― Бу туғилган бола дунё ва охиратнинг султонидир. Оллоҳ таоло уни бутун оламларга
раҳмат ўлароқ жўнатдИ Оллоҳнинг энг севгили бандаси ва энг улуғ Расули сенинг ўғлингдир. 
Сенга бахту саодатлар тилаймиз, эй бутун оналарнинг энг бахтлиси Омина! — дер эдилар. 
Шифо хоним: 
— Муборак бўлсин, Омина! — дер экан, турмушга чиққанидан бери Оминанинг юзида
ойдек порлаб турган нурнинг йўқолганини, энди бу нур қучоғидаги боласининг
юзида порлаётганини кўриб, ҳайрати ортди. Фотима хоним ҳам қаради: Оминадаги нур
боласига ўтган эди. 
Тонг отар чоғида Омина қўйнида боласи билан ётаркан, оламларнинг султонини кутиб
олиш учун келган беҳисоб фаришталар севинч ила яна малакут оламига қайтдилар. 
*  
Каъбанинг Ҳижр дейилган қисмида дўстлари билан ўтириб суҳбатлашаётган
Абдулмутталиб Оминанинг нурли ўғил туққанини эшитиб, гўдаклардек севинди. Йигитлик
даврида бевақт ўлган жигарпораси Абдуллоҳнинг бир омонати ўлароқ у чақалоқни тезроқ
бағрига босгиси келди. Дарҳол ўрнидан туриб, Сафо тепалигига қараб чопди. Оминанинг уйига
кириб келди: 
— Неварам қани? 
Аёллар йўргакни унга бердилар. Абдулмутталиб чақалоқнинг юзини очиб, ақл бовар
қилмас даражадаги гўзал набирасини кўрди. Уни бағрига босиб, ёноқларини ҳидлар экан, 
жаннатдан келган хушбўй ҳид эканлигига аниқ ишонар эди. Кўзларидан томчилаган ёшлар

19
севинч ёшлари эди. 
— Ҳеч бир кўз бундан ҳам гўзал гўдакни кўрмаган. Ҳеч бир она бундан ҳам гўзал бола
туғмаган. Қасам ичаманки, ҳеч кимнинг невараси менинг неварамдан гўзал эмас! — деди.*

1 month, 2 weeks ago

*— Сен ўзинг мазахлашга арзийдиган гап қиляпсанда. Бу кеча бола туғилиши ё
туғилмаслиги билан нима ишимиз бор? Бошқа ишимиз йўқми? Энди бир камимиз «Бу кеча ким
бола туғди?» деб бутун Макка водийларини кезиб чиқишимиз қолувди. Лот ва Уззо ҳаққи
айтаманки, сен ўзинг бизни устингдан кулишга мажбурлаяпсан. Кани, айтчи, мақсадинг, 
дардинг нима ўзи? Нима демоқчисан бу билан? Яҳудий пинагини ҳам бузмасдан: 
— Бу тунда бир юлдуз пайдо бўлди, — деди. Утба қаҳ-қаҳ отиб кулди: 
— Майли, шу сўзингга бутун қалбимдан ишонай. Аммо пайдо бўлаётган юлдузларнинг
ҳисоби сон мингта. Юлдузлар ҳар кеча пайдо бўлади, — дедида, олдида турган шароб тўла
қадаҳни яҳудийнинг башарасига сепиб юборди. Сўнгра хизматкорини чақириб: — Дарров
икки челак сув келтир. Бу яҳудий ҳаливери ўзига келолмайди, шекилли, — деди. 
Яҳудий йиғламокдан бери бўлиб турарди. Юзидаги шаробни артар экан, деди: 
— Ҳалиям устимдан куляпсизлар, ҳолбуки... Шу пайт Валид унинг олдига келиб, бошидан
ушлади ва тепага қаратиб:

— Ҳолбуки, осмонда бир юлдуз найдо бўлди, шундайми? Утба, кел, шу одамнинг кўзи
қинидан чиқиб кетгунича йириб оч, бирмабир юлдузларни санасинчи,—деди. 
Уч киши ширакайф ҳолда яҳудийни роса мазах қилардилар. Лекин яҳудийнинг оғзидан
фақат ўша сўз чиқарди. Амаллаб бошини Валиднинг қўлидан ажратгач, яна: — Бу кеча бир
юлдуз пайдо бўлди, деяпман сизга, Аҳмаднинг юлдузи. Оллоҳнинг охирги пайғамбарининг
юлдузи. Бу кеча бу пайғамбар шу шаҳарда туғилган бўлиши керак. Барча муқаддас нарсалар
ҳаққи қасам ичаманки, у Оллоҳнинг энг сўнгги пайғамбаридир. Энди Исроил ўғилларидан
пайғамбарлик кетди. Қўлларидан китоб ҳам кетди. Яҳудий олимларининг қадриэътибори
қолмади энди. Бу уларнинг ўлдирилажаклари ҳақида берилган ҳукмдир. Араблар бу пайғамбар
туфайли жаҳолатдан халос бўладилар. Эй қурайшликлар, севининглар, энди, валлоҳи (Оллоҳга
қасамки), сизлар бутун дунёга эри1нмокдек шарафга эга бўласизлар, — деб ўрнидан туриб, 
чиқиб кетди. 
Макканинг тор кўчаларида уйига бораётган чол, ёнидан ўтиб кетган бир яҳудийнинг «Бу
кеча Аҳмаднинг юлдузи пайдо бўлди, бу кеча Аҳмаднинг юлдузи порлайди, биз маҳв бўлдик», 
деган сўзларини эшитиб: «Тентак...» деб қўйди. 

<hr>

Бундай ғаройиб ҳодисалар рўй берар экан, нур юзли бир аёл ҳам атрофида нималар содир
бўлаётганини англамок учун ўнгсўлига қараб қўяр, орасира осмонга тикилиб қолар, ҳайронлиги
ортар эди. 
Неча ойдирки, ҳомиладор эди. Аммо оғироёқ эканини ҳеч ҳам билмади, яъни, ҳомилалик
аломатлари ҳеч кўринмади. Кунлар, ойлар ўтар экан, қорнидаги етим боласини, қачон кўрар
эканман, деб ўйлаб хавотирланарди. 
Боласининг отаси Абдуллоҳнинг вафот этганига бир неча ой бўлган эди. Шомга савдо
учун кетиб, қайтишда Ясрибда (Мадинада) тоғаларининг олдида ўлган эди. Абдулмутталиб
оиласи унинг ўлимига аза тутиб, кўп вақт кўз ёши тўккан, Макка халқи ҳам бу навқирон
йигитнинг бевақт ўлимидан кўп қайғурган эди. 
Ёш келинчак Омина ўлган эрига кўп йиғлаган, мунгли шеърлар ёзган, туғилажак боласини
кўролмай бевақт оламдан ўтган Абдуллоҳ шаънига марсиялар битган эди. 
Энди эса, фақатгина боласи билан овунишни ўйларди. Бу бола Оминанинг биринчи
фарзанди эди. Атрофидагилардан ҳомилалик белгилари ҳақида кўп нарсалар эшитар, аммо
улардан бирортаси ҳам ўзида содир бўлмаганидан лол эди. Унинг бу аҳволини кўрган баъзи
аёллар ҳайрон бўлиб: 
— Қўшни, бу Омина тобора гўзаллашиб кетаётир. Ҳомиладорман деб бизни алдаётган
бўлмасин тағин, — дейишарди. 
Ниҳоят, рабиулаввал ойининг ўн биридан ўн иккисига ўтар кечаси тўлғоқ тута бошлади. 
Дарров қўшни аёллардан иккитасини чақиртирди. Шифо ва Фотима деган қўшнилари, Умму
Айман деган жорияси унинг ёнида туришди. 
Неча йиллардан бери бола туғдиравериб кўзи пишиб кетган бу аёллар уйдаги фавқулодда
ҳолатни кўриб ҳайрон қолдилар. Уйда чироқ йўқ эди. Аммо унга эҳтиёж ҳам қолмади. Чунки уй*

1 month, 3 weeks ago

қўнғироғи жиринглади. «Ким бўлди экан?!» Зумрад шоша-пиша кўзини енги билан артиб, даҳлизга чиққунча Камолнинг овози эшитилди.

Ассалому алайкум! Келинг, келинг!

Остонада бир даста чинни гул билан катта торт кўтариб олган Соня опа турарди.

Ўзим олиб чиқаман, деб борсам, кечга қолибман. Бироз кутмап- сизлар-да, у Зумрадни бағрига босиб, икки юзидан ўпиб кўришаркан, гина қилган булди. Невара меники, ўзим катта қилиб бераман, деганман.

Соня опа Зумраднинг елкасидан қучиб, ичкарига йул оларкан, ортидан иккита катта-катта қоғоз қутиларни кўтариб Нуриддин кириб келди.

Меҳмон муборак бўлсин!

Раҳмат, раҳмат! Камол у билан биринчи марта самимий куришиб, ичкарига таклиф қилди.

Тижоратнинг қонун-қоидаларидан асосийси етарли сармояга эга булиш. Булмаса бу соҳага қўл урмаган маъкул. Катта миқдордаги камомад Қодирлар ишининг белига тепиши, яъни уларнинг синишига туртки булиши беш карра беш йигирма бешдек аниқ ва исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эди. Бу мушкул вазиятдан чиқишнинг энг осон. шу билан бирга энг қийин йўли қаердан бўлса ҳам маблағ топиш Осон томони маблағ булса хориждан мол олиб келиб, фойда кўриш ва камомадни ёпишнинг иложи бўлади. Кийин томони ҳамма ўзини тижоратга уриб, бир сумини икки сўм қилиш илинжида тиним билмаётган бу кунларда бировдан қара сураш, гадойдан садақа сурагандек гап. Ортиқча маблағи борлари ҳам анойи эмас, фақат фойдасига «холис» хизмат қилиши мумкин. Дўпписи тор келган одам эса ишини битказиши учун ҳар қандай шартга рози булмай иложи Йўқ.

Осим ака: «қарз олишдан бошқа иложимиз йўқ», деганида Қодир билан Ҳакимнинг хаёлидан ҳам шу фикр ўтганди. Анча фикр-мулоҳаза ва тортишувлардан сўнг ҳар ким ўз номига таниш-билишларидан қарз кўтаришга келишишди. Йиғилган маблағни олиб, Қодир яна сафарга отланади. Худо хоҳласа ишлари гуллаб кетиши керак. Ана шунда қарздан ҳам қутулишади, камомадни ҳам ёпиб, фойда кўра бошлашади.

Қарз кўтариш масаласи кўтарилгандан бери хаёлан барча имко- ниятларини чамалаб, ошна-оғайниларини кўз олдидан бирма-бир ўтказаётган Қодир бир тўхтамга келди. «Наимадан сўраб кўриш керак. у иложини қилади. Фоизи ҳисобига ер тагидан бўлса ҳам топиб беради. Бозордагиларни мол билан таъминлаб келяптими, ўзининг ҳам анча-

мунча жамғармаси бўлиши керак!».

220

Davomi bor

https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

1 month, 3 weeks ago

Мендаги баъзи бир маълумотларга қараганда, рэкетчиларга бозордаги милиция ходимлари ҳам аралашиб қолганга ўхшайди.

Ҳикматовнинг қуюқ қошлари чимирилди. Учиб қолган сигаретини қайта ёндириб, оҳиста гап бошлади:

Бундай гаплар менинг қулоғимга ҳам чалинганди. Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмайди. Лекин, қўлга тушмаган ўғри эмас. Унинг устига ўз соҳанг одамини айблаш учун... Куруқ қошиқ оғиз йиртади, дейишади. Далил-исбот керак.

- Мен ҳам шу хусусда Сизга маслаҳат солмоқчи эдим. устозига умид билан назар ташлади. Салимов

Ҳикматовнинг кўп йиллик тажрибаси, иш моҳиятидан келиб чиқиб берадиган маслаҳатлари кўпинча фойдадан ҳоли бўлмасди.

- Бирор тадбирни режалаштирдингми?! Устозининг зийраклигига яна бир бор ичида тан берган Салимовнинг

чеҳраси ёришди. Топдингиз! Бир рейд ўтказсангиз. Бу ҳақда иккаламиздан бошқа

ҳеч кимнинг хабари бўлмайди. Натижасига кўра тарозига тош қўямиз. - Яхши, фақат битта илтимос бор. Ҳикматов шогирдига сўз қотди. Бир-иккита курсантларни ишга солишга рухсат берасан.

- Қарши эмасман. Нимани маъқул кўрсангиз, ихтиёр ўзингизда. Қандай ёрдам зарур бўлса тортинманг. Эртадан ишга киришишингиз мумкин.

Улар ўрниларидан қўзғалишаркан. Салимов қўшимча қилди: - Айтмоқчи, пастда машина кутиб турибди, уйингизга ташлаб Утаман!

<hr>

Камол Зумрадни ўғилчаси билан омон-эсон туғуруқхонадан уйига олиб келди-ю, гуё елкасидан тог ағдарилгандек бўлди. «Худога шукур. етказганига шукур! Энди менинг ҳам ўғлим бор. Насиб қилса паҳлавон йигит булади. Оғиримни енгил қиладиган, қўлимдан ишимни оладиган суянчиғим бор!». У оғзининг таноби қочиб, она-бола атрофида парвона булар, уларни еру кўкка ишонмасди.

Зумрад эри югуриб-елиб дамлаб келган қайноқ чойдан бир пиёла ичди-ю, очиққанини ҳис этди. Камолнинг чақалоқ тепасида ўрала- шаётганига жилмайиб қўйди. Бир-бир босиб, ошхонага чиқди, музлат гични очди. Тоғорачада катта бўлак суяку озгина хамиртуруш, ярим банка ачиб қолган сутдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Ичидан зил кетиб, кузи ёшланди. «Култ» этиб ютинаркан, ёдига Соня опа тушди. Кўзи ёриганининг эртасига уни кўргани келган Соня опа ёстиғи остига «Суюнчи!» дея бир сиқим пул тиқиб кетганди. «Камол акамни бозорга туширмасам, битта-яримта келиб қолса, шарманда бўламиз». У шундай хаёл билан ётоғига кириб бориб, сумкасини титкилай бошлаганда эшик

219

1 month, 3 weeks ago

деразалар маҳкам, ақл бовар қилмайди. Қодирнинг эсига кеча эшикни кулфлашаётганларида Осим аканинг гапирган гапи тушди. Ҳаким: «Янги жой, сигнализацияси йўқ, балким биттамиз ётиб қолармиз», деганида, Осим ака хаёл суриб турди-ю, «бир кеча минг кеча булмас, авваламбор Худога топширдик», деган эди. Энди нима бўлади?!

Милицияга хабар бериш керак.

Кодирнинг томдан тараша тушгандек қилган таклифидан Осим ака

билан Ҳакимнинг капалаги учиб кетди. Иккаласи бир-бирлари билан тезда куз уриштириб олдилар.

Хабар беришдан осони йўқ. Кейинини ўйлаш керак. Осим аканинг овози мулойим тортиб, бўшашиб жойига ўтирар экан, хона бурчагидаги катта-катта коробкаларга бош ирғали. Сен сафардали- гингда Ҳаким билан икки юз эллик минг сўмлик мол туширганмиз-а. Энди бир қисмини савдога чиқарган эдик.

Қодир Ҳакимга қаради, у ер чизиб ўтирарди.

- Хужжати йўқми?! Қодир кўнглига келган фикрни овоз чиқариб суради. Шунда ҳам ўғирланганми?» дейишга тили бормади. Осим ака яна жаҳл билан ўрнидан туриб кетди.

Ўзи аксига олади. Энди ишимиз юришаётганда, бу палакат етмай турувди.

Учаласи яна жим қолишди. Милицияга хабар беришнинг иложи

булмагандан кейин, ўзлари бирор йўлини ўйлаб топишлари керак. Хаёл

суриб ўтиришнинг фойдаси йўқ. Ўзинг пиширган ош, айланиб ҳам ичасан. Ургилиб ҳам. Жимликни Осим аканинг буйруги бузди. Қани, турларинг! Молларни ҳисоблаб, қанча камомад борлигини

аниқлайлик!

Бу кун тушлик қилиш ҳам уларнинг эсига келмади. Аниқроғи, иштаҳалари гиппа буғилган, ичларига чироқ ёқса ёришмасди.

...

Янги туда пайдо бўлганидан хабарингиз борми?!

Салимовнинг маъюс нигоҳи сигарет чуғига қалалганча котиб қолгандек нурсиз эди. Ҳикматов гап нима ҳақдалигини яхши билганидан унинг саволидан ажабланмади. Аммо, ўз фикрининг тугрилигини тек-

Рэкетчилар тўдасими?!

шириб олиш учун саволга савол билан жавоб қайтарди. Ҳа. Улар бозорда тижорат билан шугулланаётганлардан ҳар ҳафта

улуш йиғишяпти экан. Бўйинтовлаганлардан иккитасини ўласи қилиб калтаклаб, молларини тортиб олиб кетишибди.

- Угрини қароқчи урибди, дегин?!

Салимов устозининг луқмасини эшитмаганга олди. Улардан қўрқиб, тижоратчилар милицияга арз қилишмаётганмиш.

Бу- район милиция бошлиғининг гапи. Мен бу сафсатага ишонмайман.

218

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago