? ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҚИССАЛАР ?

Description
ASSALOMU ALAYKUM KANALIMIZGA XUSH KELIBSIZ KANALDA:
?BADIIY ASARLAR
?IBRATLI HIKOYALAR
DETEKTIV JANRIDAGI ASARLARNI OʻQISHINGIZ MUMKIN Reklama uchun ?
@Babajonova_Malika
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

2 months, 2 weeks ago

эмасди. Бундай пайтда одамнинг хаёлига биринчи
навбатда тоққа кўмилган хазина келиши турган гап.
Олтин, дур эса ҳар қандай инсофли кишининг ҳам
ақли-ҳушини олиши табиий. Бу иштиёк унга тинчлик бермай куяди, дардини кимгадир тўкиб солишга, ўртокдашишга, ёрдам сўрашга мажбур қилади.
Демак, ҳаловатини йўқотган Қосим ўзига шерик ахтаришга тушган. Ахир, бир ўзи бу ишни уддалаши қийин. Шерик эса ишончли киши бўлиши даркор...»
Миясига келган фикрдан негадир кўнгли ёриш-
ган гуруҳ раҳбари Санжарбекни чақирди:
- Питерга Азизжон борақолсин. Сизга бошқа
юмуш бор - Қосим билан жиддийроқ шуғулланишга тўғри келади.
- Нима, ундан гумонингиз борми? Бирор бир асос...
- Бошқа тахминлар етарлича «ишланди», - деди
Фахриддин Каримович ҳамкасбига тикилиб. - Текширилмаган фақат шу тахмин қолди... Кейин Қо-
симнинг ўзини тутиши негадир менга ғалатироқ
туюлди.
- Биласиз-қу бу идорага илк бор чақиртирилган
киши ўзини ғайритабиий тутиши турган гап. Бал­
ки шундан...
- Тушунаман! Ҳар қандай одам бундай ҳолатда
ҳаяжонга тушади. Аммо унинг кўзларида ҳайрат,
ҳаяжон билан бирга қандайдир кўркув кўргандай
бўлдим...
- Энди нима қилмоқчисиз?
- «Нима қилмоқчисиз» эмас - «нима қиламиз!»
десангиз ўринлироқ бўлади. Биринчидан, Қосимнинг уй, уяли телефон сўзлашувлари таҳлилини
олиш лозим. Айниқса, қотиллик арафасида ва
ундан кейинги даврда кимлар билан кўпроқ гаплашган бўлса, рўйхатини тузиб, ҳар бири билан
шуғулланиш зарур. Иккинчидан, ҳозир у кузатув
остида. Ким билан мулоқот қилади, қаерга бора-
274

2 months, 2 weeks ago

туриб, сўз олди. - Тўғри, кулимизда ҳеч қандай далил йўқ. Аммо Шодиёр ва Талъат жиноят жойида
ҳаммадан олдин ҳозир бўлишган. Одам ўлдириш
мақсадини истисно қилганда ҳам чўпонникига
ғараз мақсадда - жиноят қилиш учун боришган.
Шу маънода улар қотилликда гумон қилинувчилар рўйхатининг бошида туришади. Одам биз ўйлагандан ҳам пухта, мураккаб мавжудот. Балки
улар ўзлари учун олдиндан алиби тайёрлаб, жиноятга жуда пухталик билан кул уришгандир...
Балки суд-тиббий экспертиза ўлимнинг пайтини
аниқлашда хатоликка йўл куйгандир.
- Хўш, нимани таклиф қиласиз! - деди раҳбар
терговчининг гапини бўлиб.
- Ҳар ҳолда жаноб Маҳкам Ҳакимовичнинг «усули»ни айтмассиз!
- Йўр-э! - деди Санжарбек жилмайиб. - Шошмаслигимиз керак демоқчиман-да... Тергов муддатини узайтириш...
- Санжарбек, бирор тузукроқ мулоҳазангиз бўлса, айтинг! Бекорга терговни чўзишдан нима наф?
- Бошқа таклиф йўқликка йўқку-я, адашмай-
лик демоқчиман-да!
- Таклифлар бўлмаса, ҳаммага жавоб! - Гуруҳ
раҳбари мажлисни яқунлади.
Гуруҳ аъзолари ўзларига берилган топшириқни адо этишга киришдилар. Хонада ёлғиз қолган
Фахриддин бундан буён қиладиган ишларни хаёлида «пишириш»га ҳаракат қилди: «Қосим Хўжавулов Ҳикматнинг мақсадидан воқиф бўлганми? Мабодо поччаси айтмаган тақдирда ҳам у бунда бир
сир борлигини сезиши мумкинмиди? Албатта! Ахир
кимсан Ҳикматдай қадимий битиклар, ашёлар билан қизиқиб юрувчи одам тоққа камера ўрнатиб,
ниманидир қидираётган экан, Қосим бунга қизиқ-
маслиги, бу сирни билишга интилмаслиги мумкин
273

2 months, 2 weeks ago

саб қолдингизми? Жиноятни очиш муҳим, аммо
қонунга итоат қилиш ундан-да муҳим! Инсон
ҳукуқлари муқаддас...
- Айтдим-кўйдим-да! - отдан тушса-да, эгардан
тушгиси келмасди Маҳкамнинг. - Қонуний бўлса,
қонуний-да! Менам қотилликни тезроқ очишни
ўйлаяпман... «Инициативанаказуема» деганлари
рост экан-да!
Фахриддин Каримович бу қайсар терговчи билан ади-бади айтишиб ўтиришни ўзига эп кўрмади шекилли, гапни бошқа ёққа бурди:
- Санжарбек сиз эртага Питерга учасиз. Том Ханкс масаласида... Сўроққа яхшилаб тайёргарлик кўриш лозим. Мен Питерлик ҳамкасбларни
огоҳлантириб кўйганман, ёрдам қилишади. Авазбек сизни кутиб олади. Маҳкам ака, сиз йигитларингиз билан Китоб туманидаги, Ҳазрати Башир
қишлоғида олиб борилаётган ишларни давом эттирасиз. Халк, ҳамма нарсани билади. Одамлар нима
деяпти? Уларнинг ичига кириб бориш керак...
- Афсуски Норбўта чўпоннинг умри кўтонда ўтган, одамларга кўп кўшилмаган! - луқма ташлашдан ўзини тиёлмади Маҳкам.
- Унда аёлларнинг кўйнига кўл солинг! - гапни
ҳазилга бурди Фахриддин.
- Хотинлар нима деяпти? Улар билмаган нарса
йўқ. Норбўтанинг оила аъзолари, яқинлари, қариндошлари, таниш-билишлари билан ишлашни
бир дақиқа ҳам тўхтатмаслик зарур.
- Яхши! - деди Маҳкам кўлини чўнтагидан олмасдан.
- Суюнов, - раҳбар орқа қаторда нималарнидир ёзиб-чизиб ўтирган Азизжонга юзланди. - Сиз
Талъат ва Шодиёрнинг қисмини якунлаб, айблов
хулосасини тайёрланг.
- Фахриддин ака, шу масалада бир оз шошилмаслик керакми дейман-да! - Санжарбек ўрнидан
272

2 months, 2 weeks ago

​​Кампир оғир хўрсинди.
– Онажон, уйга юринг, – деди Содиқ жавдираб. – Болалар жуда соғинишган.
– Хўп, болам, – кампир кўзларини юмган кўйи бош ирғади.
– Тараддудингизни кўринг, ҳозир олиб кетай!
– Сен боравер, болам, аканг келсин, машинаси билан элтиб қўяди.
Кечқурун Одилбек олдида она ўзини тутиб тура олмади:
– Ўғлим, бу ерда ҳам иззатимиз битди шекилли.
– Тинчликми?
– Бугун уканг келган эди, хотининг иккита тухумга арзитмади!..
– Сиз айтдингизу қовуриб бермадими?
– Э-э! Айтишим шартми? Кўриб турибди-ку, ишдан очқаб келаяпти.
Одилбек жаҳли чиқиб сайради:
​​– Э-э, она, шунингизни тўқ куни борми? Сизнинг кўнглингизни деб ҳамиша қарашиб келаман. Лекин тўймайди, доим оч. Бир умр шуни ғамини едингиз, нафақангизни шунга берасиз, уйида яшаб, чўрилигини қиласиз. Энди, ҳеч бўлмаса меникида яшаётганда шуни ўйламанг. Лапашанглиги учун биз айбдорми? Ҳадеб хафа бўласиз? Яна нима қилай? Уйимнинг тўридан жой бериб қўйибман, еб-ичиб ўтирибсиз.
– Уйингнинг тўри ўзингга насиб қилсин, болам, – кампирнинг ранги оқариб кетди. – Майли, ҳозир ишдан чарчаб қайтгансан чоғи, лекин эртага эрталаб ола кетасан.
– Э-э, она!..
Кампир шу оқшом тугувли турган тугунини қайта тугди. Самандарникига боришни истамади. Бир ота-она ўн ўғилни боқади, ўн ўғил бир ота-онани боқолмайди деганлари шумикин? Эсиз, беш ўғил туққан, беш ўғилни ўқитган бойбичча-я, “Кўнглингизда нима гап бор?” деган меҳрга йўғрилган саволни эшитмаганига неча-неча йиллар бўлиб кетди-я. Эсиз, аллоҳ ундан бир қиз фарзандни аяган экан-а. Ўғиллар ҳам ўз кунига ўлмасин, қиз ич куйлак бўларди-да. Ай, дунё-я!..
Кенжа ўғил уйда экан. Одилбек машинаси дарвозага рўпара бўлиши билан югуриб пешвоз чиқди. Ўзича хижолат чекиб, бир қўли билан онасининг тирсагидан олди, бири билан тугунини кўтарди. Қадрдон, саришта хонага киргач, кечадан буён кампирнинг юрагини сиқимлаб турган нарса ғойиб бўлди ва юмшоқ каравот сари юрди.
– Кечирасан болам, бир оз чўзилай.
– Майли, бемалол.
– Ай, болам-а! – Кампир кўзларини юмиб олди, шу ётишида ўйлаяптими, ухлаяптими англаш қийин эди. Анчадан сўнг ҳорғин пичирлади. – Майли, шунисигаям шукур.
Кампир бошқа гапирмади. Кечки овқатга ҳам турмади.
Содиқ акаларига бир-бир қўнғироқ қилди.
– Онамизнинг тоби йўқ, ҳеч нарса емаяптилар!
– Кеча Одилникида соппа-соғ ўтирган эди-ку.
– Одилнинг хотини бир нарса дегандир-да.
Ҳар қайсиси ҳар нарсани рўкач қилди. Бири ишдан чарчаб келган, бирининг меҳмони бор, яна бири чойхонага чиқиши керак экан... Ҳаммаси эртага эрталаб ишга кетишда бир йўла хабарлашиб ўтишини айтди.
Тонгга яқин кампир узилди. Дунё бирдан ҳувуллаб қолгандай бўлди.
Аввал оқшом бир оғиз гап билан етиб келган ёлғиз сингил фарёди оламни тутди.
– Беш ўғилли бойбиччам,
Суюнганим опам-ов,
Тополмайин бир дардкаш,
Куюнганим опам-ов.
Шундай кунда юрагим
Тилинди-ку, опам-ов,
Бир қизингни йўқлиги,
Билинди-ку, опам-ов...
Салдан кейин бойбичча ётган хонада беш ўғил баравар “Онам-эй!..” – дея ув торта бошлади...
Жамила ЭРГАШЕВА
https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

2 months, 2 weeks ago

*Давоми

– Ур-р-эй! Энди бизникида яшайсизми?
– Ҳа, шундай.
Қайнонасини кўриб: “Энди бутун куним қош-қовоққа қараш билан ўтаркан-да”, деб энсаси қотиб ўтирган келиннинг бу гапдан сўнг тамом мазаси қочди.
– Бор, бир рўмол олиб кел, бошим еб бораяпти, – дарҳол рўмолни пешонасига танғиб олди. – Вой, бошим!
Онаси буйруғи билан болалар дастурхон тузашди.
Ўғил эса кўрпачада ёнбошлаб, қўйнига кирган қизчасини эркалади. Буни кўриб, хотини қаҳрланди:
– Ҳей, менга қаранг, иш кийим билан чўзилиб олманг, туринг, ишингизга боринг.
Ўғил хотинига ҳеч нарса демай, қизини эркалай-эркалай қўзғалди.
Кампир ҳайфи келиб ўй сурди: “Ай-й, одамзод-а! Бунча тор бўлмасанг. Шу кампир туғилиб ўстирган ўғилнинг соясида бойбичча бўлиб юрибсан. Неча йилда онаси тугун кўтариб келса, бирдан иситмалаб қоласан”.
Келин бош оғриғи бир ҳафта тинмади. Мақтанишдан жағи тинмасди, камгап бўлиб қолди ва ниҳоят ёрилди:
– Уйда бирон гап бўлдими?
– Йўқ! Уларнинг қўли юпқароқ, боши кўп, бу ўғилларда ҳам ҳақим бор, бир кенжаникига ёпишиб ётавермай девдим-да.
– Кенжада бир сиз эмас, ҳаммамизнинг ҳақимиз бор. У яшаётган уйга биз ҳам шерикмиз, – неча кундан бери ичида буруқсаб ётган ўт ниҳоят оғзидан чиқиб кетди.
Кампир надомат билан бош чайқади:
– У уйга бировинг бир ғишт қўйганинг йўқ. У уйни чолим билан мен қурганман. Уйимни кимга беришни ўзим ҳал қиламан.
Шу билан қайнона-келин ўртасида бўлиб турган узуқ-юлуқ сўзлашувлар бутунлай барҳам топди.
Эртаси куни кечқурун ўғлига деди:
– Мени укангникига олиб бориб қўй!
– Содиқникигами?
Кампир аччиғи келиб ғудранди:
– Олимникига.
Ўғил ҳам, келин ҳам жилла қурса кўнгил учун “Нега? Бизникида тураверсангиз бўлади-ку” демади, деёлмади.
Кампир Олимжон уйида бир ой яшади. Эру хотин кун бўйи ишда, кампир эса невараларини қўриди. Аввалига эру хотин роса хурсанд бўлди: “Энди боғча ҳам, эшик-дарвозага қулф ҳам керак эмас”. Аммо кейин-кейин ўғли баъзан жеркиб ташлайдиган одат чиқарди. Охири кампир кўнглидагини айтиб солди:
– Ҳа, ўғилбой, тўшагим сасидими дейман? Овозинг баланд-баланд чиқяпти. Агар шундай бўлса, айт, кетаверай!..
Олимжон кўнглидаги аён бўлиб қолгандай хижолат тортиб кулди:
– Сизга биров кетинг деяптими? Онам деб баъзан-баъзан эркалик қилсак айбми?
Бир ой деганда учинчи ўғил келиб, олиб кетди. Кампир ўзича “Ўғлим мени соғинибди-да” деб ўйлади. Олимжон қўнғироқ қилиб “Момойни олиб кет, бизникида зерикиб қолди” деганини, Одил “Хўп ака, бизникида ҳам уч-тўрт кун турсин” деса, “Сеникида ҳам бир ой туради, мана мен бир ой қараб бердим”, деганини кейинроқ келинидан эшитди.
– Бўлмаса, мен борай. Ўғлим уч-тўрт кун турсин деган бўлса, келганимга ҳафтадан ошиб кетди, – деди кампир астойдил тараддудланиб.
– Қўйинг-э, – деди келин ёлғондакам хижолат тортиб. – Сиз келиб уйимиз тўлиб қолди. Қайноғаларим ҳам ҳеч келишмас эди, сизнинг баҳонангизда...
Аммо кунлар ўтган сайин кампир сабабли қора берадиган меҳмонларга зўр-базўр дастурхон ёзилиб, тил учи мулозамат кўрсатиладиган бўлиб қолди.
Бир кун кампирни кўргани кенжаси қадам ранжида қилди. Ишдан ҳориб қайтаётир шекилли, ранги ўчиб, лаблари қотиброқ турарди. Келин ичкарида дам олаётганини билса ҳам чақиртирди. Келин юзини ҳам ювмай минг малол билан туриб келиб, қайниси билан шунчаки сўрашди-да, кампирга хўмрайиб қаради.
– Ҳа, нима дейсиз?
– Чой-пой қил.
Келин индамай хонадан чиқиб кетди. Анчадан кейин дастурхон ёзилди, арзон-гаров қанд-қурслар қўйилди. Икки пиёла билан бир чойнак чой пайдо бўлди.
– Овқат йўқми? – сўради кампир оғриниб.
– Қолмаган, – келиннинг қоши чимирилди.
– Овқат нима керак, – деди Содиқ хижолат тортиб.
Ёлғон гапни меҳмон ҳам сезган эди. Боя кампир ошхонага кириб, очиқ қолган қозон оғзини ёпмоқчи бўлганда тагида овқат борлигини ўз кўзи билан кўрган эди. “Ҳали катта ўғли мактабдан қайтгани йўқ. Овқатни шунга олиб қўйган. Бергиси келмаса, музлаткич тўла тухум, қовуриб қўйса, дунёси тугаб қолмайди-ку”.*

2 months, 2 weeks ago

*Кампир қовоғи уюлиб ўйлади: “Қизғонганинг қизил итга ем бўлсин!”
– Агар шу товуқларни меҳнат қилиб топганда эди, шундай очиқ-сочиқ қолдирмас-ди, – деди кейин, қаҳрини охиригача ютиб юбора олмай.
Кампир ўзи рўзғорга қўшимча бўлсин деб, бир умр элнинг хизматини қилди: кигиз босди, гилам тўқиди, кийим тикди.
Башанг кийиниб, катта пул сарфлаб, арзимас юмушларни кимларгадир қилдирадиган кишиларга қараб, “Насиб этса, мен ҳам болаларимни ўқитаман”, деб ният қиларди.
Тўғри, чол-кампир баъзилар каби болалари ортидан чопишмади. Улар мактабда яхши ўқишарди. Сўнг бирин-кетин ўз билимлари билан институтга жойлашиб олишди. Айрим тенгқурларига ўхшаб ижара уйларида яшашгани йўқ, ётоқхонада кун кечириб, стипендияга қаноат қилишди.
Шундай деган билан эру хотин уларни бутунлай тақдир ҳукмига ташлаб қўйишмади. Икки-уч жойда ишлаб, ойлаб ёвғон ичган вақтлари кўп бўлди. Ҳар неки етолмаган орзу-ниятларини болаларининг дипломли ва ишли бўладиган кунларига асраб қўйишарди.
Айниқса, ёз ойлари қийин ўтарди. Бир ҳовлидан уч қолип қазишарди-да, лой тепиб, тандир қилиб сотишарди.
Бир ўғли иқлими совуқ юртларда ўқиди. Ҳар доим центябрда пулнинг ўрнига олма-анор олиб кетарди. Айтишича, у ёққа боргач, бу нарсаларни беш бараварига пулларди. Бир сафар боғ қоровули бўлиб ишлайдиган қўшнилари: “Икки қоп олма бўлса, ўзим бериб юбораман. Катталар қурултойга кетишган”, деб қолди.
Гулнор кампир унда ёш ва чайир эди. Кенжасини етаклаб боққа борди: “Бир қопни сен велосипедингга ортасан, биттасини мен орқалайман”. Баланд-баланд дарахтларга чиқиб олма териш осон бўлмади. Иккинчи қоп тўлай деб қолганда агроном келиб қолди ва ўғлининг ёқасидан тутиб бақира кетди:
– Ҳой, муттаҳам! Нима қиляпсан?! Ҳозир милиса чақириб, қамоққа тиқтириб юбораман, – тепада қалтираб ўтирган Гулнорга кўзи тушиб, баттар бақирди. – Пастга туш, худбин! Одамлар боласини тўғри бўл деса, сен биргаликда ўғирлик қиляпсан.
Гулнор қалтираб-қалтираб дарахтдан тушар чоғида шохча лозимини илиб йиртиб юборди.
– Опа, пулини тўлаймиз. Ўғлим Россияда ўқийди, шунга бериб юбораман дегандим.
– Пулинг бошингдан қолсин, ифлос! Сендақалар дастидан хўжалик абгор!..
Гулнор ҳар қанча ялинса ҳам агроном аёл ховрини босмади. Бақирганча оғир қопларни югурдагига кўтартириб жўнади. Гулнор эса бўм-бўш қўл, кўзлари тўла ёш ва ранги қумдек оқариб кетган ўғли билан қолди. Сал ўтмай қўшни келиб узр сўради:
– Хафа бўлманг, ҳамсоя, ўзи сал...
Гулнор ҳеч нарса демади.
– Сизлар бораверинглар. Кечга яқин ўзим пича элтиб бераман.
– Йўқ!..
Ҳақиқатдан ҳозир Гулнор учун ҳеч нима керак эмасди. Тезроқ ёлғиз қолиш ва ўкириб-ўкириб йиғлаб олишни истар эди.
Улар қоронғи тушгунча боғда қолиб кетишди. Гулнор почаси йиртиқ ҳолда қишлоқ оралаб юришдан уялди.
Албатта, бу кунларни кенжасидан бошқа ҳеч ким эсламайди.
Тўнғичлар осмондан ўзлари шундай топарман-тутарман бўлиб тушгандай юришади. Келинлар эса уларни молу дунёси билан яратиб қўйгандек муомала қилишади. Айниқса, бош келин гапларига чидаб бўлмайди: “Тушимда денг, тандир-тандир нон пишираётган эмишман. Дарров садақа чиқардим. Уч кундан сўнг бошқармага кўтарилиб кетди. Ўғлингиз ҳам доим “сен биласан, онаси” деб миннатдор бўлади”. “Сендан эмас, аллоҳдан миннатдор бўлсин” деб, юз йиртадиган одам керак. Гулнор кампир эса индамайди. Дилхиралик нимага керак?
Гулнор кампир охири аҳд қилди: “Ўрганган бовурим” деб шу камбағал ўғлимга жабр қилиб ётмай, навбат билан бошқа ўғилларникида ҳам турайин. Уларни ҳам оқ сут бериб боққанман, ўқитганман, уйлантирганман!..
Эрталаб тўнғич ўғлига қўнғироқ қилди:
– Болам, менга машина юбор. Зерикдим.
– Ест, онажон!
Келин қайнона ортидан кирган латта тугунни кўриб ҳайрон бўлди. Тили учгинасида қирғоққа чиқиб қолган балиқдай питирлаб турган саволни бижилдоқ кичик қизи бериб қўя қолди:
– Момо, бу нима? Бизникига кўчиб келдингизми?
– Ҳа, болам.

Давоми 11:30 да*https://t.me/Ibratlihikoyavaqissalaruz

2 months, 4 weeks ago

*МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

74-қисм

-Бир гап бўлса сиз жавоб берасиз.
Башорат опа зарда билан туриб кетади.

???

Моҳизар кўчага чиқса қўшнилар унга бошқача қарашарди.
«Шу ўзимизни телба Моҳизарми?»
«Сира одамни ишонгиси келмайди. Юриши ҳам ўзгарибди. Менимча бу қизни шаҳарга олиб бориб даволатишган»
«Аввалги лўлидек қизни ҳудди алмаштириб қўйишганга ўзшайди»

Моҳизарни ортидан гаплар тинмайди. Достон энди ниятини янада қатъийлаштирди.
-Бу қиз меники бўлиши керак.
У шу сабаб қизни йўлини пойлай бошлади. Моҳизар тунлар кўчага умуман чиқмасди. Аммо дўконга чиқарди кундизлари . Достон айни шу кунларни пойларди. Россия кетишимдан олдин қизни масаласини ҳал қилай дерди. Кутганидек бугун Моҳизар ёлғиз дўконга чиққанди.
-Моҳизар сен билан гаплашиб олишим керак.
-Нима дейсан менга?
-Сал ерга туш. Бунча осмон оласан ўзингни?
-Сенга оғирлиги тушяптими?
-Рости чиройли бўлиб кетибсан. Аввал ҳам сени ёқтирардим. Биласанку.
-Бор йўлингдан қолма
-Асалим бунақамасда энди. Сени севаман деяпманку.
-Сен севгини билармидинг? Сен-а? Кўзгуга қараб ўзингга савол бер. Мен бу дунёда нима учун яшаб юрибман дея. Рости умринг шундайича беҳуда ўтиб кетаётганига ачинмайсанми? Мен сенга ачинаман ҳолос. Бошқа нарса эмас.
-Оппоғойимизни менга раҳмлари келдими? Зормас сени раҳминг келишига.
-Унда мени ёнимда нима қиляпсан?
-Сени барибир ўзимники қиламан
-Аҳмоқ барибир аҳмоқлигича қоларкан. Дунё бесўроқми? Экспертиза ва милиция ҳодимлари беҳудага ишлаб юргани йўқ. Ҳаттоки қишлоқни қаерида камера қўйилганини билмайсан, мени ёнимда керилишингга ўлайми?
Моҳизар Достонни олдидан ўтиб кетди. Йигитни рангни ўчди.
-Бу фалокат бир балони билади. Камера деди, мени видеога олган бўлсая, қўй Достон битта телба деб ўзингни қурбон қилма.

???

Асланни уйи тун. Аслан хонасида ётоқда ётибди.
-Сени жуда соғиндим. Беш кун беш йилдек ўтяпти.
Телефондаги қизни суратига тикилади. Кейин эса қадрли рақамларни теради. Узоқ чақирувдан кейин қизнинг маюс овози эшитилади.
-Сени соғиндим.
-Қанча?
-Буни миқдорга тенглаштирилса тарози дош беролмайди.
-Эртага борамиз,- деди Моҳизар.
-Қандай бахт. Сени кўраман.
-Ойингиз...
Моҳизар тин олди.*

2 months, 4 weeks ago

*МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

73-қисм

Миллион йил куттириб ўлдирма мени.
Кетгин!
Умид бериб кетмагин фақат,
Умиди йўқларнинг ўлмоғи осон.
Менга қийин ўлим тилайсанми, айт?!
Ахир умид бўлса узилмайди жон.
Кетгин!
Кетганингни билмасин ҳеч ким,
Ётларга кулмоққа имкон қолдирма.
Қалбимни севгисиз қолдиргин, лекин,
Ғурурсиз қолдирма,
Орсиз қолдирма.
Кетгин!
Кетмаганинг хўрликдир асли,
Ўзимнинг қадримни билмоқ истайман.
Ахир, қул бўлмайди Ҳаввонинг насли,
Ўлсам ҳам аёлдек ўлмоқ истайман.
Кетгин!
Умид бериб кетмагин фақат!”
(Гулрух_Худоёрова)
Кўзидан ёшларни сидирди. Бироз ўтиб жавоб келди.
«Буни мендан сўрашга ҳаққинг йўқ. Мен сени унутиш учун учратмадим»
Моҳизар яна йиғлаб юборди. Аслан воз кечмоқчи эмас. Асланни севгиси ҳам ёлғон эмас.

???

Асиланинг совуққина турмуши бошланди. Зариф ўта бефарқ инсонга айланганди. Асиланинг бор йўқлиги уни қизиқтирмасди.
-Зариф бугун айланишга чиқсак?
-Уйда онам билан ўтиравер.
Қуруққина қилиб гапни қисқа қилиб қўяқоларди. Бирор нарса олиб келинг деса ҳам, ўзинг олиб кел, ёки онамга айт дерди. Яхшиям Асилани дўкони бор. Ўша билан овуниб ўтиради.
-Асила опа келинлар хурсанд бўлиб очилиб юради. Нега сиз севганизга тегибам бахтли эмассиз?
-Нега унндай деяпсан?
-Қанақадир ғамгинсиз.
-Бир-икки муаммомар бор ҳолос. Яқинда изига тушиб кетади.

???

Башоратни қилган уринишлари бефойда кетди. Эри ўғлини тарафини олди
-Нима қиласан уни мажбурлаб воз кечдириб? Ўзинг ҳам менга қанча қаршиликларга учраб теккансан. Кўнгил шундайки, у танлаган инсонни эсдан чиқариш осонми? Мен ота-онамга қарши чиқиб бўлса ҳам сенга уйландим. Отасини ўғлидан нима кутяпсан? Яшайдиган у, ҳаётига аралашма.
-Уйимизга жиннини келин қилиб олиб келамизми?
-Опам уни яхши қиз деди. Бирор марта нўжўя ҳаракатини сезмаган. Анча вақт бир домда яшашган. Қўй онаси ўғлингни бахтига тўғаноқ бўлма. Яна бир гап, отаси қамалган бўлса, улар узоқ жойдан. Ким билиб ўтирибди?*

2 months, 4 weeks ago

*МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

72-қисм
-Қандай қилиб аҳамияти бўлмасин? Қизни ҳам ҳаёли қочганроқ эканку.
-Ойи сиз ўйлагандек эмас бирор нарса. Отаси учун эса қизи жавоб бермайдику.
-Бекорларни айтибсан, келиб келиб шу оила билан қуда бўламанми?
-Ойи мен Моҳизардан бошқасига уйланмайман. Сиз кибрга берилманг. Кўнглида мисқолча кибри бор инсон ҳам жаннатни ҳидини ҳидламайди.
-Қуданг қани деса қамалган дейманми? Келининг ким деса жинни дейманми?- Башорат опа йиғлашга тушди
-Аллоҳ сақласину, бизни бошимизга шу кунлар тушсада, кейин синглимга келган совчилар шу сабаб қайтиб кетса нима қиласиз?
-Сени отанг ҳалол инсон. Қамоққа нега тушади?
-Мен отаси билан эмас қизи билан яшайман. Ўз умримни давом эттириш учун жуфт танладим. Бозордан энг зўр молни эмас.
Башорат ўғлига гапириш бефойдалигини билиб жим қолди. Уйига борса эрини бураб қўяди.

???

Моҳизарни уйи. Оила аъзолари ўтиришибди.
-Менимча улар қайта келишмайди,- Назира опа шундай деди.
-Нега ойи?- Моҳизар ҳазин овозда сўради.
-Сени ҳасталигингни, отанг қамалганини айтдим.
Моҳизарнинг лаблари пир-пиради.
-Мени жинни дедингизми?
-Сен билан боғлиқ тарихни айтдим.
-Энди келишмаслиги аниқ унда.
-Айтгандимку кимам келин қилади деб?
-Аслида ҳаммаси ана шу муҳит сабаб. Агар мени зарра одам ўрнида кўрганизда эди, мен бутун қишлоқ олдида жиннига чиқмасдим. Бирив билан уришсам «бу сал телбароқ» деб вазиятдан осон чиқишни ўйлагансизу, аммо менга бу тамғани бутун умрга босишингизни ўйламагансиз. Айтинг энди мени кимга керагим бор?
Моҳизар жим қолди. Юраги оғрирди. Унинг ҳаёлларини смс хабари бузди. Бе ҳафсала қўлига олди. Асландан экан.

«Эртанинг келиши даргумонлиги ва бугуннинг дақиқалари ортда қолаётганлиги билишингни ва яна ҳар бир самимий ҳисларингни ҳозир адо этишингни..
Ҳозир севишингни..
Ҳозир қадрлашингни.. айнан ҳозир кўгил тугунларини биргаликда ечишни истайман.»
Моҳизар ўз хонасига ўтди. Бу хона энди аввалгидек эмас, бетартиблик йўқ. Ҳамма нарса тартиб билан қўйилган. Эски увада кўрпачалару, униққан кийимлар топилмасди бу хонада.
Моҳизар тушуниб етди, энди унга Аслан осмон қадар узоқ. Улар ҳеч қачон бирга бўла олишмайди. Телефонини олиб хабар ёзишга тушди.

Кетгин!
Мардона кет.
Номарддай кетма!
Очиқ яра билан қолдирма мени.
«Энди қайтмайман» – де,
Ва айтгин:”Кутма”*

3 months ago

*МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

42-қисм

???

Бугун намойиш бўладиган кун. Заринани ҳаяжони чексиз. Ундан фарқли равишда Моҳизарни умуман ҳеч нарса безовта қилмаяпти. У жуда сокин.
-Моҳизар ҳаммаси жойидами?
-Ҳа жойида.
Зални томошабинлар эгаллашган. Бошловчи тадбирни очиб бергач моделлар чиқиб бирма бир кийимларни намойиш қилишга тушишди.
Намойишнинг тенг ярмига келганда Моҳизар подиумга чиқди. У бошқа моделлардек ҳиром айлаб юролмасаям, қоп қора чарос кўзлари ҳаммани эътиборини тортганча юришдан тўхтамасди. Унинг илк бор чиқишида, ёнида Асила бор бўлса ҳам Зариф қиздан кўз узолмай қолди. Юраги жизз этиб кетди.
-Кўзлар эгасини топибди.
-Нимадир дедизми?
Асилани саволига жавоб бермади.
Моҳизар кириб кетгунича ундан кўзини узолмади. Охирги чиқишда Зарина Моҳизарни қўлидан тутиб чиқди. Қарсаклар, қий чув қизга ўз таъсирини кўрсата бошлади.
-Зарина мен ичкарига кирмасам ҳаммасини барбод қиламан.
Бу вақтда расмга тушиш керак, табриклар, гуллар, саҳнада кўп вақт турилади. Зарина Моҳизарни кўзлари ғалати қараётганини кўриб боринг ишорасини қилди. Ичкаридан бошқа модель чиройли юрганча чиқиб келди.
Моҳизар ичкарига ўзини уридию кийимни ёқасини очди.
-Ҳавооо, ҳаво етмаяпти...
Моҳизар бошини қўллари орасига олганча ўтириб қолди. Уни ортидан келаётган йигитни пайқамади ҳатто.
-сизга нима бўлди?
Моҳизар эшитмасди. У атрофни идрок қилмасди.
-Ҳой?
Моҳизар ўзини ташлаб юборди. Зариф қизни даст кўтарганча диванга олиб борди. Раковинадан сув олиб қизга сепди. Моҳизар бироз чуқур нафас олдию кўзини очди. Тепасидаги йигитни кўриб ўзини дарҳол четга олди.
-Салом.
Зариф жилмайди. Моҳизар эса ёввойи қараш қилиб жим тураверди.
-Мени сизга ёмонлигим йўқ. Тоза ҳавога чиқамизми? Анави ерда балкон бор.
Моҳизар жимгина Зарифга эргашди. Шундаям орада анча масофа бор эди.*

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago