🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
**Конституцияни ўрганамиз
125-модда.**
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади ҳамда ўзи раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва ҳаракатлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоятни, туманни, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, ушбу ҳисоботлар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.
Каттақўрғонда суд темир йўллари ишчиларини ишга тиклади.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғони туманлараро судида ишга тиклаш билан боғлиқ қизиқ бир иш кўрилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бухоро минтақавий темир йўл бўлими унитар корхонаси “Зиёвуддин” темир йўл масофасида икки нафар ходим – Б. Фармонов ва М. Сайфиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) гўёки тунги смена вақтида ухлаб қолган деган важ билан ишдан бўшатиб юборилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди судьяси Шуҳрат Ғуломов мазкур ишни атрофлича ўрганиб, ушбу икки ходимни ҳам ўз ишига тиклаш ҳақида қарор чиқарди.
Биринчидан, ходимларни смена вақтида ухлаб қолган деб ишдан бўшатилган бўлсада, бу ҳолатни тасдиқловчи далиллар асл ҳолатга тўғри келмаслиги аниқланган. Яъни Б.Фармонов ва М. Сайфиевнинг даъвогарларни хизмат вақтида ухлаб қолган деб далолатнома тузилган бўлса-да, тақдим этилган ҳар иккала видеотасвирларда уларнинг айнан ухлаб қолганлик ҳолати сезилмайди.
Иккинчидан, иш берувчи ушбу икки ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш учун тақдимнома эмас, балки йўлланма хат билан касаба уюшмасига мурожаат қилган, бу билан МК 164-моддаси талабларини бузган. Ундан ҳам ёмони, меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик бериш масаласи касаба уюшмаси қўмитаси ходимлари иштирокида муҳокама қилмаган, йиғилиш ўтказилмаган ва йиғилиш баёни ёки касаба уюшмаси қўмитасининг розилик бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилмаган.
Касаба уюшмасининг мажлиси қарори деб кўрсатилган ҳужжат, аслида, иш берувчи, яъни “Зиёвуддин” темир йўл масофаси корхонаси бошлиғи А.Қудратовнинг ўрганишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш баёни ҳисобланади.
Бундан ташқари, судда даъвогарлардан бири бундан олдин иш фаолияти давомида бирон марта интизомий жавобгарликка тортилмагани, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, оилада ягона боқувчи экани, иш жойида ходимлар учун талаб даражасида шарт-шароит яратиб берилмаган бўлса-да, иш берувчи томонидан унга оғир интизомий жазо тайинлаган.
Натижада судья Шуҳрат Ғуломов ходимларни ишдан бўшатиш ғайриқонуний бўлган деган хулосага келиб, уларнинг ҳар икковини ҳам ишга тиклаш, бундан ташқари, уларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақида адолатли қарор чиқарди.
Бундай кейслар иш берувчиларни огоҳликка чорлаши лозим, раҳбарлар учун шошқалолик деган иллат уларнинг ўзларига зарар келтиради.
**Конституцияни ўрганамиз
120-модда.**
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) халқ депутатлари Кенгашлари давлат ҳокимияти вакиллик органларидир.
Халқ депутатлари Кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади.
Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
Халқ депутатлари Кенгашларининг ваколатлари муддати — беш йил. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ айни бир вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси этиб сайланиши мумкин эмас.
Халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайлови ва халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.
Янгидан ташкил этилган маъмурий-ҳудудий бирликларда халқ депутатлари Кенгашларига сайлов халқ депутатлари Кенгашларига навбатдаги умумий сайловларга қадар қолган даврдан ошмайдиган муддатга ўтказилади.
Каналга уланиш: 👉**** https://t.me/Samarqandvilsudi
БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
Давлат ва жамиятимизнинг ҳуқуқий пойдевори бўлган Конституциямизнинг биринчи сўзи унинг мазмун-моҳиятини очиқ-ойдин кўрсатиб туради. Чунки бу муҳим ҳужжат “Биз, Ўзбекистоннинг ягона халқи..” деб бошланади. Шу сўзларнинг ўзиёқ ҳар бир фуқарони чексиз фахрлантиради.
Зеро, мамлакатда халқпарвар ҳамда адолатли Конституция ва қонунлар устувор бўлар экан, мамлакатда тараққиёт бўлади, фаровонлик бўлади.
Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган. Шунинг учун, Асосий Қонунимиз жаҳондаги энг мукаммал конституциялардан бири эканлигини бутун дунё тан олди. У ҳар жиҳатдан ихчам ва кенг қамровли, халқчилдир.
Халқимиз характерида, кўнглида бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик каби хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади.
Конституцияда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, ҳар бир одам ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишда унга суянади.
Бош қомусимиз муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик таъкидланган. Ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият эътироф этилган. Ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилган, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган. Фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланган.
Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминламасдан демократик тараққиётга эришиб бўлмайди. Унинг учинчи боби Конституция ва қонуннинг устунлигига бағишланган бўлиб, 15-моддасида «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар», – деб таъкидланган. Дарҳақиқат, республикамиз миқёсида фаолият юритаётган барча субъектлар Конституция ва қонунлар доирасида фаолият юритадилар. Бирорта ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияда кўрсатилган нормалар доирасидан четда тузилган бўлиши ёки қонунларга зид келиши мумкин эмас.
Фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ва адолатли ҳуқуқий ечими Конституциядир.
Инсон ҳуқуқлари замонавий давлатнинг конституциясида марказий ўринни эгаллайди ҳамда жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларни белгилайди. Шу сабабли, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги нормалар замонавий Конституциянинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Конституциянинг сиёсий ҳуқуқлар белгилаб берилган 8-бобига барча фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгалиги, давлат хизматини ўташ билан боғлиқ чекловлар қонун билан белгиланиши ҳақидаги янги норма киритилганлиги ҳам инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг кафолати бўлиб хизмат қилади.
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясини кафолатлайдиган, давлатнинг халқ олдидаги масъулиятини оширадиган, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларини миллий қонунчилигимизга конституциявий қоида сифатида татбиқ қилинишини таъминлайдиган қоидалар билан тўлдирилганлиги юртимиз ривожига, халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади.
Марат Эргашев,
жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раиси.
Каналга уланиш: 👉**** https://t.me/Samarqandvilsudi
Мазкур ҳолатда Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали раҳбари адвокат сўровига “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 7-1-моддасида назарда тутилган муддатларда ва тартибда жавоб бермаганлиги ўз тасдиғини топган. Шу боис, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 06 октябрдаги қарорига кўра Филиал раҳбари Кодекснинг 197-1-моддаси билан ҳуқуқбузар, деб топилган. Унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Гувоҳи бўлганингиздек, ҳар икки масаладаги иш ҳолатлари ўзаро фарқ қилади ва уларни айнан бир тоифага мансуб, деб бўлмайди.
Каналга уланиш: 👉**** https://t.me/Samarqandvilsudi
*⚡️ХАЛҚ НАЗОРАТИ Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан*
Билдиришда тажрибали адвокат бир судда “икки хил амалиёт” шаклланганини танқид қилган. Албатта, адвокатнинг ҳимояси остидаги шахснинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фидойилиги алоҳида таҳсинга лойиқ. Бироқ, унинг бир тоифадаги иш юзасидан икки хил “амалиёт шаклланган”ига оид фикрларини асосли, деб бўлмайди. Чунки ҳар икки иш ўзаро фарқ қилади ва уларнинг ўз асослари мавжуд.
Аввало, биринчи масалага ойдинлик киритиш зарур. Муаллиф 2024 йил 19 июнь куни фуқаро У. Ш.нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Самарқанд вилоят бошқармасига сўров хати юбориб, унда 2022 йил июнь-июль ойларида бошқарма тизимида меҳнат шартномалари бекор қилинган ходимларнинг рўйхати ва буйруқлар нусхаси ҳамда шу даврда ўтказилган хизмат текшируви хулосалари нусхасини тақдим этишни сўраган. Бошқарма бошлиғи 2024 йил 21 июндаги жавоб хати билан сўралган ҳужжатларни тақдим этмаган ва асослантирилган тушунтириш берилган жавоб хатини қонунда белгиланган муддатда адвокатга тақдим этган.
Шундан сўнг адвокат жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига ариза билан мурожаат қилиб, бошқарма бошлиғи унинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлиги боис, унга нисбатан МЖтКнинг 197-1-моддасига асосан қонуний чора кўришни сўраган.
Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган холатларга кўра,
- муаллиф адвокат сўрови сифатида 2024 йил 19 июнь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармасига сўров хати юборган, бошқарма томонидан мазкур хатга 2024 йил 21 июнда жавоб хати берилган, яъни Бошқарма томонидан адвокат сўровига “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуннинг 7-1-моддасида назарда тутилган муддатларда ва тартибда жавоб берилган;
- жавоб хатида 2019 йил 2 июлдаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунда эгасининг розилигисиз шахсий маълумотлар ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги;
- 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти, юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар уларнинг розилигисиз давлат органлари, ташкилотлар ходимлари ва улар мансабдор шахслари томонидан ошкор этилишига йўл қўйилмаслиги;
- Бош прокурорнинг 2017 йил 6 ноябрдаги 158-сонли буйруғига асосан хизмат текшируви маълумотлари ошкор этилмаслиги назарда тутилганлиги кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суднинг 2024 йил 16 июлдаги қарорига кўра, Бошқарма бошлиғига нисбатан МЖтКнинг 197-1-моддаси билан юритилган маъмурий иш мазкур Кодекснинг 271-моддаси 1-бандига асосан иш юритувдан тугатилган.
Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция истанциясининг 2024 йил 8 августдаги ҳамда Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайаъти тафтиш инстанциясининг 2024 йил 12 сентябрдаги қарорига кўра, юқоридаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган.
Иккинчи ҳолатда муаллиф 2024 йил 25 сентябрда фуқаро С.Н. нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиалига адвокатлик сўрови юбориб, унда фуқаро С.Н. билан тузилган мехнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ ва мехнат шартномасини бекор қилишга асос бўлган ҳужжатларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этишни сўраган. Бироқ, М.Э. 2024 йил 21 октябрь кунига қадар ушбу мурожаатга жавоб бермаган, сўралган ҳужжатларни тақдим этмаган. Шундан сўнг муаллиф жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига ариза билан мурожаат қилиб, Республика тез тиббий ёрдам маркази Самарқанд филиали раҳбари унинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилганлиги боис, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-1-моддасига асосан қонуний чора кўришни сўраган.
Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасиданМурожаатда тилга олинган масала ижобий ҳал этилди. Аниқроғи, фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2024 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда 2024 йил 14 октябрдаги ажрими жорий йил 5 ноябрь куни даъвогар вакилига тилхат асосида топширилди.
Даъвогар вакили судга нисбатан эътирози йўқлигини билдиргани маълум қилинади.
**Сайёр судда суд ҳукми билан жазони ўтаётган 7 нафар фуқаро озод қилинди.
Оқдарё туманидаги 2-сон болалар мусиқа мактабида вилоят суди раиси О.Ҳайитов иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда, шунингдек, жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг раиси Б.Полвонов, судья И.Ғуломов, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг раиси Ш.Турдиалиев, вилоят маъмурий суди судьяси С.Юсупов иштирок этди ва мурожаатчиларни қабул қилиб, муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.**
Батафсил 👉**** Zarnews.uz
Каналга уланиш: 👉**** https://t.me/Samarqandvilsudi
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago