Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 2 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Ташаббускор раҳбар мактабда соғлом муҳит яратишдан бошлади. «Обод Маҳалла» давлат дастурига киритилди. Кўп ўтмай афтода бинолар ўрнида замонавий мактаб биноси қад кўтарди.Танлов асосида жонкуяр педагоглар саралана бошлагач,ота-оналарда ҳам қизиқиш уйғонди. Мактаб тарихида илк бора натижадорлик рақамлари ўзгарди. Натижадорлик эвазига Статистика янгилана бошланди. Ўқувчи сонини 2 баробарга оширилиб, мактаб нуфузи 500-ўриндан 90-ўринга, орадан икки йил ўтгач эса Республикада 28-ўринга, вилоятда 8-ўринга, шаҳарда 1-ўринга кўтарилди. Бу туш эмас, айни ҳақиқатлигини рақамлар исботлаб бораверди.
2020-2021 ўқув йили давомида АҚШ STEM мутахассиси Аллан Миллер билан ҳамкорликда 1-STEM синф ташкил қилинди. Австралия ҳамда Кения мактабидаги 1-синфлар билан қўшма лойиҳа амалга оширилиб, бунда ўқувчилар муҳандислик, инженерлик, мантиқий фикрлаш билан бирга, инглиз тилини ўзлаштириш имконияти яратилди.
Ўқув йили давомида филология, тарих, инглиз тили фанлари бўйича вариатив синфларни ташкил қилгани натижасида мактабда таълим сифати, ўқитувчилар салоҳияти, ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи ўсди. Математика, информатика, физика, она тили, чет тили, биология фанларини интеграллаб ўтиш бўйича вилоят миқёсида илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказиладиган масканга айланди. Қисқа вақт ичида ўқитувчилар сифат кўрсаткичи 8% дан 49% га кўтарилди. 1 нафар ўқитувчи “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Сўнги 2 йилда 6 нафар ўқитувчининг иши Республикада, 3 нафар ўқитувчининг иши вилоят миқёсида оммалаштирилгани ҳам ҳазилакам иш эмас. 2022-2023-ўқув йилида Халқ таълими вазири жамғармаси устамасига 1 нафар ўқитувчи лойиқ топилгани, 27 нафар ўқитувчи ва 16 нафар ўқувчилар Миллий ва Халқаро сертификатларга эга бўлиб, 50 нафар битирувчилардан 44 нафари ОТМга талабаликка қабул қилингани, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг шаҳар босқичида 2-ўринни эгаллаб, 75 млн сўмлик Сертификат билан тақдирлангани ҳам тасодиф эмас. Бу, педагогик жамоанинг меҳнати натижасидир.
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган “Талабалар ва ўқувчилар франкофон театр ва ашула фестивали”, “Табиат ва офат” спектакли билан иштирок этиб, “Энг яхши спектакл учун Мольер” мукофотига сазовор бўлишида, Франция элчихонасининг таълим масалалари бўйича ҳудудий маслаҳатчиси Серж Беллини мактабга ташриф буюриб, ғолибларни тақдирлагани мактаб маъмуриятини руҳлантирди.
Фаолияти жараёнида педагогларга шахсий намуна бўлиб, “Таълимнинг ахборотлашган жамиятда ривожлантиришнинг ижтимой-фалсафий масалалари” мавзусида мустақил тадқиқотчи сифатида фаолият кўрсатаётган Гулчеҳра опа ҳар қанча таҳсинга лойиқ. Сўнги бир йилда домланинг АҚШ конференциясига 1 та тезиси, миллий конференцияга 1 та тезиси, Белгия журналига мақоласи, 3 та халқаро журналларда мақолалари чоп этилгани ва Илмий иши ВАК томонидан яхши кутиб олинди.
Гулчеҳра Махамматовна чинаккамига эл орасидаги одам. Эл ташвиши билан куйиб яшаётган депутат. Халқ ташвишини ўз ташвиши деб билган халқ суянадиган суянчиқ.
Яқинда Гулчехра опа «Адолат» СДП томонидан учинчи маротаба депутат этиб сайланди. Икки маротаба вилоят ва бир маротаба Бухоро шаҳар кенгаши депутати сифатида сайловчилари ишончини оқлаган Депутат!
Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган адолатсизликка тоби йўқ, халқпарвар инсон Гулчеҳра Равшанова айни дамда “Оқила аёллар” ҳаракатининг Бухоро шаҳар етакчиси, «Халқ таълими аълочиси», «Халқ таълими фидойиси», “Маънавият фидойиси” кўкрак нишонлари билан муносиб тақдирланган фидойи ва жонкуяр мактаб яратган устоздир...
Шавкат НОСИРОВ,
«Бухоро адабиёти ва санъати»газетаси муҳаррири.
Устоз яратган мактаб
Гулчеҳра опани реклама қилишнинг ҳожати йўқ. Аксинча, у киши эл орасида ўзини «кўз-кўз» қилибди деган майда гаплардан нари туриб, иш десанг жонини қалқон қиладиган инсон. Шундоқ ҳам у кишини кўпчилик танийди.
Ахир 42 йилдан буён касбини улуғлаб келаётган таълим жонкуяри қандоқ қилиб раҳбарияту, эл назаридан четда қолиши мумкин ?
Умрнинг тез ўтишини қаранг-а? Илк бора қўлтиғига синф Журналини кўтариб кирган янги муаллиманинг илк ўқувчилари ҳам бугун набиралик бўлишган.
Ёши улуғланган, меҳнати қадр топган, Гулчеҳра опанинг беором ва ҳаловатсиз дамлари эвазига эришган мувофаққиятларидан юзага келган устоз тажрибасидан ҳали кўп шогирдлари узоқ йиллар давомида фойдаланадиган даражада ўзига хос маҳорат мактаби яратди.
Росса бир ойдан сўнг Гулчеҳра Равшанова 64 ёшни қаршилайди. У кишидаги ғайрат, у кишидаги шижоат, у кишидаги талабчанлик ва ташаббускорликни кўрсангиз тан олиб айтиш керакки, ҳеч бир ёш раҳбарникидан ўзса-ўзадики, оз эмаслиги опанинг ҳар бир ҳаракатидан кўриниб турибди.
Яқинда суҳбат орасида Феруза Негматовна Ҳикматова Гулчеҳра опани «Тизимимиз тепловози» дея баҳо берди. Аввалига ғалати туюлган бу таъриф, ўйлаб кўрсам, Гулчеҳра опага берилган ўринли ва ҳаққоний Баҳо экан!
Гулчеҳра опа бировгамас илмига, меҳнатига суяниб-таянган инсон. Беғуборгина кўринган бу поёнсиз осмондан унинг ҳам бошига қанча булутлар соя солмади дейсиз? Ўша, энг соф ва беғубор болалик кезларидаги тақдирнинг шум ва беўхшов ҳазилига ҳам танти туриб раҳмати бувисига эргашиб, қанчалик қийин бўлмасин сабр, матонатдан иборат Ҳаёт остонасига зинама-зина кўтарилиб келди. Ҳеч кимга осон бўлмаган тирикчиликнинг серташвиш дамлари Гулчеҳра опани ҳам четлаб ўтмади…
Бошланғич синфни Бухоро шаҳрида Назира Муртазаевна узоқ йиллар бошқарган 17-умумтаълим мактабида ва Маҳмуд Содиқович Азимов бошқарган 23-умумтаълим мактабидаги касбига содиқ фидойи, масъулиятни юракдан ҳис этиб шунга амал қиладиган ўқитувчилар қўл остида таълим олгани у кишини Бухоро давлат Педагогика институти сари отлантирди.
Сершовқин шаҳарда ўзига хос тошқин ва тўлқин ҳосил қилган талабалар сафида олий маълумотли Математика фани ўқитувчиси деган кўпчилик ҳавас қиладиган мақомга эга бўлди.
Фаолиятининг илк дамидан бошлаб, ўқувчи-ёшлар билимини ошириш ҳамда баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратди. Ота-оналар билан ўзаро яқин ҳамкорликни йўлга қўйган Гулчеҳра опа устозлар ҳаёт йўлидан ибрат олиб, йил сайин тажрибасини ошириб бораверди. Котибаликдан иш бошлаган қаҳрамонимиз Бухоро шаҳридаги 1-сон болалар уйида тарбиячи, олис Қоракўл туманидаги 1-мактабда ҳамда Бухоро шаҳридаги 32-мактабида ўқитувчи сўнгра мазкур мактабда аввалига Тарбиявий кейинроқ ўқувтарбиявий масалалари бўйича директор ўринбосари…хуллас, қаерда қай лавозимда бўлмасин зиммасидаги вазифани оқлаб ўзини кўрсата олди. Удабуро педагог Гулчеҳра Равшанова 1992 йилга келиб масъуллар тавсияси билан Бухоро шаҳридаги 35-умумтаълим мактабига директор этиб тайинланди…
Гулчеҳра Равшанова 23 йил мазкур мактабда самарали фаолият кўрсатиб, ўқувчилари Халқаро олимпиадалар ғолиби, ўқитувчиларининг педагогик ишлари республика миқёсида оммалаштирилди. Ҳар замон тилларда достон бўлаётган мактаб директори зиммасига марҳум вилоят ҳокими Ўктаб Барноев ташаббуси ва катта ишончлар билан вилоятдаги энг қолоқ, энг оғир, натижадорлиги йўқ бўлган, олий таълимга бор-йўғи 1 нафар ўқувчиси кирган, баҳолаш мезонига кўра 500 ўринда турадиган Бухоро шаҳридаги 29-мактабга 2019-йилнинг 20-август санасида директор этиб тайинланди.
Гулчеҳра опа мактабдаги носоғлом муҳит, таъмирталаб бино, ота-оналарнинг сўнган қизиқишларини қайтадан тиклашга бир инсон умри озлик қиладигандек кўринган масканни қисқа вақт ичида изга солмаса бўлмаслигини англаб етди.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 2 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago