Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 5 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Тошкентда Комил Алламжоновга “суиқасд” уюштирилди – манбалар
Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига кўра, 26 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти администрациясининг собиқ мулозими, президент Шавкат Мирзиёевнинг собиқ матбуот котиби Комил Алламжонов қуролли ҳужумга учраган.
Statistika agentligi 2024 yil yanvar-iyun oylarida o‘zbekistonliklar o‘limiga asosan nima sabab bo‘layotganini ma’lum qildi.
Qayd etilishicha, 100 000 nafar aholiga jami vafot etgan erkaklar soni 238,6 nafarni, ayollar esa 201,6 ni tashkil qilgan. Shulardan 58,4 foizi – qon aylanish tizimi kasalliklaridan, 9,4 foizi – o‘simtalardan, 6,6 foizi – nafas olish a’zolari kasalliklaridan, 5,3 foizi – baxtsiz hodisa, zaharlanish va jarohatlanishlardan, 4,1 foizi – ovqat hazm qilish a’zolari kasalliklaridan, 1,1 foizi – yuqumli va parazitar kasalliklardan, 15,1 foizi boshqa kasalliklardan vafot etgan.
Shuningdek, eng ko‘p o‘lim ulushi Samarqand (10,9 %) viloyatiga to‘g‘ri kelgan. Keyingi o‘rinlarda Farg‘ona viloyati (10,4 %), Toshkent shahri (9,7 %), Andijon viloyati (9,3 %) va Qashqadaryo viloyati (9,1 %) qayd etilgan. (Uzbekmedia)
Йиғла муаллим, йиғла...
30 минг доллар мукофотни назарга илмай "биз бундан ортиғига лойиқ эдик" -деб хафа бўлган футболчиларимиз бизга аламли мағлубиятни "совға" қилишди.
Айб бизда эди!
Уларга 30 мингдан эмас 100 минг доллардан мукофот беришимиз керак эди. Ахир шулар юртимизни ривожлантиришар эди, шулар илм-фанни тараққий эттиришар эди.
P S. 30 минг доллар = 2 миллион маош оладиган захматкаш ўқитувчининг 16 йиллик маоши. Афсус, мен ҳар доимгидек аламларимни, кўз ёшларимни ичимга ютаман.
Manba:qishloqlikmuallim
❗️Ҳокимларнинг қўшҳокимиятчилигига чек қўйилмоқда
Парламент қуйи палатасида ҳокимлар ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
Унда қуйидагилар назарда тутилган:
— маҳаллий Кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилиши(айни вақтда ҳоким бошчилик қилмоқда);
— Халқ депутатлари Кенгаши раиси ўз вазифаларини бажариш даврида доимий ва бошқа комиссиялар, партия гуруҳлари таркибига кириши мумкин эмаслиги;
— кенгашлар йиғилишларида ҳоким номзоди кўриб чиқилаётганида номзод маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим этиши шартлиги;
— маҳаллий Кенгаш ва ҳоким қабул қиладиган ҳужжатлар Ягона электрон тизимда (e-qaror.gov.uz) рўйхатдан ўтказилиши ва тизимга жойлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилмаган ҳужжатларнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши.
☝️ Кенгаш ва ижро ҳокимиятига алоҳида шахсларнинг раислик қилиши қандай натижа бериши номаълум. Бироқ бир нарса аниқ: агар депутатлар журъатсиз ва қўрқоқ бўлса, уларга қанча ваколат берилмасин бари бефойда.
? @r_kusherbayev
СЕВАРА НАЗАРXОН ВА ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ
ТАНИШ-БИЛИШЧИЛИК ҚИЛГАНИ АЙТИЛМОҚДА
“Ovoz” лойиҳасининг “Зарба” босқичида икки мураббий – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ва маданият вазири, халқ артисти Озодбек Назарбеков томонидан қабул қилинган баҳсли қарорлар томошабинларнинг кескин танқидига учради. Тармоқ фаоллари икки таниқли хонанда “таниш-билишчилик қилгани”дан норози.
Ҳуқуқшунос ва блогер Баҳодир Аҳмедовнинг ёзишича, Севара Назархоннинг “Зарба” босқичида ўз жияни Юлдуз Назархоновани ярим финал учун танлагани адолат тамойилига берилган зарба бўлди.
“Шахсан мен учун мана шу иштирокчидан кўра Ҳадича Имомназарова ва Ришат Токтибаевлар талантлироқ эди.
Бироқ Севара Назархон ўз жиянини кучли деб ҳисоблади. Бу – халқаро лойиҳа ва бундай жойда санъаткор ўзининг ҳам, мамлакатининг ҳам репутациясини рискка қўймаслиги лозим... Ушбу лойиҳа Назархон репутацияга катта доғ тушириши мумкин”, деб ёзди Б.Аҳмедов.
Унга кўра, Озодбек Назарбеков куёвининг синглиси Мадленни ярим финал иштирокчилари қаторига киритгани ҳам баҳсли бўлган.
Ҳуқуқшунос Б.Аҳмедов манфаатлар тўқнашуви эҳтимолига мувофиқ меҳнат қонунчилигида ўзаро қариндошларнинг битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши тақиқланганини ёдга олган.
Аввалроқ “Ovoz” лойиҳаси учун бюджетдан қарийб 2 миллиард сўм ажратилгани тармоқларда эътироз уйғотган эди.
Жорий йил март ойида Ўзбекистон “Ovoz” телелойиҳаcини намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган дунёдаги 76-мамлакатга айлангани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон маданият вазирлиги ҳамда “Talent shоw” МЧЖ ташаббусига кўра йўлга қўйилган “Тhе Voice оf Uzbekistan” лойиҳасидан кўзланган мақсад - мамлакатдаги иқтидор эгаларини қидириб топиш, уларга истеъдодини юзага чиқариш учун имконият яратиш экани маълум қилинган.
Илк мавсумда мураббийлар сифатида Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Тоҳир Содиқов ва Озодбек Назарбеков танланган.
"Фейсбук"дан олинди.
Zafarbek Solijonov: Кўп давлатларда бўлдим. Манаман деган ривожланганларидаям. Ўқидим, ўргандим. Ҳаммаси бошқарувдаги элитага боғлиқ экан. Қанча баҳона қилсаям, юк уларнинг зиммасида бўлавераркан. Ўзгариш қиламан деса ўзгартироларкан. Ҳатто энг тубда бўлиш ҳам бу хоҳишни тўсолмаскан. Ўзгартиргиси келмаса, баҳона топилавераркан.
Ўзгартирмоқчи бўлган одам, ният қилган ислоҳотчи тарозининг иккинчи палласига қариндош-уруғ, ёр-биродарларининг манфаатини қўймаслиги энг муҳими экан. Чунки улар кўп бўлади, уларнинг қариндошларининг қариндошлариям бўлади. Кейинроқ бу занжир давом этаверади. Манфаат кенгаяди ва охир оқибат халқнинг жўмраклари қисилишни бошларкан. Юк кўпаяркан. Айни вақтда тушунганим шу бўлди.
Bayden nomzodlikdan chekinib, maydonga Kamola Harris tushsa kerak.
O'zbek mediasining "doda"si topildi. Kabinetida.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 5 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago