Таълим касаба уюшмаси

Description
Тошкент вилояти таълим ва фан тизимидаги касаба уюшма аъзолари учун ҳуқуқий, услубий тавсия ва маслаҳатлар.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

2 weeks, 5 days ago
[#Кадровик](?q=%23%D0%9A%D0%B0%D0%B4%D1%80%D0%BE%D0%B2%D0%B8%D0%BA)

#Кадровик
Меҳнат шартномаси меҳнат интизомини ходим томонидан мунтазам бузиш асоси билан бекор қилинганда судларнинг эътибори қаратилиши керак бўлган жиҳатлар.

Ходим билан меҳнат шартномасини ходимнинг меҳнат интизомини мунтазам равишда бузганлиги нималарда кўринади? МКнинг 161-2қ 4-бандига асосан ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги. Аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлиги меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузишдир.
Бундай низоларни кўришда, Судларга ҳам бу соҳада тушунтиришлар берилган. Олий суди пленумининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 26-сонли қарорига асосан
Бунда судларнинг эътибори меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги учун меҳнат шартномасини бекор қилишга муқаддам тегишли тартибда интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилганлиги ёхуд унга нисбатан бошқа таъсир чоралари қўлланилганидан кейин бир йил давомида ходим томонидан содир қилинган интизомга хилоф ҳаракат асос бўлишига қаратилсин.

Суд 161-2қ 4-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилиниши қонунийлиги масаласини муҳокама қилишда фақат интизомий жазо чорасини қўллашнинг белгиланган муддатлари ва тартибига амал қилинганини аниқлаш билан чегараланиб қолмасдан, балки аввал меҳнат интизомини бузганлиги учун интизомий жазо чораларини қўллашда ҳам белгиланган муддат ва тартибларга риоя қилинган-қилинмагани, ходимнинг моддий жавобгарликка тортилиши ёки унга нисбатан бошқа таъсир чоралари қўлланиши асосли бўлган-бўлмаганини ҳам текшириб чиқиши керак.

Агар суд муҳокамаси давомида ходимга нисбатан илгари қўлланилган жазо ёки таъсир чораси бир йиллик муддат ўтмасдан олдин меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда (МК 315-моддасининг учинчи қисми) олиб ташлангани аниқланса, МК 161-2қ 4-бандига  асосан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ғайриқонуний деб топилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaatгa қолдиринг@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

2 weeks, 5 days ago
[#Кадровик](?q=%23%D0%9A%D0%B0%D0%B4%D1%80%D0%BE%D0%B2%D0%B8%D0%BA)

#Кадровик
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш бўйича батафсил тушунтириш.

Масалага батафсил тўхталишдан олдин меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш онлайн шакилда берилишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан бошлаб ҳудудий амбулатор-поликлиникаларнинг, акушер-гинеколог (умумий амалиёт шифокори) томонидан бош шифокор ўринбосари билан биргаликда бир йўла бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини узайтириш учун туғруқ муассасаси томонидан яна ўн тўрт календарь кунига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан илгари туғиш ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақаси туғруқ муассасаси томонидан бола туғилган кундан бошлаб қуйидаги муддатларга берилади:
👉 бола тирик туғилганда — бир юз йигирма олти календарь кунга;
👉 бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда — етмиш календарь кунга.

Ҳомиладорликнинг ўттизинчи ҳафтасидан кейин мурожаат қилинганда туғишга қадар неча кун қолганидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси мурожаат қилган кундан тўлиқ бир юз йигирма олти календарь кунига берилади.

Туғиш вақтида ёки туғишдан кейинги даврда она вафот этган кундан бошлаб, туғилган болани (болаларни) парвариш қилувчи шахсга, бола туғилган кунидан эътиборан эллик олти календарь куни, икки ёки ундан ортиқ бола туғилганда етмиш календарь кунигача ҳудудий амбулатор поликлиникаси томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.

Декретни декретга улаш ҳам мумкин. Бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил ёки иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътилда бўлган аёлларнинг такрорий ҳомиладорлиги учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси умумий асосда берилади.

Даволаш-профилактика муассасасида ҳомила сунъий туширилганда, шунингдек ҳомила тушганда меҳнатга лаёқатсизлик варақаси меҳнатга лаёқатсизликнинг бутун даврига берилади.

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

2 weeks, 6 days ago

Maktabgacha va maktab taʼlimi tizimi xodimlari mehnatiga haq toʻlash boʻyicha 01.10.2024-yil holatiga bazaviy tarif stavkalar miqdori

@oylikhisoblaydibotyordamida oktyabr oyidan boshlab oladigan oylik maoshingizni turli ustamalar, soliqlar va qo‘shimchalar bilan birga hisoblashingiz mumkin.

@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

3 weeks, 1 day ago

**“Касаба уюшмам”

Дилором Амануллаева мусиқаси.🎵
Аъзам Зиё шеъри.✍🏻** 1
Касаба уюшмам, ўрнинг беқиёс.
Ҳар соҳа вакилин этарсан эъзоз.
Сени мадҳинг куйлаб, жаранглар овоз,
Жаранглар овоз, жаранглар овоз.
Ҳар соҳа вакилин этарсан эъзоз.
Касаба уюшмам, ўрнинг беқиёс.

Нақорат:Хақликда устувор, суянчим ўзинг,
Касаба уюшмам, таянчим ўзинг.
Ҳар кимга беминнат кўмакчим ўзинг.
Касаба уюшмам, етакчим ўзинг.

Руҳимиз кўтарган қувонч ҳам ўзинг,
Касаба уюшмам, ишонч ҳам ўзинг.
Ёшларга бир порлоқ йўл очган ўзинг,
Касаба уюшмам – нур сочган ўзинг!

2
Меҳнат хуқуқимиз ҳимоянгдадир.
Ҳар бир фуқаромиз ардоққа арзир.
Сен борки, ҳар жабҳа адолат бўлар,
Ҳамкасблар қалбида халоват бўлар,
Бемор, ночорларга саховат бўлар.
Халоват бўлар, адолат бўлар.

Нақорат:@uzkufk

3 weeks, 2 days ago
3 weeks, 5 days ago

savolimbor Assalomu alaykum, Ustoz. O'qituvchilarni jazolash maqsadida avansdan mahrum qilish qonunda belgilab berilganmi?mehnathuquqi javobi 📤:

Avans ya'ni bo'nakdan mahrum qilish mumkin emas. Hattoki, xodim o’z ixtiyori bilan avansdan voz kechib ariza yozib bersa ham bu g’ayriqonuniy hisoblanadi.Chunki MK 254-moddasiga ko’ra, xodimlarga ish haqi to‘lash muddatlari jamoa shartnomasida yoki ichki hujjatda, ular mavjud bo‘lmaganda esa mehnat shartnomasida shart qilib ko‘rsatilgan muddatlarda belgilanadi va har yarim oyda bir martadan kam bo‘lishi mumkin emas. Xodimlarga oylik ish haqi, qoida tariqasida, 16 kundan ko‘p bo‘lmagan tanaffus bilan ikki qismga bo‘lingan holda (bo‘nakda va qolgan qismi miqdorida) to‘lanadi.O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan ish haqi oyiga bir marta to‘lanadigan xodimlarning ayrim toifalari belgilanishi mumkin.

O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrug‘iga ILOVA “Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi to‘g‘risida”gi yo‘riqnomaning 286-bandiga ko’ra, oyning birinchi yarmi uchun xodimlarga avans beriladi. Avans belgilangan tartibda ushlab qolinishi kerak bo‘lgan soliq summasini hisobga olmagan holda, qoidaga ko‘ra, ish haqining 40 foizi miqdorida belgilanadi. Avans 389-son shakldagi ish haqi, avans berish uchun to‘lov qaydnomasi (mazkur Yo‘riqnomaning 56-ilovasi) bo‘yicha beriladi. https://lex.uz/docs/-1714689

Bundan tashqari, MK 312-moddasiga ko’ra, intizomiy jazo choralari belgilangan. Avansdan mahrum qilish degan intizomiy jazo yo’q. Mehnat kodeksida, boshqa qonunlarda, intizom to‘g‘risidagi ustavlar yoki nizomlarda nazarda tutilmagan intizomiy jazo choralarini qo‘llashga yo‘l qo‘yilmaydi.

📍 Demak, xodimga avans berilmasligi (Vazirlar Mahkamasi tomonidan ish haqi oyiga bir marta to‘lanadigan xodimlarning ayrim toifalari bundan mustasno) mehnat qonunchiligini buzish hisoblanadi. Bu Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeks 49-moddasiga ko’ra, bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 10 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

4 weeks ago

ММТВ нинг UzASBO-2 дастурига тоифаларни киритиш бўйича Молия ва иқтисодиёт вазирлигига 3.10.2024 йилдаги 03-14-2632-сонли хати @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

4 weeks ago

ММТВ нинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйру-и иловалари @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

4 weeks ago

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий бўлинмаларининг низомлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги институтлар, тасарруф ташкилотлари ва таълим муассасалари ходимларининг лавозим йўриқномаларини
янгитдан тасдиқлаш
тўғрисида ММТВнинг 16.10.2024 йилдаги 334-сонли буйруғи @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

1 month ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago