✍️ 𝐄𝐥𝐲𝐨𝐫 𝐓𝐨𝐬𝐡𝐛𝐨𝐲𝐞𝐯 𝐒𝐡𝐞'𝐫𝐥𝐚𝐫𝐢 ♻️

Description
Мен эмас... Шеърият танлаган мани,
Лекин ҳеч тебранмас қаламим - шӯрлик.
Беписанд қиларман ёзсам, бемаъни
ва ёзмай қӯйсам ҳам бӯлар нонкӯрлик.

⚠️Шеърларга рухсатсиз тегилмасин!

👉 Қашқадарё ✊ Қамаши🦾

Lich: @Elyor_17_07_03
Tel: +998955991703
Advertising
We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 week, 2 days ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 2 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year ago

3 weeks, 3 days ago

" Шеърият "

**Шеърият бу - гӯдак кулгучи
Унда бордир асл жозиба.
Жозибадор шеърият учун
Сиёҳ бӯлмоқликка розиман...

Шеърият бу - Сархуш, май ичиб
эмас буткул ақлдан озмоқ.
Шеърият бу - сӯздан шеър бичиб
Дилда туғён ҳисларни ёзмоқ.

Шеърият ким учун оддий иш
Сӯз мисли лой, сатрлар - қолип.
Лек, яхши лой ишлатмасанг... ғишт
Бир кун синиб, кетгай йӯқолиб.

Элёр Тошбоев
📆2024 йил 29 октябр**

P.S: Бу мавзуда иккинчи марта ёзишим ва иккаласида ҳам шахсий қарашларимдан келиб чиққан ҳолда ШЕЪРИЯТ га таъриф берганман.

1 month, 2 weeks ago

**" Bormi chorasi... "

Elyor Toshboyev

🎙Miss Abdullayeva**

@Elyor_Toshboyev_ijodi

1 month, 2 weeks ago

#arxiv_2023

**" Борми чораси "

Зимистон қалбимга баҳорим қайтинг,
Сиз менинг борлиғим кўзим қораси.
Сизсиз яшамоқлик мумкинми? айтинг
Сизни севмасликни борми чораси?**

**Ой билан чиройда беллашган ой қиз,
Севгимни рад этган бадавлат бой қиз,
Ҳатто исмингизни билмайман, ҳой қиз
Сизни севмасликни борми чораси?

Ғурурим севгимга бас келмаяпти,
Қайсар бу севги ҳам паст келмаяпти,
Сиздан на бир жавоб, сас келмаяпти,
Сизни севмасликни борми чораси?

Соғинчдан юрагим ҳастадир-ҳаста,
Бўлсин бир умрга диллар пайваста,
Қулоғимга айтинг пичирлаб аста,
Сизни севмасликни борми чораси?

Элёр Тошбоев
📆2023 йил 23 март**

1 month, 2 weeks ago

#arxiv_2023

💔" Биринчи Севгим "🥀

**Билмайман не учун? мен сени суйдим.
Самога оҳ урдим, кўз ёшим қуйдим,
Бугун бир ажиб ҳис, туйғуни туйдим,
Соғиндим мен сени биринчи севгим.

Ҳаёллар варақлаб ўтмиш дафтарим,
Юракда уйғонди қайғу, дардларим,
Сен билан ёзишган севги хатларим
Соғиндим мен сени биринчи севгим.

Мен каби юраги вайрон эдингми?
Ҳеч тутқич бермаган жайрон эдингми?
Жавоб бер! сен мени соғинмадингми?
Соғиндим мен сени биринчи севгим.

Сўзласанг сўзингдан томар эди бол,
Ёдимда лаб остидаги дона хол,
Севгимизга гувоҳ кекса мажнунтол
Соғиндим мен сени биринчи севгим.

Бу тақдир, энди биз бегонадирмиз,
Жайронлар бош урган саҳромиз, қирмиз,
Ҳеч кимса билмаган жумбоқмиз, сирмиз
Соғиндим мен сени биринчи севгим.

Яшадим севгига достонлар битиб,
Тинчимас соғинчнинг жиловин тутиб,
Лек, яна орадан шунча йил ўтиб
Соғиндим мен сени биринчи севгим.
*✍Элёр Тошбоев
📆2023 йил 9 апрел***

1 month, 3 weeks ago

Ӯтар бу вақт-соат, айланар замон,
Кӯз кӯзга тушиш бор юрса бош омон,
Раҳмдил оқил бӯл! ҳатто ёмондан
ёмонлик кӯрсанг ҳам бӯлмагин ёмон.

Элёр Тошбоев
📆2024 йил 29 сентябр**

2 months ago

Yaqin Doʻstim bekorchilikdan bir kanal ochibdi😁Sizlardan nima ketti, Qoʻshilib qoʻyinglar Qadrdonlar😉

https://t.me/muhiddinovic_x3

3 months, 3 weeks ago

........

Yigʻlagim kelyabdi,
Boʻgʻzimda bir oh!
Tomirim toraygan, qon qusar yurak.
Sabrimni tosh qilgin, madad ber Alloh
Bariga jilmayib qoʻymogʻim kerak.

??❤️‍???

3 months, 3 weeks ago

**" Кӯнгил....."

Сенсизликда музлади танам,
Меҳринг тафти совиб кетмади.
Айрилиқ хӯп қилсада алам
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Ӯтди ойлар, ӯтди ҳафта, кун
Қолди ҳижрон бағрим этиб хун,
Билмам гулим, билмам, не учун?
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Соғинч, юрак бағрим эзсада,
Ӯтса куним минг бир ғуссада,
Ҳатто дунёлардан безсада
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Ёмғир, юзим сийпалар майин,
Бу ишқ жоним олмоғи тайин,
Ортиб борса борди кун сайин
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Дудоқлар бол талашган кеча,
Бирга юлдуз санашган кеча,
Унутишга уриндим неча,
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Бошинг узра сочиб тангалар
Ёр - ёр айтар жоҳил янгалар,
Севгимизга қотил янгалар
Кӯнгил сендан қолиб кетмади.

Севгимизга қотил янгалар,
Кӯнгил сендан қолиб кетмади....

Элёр Тошбоев
?2024 йил 1 август**

3 months, 3 weeks ago

Sizda ham boʻladimi bitta qoʻshiqni 1 hafta 10 kunlab eshtasiz, oldin eshtib yurgan qoʻshiqlaringiz umuman yoqmay qoladi. Faqat bittani pavtorga qoʻyib olib eshtib yurasiz?( :-(?
6 kundan beri soatlab eshtilayotgan qoʻshiq
?*❤️‍?***

We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 week, 2 days ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 2 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year ago