Xo‘jayin

Description
Ўзбекистон ва жаҳон миқёсидаги раҳбар шахслар ҳақида муҳим воқеалар ҳамда энг сара хабарлар

Админга ёзиш учун махсус бот — @xojayinuzbot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

2 months, 2 weeks ago
Xo‘jayin
2 months, 2 weeks ago
7 сентябрь куни «ЎзЛиДеп»нинг конгресси бўлиб …

7 сентябрь куни «ЎзЛиДеп»нинг конгресси бўлиб ўтибди. Унда партия аъзолари бўлган – бош вазир Абдулла Арипов, бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, «Алоқабанк» бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова кабилар ҳамда Президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов ҳам иштирок этибди.

@xojayinuz

2 months, 3 weeks ago

Яна ERIELL GROUP. «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида содир бўлган техноген ҳодиса ҳақида

1 сентябрь куни соат 15:17да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М25) конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида водород сулфид гази чиқиши кузатилган.

Хорижлик лақабли ўзимизнинг қоракўзларга берилган эксклюзив ҳуқуқ

2023 йил февраль ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бир гуруҳ «танланган» журналист ва блогерларни йиғиб, тақдим этган маълумотига кўра, Ўзбекистонда мавжуд 250 дан ортиқ газ ва нефт конларининг фақат бир донаси, яъни айнан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ кони «инвестор»ларга эксклюзив ҳуқуқ асосида, даромадни 50/50 қилиш шарти билан берилган. Мазкур эксклюзив ҳуқуқ бўйича келишувга 2017 йил апрелда Ўзбекистон номидан собиқ бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов имзо қўйган (бу одам шахсига олдинроқ тўхталгандик).

Бош пудратчи – бегона эмас, бир қараса россиялик, яна бир қараса сингапурлик, тез-тез кипрлик инвестор сифатида кўринадиган, аслида ўзимизнинг қоракўз Бахтиёр Фозилов.

Бурғилаш ишларини Eriell компанияси, газни қайта ишлаш заводи, инфратузилма объектлари, газни йиғиш, тайёрлаш ва етказиб бериш тизимини лойиҳалаштириш, ускуналарни етказиб бериш ва қуриш ишларини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан Enter Engineering компанияси амалга оширади.

Бу ёмон хабар биринчиси эмас

2024 йил 20 феврал куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) таркибида 3-мисни бойитиш фабрикасида ҳам бахтсиз ҳодиса содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида қурувчи компаниянинг 32 нафар ишчиси (барчаси Ҳиндистон фуқаролари) жабрлангани, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этгани айтилганди. Тасодифни қарангки, бу ердаги қурилишдан ҳам Enter Engineering номи чиққан.

ERIELL GROUP ва Enter Engineering

Сурхондарёда 1 сентябрь куни кузатилган техноген ҳодиса бўйича ижтимоий тармоқларда тарқаган видеоларда айнан ERIELL GROUP ишчиларини кўриш мумкин. Юқорида эса бурғулаш ишлари билан айнан ERIELL GROUP шуғуллангани таъкидланди. Бу компания, Enter Engineering ва бошқа яна кўплаб компаниялар асосчиси эса охирги йилларда номи кўп тилга олинаётган олигарх Бахтиёр Фозилов ҳисобланади.

Пурмаъно

Кон – «Мустақилликнинг 25 йиллиги», техноген ҳодиса содир бўлган сана – айнан Мустақиллик байрами куни, 33 йилликда. Балки бу ишорадир...

@xojayinuz

5 months ago
**«Замминистр»нинг адвокатлик фирмаси бор(ми) ёхуд бу …

«Замминистр»нинг адвокатлик фирмаси бор(ми) ёхуд бу ўша Отабекми?

Яқинда олий таълим, фан ва инновациялар вазирига Махкамов Отабек Мухтарович ўринбосар этиб тайинланди, бунгача у президент администрациясида ишлаган.

Давлат реестрига кўра, Махкамов Отабек Мухтарович исмли шахснинг “THE FORTRESS OF JUSTICE” номли адвокатлик бюроси борлиги маълум бўлди.

Тасодифни қарангки, «замминистр» Отабек Махкамов ҳуқуқшунос олим экан. У Тошкент давлат юридик университети магистратурасини 2009 йилда тамомлаган. Юридик фанлар доктори.

Бу ўша Отабекми ёки ҳаммаси шунчаки тасодифми (исм, фамилия, отасининг исми бир хил) мустақил равишда аниқлашнинг имкони бўлмади.

Тўғри, буни қонунларга зид жойи йўқдир, балки бордир, муҳими масаланинг бу жиҳатига баҳо берувчи масъул идоралар бор. Аммо жамоатчилик амалдорларнинг нимаси бор ёки йўқлигини билишга ҳақлидир.

Айтгандай, вазир Қўнғиротбой Шарипов иккита фирмасидаги улушларини фарзандига ўтказиб берди. У амалдаги қонунларга ҳаммасини мослаштирди.

@xojayinuz

5 months, 1 week ago
«Проект» нашри Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг …

«Проект» нашри Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг оиласи, хотинлари, қандай қилиб даромад топаётгани ва умуман ҳукмронлиги ҳақида видеоматериал тайёрлабди. Маълумотлар Чеченистон раҳбарига яқин доиралардан олинган.

https://proekt.media/guide/vertical-ramzan-kadyrov/

@xojayinuz

5 months, 1 week ago

Хўжайинлари янгиланган олий таълим хўжайинларга ёқишга уриниб кўради(ми)?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги чиновниклардан бошқаси кузатмайдиган давлатнинг “Ўзбекистон 24” телеканали билан 400 млн сўмлик шартнома қилди. Бу орқали вазирлик йил охиригача пиар материалларини ушбу телеканалда жойлаб боради.

Шартнома орқали “Ўзбекистон 24” телеканалига реклама материалларини жойлаш бўйича олий таълим вазирлиги бошқа вазирликлар ичида 400 млн сўмлик сумма билан рекорд қўйди. Бу йил ҳисобидан ҳали ҳеч бир вазирлик “Ўзбекистон 24” телеканалига бунча пул тўлагани йўқ эди.

Олий таълим вазирлиги раҳбариятида яқинда ўзгариш бўлиб, янги вазир ва унга икки ўринбосар тайинланганига кўп бўлмади. Демак, янгиланган раҳбарият раҳбарларга ёқишга уриниб кўришини англаш мумкин.

@xojayinuz

5 months, 1 week ago
Asia Alliance Bank – 404

Asia Alliance Bank – 404

@xojayinuz

5 months, 1 week ago
Бахтиёр Шуҳратович, сизни сўрашяпти***?***

Бахтиёр Шуҳратович, сизни сўрашяпти?

@xojayinuz

5 months, 1 week ago
**Умаров Сардорбек Мамашарифович** «Асакабанк» АЖ бошқаруви …

Умаров Сардорбек Мамашарифович «Асакабанк» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилди.

@xojayinuz

5 months, 2 weeks ago

Вазирлар Маҳкамаси ҳукуматми? Ҳукумат Вазирлар Маҳкамасими? Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтирган ақл эгалари шу масала юзасидан тортишиб ўтирибди?

@xojayinuz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago