23.5° бурчак остида

Description
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

4 weeks ago

🇩🇰🇬🇱Трампнинг таҳдидларидан сўнг Дания Гренландия мудофааси учун харажатларни оширди

Дания мудофаа вазири Троэлс Лунд Поулсеннинг маълум қилишича, мамлакат ҳукумати бу мақсад учун камида 1,5 миллиард доллар ажратади.

Унинг сўзларига кўра, бу маблағлар икки янги инспекция кемаси, узоқ масофали учувчисиз учиш аппаратлари ва Гренландиядаги бир фуқаролик аэропортини F-35 қирувчи самолётларини қабул қилиш учун модернизация қилишга сарфланади.

🔥@burchakostida

4 weeks ago

🇦🇿Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияда бўлиб ўтаётган МДҲ саммитини тарк этиб, Бокуга қайтмоқда. Бу қарор AZAL авиакомпанияси самолёти ҳалокати сабаб қабул қилинган.

🔥@burchakostida

4 weeks ago

Ақтаудаги самолёт ҳалокатида омон қолганлар сони 28 нафарга етди

Улар орасида уч нафар бола ҳам бор. Жароҳатланганлар Манғистау вилояти шифохонасига ётқизилган.

🔥@burchakostida

1 month ago

🇩🇪🇷🇺 Россия яқин ўн йилликда NATO'га аъзо давлатга ҳужум қилиши мумкин – Бундестагнинг мудофаа қўмитаси раҳбари

Мари-Агнес Штрак-Циммерманн Германиянинг келажакдаги ҳукуматини мудофаа соҳасига инвестицияларни сезиларли даражада оширишга чақирди. У буни Россиянинг ушбу ўн йилликда NATO'га аъзо давлатга ҳужум қилиш хавфи, шунингдек, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Европа хавфсизлигини кафолатламаслик таҳдиди билан изоҳлади.

"Европа биздан кўпроқ ҳаракат қилишимизни кутмоқда. Агар NATO'нинг янги бош котиби Марк Рютте мудофаа харажатларини ЯИМнинг уч фоизига етказиш мақсадини белгиласа, биз буни амалга оширамиз", – дея таъкидлади Штрак-Циммерманн.

🔥 @burchakostida

1 month ago

🇺🇸🇺🇦 Украинани президент Байден даврида NATO'га таклиф қилиш имконияти йўқ, бу масалани президент Трамп ҳал қилади — Оқ уй.

🔥 @burchakostida

1 month ago

🇨🇿🇷🇺 Чехия парламенти қуйи палатаси россияликларнинг фуқаролик олиш имкониятини чеклади

Депутатлар палатаси россияликларнинг Россия фуқаролигидан воз кечмасдан, Чехия фуқаролигини олишини тақиқловчи қонунга ўзгартиришларни маъқуллади. Ҳозирда барча чет элликлар Чехия паспортини олишда аввалги фуқаролигини ҳам сақлаб қолиши мумкин.

Қонунчиликдаги тузатишлар Чехия фуқаролигини олиш учун россияликлар томонидан аллақачон берилган барча аризаларни кўриб чиқишни (15 ёшгача бўлган болалар бундан мустасно) чексиз муддатга тўхтатади.

Ушбу ташаббусни Чехиядаги рус диаспораси вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари танқид қилиб, уни "камситиш" сифатида баҳоладилар.

Қонун Чехия Сенати ва президенти томонидан тасдиқланганидан кейин кучга киради.

2023 йилда 1166 нафар россиялик Чехия фуқаролигини олган, бу охирги 20 йилдаги максимал кўрсаткичдир.

🔥 @burchakostida

1 month, 1 week ago

🇪🇺🇺🇦🇷🇺Украинадаги вазиятни ҳал қилиш мақсадида музокаралар бошлангудек бўлса, Европа Иттифоқи унда иштирок этиши керак, деди Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас.

🔥@burchakostida

1 month, 1 week ago

🇷🇺Росстат: 12 миллионга яқин россиялик қашшоқликда яшайди

Россияда 11,8 миллион киши яшаш минимумидан паст даромад билан яшайди, бу жорий йилнинг учинчи чорагида ойига 15 минг 679 рублни (тахминан 140 евро) ташкил этади. Бу маълумотни Россия статистика департаменти эълон қилди.

Департаментнинг таъкидлашича, 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида даромади камбағаллик чегарасидан паст бўлган россияликлар сони 2023 йилнинг шу ойларига нисбатан 2 миллион кишига, яъни 14,6 миллиондан 12,6 миллион нафарга камайган.

🔥@burchakostida

1 month, 1 week ago

🇪🇺🇧🇬🇹🇩 Европа Иттифоқи Ички ишлар вазирлари Болгария ва Руминияни 2025 йил 1 январдан бошлаб Шенген зонасига тўлиқ қабул қилишни маъқуллашди — DPA агентлиги

2024 йил 31 мартдан бошлаб ҳаво ва денгиз чегараларида текширувлар бекор қилинган, аммо қуруқликдаги чегараларда назорат сақланиб қолган эди.

Руминия ва Болгария Шенген зонасига қўшилиш учун зарур бўлган барча техник мезонларни 2010 йилдаёқ бажарган, аммо улар Австрия ва Нидерландиянинг қаршилиги сабабли унга қўшила олмаганди.

🔥 @burchakostida

1 month, 2 weeks ago
***🇬🇧*****Буюк Британия мудофаа вазирининг ўринбосари: "Агар …

🇬🇧Буюк Британия мудофаа вазирининг ўринбосари: "Агар Украинадаги уруш миқёсидаги можаро рўй берса, Буюк Британия армияси олти ойдан бир йилгача вақт ичида шахсий таркибидан буткул маҳрум бўлади"

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирининг кадрлар сиёсати ва фахрийлар бўйича ўринбосари Алистер Карнс, RUSI аналитик марказига берган интервьюсида маълум қилди.

У Россияни мисол сифатида келтириб ўтар экан, бу мамлакат ҳар куни ўртача 1500 нафарга яқин аскарни йўқотаётганини таъкидлади. Карнсга кўра, Россия Украинага бостириб кирган пайтдан бери уруш бошидаги аскарлар сонидан ташқари, яна шунчасини деярли тўлиқ йўқотган.

Карнс ўз баёнотида бундай йўқотишларнинг олдини олиш учун қўшимча резервларни тайёрлаш зарурлигини таъкидлади. 1 октябрь ҳолатига кўра, Буюк Британия қуролли кучлари 109,245 нафар қурукликдаги аскар ва 25,814 ихтиёрий захирачига эга.

🔥@burchakostida

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago