🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
4 млрд сўмдан ортиқ иш ҳақи ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан Оҳангарон шаҳар бўлими иш юритувидаги ҳужжатларга асосан “Оҳангароншифер” АЖ ҳисобидан ишчи-ходимлар фойдасига 4 млрд. 196 млн. сўмлик иш ҳақларининг ундириб берилиши юзасидан тайёрланган лавҳа тафсилоти.
"Milliy TV" телеканали "Millar" информацион дастурида намойиш этилди. (16.11.2024 йил соат 20-05 да)
“Энергия хавфсизлиги ойлиги” доирасида қиш мавсумини беталафот ўтказиш борасида вилоятимиз бўйлаб тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда
Бу борада Мажбурий ижро бюроси директори раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоятимизнинг барча ҳудудларида ўрганиш олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ Муборак газни қайта ишлаш заводида бўлиб, завод фаолияти билан танишди.
Хусусан, Заводнинг асосий вазифалари табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш ва қуритиш, техник олтингугурт ишлаб чиқариш, барқарор газ конденсати ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришдан иборат. Корхонанинг табиий газни қайта ишлаш йиллик қуввати 29,5 млрд.м3ни ташкил этади.
“Муборак газни қайта ишлаш заводи” электр таъминоти бўйича биринчи тоифали объект ҳисобланиб, электр қурилмаларига уч томонлама тақсимлаш қурилмалари орқали электр энергияси билан таъминланади.
Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойида завод объектларида ёқилғи -энергия ресурсларини тежаш учун умумий қуввати 600 кВт қуёш фото электр станциялари, умумий ҳажми 1400 Л қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилган эди.
Мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан йилига 1,14 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Айни пайтда завод тасарруфидаги объектларнинг маъмурий ҳамда ижтимоий соҳа биноларининг эҳтиёжи учун сарфланаётган электр энергиясининг 30-40 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланяпти.
Завод фаолияти билан танишиш жараёнида, М.Эгамбердиев табиий газ ва электр энергияси самарадорлигини ошириш ва уларнинг ҳисоб-китобини тўғри ташкил қилиш, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш орқали энергетика хавфсизлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Яккабоғ туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик, маҳаллаларда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ўрганиш олиб борилди.
Президент администрацияси масъул ходими, Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ҳамда Қашқадарё вилоят прокуратураси масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилаётган ўрганишдан асосий мақсад куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолига кўмир захирасини вақтида етказиб бериш, газ, электр ва сув муаммоларини жойида бартараф этишни таъминлашдан иборат.
Жумладан, тумандаги 8-умумтаълим мактабида мавсумга ҳозирлик доирасида таълим даргоҳининг ўқув хоналарини иситиш учун кўмир ёқилғиси билан қиздириладиган қозонхона техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолатга келтирилган ва кўмир захираси шакллантирилган.
Туман Тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси, ходимлар ва беморлар учун мўлжалланган хоналарни иситувчи батареялар ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, сектор ва ташкилот раҳбарлари билан туман аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида коммунал хизматлар билан боғлиқ муаммо ва таклифлар, камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Маҳалладаги хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилиши, унинг имкониятлари, афзалликлари юзасидан хонадон эгалари билан мулоқот уюштирилди.
Мажбуриятини унутган отага чора кўрилди
Ўз автоуловидан айрилишни истамаган қарздордан кредит қарзини тўлашга мажбур бўлди
Қидирувдаги "TAHOE " топилиб, жарима майдонига жойлаштирилди
Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармаси органлари томонидан алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижроси юзасидан жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида бир қатор самарали ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 18 мингдан ортиқ болаларнинг таъминоти учун 9.280 нафар қарздордан даврий тўловлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 1.674 та ҳолатда алимент ижро ишлари бўйича тарафлар ўзаро яраштирилиб, оилаларни қайта тиклашга эришилди.
Ўтган 7 ой мобайнида қарздорлардан жами 28,2 млрд. сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчиларнинг “Алоқабанк” АТ.дан очилган банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, ўтган 7 ой мобайнида “Алимент тўловлари” жамғармаси ҳисобидан 70 нафар ундирувчиларга 882,9 млн. сўм алимент пуллари тўлаб берилди.
Шунингдек, 8 та ҳолатда болаларнинг вояга етгунига қадар бўлган таъминоти учун алимент тўловлари пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклларда қопланди.
Алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар натижасида вилоятда 516 нафар фуқаролар доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилди.
*? Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!Telegram | Instagram | YouTube |* Veb-sayt
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago