Связь с администрацией @SvyazKvd_bot
Last updated 3 months, 1 week ago
ФАРЗАНДНИНГ ОТАДАГИ ҲАҚЛАРИ
1. Фарзандлар учун ақлли, фаросатли, покиза она танлаш.
2. Чиройли, маъноли исм қўйиш.
3. Гўзал тарбия бериш.
4. Болага меҳр-шафқатли бўлиш.
5. Болани қарғамаслик.
6. Фарзандга яхшилик қилиш.
7. Ҳалол йўл билан боқиш.
8. Билим, одоб ва ҳунар ўргатиш.
9. Уларнинг ҳақига яхши дуолар қилиш.
10. Фарзандлар орасида адолатли бўлиш.
11. Қўлидан келмайдиган, оғир ишларни буюрмаслик.
12. Назорат қилиш.
13. Яхши ишларини тақдирлаш.
14. Ўринли танбеҳ бериш ва жазолаш.
15. Фарзандга болалик бахтини ҳис эттириш.
16. Оғзидан чиройли сўзлар чиқишини таъминлаш.
17. Ибодат қилишга одатлантириш.
18. Мардлик ва сахийликка ўргатиш....
Оталик бурчи бу билан тугамайди. Мукаммал фарзанд истасангиз мукаммал ота-она бўлинг!
НАФС ТАРБИЯСИ
Шайхнинг онасидан қолган кўп моли бор эди. Бир кун халқни чақириб, бутун молини тарқатди ва ўзи оладиганларини ҳам бағишлаб юборди. Яёв Каъбага кетди. Борар экан:
- Эй нафс! Муфлис (йўқсил) бўлдинг, ортиқ мендан истайдиган нарсанг қолмади. Агар тиласанг ҳам, бирон нарса топа олмайсан, - деб, ҳеч нарса хоҳламасликка аҳд қилди. Куфа шаҳрига келди. Нафси у ерда балиқ ва нон емоқни истаб қолди. Нафсимни то Маккага қадар инжитмайман, деб шаҳарга кирди. Ун тортаётган от тегирмонини кўрди.
- Бу отнинг кираси бир кунда нимадир? – деб сўради.
- Икки дирҳам нафақаси бор, - деган жавоб бўлди.
- Бугун отни қўйиб, ўрнига мени боғланг, бир кунда бир дирҳам беринг, - деди. Отни ечиб ўрнига Саҳлни боғладилар. Кечга қадар тегирмонни юргизди. Бир дирҳам бердилар. Балиқ билан нон олди ва нафсига айтди:
- Ҳар қачон мендан бирор нарса тиласанг, сенга лойиқ шундоқ хизматни қилгайман ва тилагингни шу суратда бажо келтиргайман, - деди ва нафсини хўрлади.
https://t.me/Hayotni_sev_psixologik_maslahat
"Тазкират ул-авлиё"дан.
Хайрли кеч севимлиларим ❤?
Связь с администрацией @SvyazKvd_bot
Last updated 3 months, 1 week ago