Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated hace 3 meses, 3 semanas
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated hace 1 año, 4 meses
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated hace 1 año, 8 meses
Холат
Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Сен қўнғироқ қилдинг шу он биргина-
Қилар ишинг бўлди сочмоқлик заҳар.
Сақлаб юрибманку ўзи масофа,
Бўҳтон қилиб энди бунчалар туртма.
Сени қилган бўлса бир таниш хафа,
Мен қилган бўлмайман унга буюртма.
Оқсоқ оёқларни жимгина силаб,
Қилиб кетмоқдаман Аллоҳга хасрат:
"Ўзинг кўрмоқдасан барчасин ё Раб,
Беҳуда айбландим кўзимда ҳайрат.
Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Жиммм йиғлаб кетяпман индамайгина,
Гўёки устимдан куляпти шаҳар.
@A_meshayan
12:01-27.02.2025
Абдураҳмон Мешаян
СОТҚИН
Бадандан таратди мушк-анбар ифор,
Сартарошлар сочни гўзал тарашди.
Висол илинжида не парируҳсор,
Суқланиб-суқланиб ёмон қарашди.
Лабларим кулгудан тўхтагани йўқ,
Забон бахт хақида айтаверди сўз.
"Бахтсизсанку асли дея уриб дўқ,
Асл ҳолатимни сотди икки кўз...
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
"ҚОТИЛ ЧОЛ"
("Йиғлаб ёзилган шеърлар"туркумидан)
Қаҳратон қиш пайти. Изғирин совуқ,
Хали узоқ эди кўкламгача йўл.
Шафқат айламасдан сўйгандек товуқ,
Кексайган чол урди "қотиллик" ка қўл.
Ўғли келмас эди Московдан бери,
Уч жонни боқарди жонзот елини.
Икки қизин ташлаб, қайтмагач эри,
Маъшуқ-ла қочганди безбет келини.
Найласин? Бирор бир чора қолмаган...
Ахтарса Аллоҳдан паноҳ ахтарди.
Хатто чумолининг жонин олмаган-
Шўрлик чол бир ўзи "ёв"ни ағдарди.
Чол йиғлар, қувончи Аллоҳга аён,
Энди совуқ қотмас ўғлин қизлари.
" Ашёвий далиллар" сочилган хар ён,
Болтада қолгадир бармоқ излари...
22:31-14.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
Арвакашнинг қизи нега мактабда калтакланиши, хўрланиши керак?
Ummu Amina ёзяптилар:
"Бугун бир ярам ёрилди. 6—синфда ўқийдиган қизимнинг бир синфдоши мунтазам синфида масҳараланиб, хорланади. Қизим айтиб қолса, суякларимга оғрийди, дод дегим келади. Вилоятдан пойтахтга келган, ижарада яшовчи оила. Отаси аравакаш, онаси адашмасам, бозорда нон сотади. Куни билан бозорда... Қизни аравакашни қизи деб масхаралашади, ерга ахлат ташлаб тергизишади, юзига тарсаки солишади, айни дамда ҳам баданлари кўкариб ётибди экан, ўша муштумзўр синфдошлари қилган. Қиз ва оиласи билан гаплашдим. Дадаси касал бўлиб қолгач, она бутунлай ишга шўнғиган, рўзғор қизчага қолган. Ҳар куни мактабимни ўзгартиринг, деб йиғлар экан, оиланинг эса бунга имконияти йўқ... Уни масҳараловчи икки қизга қулдек хизмат қилиб юради, нега бошқа қизлар билан дугона бўлмайсан, десам, бошқа билан дугона бўлсам, мени уради, деб йиғлайди.
Ўзи уйқуси йўқ одамман, бу каби ҳолатлардан кейин кунлаб беҳаловат бўламан. Қизнинг онасига "Болангни шу зулмга ташларкансан, нега туғдинг?" деб роса гапирдим. Содда аёл! 7—8 марта мактабга бориб, устозига айтиб натижа ололмаган аёл.
Мактабнинг маънавият тарғиботчилари билан гаплашдим. Ҳолатни баён қилдим. Эртага ўша қиз учун мактабга бораман. Қизнинг онасини қизидек назарга илишмаган. Мен бу ишни шундай қолдирмайман. Зулмга қараб турмайман. Ҳамиша болаларимга зулмга қараб турма, бировга ноҳақлик бўлса, охиригача олиш, балки шуни ҳурмати Худо сенга қиёматга назар солар дейман.
У синфда бўлаётган ишларни эшитиб, шу жамиятда, шунақа тарбиясизлар, ҳайвонсифатлар ичида яшаётганимдан афсусланаман. Бошқа соҳани гапирмай, аммо таълимдаги ислоҳатлардан асло рози эмасман. Айниқса, мактабдаги системани расво қилиб бўлдик. Жамият хусусий ва иқтидорли мактаблар эвазига тирик қолиши мумкин, лекин давлат мактаблари асосан ҳатто дарсини уддалаб ўтолмайдиганларнинг қўлида қолган.
Мактаб ўз обрўсини йўқотганига анча бўлган...
Чарчоқ сабаб фикрларим чалкашиб кетаяпти, лекин болаликдай яхши даврини бетарбия ўқувчилар сабабли кўзёшлар, ҳақоратлар, зулмлар остида ўтказаётган қизга ачинаяпман.
Қиз аламзада бўлиб қолган, ҳимоячиси йўқ. Курашишга кучи йўқ...Аллоҳ ишимизни осон қилсин. Зора, бир қалбнинг ярасига малҳам бўлсак..."
БЕЛАВЗЛИК ЮКИ
Борган сари ич-этимни ер,
Манглайимдан чиқар совуқ тер.
Сен хам энди мусулмонми дер,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Энди бўлиб қолдинг бетавфиқ,
Ул машҳур ҳадисга мувофиқ,
Дер: Сен мўмин эмас мунофиқ,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Юрагимни кемирди еди,
Бугуним дард, ўтмиш бахт эди.
Юр дўзаҳга марҳамат деди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лабдан табассумни аритди,
Қўрқувдан қалбимни хоритди,
Ўттизга кирмасдан қаритди,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
Лек бажариб тақдирга кўнгум,
Сўнгра ширин хаёлга чўмгум.
Сизни "халол лафз" қилиб кўмгум,
Бажарилмай қолган ваъдалар.
@A_meshayan
22:12-12.11.2018
Абдураҳмон Мешаян
Бу шеърни ёзганимга 10 йилдан бироз ошибди.
Ўша вақтлардаги ибодатга ихлосимни, эътиқодимни соғинаман. Ҳозир... кўп нарса ўзгарган.
Шеър Аллоҳга нола қилиб ёзилган бандасига аталмаган.
Сенинг кимлигингни билмас эдим мен,
Дунёни назарга илмас эдим мен.
Бир умр Ўзингга ошиқ қилдинг сен,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Ўн олти ёшгача асов тулпордек,
Жиловсиз яшадим, бахтсиз эдим лек.
Сени танидим-у дардга қўйдинг чек,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Мендан юз ўгирма, ёлворай минг бор,
Мен бир қулингдирман марҳаматга зор.
Сенданда чиройли, гўзалроқ ким бор?
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Отамданда менга азизсан Ўзинг,
Онамданда менга азизсан Ўзинг.
Менга бахт “Розиман” деб айтган Сўзинг
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Сенинг хаёлингда юрарман доим,
Сен-чун тўғриларман хулқ-у чиройим.
Хатто Исминг айтмай ичмайман чойим,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Даъюс эмасман-у, истайман шуни,
Хамма севса эди чин дилдан Сени.
Фақат ёлвораман, Сен хам сев мени,
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
Дўстларим дер: Тек тур, шошмагин доим,
Бунчалар хаддингдан ошмагин доим.
Энди улар билиб қўйсин Худойим:
Ҳеч кимни Сенчалик севган эмасман!
@A_meshayan
20:23-20-05-2014
Абдураҳмон Мешаян
Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!
Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.
Last updated hace 3 meses, 3 semanas
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated hace 1 año, 4 meses
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated hace 1 año, 8 meses