Карим Худайқулов

Description
✍️ SPORTS.uz журналисти Худайқулов Каримнинг телеграм саҳифаси

⚽️Футбол ва кўпроқ Англия футболи ҳақида

??‍? Барча саволлар учун; @Mr_Exspositor
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 17 hours ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago

4 months, 2 weeks ago

Кеча Англиянинг ўйини кўриб, гап фақат юлдузларда эмаслигини кўпчилик тушуниб етди. Гарчи, улар ўта пик формада бўлса ҳам, гарчи юлдузлар ҳар битта позицияда ва ҳатто захирада ҳам тўлиб тошиб ётган бўлса ҳам жамоа бу бошқа масала.

Мисол учун, Франция нимани эвазига Жаҳон чемпионатини ютган ва Англиядан яхшироқ ўйин кўрсатади. Сабаби, бу ерда тезкорлик биринчи планга қўйилади. Асосий таркибнинг ўзида камида 4-5 та "учар тулпорлар" ҳаракат қилади. Яна нимага Аргентина сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этяпти. Сабаби, бу термада агрессив футбол, курашувчанлик бор. Умуман олганда, бирор катта турнирни ютмоқчи бўлган терма жамоа маълум бир шаклга кирган ҳолда, ўйнаши талаб этилади. Ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашиш ёки юлдузларнинг маҳоратига ишониш бир ойлик турнир учун риск. Битта учрашувда ҳам нимадир ўхшамай қолса, кеч бўлиши мумкин.

Ҳозирги Англиянинг йўналиши нима ўзи? "Сити" ва "Арсенал" футболчилар майда пасларни қумсаб турган бир пайтда Пикфорд тўпни тепиб юбораверса, яна Кейн кўпроқ тўп билан муомала қилганда фойдали эканлигини инобатга олсак, уни "скилл"ларидан фойдаланишдан кўра, ҳужумда фақат қанот инструментларидан фойдаланилса, Беллингемнинг "Реал"даги ўйинидан келиб чиқиб, унинг ҳаддан зиёд кўп индивидуал ҳаракатларига "яшил чироқ" ёқилса, терма жамоа ўйинидаги баланс бузилади.

Балки Пикфордга пас беришни ўргатиш керакдир. Шунингдек, ўзи ҳужумкор футболчиларга бой Англияда Беллингем ва Райсни таянчга қўйиб, "хаос"га бироз барҳам берилса, ҳужум уюштиришда фақат Сакадан эмас, балки Кейннинг креативидан (марказдан ёриб киришга ҳаракат) фойдаланилса, инглизлар яна ҳам хавфли бўлиши мумкин. Бу термада ҳамма юлдуз. Бироқ шуниси аниқки, ҳамманинг индивидидан фойдаланиб бўлмайди. Жамоа бўлиш керак мана шунақа пайтларда.

Бу шунчаки биринчи ўйин учун хулоса. Балки Саутгейт бизга кейинги беллашувларда бутунлай бошқа Англияни кўрсатар...

@Lordlarpalatasi

5 months ago

"Реал"нинг салобатини ижтимоий тармоқлар орқали ҳам билиб олса бўлади. Клуб Мбаппени сотиб олди. Энг қиммат ва айни вақтда дунёнинг энг яхши футболчиси ва у ҳақида ҳозиргача ўз инстаграм саҳифасига атиги иккита пост жойлади.

Тасаввур қилинг, "Барселона" Флик, юқори классдан бироз пастроқ мураббий билан шартнома имзолади. Ва у ҳақида 13-14 та пост жойлади.

Бундан ташқари, Мбаппени жуда ғалати таништирди. Шунчаки, унинг голларидан иборат 3:20 дақиқалик Highlights. Албатта, бирор оригиналроқ ёндашув ва бироз ваҳималироқ видео кутгандик. Аммо шу ерда ҳам клуб чамамда бир пайтлари келаман деб алдаб кетган футболчидан аламини олишни уддалаяпти.

Эртага у жамоага келган тақдирда ҳам у ПСЖдаги каби бренд юзи бўлмаслиги ва қолганлардан кўпроқ кўкларга кўтарилмаслиги эҳтимоли юқори. Агар унинг ўзи ҳаддан зиёд зўр ўйнаб юбормаса.

Бунча мағрур бўлмасанг-а "Реал"?

@Lordlarpalatasi

5 months ago

Ана тугади!

6 months, 4 weeks ago

ПСЖ - "Барселона" учрашуви ҳақида ҳам недир ёздим. Қизиқ бўлса, кириб ўқиб кўринг!

6 months, 4 weeks ago

Чорак финалда барча жамоалар гол урди.

Чорак финалнинг 4 баҳсида жами 18 та гол киритилди.

Чорак финалда меҳмон жамоалар 9 та, мезбон жамоалар ҳам 9 та гол киритди!

Тенгма-тенглик ва сермаҳсуллик!

6 months, 4 weeks ago

2:2! Педридан супер узатма, Рафиньядан дубль!

8 months, 2 weeks ago
Агар қайсидир жамоа рақобатбардош таркиб йўқлигидан …

Агар қайсидир жамоа рақобатбардош таркиб йўқлигидан ёки жароҳатлардан нолиса, "Ливерпуль"ни мисол қилиб келтириш керак.

Менталитети баҳоналарни кўтармайди. Салоҳ, Нуньес, Жота, Собослаи, Жонес, Арнольд, Матип, Алиссон йўқ. Аммо "қизиллар" 30 тадан кўп зарба бериб, йирик ҳисобда зафар қучди. Ўтган турда ҳам йўқотишлар кўлами бундан оз эмасди. Ўша учрашувда ҳам 4-1 ҳисобида ютди. Ахир, қандайдир муҳим футболчи бўлмаса, бу сезилиши керакку? Устига-устак бу АПЛ. Ҳар бир учрашув катта иштиёқ ва консентрация талаб қилади.

Билмадим, Клопп нима қиляпти? Кетиш олди бисотидаги бор маҳоратини ишга соляпти, чамамда.

@Lordlarpalatasi

8 months, 2 weeks ago
Иккаласи ҳам амалдаги мамлакат чемпионлари, бири …

Иккаласи ҳам амалдаги мамлакат чемпионлари, бири ўз уйида дуранг ўйнади ва ўша жамоа кўпроқ танқид қилиниши керакдек. Аммо классдаги фарқни ўзингиз биласиз. "Барселона"да биринчи таймда жуда кўп имкониятлар, бўш зоналар бўлди. Бироқ жамоанинг бўш зоналар бор пайтда ҳужумда кескинлик яратишда, яратилганда ҳам уни якунлашда муаммолари талай. Фақат Левандовски айбдор эмас. Ҳужумда ишлар чатоқлигидан Гюндоган баъзан ҳужумга ўзини отади.

Устига-устак ҳимоя ҳам панд беряпти. "Наполи"нинг биринчи хавфли ҳужуми, биринчи аниқ зарбаси гол билан якунланди. Голдан сўнг мезбонлар марказни ўзида рақибни кутиб олишни бошлади. Маълум вақт шу жойни ўзидан ўта олмади Хави шогирдлари. Де Йонг индивидуал ҳаракатлари эвазига тўпни "Барса" ярим майдонидан олиб чиқишга ҳаракат қилди. Гюндоган ва Педри ҳужумчилар каби анча олдинга чиқиб кетди.

Ҳа, "Барса" бу беозоргина "Наполи"ни ютиши керак эди. Мезбонлар ҳимоядан чиқмаётган, чиқолмаётган пайтда рақибни "синдириши" керак эди. Бироқ руҳиятлар ўхшаш.

Бу жамоани бахтига 16 ёшли бола соғ бўлсин. Хужумни кескинлаштиришни фақатгина у уддалади ва сўнгги пайтларда айнан у уддалаяпти. Қолганлар эпизодларда ўзини кўрсатиб қўйяпти.

Хавини мақташга арзийдиган бир юриш бу - Кристенсен. У соф таянч вазифасини бажаргани туфайли Неапол клуби "Барса" марказидан осон ўтиб кета олмади. Шундай бўлса-да рақиб босими кучайган пайтда у ҳам "фойдасиз қурол"га айланиб қолди. Унинг ўрнига ҳам аслида жуда "фойдали қурол" тушгани йўқ. Яна Рафиньянинг майдонга тушиши ўзини заррача оқламади. Бразилиялик ўта тартибсиз ҳаракат қилиши ва тўп билан енгил ҳаракат қила олмаслиги жамоанинг бир қанотини шунчаки ишдан чиқарди. У ҳозир яхши формада эмас ва энг яхши формасида ҳам барибир "Барса" типидаги футболчи эмас.

Канселунинг оёқнинг ташқи қисми билан берадиган узатмалари, Педрининг нозик ҳаракатлари ёки Де Йонгнинг тўпни хотиржам ўзида эгаллаб туриши - ҳаммаси гўзал. Аммо курашларсиз, совуққонликсиз ва энг асосийси самарадорликсиз гўзаллик нолга тенг.

@Lordlarpalatasi

8 months, 2 weeks ago
"Арсенал" бугун аниқ тепмади ва сўнгги …

"Арсенал" бугун аниқ тепмади ва сўнгги дақиқада гол ўтказиб юборди. "Порту" ҳам "Интер"ни бир тури. Агрессив футбол ўйнайди, пайт пойлайди. Бу агрессивлик олдида ўзини йўқотиб қўйди "канонирлар".

Англияда ҳаммаси бошқача бўлади, деган умиддаман. Ахир, "Арсенал"ни потенциал имкониятлари ҳеч бўлмаганда чорак финал.

Нариги ўйинни ҳам параллел кўрдим. У ҳақда сал туриб.

@Lordlarpalatasi

8 months, 3 weeks ago
Энг яхши ўнлар!

Энг яхши ўнлар!

Орада АПЛ турнир жадвалидан ҳам бир шингил бор :)

@Lordlarpalatasi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 17 hours ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago