Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 2 days ago
ОНА ТИЛИМ
Гарчи зуғум қилганларни ёқтирмадим,
Шеър ёздиму бўлак ишни қотирмадим.
Тилим туриб ўз тилимда гапирмадим,
Бир эсласам эзилади бағри-дилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Онам «эркам» деб қучганда тунлар ярим,
Эрким йўқ деб зирқирарди бир жойларим,
Паровозни ҳансиратган буғдойларим,
Олтинларим, маъданларим, ипакларим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Кимлар учун биз эдик бир бадавийлар,
Ўзбекни қон қақшатганни узбек сийлар,
Ҳолимизни қон кузатди Яссавийлар,
Топганимиз ҳандалакдек тилим-тилим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Кимдир майда миллат бўлди, кимдир катта,
Катта миллат — Афандиси йўқдир ҳатто,
Биз пиёда, биз боққанлар юрди отда,
Зулм ўтса фақат сендан ўтди зулм,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Сен бўлмасанг нима бизга силлик шеърлар,
Бу дунёда тили йўкда дил йўқ дерлар,
Баҳоинг-ку бериб кетган Алишерлар,
Юрагимнинг тўридаги сўлмас гулим,
Она тилим, кечир мени, она тилим.
Бир қарасам ҳар шевангда минг жилолар
Ҳар новдангда, ҳар мевангда минг жилолар.
Қодирийлар, Чўлпонлар-у, Абдуллолар,
Сенинг қайтган кунинг мен туғилган йилим,
Она тилим, эй муқаддас Она тилим.
САМАРҚАНД
Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўриб қайтаман.
У қон йиғлаб туpap ҳар сафар:
Мен дардимни кимга айтаман?..
Бағримда бўй етган бўз болам,
Мерган болам, лочин кўз болам,
Бўғзимга тиғ урган ўз болам…
Мен дардимни кимга айтаман.
Сезмай қолдим. Ўшанда чоғим,
Юлдузларда экан нигоҳим.
Билмадим не эди гуноҳим…
Мен дардимни кимга айтаман.
Қанча ғамга ботмаган эдим,
Қанча оғу ютмаган эдим…
Ўз боламдан кутмаган эдим…
Мен дардимни кимга айтаман.
Таним музлаб, гоҳ тош қотаман,
Мен шоҳ эмас, ахир, отаман.
Гўримда ҳам ўйлаб ётаман,
Мен дардимни кимга айтаман?..
Самарқандга борсам мен агар,
Улуғбекни кўрмай келмайман.
У менга қон йиғлар ҳар сафар,
Мен дардимни кимга айтаман!
ОНАМ ЙИҒЛАР
Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам,
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам…
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам –
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
Сиғмай қолсам шундай кенг бу жаҳона,
Осмонларга руҳим бўлса равона,
Жонсиз таним устида ҳам парвона –
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
Тонар бўлса қўлимдаги тор, дунё,
Уч кун ўтмай унутгай дўст-ёр, дунё.
Еру кўкни титратиб зор-зор, дунё –
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
Гулдай кулиб юрмасмиди, ўғлим деб,
Кўриб кўнглим тўлмасмиди, ўғлим деб,
Онанг ўлса бўлмасмиди, ўғлим деб
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
Кўнглим қолса булбулдан ҳам гулдан ҳам,
Қолар бўлсам бир кун ахир тилдан ҳам…
Агар бир зот йиғласа чин дилдан ҳам –
Онам йиғлар, онам йиғлар, онам у…
МЕН БИТТАДУРМАН
Санам, сочингдан ҳам шайдоларинг кўп,
Ҳуснинг ошиқлари - адоларинг кўп.
Ниманг кўп, кўйингда гадоларинг кўп,
Аммо мен биттаман, мен биттадурман.
Бек йигит бир сенинг пойингда хорман,
Гарчи дийдорингга муштоқу зорман,
Мен беун севарман, мен жим севарман,
Қиёматгача шул сукутдадурман.
Дейдилар: муҳаббат билмас масофа,
Айрилиқни писанд қилмас масофа.
Келурсан ўзинг деб бир кун инсофа -
Гоҳи Тошкент, гоҳи Ургутдадурман.
Тилинг билмасам ҳам тушунгандайман,
Сен билан гоҳи дўст тутингандайман.
Гоҳи бу дўстликдан ўкингандайман,
Минг бир хаёл ичра минг биттадурман.
Суймоқ - бу гулханда куймоқ азали,
Мен шаҳар эркаси, сен тоғ гўзали.
Эслаб юр ёдингга тушган маҳали -
Шайдоларинг кўпу, мен биттадурман!..
Шайтон йўлдан уриши мумкинми?
Шайтон ҳукмини ўзига ўхшаганларга ўтказади, дейди Аллоҳ. Биров бошқага ҳукмини ўтказиши учун икки томон бир-бирига ўхшаши ва ҳамжинс бўлиши керак. Гапимиз далили:
"Инс ва жин шайтонларнинг баъзилари баъзиларини ғурурга кетказишлари учун латиф каломларни танларлар" (Анъом сураси, 112-оят).
Шайтон ўзига ўхшаган шайтонларни бошқаради. Чунки ўхшашлик ҳукми билангина таъсирланиш ва боғлиқлик юзага келади.
Аммо Аллоҳга бандалик қиладиган инсонлар томон шайтонга йўл йўқдир.
Аллоҳ иблисга айтади: "Албатта, Менинг бандаларим устида сенинг ҳукмронлигинг йўқдир" (Ҳижр сураси, 42-оят).
Демак, "Мени шайтон йўлдан урди" деганнинг далил-ҳужжати йўқ. Биз ундай инсонга: "Чунки сен ўзинг унга ўхшаган шайтонсан!", деб жавоб берамиз.
Доктор Мустафо
〽️anbaa:⏬
✅ @Mehrobuz
Hurmatli kanalimiz a'zolari kanal o'z ish faoliyatini vaqtinchalik to'xtatib turipti!
Niyat qiling, yomon bo’lmasin,
Orzu qiling, armon bo’lmasin.
Yangi Kunni qarshi oling asta,
OLLOHIM yo’lingizga omad bog’lasin!
Унча-Мунча - Кун ботгунча...
Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT
Реклама бўйича:
@newline24
.
Last updated 3 months, 1 week ago
Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!
Admin: @omadli_adminjon
Reklama: https://t.me/rek_info/1338
Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?
Last updated 11 months, 2 weeks ago
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)
Reklama! @RekIama_beriish
Last updated 2 days ago