🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Дунё аҳлиданмисиз ёки охират аҳлиданми?
Бир киши Ҳазрат Али розияллоҳу анҳудан сўрадилар, мен дунё аҳлиданманми ёки охират аҳлиданми? Али розияллоҳу анҳу унга шундай жавоб бердилар: “Бу саволнинг жавоби ўзингда. Ўзингни қуйидаги мезонга солиб кўр. Олдинга икки киши келди, бири доим сенга ёрдам беради, ҳадялар бериб, сени қўллаб туради. Иккинчиси, сендан доим ёрдам сўраб турадиган одам. Агар биринчи одамнинг келишидан кўпроқ хурсанд бўлсанг, сен дунё аҳлидансан. Чунки у билан сенинг дунёинг обод бўлади. Агар иккинчи одамнинг келишидан кўпроқ хурсанд бўлсанг, сен охират аҳлидансан. Чунки у туфайли сенинг охиратинг обод бўлади”.
Шайх Мутавалли Шаъровий роҳимаҳуллоҳ суҳбатларидан.
Тафаккур қилинг!
Навоий -,,Шоирлар пайғамбари"
Кимки,,Сўз илоҳийдир " деса,буни бизда фақат Навоий хусусида айтиш мумкин.Зеро, Навоийдан кейин биз сўз ва инсон руҳиятининг таназзулга юз буюрганига гувоҳ бўлдик.Мақбаралар пештоқидан ўчирилган қуръоний оятлар, халқ ва миллатим дегани учун қатағон қилинган ҳар бир ҳақгўй шоир билан сўзнинг илоҳийлиги ҳам сўниб борди.
Агар сўз қадри ва шеър мақоми ҳазрат Навоий мезони билан ўлчанса,унда бугун ҳеч кимни шоир дейишга тил бормайди.
Асқар Маҳкам.
А.Навоийнинг турли асарларидан олинган
ҳикматли сўзлар
Ёраб, эшигингда ул гадомен
Ким ,боштин- аёққача хатомен.
Муни билки,жаҳон фонийдур асру,
Ҳақиқат аҳли зиндонийдур асру.
Гул борса, чаманға бўлмасун дард
Кун ботса, фалакка етмасун гард
,,Ҳар кишики бировга қозгай чоҳ
Тушгай ул чоҳ аро ўзи ногоҳ".
Ўз вужудингга тафаккур айлагил,
Ҳар не истарсен - ўзунгдин истагил.
Эй айбини айтурға бировким узотур тил,
Ўз айбини фош айлагали тил узотур ,бил.
Кимгаким инсоф йўқ- инсон эмас,
Мунсиз атворида жуз нуқсон эмас.
Тенгри чун одамни махлуқ айлади,
Ўзни - ошиқ, они- маъшуқ айлади.
Эрурсен шоҳ - агар огоҳсен сен,
Агар огоҳсен сен - шоҳсен сен.
Ошиқки, эрур ишида содиқ,
Маъшуқ бўлур бошида ошиқ
Telegram
ЗУҲАЛ
ДУНЁДА ЭРК БОРДИР ШEЪРИЯТ ДEГАН.
Бу кўрсатувлар ҳам шуерда турақолсин.
NAVOIY FM 101.6
Tashakkur e‘tibor uchun !
Сиздан фарқли ўлароқ; ҳар хил йўлларини биламан овунишни мен.
Сиздан фарқли ўлароқ; мени вояга етказар етишмовчилик.
Узоқда милтиллаётган шамчироқ нафрат,
Кўпроқ ёритади менинг йўлимни, меҳр қуёшига кўра дўстларнинг.
Агар мени ҳечким ерга урмаса,
Кўкка қандай сакрай олардим?
Қанчалик кўп сув қуйсалар тагимга
Мен шунчалик гуллаб яшнайман.
Муҳаммад Солиҳ
КИМЛАНИШ
Сен кимсан – гуноҳин парвариш этган,
муҳаббат ўрнига, савоб ўрнига?
Сен кимсан – севгиси дунёдан ўтган
валекин келмаган кутган хўрлиги?
Сен кимсан – на дўст, на душман орттирмай
фақат изтироблар билан овунган?
Сен кимсан – умрининг тонгин оттирмай
худога қадрлар тилаб товунган*?
Сен кимсан – ўн саккиз мингта оламдан
ҳеч бирининг кўзи учмаган кутиб?
Сен кимсан – куярга ғами таланган,
ўлмаган – умиди дунёдан ўтиб?
Сен кимсан – кўнглини тошларга уриб
чинни қисматини чил-чил синдирган?
Сен кимсан – йиғлаган кулиблар турин,
сен кимсан – кўзёшдан шеърлар ундирган?
Сен кимсан – қараши терсу тескари,
на дўст, на душманга ўр ёғин берган?
Сен кимсан – бир осийлигин эскартиб,
хижолатдан кириб кетмаган ерга?
Сен кимсан – ўзини дунё устига
кул мисол аёвсиз сочган, совурган?
Сен кимсан – унут бир суйги тусдаги
юрагини армон билан қовурган?
Сен кимсан – на гулга шафқатни билган,
туйғулар қонини муттасил тўккан?
Сен кимсан – кимлигин билмаган билга,
қай гулнинг ёдига кўзёшдай чўккан?
Сен кимсан – топмаган тақдир ахтари(б),
Сомон йўл чанглари оралиғидан
камайиб борган сай бахтнинг хатари
кўнгилнинг тун каби қоралигидан?
Сен кимсан – саволдан ўзга дарди йўқ,
саволи – «кимарса», жавоби – «нима»?
Сен кимсан – кўз ёши билан қорни тўқ,
жавобсиз суйгиси шунча ваҳима?
Сен кимсан – дунёга саволлар бериб,
ўрнига муҳаббат излаган телба,
Тугаб бораётган кўнгил теримин
бошдан бошламоқни истаган келбат?
Сен кимсан – тани инс, хаёллари – жин,
муаллақликларда қотган тўрғайдай?
Сен кимсан – умидин эшшакдай миниб,
гўштини ҳаромга чиқарган дайди?
Сен кимсан – қаю бир қаторларда бор,
Не норсан, не зорсан, не хорсан, не дор?
Сен кимсан – на шоир ва на Фахриёр,
Не савол, не завол, не дард, не барор?
Сен кимсан?..
2002-2003
Фахриёр
БИТТА.
Менда бир жуфт кўз бор, сенда бир нигоҳ,
Ишқ асли икки дил бирга ташна чоғ.
Англа ёр, бу эрур Ҳақ қийган никоҳ:
Фақат бир-бирини кўриб яшамоқ.
На баҳор, на куз, қиш, қалбда ёт фасл,
У сендирсан умрим, ҳам шамс, ҳам абр.
Каъбани қучгандек қийматли васл,
Танҳо бир бағир чун этмоқлик сабр.
Шимолми, жанубми чорловинг - йўлим,
Тўлин соғинчларга бегона толмоқ,
Умрлик таҳорат эмасми гулим,
Абад битта лабдан бўсалар олмоқ.
Севилмоқ - салавот, севмоқлик - кадар,
Ошиқлик - маъшуқнинг саҳвини емоқ.
Қалбингни оролар тиловат қадар,
Фақат биттасига «Севаман» демоқ.
Аллоҳ - битта, на кўк ва на хочдадир,
Билки, У - қалбинга садоқат тўлмоқ.
Асл буюкликдир, асл саждадир,
Битта деб яшамоқ, Битта деб ўлмоқ.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago