Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi

Description
Qadrli ijod ahli, ushbu kanal orqali siz Yozuvchilar Uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi faoliyati hamda adabiyot olamidagi turfa yangiliklar va ijodiy jarayonlar haqida maʼlumotlarga ega boʻlib borasiz...
Advertising
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago

2 weeks ago
ТЎРТЛИКЛАР

ТЎРТЛИКЛАР

Ватан – юракдаги эзгу ҳаётдир,
Ва қонда жасорат, руҳий қанотдир.
Мангу шарафдалар Нажмиддин Кубро,
Ватанни севганлар жаннати зотдир.

Толе битган бахт китоби – оила қурув,
Унга элтар кўнгилларга умид тўлув.
Ҳар дилнинг бир ҳабиби бор соғунгувчи,
Сулув-сулув эмас, дерлар, суйган сулув.

Одам-олам сарвари, сарварлигинг унутма,
Жами жонзотдан фарқли сардорлигинг унутма.
Дунё уйин синчлари яхшиликка таянгай,
Инсон эрсанг, инсонга даркорлигинг унутма.
✍️Болта Ёриев https://t.me/Surxonadabiyoti

2 weeks ago
**ИСТИҚЛОЛ БАҲОРИ**

ИСТИҚЛОЛ БАҲОРИ

Истиқлол баҳори бахтга бахт қўшиб,
Эркли эл эрлари жондан суйишиб,
Бебаҳо мадҳингни куйлашар жўшиб,
Довруғи достоним, Ўзбекистоним!

Ўзбекистон – кўнгил баҳори,
Нафосатга тўлган наҳори.
Жаннатмакон борлиғи-бори,
Бир кўрганлар қайта ҳумори.

Қадим Турон руҳи барҳаёт сенда,
Аҳли иймон руҳи барҳаёт сенда.
Соҳибқирон руҳи барҳаёт сенда,
Довруғи достоним, Ўзбекистоним!

Ўзбекистон – толеъга кўзгу,
Ниятлари, ўйлари эзгу.
Эртакларда сўйлаган орзу,
Шарафлари йўғрилган мангу.

Қадамлар ташлайвер мардона, халқим,
Меҳнатинг зийнатли дурдона, халқим.
Бошингда Қадрқуш парвона, халқим,
Довруғи достоним, Ўзбекистоним!

Ўзбекистон – сеҳрли нигоҳ,
Истиқболли ёғдуланган моҳ.
Дўст-ёронлар ғамидан огоҳ,
Саодатли кунларга ҳамроҳ.
✍️Болта Ёриев https://t.me/Surxonadabiyoti

2 weeks ago
[#Сурхон\_адиблари](?q=%23%D0%A1%D1%83%D1%80%D1%85%D0%BE%D0%BD_%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D0%B1%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%B8)

#Сурхон_адиблари

Ёриев Болта Ёриевич
(1941-2020)

1941 йил 1 июнда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Арслонбойи қишлоғида туғилган.
1959 йили Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги 5-мактабни тугатган. 1960-1965 йилларда Самарқанд давлат университетида таҳсил олган.
Меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти газетаси таҳририятида адабий ходим, бўлим мудири (1965-1966), Теримз давлат педагогика институти (ҳозирги Термиз давлат университети) ўзбек тилшунослиги кафедраси ўқитувчиси (1967-1968), Сурхондарё вилояти газетаси таҳририятида маданият, партия турмуши бўлимлари мудири (1968-1988), Денов тумани газетаси муҳаррири (1988 йил), Сурхондарё вилояти газетасида муҳаррир ўринбосари (1988-1990), Термиз давлат университети ўқитувчиси (1992-1993), Термиз давлат университети нутқ маданияти кафедраси доценти (1999-2012) каби лавозимларда ишлаган. 2020 йил 23 октябрда вафот этган.
“Боботоғ қўшиқлари” (1979), “Сенга севги изҳор қилган кун” (1990), “Меҳрибон нигоҳ” (1998), “Алпомиш ва Нормўмин Суҳроб” (1999), “Умидли дунё “ (2001), “Кўнгил илинжлари” (2007), “Ҳайрат ва ғайрат “ (2008), “Ўзбек тили тарихи” (2006), “Ёр ўтган кўчаларда” (Сайланма-1, 2011), “Арслонбойи гурунглари” (Сайланма-2, 2011), “Тил ва услуб” (Сайланма-3, 2016), “Меҳр булоғи” (Сайланма-4, 2017), “Қўшғи боғ” (Сайланма-5, 2019), “Биз суйган дунё” (Сайланма-6, 2021) каби китоблари нашр этилган.
1981 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
2020 йилда вафот этган. https://t.me/Surxonadabiyoti

3 weeks ago
Ассалому алайкум! Азиз ижодкорлар! Адабиётга ошно …

Ассалому алайкум! Азиз ижодкорлар! Адабиётга ошно кўнгиллар, эшитмадим деманглар!

7 ноябрь куни, яъни эртага соат 11:00да Қумқўрғон туманидаги “Наврўз” боғидаги “Маънавият маскани”да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган "Илҳом" адабий клубининг навбатдаги машғулоти бўлиб ўтади.

Бунда:
— Ёшлар ижодига кўмак бериш:мулоҳазалар, муҳокамалар, мунозаралар.
— Ёшлар мушоираси.
– “Мен мақола ёзмоқчиман!” маҳорат дарси.
— Ғолибларни тақдирлаш.

Ким учун: Барча учун
Қатнашиш: Бепул
Анжуманни шоир: Менгнор Олломурод олиб боради.
Саҳифа учун масъул: Зумрат Абраева, Донохол Жумаева.

Телефон: +998951732684 Севинч Ашурова

Ажойиб мушоира кечаси бўлиб ўтади. Ижодий оқшомга барча адабиёт шайдоларини чорлаб қоламиз!

https://t.me/Ilhomadabiyoti

3 weeks ago
[​](https://telegra.ph/file/6798514867ad9d2ad1445.jpg)**MANSUR JUMAYEV IJODI**

MANSUR JUMAYEV IJODI

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi, Yozuvchilar uyushmasi bo‘lim boshlig‘i, iste'dodli shoir Mansur Jumayev 33 yoshida vafot etdi.
Mansur Jumayev Qashqadaryo viloyati Mirishkor tumanida 1991-yil 17-fevralda tug‘ilgan. O‘zbekiston davlat jahon tillari universitetining Xalqaro jurnalistika fakultetini tamomlagan.
U O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasida Adabiy targ‘ibot va tadbirlarni uyushtirish bo‘limi boshlig‘i lavozimida faoliyat yuritayotgan edi.
Shoirning “Oq orzularim”, “Hayrat qo‘shiqlari”, “Hazrati ishq” nomli she‘riy to‘plamlari nashr etilgan. Yaqinda “Izlam” turkumida “Biz kutgan fasl” nomli she‘riy to‘plami chiqqan edi. Bu uning oxirgi kitobi bo‘lib qoldi.
Shoir “Ota yurt”, “Oldinda bir yo‘l bor...”, “Sujud”, “Bolalik”, “Mening xatolarim”, “Esingdami, aka...”, “Ertak haqida ertak”, “Hayrat qo‘shig‘i”, “Kitobsevar qizga”, “Yigirma birinchi asr tabibi”, “Yo‘lovchi qo‘shig‘i”, “Senga deganim” singari Vatanga, el-yurtga muhabbat, insoniy va ilohiy tuyg‘ular baland pardalarda kuylangan sheʼrlari bilan sinchi sheʼrxonlarning qalbidan joy olgan.
   Bir qator asarlari rus, ingliz, turk, ozarbayjon, tojik, qoraqalpoq va boshqa tillarga tarjima qilinib, nufuzli xorijiy nashrlarda eʼlon qilingan. Turli yillarda “Yoshlik”, “Sharq yulduzi” jurnallarida, “Yangi O‘zbekiston”, “Hurriyat”, “Kitob dunyosi” va boshqa markaziy nashrlarda sheʼr, hikoya, esse va publitsistik maqolalari chop etilgan. Jumladan, “Xon qizining hovlisida kechgan mushoira”, “Kichkina odamning ulkan qalbi”, “Uyqudagi go‘zallar mehmoni”, “Ulug‘ Attor va jajji jiyancham”, “Adiblari ardoqlangan yurt”, “Bulbul qachon baland sayraydi?”, “Velosipedni qaytadan kashf etamiz!” singari badiiy publitsistik maqolalari o‘quvchini befarq qoldirmadi.
Mansur Jumayevning “Alfa”, “Arilar ko‘zyoshi” kabi hikoyalari nafaqat yurtimiz ommaviy axborot vositalarida, balki rus, ozarbayjon va boshqa xorijiy tillarga tarjima qilinib, adabiy-badiiy jurnallarda chop etilgan.
O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi va ko‘p sonli a'zolari Mansur Jumayevning oilasi va yaqinlariga hamdardlik bildiradi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

3 weeks ago
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi
4 weeks ago

Ўйлаганлари бўлмаган Холмат ҳеч нарса бўлмагандек, бир муддат юлдуз санаб ётди. Кейин туриб, жилғадан чиқди ва кета бошлади. Қоралиқ кўринди. Қўлидан чиқиб кетган қўй деб ўйлаб шошиб борди. У энди бироз дамини ростлаган жилға ёқасидаги илонизи йўл ёқасида аллаким, бу Алижон чўпоннинг ўғли – эшакнинг ҳуркканида унинг устидан йиқилиб тушган Аюб тупроққа беланиб, ҳушсиз ётарди.
Холмат ўғри ҳайкалдек қотиб қолди.
Болани опичлаб олганча, кўтариб гандираклаган куйи аллақаёққадир, Жайралиқир томон кета бошлади.

Камбойчи келиб кетганидан сўнг Алижон чўпон хотини келтирган овқатга ҳам иштаҳа қилмади ва ухлолмади. Ашур камбойчининг гапи хаёлига тинмай ғужғон айланди.
Изсиз ғойиб бўлган боланинг йўқолганидан сўнг икки ҳафта ўтиб аза очилиб, она кўк кийди.
Орадан икки ойлар ўтиб, эшагида қўшни қишлоққа узум олиб бориб, сотиб, кечга қишлоққа қайтаётган Маҳматмуроднинг ярим тунда Тутаклисойда бир бола унга эргашганини ва Жайралиқир ёқасидаги йўлгача унга ҳамроҳ бўлганини айтганида кўпчилик уни лофчига ҳам чиқарганди.
Чўпон тунни яримлатди.
Аёли ухлади. Ойдинда унинг ғамгин юзи худди йиғлаётгандек кўринарди.
Аёли – оғироёқ. Кўп ухлайди. Ухлагани яхши. Дардни унутади.
Чўпон ўрнидан туриб ўтирди.
Ўрнидан туриб кирза этигини оёғига кийди.
Таёқни олиб жўнади. Аёли уйғонмади. Итларнинг бири унга эргашди. Бири аёлининг оёғи ости томонида чордана қуриб, ётди.
Чўпон бола излаб, бу қир-адирларнинг тупроғини элакдан ўтказгандек аниқ биларди.Топилмади.
Ёқалаб Жайралиқирга борди. Камбойчи эса бу кеч хирмонжойга келмабди. Ой сутдек ёруғ эди. Хирмонжойнинг ўртасида чўнқайиб ўтирди, кейин ёнбошлади. Тин олиб, юлдуз тикилиб ётди.
Туйқус хивич отида қаердандир бирдан болакай - Аюб пайдо бўлди. Ит аввал ғингшиди, кейин таниб дум силкиди.
–Ўғлим!. Аюб! – сакраб туриб кетди чўпон, — Аюб! Болам!..
Бола ўзига қараб келаётган отани кўрди-ю, бирдан ортга тисирилди-да, хивич отини қўлига олиб, негадир келган томонга, адир томон томон қоча бошлади.
–Болам, қочма, тўхта!.
Бола шу қадар тез югурардики, ота унга етолмади, бола қир ошиб кўздан йўқолди.
Ота ўкраб-ўкраб йиғлади.
Тонгга яқин бостирма томон қайтди.
Чўпон кун бўйи минг бир хаёл билан қўй боқди.
Кеч тушиб, чўпоннинг аёли ухлади.
Чўпон Жайралиқирга жўнади. Икки ит эргашди. Чўпон бирини ҳайдаб солганди, бири ғингшиб-ғингшиб қайтиб кетди.
Жайралиқирга ёнбошлаб ётган чўпоннинг икки кундан бери айтарли уйқуга илинмаган кўзи юмилиб, пинакка кетди.
Қулоғи эса Аюбнинг аниқ овозини эшитарди.
– Чуҳ, Баян!.. Чуҳ!..

Баян бу тоғ ёнбағридаги қишлоқлар орасида энг номи чиққан от эди.
У кирган давранинг энг зўр соврини уники бўларди.
Бир кўпкарида улоқни олиб кетаётган Баянни тўрт от ўртага олиб жарга томон ҳайдайди. Ғирромлик олдида имконсиз қолган чопағон ва от тақдирга тан бериб жар томон кетади.
Шунда ҳам Баян қоя лабига келганда чап бериб, чопағонни тушиб қолишига имкон қилиб, ўзи эса пастга қулаб кетади.
Қишлоқнинг бор кўпкариси шу кенг даштларда ўтказилар, шундай кунлар Алижон чўпоннинг ёлғиз ўғли - Аюбнинг куни туғарди. Эшагини миниб, отларни қора қилиб изидан жўнарди.
Чўпон ўғлига тойча олиб бермоқчи ва ўғил унга “Баян” деб ном қўймоқчи,яхши қараб, уни тоблаб учқур от қилмоқчи эди.
Бола чопағонликдан биринчи совринига телевизор олмоқчи эди.
Уларнинг қишлоқдан узоқдаги бийдек даштдаги уйларига на электр чироқ етиб келган, на телевизори бор эди. Болакай ҳар куни синфдошлари мультфильм ёки жангари кино кўрганини айтиб беришганида, уларнинг гапларига маҳлиё бўлиб тингларди.
– Қоралиқ Дўланалига! Бир жуфт калиш қўйилди!. Ҳайда, Баян, чуҳ!.
Хивич отли ёш чопағон гўё довруғ солиб, Жайралиқирдан эниб, кўздан йўқоларди. Зум ўтмай, ойдинда Дўланали томонга чопиб кетаётганлиги қорайиб кўринарди.
Аюбнинг онасининг калиши абгор эди. Тўй-марака бўлса, ҳамиша йиғи қилиб ўтирар, “Синфдошларим оёғимдаги калишимга қарайди!” деб кўпинча боролмасди ҳам.
Бир неча бор ямалганидан, калишни энди ямоқ ҳам илмай қўйганди.
Совринга калиш олсин, энди онаси тўйларга яп-янги калишини кийиб боради шунда.

4 weeks ago

Бир куни туйқус Ашур камбойчининг қулоғи кимдиндир “Алижон чўпоннинг боласи йўқмиш” деган гапни эшитдию, сергакланди, суриштирди.
Одамларнинг айтишича, эшак миниб, тушга яқин мактаб кетган ва шом маҳалга яқин эса яна дашт томонга энган, шу куйи йўқ.
Бу кенгликларни яхши билган Ашур камбойчи ҳам болани бир неча кундан бери кўрмаганини эслади. Боши қотди.
Камбойчининг ҳақига одамлар ўндан бирига буғдой, баъзан шунга ҳисоблаб пулини беришарди. Навбатдаги шомда ҳисоб-китобини олган камбойчи Чимлиқирнинг хирмонжойига жўнади.
У тракторини хирмонжойга қўйиб, баҳаво бу жойда трактор остига кечаси тиниб бир ухлаб олади-да, эрта тонгдан нариги сойдаги буғдой хирмонларига тушишни режалади.
Тракторини қир тумшуғлаб ҳайдаб бораркан, камбойчининг кўзи тракторнинг ўткир чироғининг ёғдуси хира-шира етар-етмас масофада аллаким кетаётганига тушди.
Аввалига эътибор бермади. Чунки шу кунларда қирларда чўпону-чўлиқ, деҳқону-фермер ризқини йиғишга тушган.
Кейин бирдан сергакланди. Хивчиндан от ясаб олган болакай трактор олдидан чопиб борарди.
–Аюбжон.., жўражон! – Ашур камбойчи тракторнинг юришини тезлатди ҳамки, болакайнинг ҳам олди-ортига қарамай югуриши ҳам тезлашди.

– Аюб!– кабинадан бош чиқариб тушуниксиз ҳолатда қичқирди тракторчи.
Кейин бирдан Камбойчининг оёқ-қўли бирдан бўшашди. Трактор тутун бурқситиб бир жойда туриб қолди.
Камбойчи тракторни тўхтатиб, ерга тушди ва болакай чопиб кетаётган томонга югурди.
Трактор чироғи ёруғида Алижон чўпоннинг Аюб ўғли хивичдан қилинган отида энди ҳов нариги қирга тирмашаётганлигини кўрди.
Бола пинагини ҳам бузмай, кичик қир тирмашди, тепалади ва ортга, яна пастга эниб кетди.
Умри, кунию - туни шу қирларда ўтган Ашур тракторчининг бу воқеликдан тепа сочи тикка бўлди. Тракторни қир устидаги хирмонжойга қўйди. Уни шу кеч уни уйқу элитмади.
Эртасига кўзимга кўриндимикан дея, бировга айтмади ҳам.
– Алижоннинг боласи топилмадими? –сўради эртасига одамлардан.
Одамлар қайғу билан лаб тишлашди, бош силкишди.
Бир кечаси Жайралиқирда қолди. Бу қирда жайранинг уялари кўп. Хирмонжой ёни уйдим-чуқур. Трактор ёнига кўрпача ташлаб, чўзилди. Узоқ-яқин қирларда олов липпилади. Чўпонлар ва деҳқонлар кечки тамадди учун қозон осишгани билинди, кейин кўзи илинди.
Ашур камбойчи туннинг бир маҳалида “–чуҳ, чуҳ!” дегич
овоздан уйғониб кетди.
Ой бу пайтга келиб сутдек ёруғ нур сочар, трактор олдидаги кенг хирмонжойли майдонда Алижон чўпоннинг ўғли Аёбжон хивичдан ясаган отида ўйнарди.
–Кейинги қоралиқ...Алижон чўпоннинг бостирмаси!. – дерди бола.
Болакай чўпоннинг бостирмаси томон от солиб кетар, алламаҳаллардан кейин яна шу хирмонжойга пайдо бўларди.
–Ҳалол, ҳақини беринглар! – дерди болакай яна ўзига-ўзи.

Қайсидир йил қаҳатчилик келди. Ҳукмфармонинг гапи фуқарога ўтмади.
Ит эса эгасини танимади. Эл ичида дезиртир, талончи, ўғри кўпайди.
Норча чопағон бир тўқнинг уйидан от ўғирлаб қочиб, Сангардакдарёга оқиб кетди. От тирик нариги қирғоқдан чиқибди.
Чопағоннинг ўзи эса бир неча кундан сўнг топилди.
Шунда ўтники ўтга, сувники сувга, деди қишлоқ.
Шу воқеликдан сўнг неча йиллар қишлоққа ўғри ораламай қўйди.
Норча чопағоннинг ўғли Холмат шомни, Алижон чўпоннинг жаллиғи сойликка томон энишини кутиб, жилға оралаб бекиниб ётди.
Чўпоннинг итлари шовур олиб, атрофда ҳуриб юрди.
Отар бостирма томон эна бошлади.
Одатда шомга бориб, чўпоннинг ўзи уйига етиб борган, чорваси ортидан йиғилиб борарди.
Жилғалаб, фурсатни кутиб турган Холмат бир қўйнинг оёғига қўл солиб, жилғага тортиб кетди. Отар ҳуркди.
Қўйнинг оғзига чилвир солди, елкасига ташлаб, жилғалаб, чопди. Ҳаллослади.
- Чуҳ, чуҳ!.. Ҳе, ўлгур, эшшак хиҳ!.. – деган овоз келди шундоқ ёнгинасидан.
Холмат ўғри қоронғу аралаш кўз қири шундоққина жилға ёқасида ҳуркиб кетган эшак ва ундан отилиб йиқилиб тушаётган болакайни кўрди.
Яна чопди. Оёғи тойди, юзтубан йиқилди.
Қўй қўлидан чиқиб кетиб, ҳуркаклик билан жилғадан ташқарилаб чиқиб қочди. Қоронғуда кўздан йўқолди.

4 weeks ago

АЮ...– ОЙ ЎҒЛИ
Ҳикоя
Қир тумшуғлаб эниб келган жаллиқнинг боши бостирмага келганида борлиқда хира-шира оқшом ҳукмронлик қилиб бўлганди. Чолдевор, бир хонали боми уй олдидаги супада хуржун устига омонатгина, ҳали мўккисини ҳам ечмай ўтирган чўпоннинг ловулллаб ёнаётган ўчоқ атрофида куймаланаётган хотинига бўлган диққатини итнинг ҳуриши бўлди.
– Аюб...тумшуғлаб биров эшакли келаяпти. – Ит ҳуриб, чопиб кетган томонга қараб, кафтини олов ёғдусидан тўсиб тикилган аёл эркагига юзланди.
Чўпон икки қўлини белбоғига тираб хотини имолаган томон юриб уй орқалади.
Эшакли энди. Ит қўймади.
Чўпон итни “баҳ-баҳлаб” чақиргандагина, ғингшиб тинди.
Аёл уй панасига ўтди.
–Ашур ака келинг-чи!.
Келгич эшагидан тушмай, бир оёғини ерга тираб гаплашди.
Ўқтин - ўқтин Ашур комбайнчининг баландлаган овози келиб турди. Қоронғу тушиб, отар қўралаб бўлди.
Икки эркакнинг элас-элас гурунгига ўчоқ ёғдусида деворга суянганича қулоқ тутаётган аёлнинг бир терак бўйига айланган соясининг-да бўйи эгик эди.
–Тоға, она томондан, узоқ бўлсангиз ҳам бизга тоғасиз! – эрининг баландлаган гапини эшитди шунда аёл. – Камроқ ичсангиз бўларди ановини. Бир бошга бор экан-да шу.
– Жиян сенга ёлғон, худога чин. Неча кундан бери бошим оғрийди, айтсамми - айтмасамми деб. Элу-хеш, бир-икковга ҳам бир айтиб кўрдим. Улар ҳам, худди сендай ишонмади.
Бола Жайралининг қирида хивичдан от қилиб ясаб олган, миниб юради.
Эри ер чизиб сукут қилди.
Олов чирсиллаб ёниб, сукунатни бузиб турди.
Бостирма томондан бир касал қўйми, эчкими давомли - давомли йўталди.
Гурунг давомламади.
Эшакли одам келганига пушаймон бўлгандек, совуққина жўнади ва келган томонига, тепага эшагини хих-хихлаб тиришди.

Ашур камбойчининг ўттиз йилдан ортиқроқ умри шу бийдек, ҳувиллаган даштларда ўтди. Энди бу даштларнинг ҳар бир қиру жилғаси унга яхши таниш. Номи кетган “Сталинец” деган комбайннинг рулига ўн олти ёшида биринчи бор ўтирди. У Ражабой бошоқчининг кенжаси эди.
Ражабой бошоқчи иккинчи жаҳон уруши ва урушдан кейинги қаҳатчилик йилларида бошоқ теримчиларнинг олди эди. Қайсидир йили колхозга янги комбайн келтирилганида раис ўзининг “УАЗ”ида она ва болани даштга олиб борди. Газетадан мухбирлар ҳам келди.
Олтмишни қоралаган Ражабой момо этак тутиб, ҳорғин ва ғамгин бошоқ терди.
Ўспирин Ашур мусаффо осмонда нур таратаётган қуёшга хушчақчақлик билан қараб, комбайн рулини тутиб турди. Мухбирлар эса расмларга олишди.
Ўшанда шопмўйлов, барваста, шляпали аллақайси мухбир ҳаммага эшиттириб, “Энди... раис бобо бу йигит бир расмга тушгичлардан бўлиб қолмас-ов, қизиқиши борга ўхшаяпти!”, — дегани ортидан, раис ҳийлагина қўрқоқ одам эмасми, эътиборнинг ортидан Ашурбойнинг куни туғиб, йиллар ўтиб Ашур камбойчига айланди.
Колхозу-совхозлар тугаб кетди. Аммо трактори ва тракторга улама қилинган кичик камбойи туфайли эрта баҳордан-кеч кузгача анашу кенг дашту далаларда.
Мана тўрт-беш йилки йилдирки, Алижон чўпон ва унинг оиласи ҳам худди шундай, бу кенгликларга ўз меҳрини берган.
Алижон чўпон қишлоқнинг чорвасини боқади. Тирамоҳ заҳри ҳийлагина сезилгандагина базўр оиласи билан қишлоқларди. Айтишларича, чўпоннинг ота-онаси вафот этиб, Алижоннинг ёш оиласи кенг бу ҳовлига сиғмаган.
Чўпоннинг Аюб деган етти ёшли ўғли бўлиб, Ашур камбойчи уни доимо “Жўражон” деб чақирарди.
Бу кенгликларда соатнинг неча бўлганлигини Аюб қишлоқдаги мактаб томон йўл олганлигидан билишарди. Бола тушга яқин, атрофни унутиб, эшакка миниб, хўржуннинг икки томонига оёғини тиқиб олганча, китоб ўқиб кетарди.
Ашур камбойчи уни гоҳи йўл ёқасида, баъзан икки қир нарида кўриб қолса ҳам гап қотарди.
– Ҳа, жўражон, мактабгами?. Ўқи, ўқи, бу гадойтопмас қишлоқдан ҳам бир каттаконлар чиқсинда, – деб қўярди кўпинча.
Одамови бу болакай ҳам Ашур камбойчини тракторини, тиркама қилиб олиб юрувчи кичик комбайнини томоша қилишни яхши кўрарди.
Фақат камбойчининг доимо айтгичи: “Ўқи болам, ахмоқдан-чақмоқ” деган гапига унчалик тушунавермасди.

1 month ago
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 2 months ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 3 weeks ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 1 week, 6 days ago