Mezon Kengashi

Description
“Mezon Kengashi” — Ислом молияси хизматларини кўрсатувчи муассаса

Боғланиш учун:
☎️ +998507007799
📩 @Mezon_adm
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 3 days ago
***💼*** **Сизга ислом молияси соҳасида ишончли …

💼 Сизга ислом молияси соҳасида ишончли аудит ва сертификатлаш хизматлари керакми?

Биз ислом молияси тамойилларига тўлиқ мувофиқ ечимларни таклиф этамиз. Молиявий муассасалар ва компаниялар фаолияти ислом фиқҳи талабларига мос бўлишида профессионал ёрдам кўрсатамиз.

🔑 Биз нима таклиф қиламиз?
🤩 Мустақил ва холис баҳолаш:
Молиявий муассасалар ва маҳсулотларнинг ислом молияси тамойилларига мувофиқлигини профессионал баҳолаймиз. Бизнинг баҳолаш жараёнимиз қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

1️⃣ Маҳсулот ёки хизматни чуқур таҳлил қилиш.
2️⃣ Ислом фиқҳи экспертлари билан маслаҳатлашув.
3️⃣ Мустақил ва холис хулоса тайёрлаш.

🤩 Қонунчилик талабларига мувофиқлик:
Молиявий маҳсулот ва хизматларнинг миллий ва халқаро қонунчилик талабларига мослигини таъминлаймиз. Ислом молияси бўйича халқаро AAOIFI стандартларига асосланиб ишлаймиз.

🤩 Ислом молиявий аудити:
Молиявий фаолиятингизни ислом молияси тамойилларига мувофиқлиги бўйича текширишда кўмаклашамиз. Аудит жараёнида:

1️⃣ Барча молиявий операцияларнинг ислом фиқҳи талабларига мослигини текширамиз.
2️⃣ Ислом молияси стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлашга ёрдам берамиз.

☎️  +998507007799
💬 @Mezon_adm

Telegram | Instagram | Vebsayt

1 month, 1 week ago
***💼*** Бизнинг компаниямиз ислом молияси соҳасидаги …

💼 Бизнинг компаниямиз ислом молияси соҳасидаги профессионал хизматларини таклиф этади. Биз нафақат молиявий муассасаларга, балки стартаплар ва йирик компанияларга ҳам ислом молияси тамойиллари асосида молиявий ечимлар таклиф қиламиз.

🤩 Қуйида консалтинг хизматларимиз ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган:

Стратегик ривожланиш:

Молиявий муассасалар учун самарали бизнес-стратегиялар ишлаб чиқамиз. Ислом молияси меъёрлари асосида молиявий хизматларни жорий этишда кўмаклашамиз.

Такофул ва лизинг компаниялари учун қўллаб-қувватлаш:

Такофул (исломий суғурта) маҳсулотларини яратиш ва жорий этиш. Исломий лизинг хизматлари учун махсус ечимлар ишлаб чиқиш.

Финтех ва инновация:

Финтех компаниялари учун ислом молиясига мос технология ечимларини яратишда маслаҳат берамиз. Смарт шартномалар, блокчейн ва рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш.

Махсус кенгаш экспертизаси ва аудит:

Компания ва унинг маҳсулотлари ислом молияси талабларига мослигини таҳлил қиламиз. Ислом фиқҳи маслаҳатчилари билан ҳамкорликда аудиторлик хизмати кўрсатамиз.

💠 Агар сиз ислом молияси соҳасидаги ечимларга эҳтиёж сезсангиз, биз билан боғланинг! Биз сизга самарали ечимлар таклиф қилишга тайёрмиз!

“Mezon Kengashi” — ишончли ва масъулиятли ҳамкор!

Telegram | Instagram | Vebsayt

1 month, 4 weeks ago
[#хушхабар](?q=%23%D1%85%D1%83%D1%88%D1%85%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%80) [#янгилик](?q=%23%D1%8F%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%BA)

#хушхабар #янгилик

🤩 “’Mezon Kengashi” компанияси микромолия ташкилотига Махсус кенгаш хизматларини тақдим этишни бошлади

📅 Бугун 27 декабрда бизнинг компаниямиз микромолия ташкилотларидан бири ўз фаолиятини Ислом молияси тамойилларига мувофиқ барпо этиши учун Махсус кенгаш хизматини кўрсатиш бўйича келишувга эришди.

🏦 Айни дамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳам микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган бўлиб, Марказий банк томонидан тасдиқланган низом талабларига кўра микромолия ташкилотлари Ислом молияси қоида ва тамойилларига мувофиқ юритилишини тасдиқлаш ва назорат қилиш мақсадида экспертлардан таркиб топган Махсус кенгаш ташкил этиши ёки мавжуд кенгашлар хизматидан фойдаланиши лозимлиги белгилаб қўйилган.

💼 Компаниямиз ушбу ММТ томонидан аҳоли ва тадбиркорларга тақдим этиладиган ислом молияси маҳсулот ва хизматлари Ислом ҳуқуқи тамойиллари ва қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши устидан доимий назоратни олиб боради.

🤔 “’Mezon Kengashi” компанияси бошқа микромолия ташкилотлари ва тадбиркорларни ҳам фаол ҳамда истиқболли ҳамкорликка чақириб қолади!

📱 @mezonkengashi
📱 https://www.instagram.com/mezonkengashi
🌐 https://mezonkengashi.uz
📞  +998507007799
💬 @Mezon_adm

4 months, 1 week ago
[​​](https://telegra.ph/file/91b057ae576ea75f2706f.jpg)​​​​**Компания хизматлари**

​​​​​​Компания хизматлари

Бизнинг компаниямиз сизга қуйидаги юқори сифатли хизматларни таклиф этади:

Ислом молия маҳсулотлари ва хизматлари бўйича консалтинг

▪️Молиявий муассасалар учун самарали стратегиялар ишлаб чиқиш.
▪️Лизинг, финтех ва такофул компанияларини қўллаб-қувватлаш.

Ислом молияси тамойилларига мувофиқлик бўйича аудит ва сертификатлаш

▪️Мустақил ва холис баҳолаш.
Қонунчилик талабларига мувофиқлик.
▪️Ислом молиявий аудити.

Ислом молияси кенгаши

▪️Молиявий маҳсулотларни лойиҳалаш ва ривожлантириш
▪️Ислом молияси бўйича саволларга жавоб бериш
▪️Ислом молияси тамойилларига мос келадиган маҳсулотларни баҳолаш ва тасдиқлаш
▪️Ислом молияси тамойилларига мувофиқлик тўғрисида хулосалар ва сертификатлар тақдим этиш

✅️ Низоларни ҳал қилиш ва арбитраж

▪️Мавжуд қонунчилик ва ислом ҳуқуқи талаблари асосида

✅️ Таълим

▪️ААОИФИ тренинглари
▪️Молиявий муассасалар учун курслар
▪️Таълим-саёҳат дастурлари

Закот ҳисоблаш

▪️Корхоналар, молиявий муассасалар эгалари ва тадбиркорлар учун закот ҳисоби

Биз билан боғланинг ва хизматларимиздан қандай фойда олишишингиз мумкинлигини билиб олинг!

☎️+998507007799
?https://mezonkengashi.uz

4 months, 2 weeks ago
**Мурод Умархўжаев** — "Mezon Kengashi" компаниясининг …

Мурод Умархўжаев — "Mezon Kengashi" компаниясининг ислом молияси кенгаши аъзоси

? Мурод Умархўжаев — исломшунос, иқтисодчи ва ислом ҳуқуқи ўқитувчиси. Иқтисодиёт ва ислом фанлари бўйича эгаллаган билимлари у кишини исломий молия соҳасидаги муҳим мутахассисга айлантиради.

? Таълим
Мурод Умархўжаев икки олий маълумотга эга. 2008 йилда Тошкент кимё-технологиялар институтини иқтисодчи-менежер мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2012-2016 йилларда “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олган. Кейинчалик, 2020 йилда Тошкент ислом институтини исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

? Тажриба ва ютуқлар
2011 йилдан бери Мурод Умарходжаев бухгалтерия соҳасида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, у киши Тошкент ислом институтида ва бошқа таълим даргоҳларида мутахассислиги бўйича дарс берган.

Мурод Умархўжаев иқтисодиёт ва ислом ҳуқуқи бўйича билимларини уйғунлаштирган ҳолда "Mezon Kengashi"даги ислом молия кенгашининг муҳим аъзоси ҳисобланади.

? @mezonkengashi
? https://www.instagram.com/mezonkengashi
?  https://mezonkengashi.uz
?  +998507007799
? @Mezon_adm

4 months, 2 weeks ago
**Миржалол Қосимов** — "Mezon Kengashi" компаниясининг …

Миржалол Қосимов — "Mezon Kengashi" компаниясининг ислом молияси кенгаши аъзоси

*? Миржалол Қосимов* исломшунослик фанлари доктори (PhD) илмий даражасига эга олим, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими мудири.

*? Таълим*
2015 йилда Тошкент ислом институтини, 2017 йилда эса Тошкент ислом университетида магистратурани битирган. Сўнгра Ўзбекистон халқаро ислом академиясида докторантурани тамомлаган. Мутахассисликлари: исломшунослик, араб тилини ўқитиш, ислом тарихи ва манбашунослик.

*? Тажриба ва ютуқлар*
2017-2018 йилларда Миржалол Қосимов Ўзбекистон мусулмонлари идорасида кадрлар бўлими мутахассиси лавозимида ишлаган. Кейинчалик Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ал-Жоме Ас-Саҳиҳ” ҳадиси шарифнинг замонавий талқинини яратиш бўйича амалий грант лойиҳасида иштирок этди. Шунингдек, 2021-2022 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг ақида ва фиқҳ фанлари кафедраси доценти, 2023 йилда Ижтимоий-сиёсий фанлар институти тиллар кафедраси катта ўқитувчиси лавозимларида ишлаган. Ҳозирда “Вақф” жамғармасининг халқаро алоқалар бўлимига раҳбарлик қилади.

Миржалол Қосимов эгаллаган билим ва орттирган тажриба у кишини "Mezon Kengashi" компанияси ислом молия кенгашининг қимматли аъзосига айлантиради.

? @mezonkengashi
? https://www.instagram.com/mezonkengashi
?  https://mezonkengashi.uz
?  +998507007799
? @Mezon_adm

6 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago