Laylo Sobir qizi

Description
So‘zni sevganlarni xush ko‘rdik!
✍️ @Sobirqizi11
Advertising
We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid

6 months ago

Eʼtiborsiz qoldirmang!

? Bugundan "Oʻzimiznikilar bilan" rukni ostida tashkillashtirilayotgan navbatdagi Audio chatimizga ya'ni jurnalistik suhbatimizga tayyorgarlikni boshlaymiz. Kimda kim bu loyihaga oʻz hissasini qoʻshishni istasa marhamat!

? Siz uchun juda qiziq boʻlgan kopiraytingga oid savollaringiz boʻlsa, bizga yoʻllang va siz ham suhbatimizni mazmunli va qiziqarli oʻtishida oʻz hissangizni qoʻshing!

Savollaringizni @GulnozNazarova shu manzilda kutaman. Oldindan rahmat ❤️?

Ps: ha, aytgancha bu galgi mehmonimiz Laylo Sobir qizi @Sobirqizi11 boʻladilar. ??

6 months ago

O‘zim dehqon, o‘zim kopirayter, shef sotuvchi?

6 months ago
6 months ago

Qushlar xayolmonand bo‘lib ucharlar,
Balki paymonasi to‘lib ucharlar,
O‘ynoqi shamollar kulib ucharlar.
Seni qachon ko‘rmoq mumkin salomat?
Axir sen qaydasan, halovat?

Bulutning diydasi yumshab ketadi,
Yig‘lasa...Onamga o‘xshab ketadi.
Eslasam, bor tanim qaqshab ketadi,
O‘tmish, eslanmoqqa bermam ijozat!
Axir sen qaydasan, halovat?!

Yelkamda... Ming osmon haddicha tosh bor...
Shukr, dil to‘kilsa, qaynoq ko‘z yosh bor!
Tonglarni sog‘insam, umid — quyosh bor!
Ba'zida sendadek tuyuladi baxt,
Axir sen qaydasan, halovat?!

Laylo

6 months ago

Етим кўнгли

Дурдона ҳамширалик техникумида таҳсил олиб, қишлоғига қайтди. Онаси болалигида вафот этгани учунми, отаси унга айрича меҳрибон эди. Қиз кичкиналигида беркинмачоқ ўйнаб, бехосдан чуқурга тушиб кетиб, оёғини синдириб олгач, оқсоқланиб қолганди...
   Қудуққа сув олишга чиққан Дурдонанинг йўлини пахта заводида ишлайдиган Шариф тўсди.
-Дурдона тўхта! Сенга гапим бор,- қизга юзланди Шариф.
-Йўлингиздан қолманг, вақтим йўқ,- Дурдона уни азалдан ёқтирмасди: нигоҳлари совуқ.
-Уйингга онамни юбормоқчиман, розилигингни берарсан.
-Йўқ, шарт эмас.  Тегмайман сизга. Овора қилманг уйдагиларингизни.
-Тегсанг мендай йигитга тегасанда. Ўзи бир чўлоқ бўлсанг! Нимангга бунча ноз қиласан?! Иккита челакни ҳам уддалаб кўтаролмайсан-ку.
Дурдонанинг кўзи ёшга тўлди. Алам билан Шарифга боқди. Сўнг шиддат билан, оқсаганча бу ердан узоқлаша бошлади...
Эртасига қишлоқда гап тарқалди:
«Шарифнинг икки қўлини пахта титувчи дастгоҳ чайнаб кетибди...»

Лайло СОБИР қизи
2018

6 months ago

To‘rt devor bostirib kelyapti xuddi,
Tashqariga chiqsam qulaganday ko‘k...
Mening orzularim — ular unutmi?
Qalbimda... Hislarim yig‘lashar xo‘ng-xo‘ng.

Bo‘g‘zimdagi nima? Qaytar nafasim,
Parvoz etay desam qanotsiz qushman!
O‘ylarim — ozodlik, o‘ylarim — qafas,
O‘zimga do‘st ham men...
Dushman ham, dushman...

Kimman?!

L.S

2024

6 months, 1 week ago

Бўғзимга тиқилган оташни
Жимгина ичимга ютаман.
Баҳорга қўлимни силкитиб,
Балки у томонга кетаман?!

У мени танимас эҳтимол,
Тентийман телбавор ҳис билан.
Шафақни симирган юрагим
Солланур Армоний тус билан!

Севинчлар элида бир бора,
Гул бўлиб очилсам қанийди!
О, менга шодланмоқ бегона,
Таниса фақат ғам танийди...

Шукрни унутдим эҳтимол?
Ё дилим суйдими жабрни...
Шамсига интизор ҳилолим,
Ўргатгин кутмоқни, сабрни...

Парвозни соғиниб қаноти
Ўсиши кечиккан бир қушман!
Художоним, қандай кечайин
Жонимга жон қалаган ишқдан?!

6 months, 1 week ago

Shamol tinim bilmay chalayotir nay,
Quyosh bulutko‘rpa yopinib olgan.
Yam-yashil hislarga burkangancha may,
Majnunvash oshiqqa aylanib qolgan.

Qushlarning tilida aytib izhorni,
Nihoyat ishqiga kelar ro‘baro‘.
Gullarning yuzidan o‘pich olguvchi,
Bahor yomg‘irini sevib qolgan u.

Rabbim, ko‘z yoshday pok yomg‘ir ber, yomg‘ir,
Tashnalikdan rangi sarg‘aygan mayga!
Uning oshiqqa xos og‘riqlaridan,
Mening dard deganim ming chandon mayda!

Maydan sevmoqlikni o‘rgangim kelar...

Laylo SOBIR qizi

6 months, 1 week ago

Shu qizni ertaga apiratsiya qilishadi Marg'ilonlik qizcha hozir Hindistonda ertaga InshaAlloh apiratsiya qilishadi duo qililar azizlar imkoni borlar exson qililar???

8 months, 2 weeks ago

Расул Кушербаев аёлларни эркаклаштириш сиёсати кетаяпти, дебди. Уларнинг бокиралиги юк даражасига чиқди, бу четнингми қаернингдир проекти деяпти. Мен ўйлайманки бокиралик бизнинг қизлар учун ҳеч қачон юк бўлмайди, осонликча ахлоқсиз бўлиб кетмайди ва мен ҳам ахлоқсизларча оила қуриш тарафдори эмасман. Аммо эркакларимиз бугун четга ишлашга кетаётган, танасини сотаётган, мардикорлик қилаётган, сотаётган карамини ағдаришганда изиллаб йиғлаётган, шаллақилиқ қилишга мажбурлаётган яна бир сиёсат ҳақида жим турмаслигини хоҳлайман. Ўша проектларсиз ҳам кўпгина аёлларимиз анча бўлган эркаклашиб кетаётганига. Аёлнинг бокира қолиши ва шарт ва яна шарт қилиб қўйилаётган жойда аёлнинг мардикорлигига осон кўз юмишимиз, эркак солиқчилар томонидан тоғоралари тўнтарилиб изиллаб йиғлашига бепарво қарашимиз...айниқса эркакларнинг бу нарсаларга бепарво қараши... , уларнинг бокиралик ҳақида жон куйдиришига маънавий ҳаққи йўқ деб ўйлайман. Аёл ўзини асраши, отасининг, акасининг, миллатнинг юзи бўлиб қолиши фақат бокиралигига эмас, уларнинг дунёнинг ҳамма жойига тарқаб энг қора ишларни қилмаслигида, чолларнинг тувагини тўкмаслигида, турк эркакларининг ошхонасида чўкка тушиб, энгашиб ишламаслигида... Мен ҳам мана шу қадриятни, бокираликни ЭНГ замонавийман деган аёл ҳатто босиб ўтишини истамайман, аммо шу билан бирга уларга жуда катта юк ортаётганимизни тушунаман. Ўзбек аёли фақатгина бокиралигини сақлаш билан, уни асраб-авайлаш билан яшаса қанийди. Унинг юки жуда катта ва оғир. Ўзбек, миллат аёли оиласининг камини бутлаши, атрофидаги одамларнинг кўнглини топиши, карера қилиши, четга чиқиб ишлаши, мардикор бўлиши, карам сотиши, қоп орқалаб бозорда юриши, ичадиган, хиёнат қиладиган эрни ЭР қилиб ҳамма зуғумини ичга ютиши ва шунча юк, оғирликка қарамай андишали, ҳаёли, иболи бўлиб қолишиям керак. Мен аёллар гуруҳида ҳар куни камида бешта аноним постларни ўқийман. Эри бир сўм пул бермаётган, ойлаб тескари қараб ухлайдиган, қайнотаси токни эконом қиламан деб уйни, ҳаммомни котелини ўчириб болларининг боши шамоллашдан чиқмаётган, уч ойлаб онасини кўришга зор бўлиб группага кўнгил ёзиш учун, ўзига таскин олиш учун пост қўядиган аёлларни ўқийман. ЎШа аёллар эрга теккунча бокиралигини сақлаган, айни пайтда унинг қиймати эсланмайдиям, айни пайтда эрининг бир бор эркалашига зор... Биз бугун, айниқса эркаклар аёллар бокиралиги учун қандай ажиатож кўтарган бўлса, мен ёзган бошқа масалаларда ҳам шундай хаос кўтаринг, шундай таъсирланинг, чунки бокиралик юки дегани фақатгина унинг бир кунлик қадр қиммати эмас, бир кунлик тўй учунгина эмаслигини исботлайсиз. Биз сизлар учун ўзбек қизининг БОКИРАЛИГИ жуда катта қадрият эканлигини гувоҳи бўлиб хурсанд бўлдик. ЎШа катта қадрият ва ахлоқни сиз учун сақлаган аёлни карам соттирманг, турк ва бошқа миллат эркаклари олдида чўкка тушиб ишлашига йўл қўйманг, ўзга юрт эркакларининг тувагини тўкишига жим қараб турманг. Чунки улар сизларга қадрли бўлган ўша бокираликни асраб авайлагани учун сизлар ҳам уларни асраб авайланг, агар ўша бокиралиги тенгсиз ва ўта қиммат бўлса, аёлнинг қадри ва қиммати шу билан ўлчанса бокиралигини асраган аёлларни қора ер қилмай бошингизда кўтаринг, ана ўшанда маънавий ҳаққингиз бўлади, ана ўшанда истаганингизча гапиринг, аюҳаннос солинг. Сен 18,20,25,30 йил мен учун энг оғир юкни кўтардинг, асраб-авайладинг, турмушнинг бутун оғир юкини энди мен кўтараман денг.
п.с: Четга ишга кетиб, кўз очиб кўрган аёлини, оиласини унутаётганларку умуман гапирмасин...

Барно Султанова

We recommend to visit

? Assalomu Aleykum, bu kanalda PUBG Akkaunt, Klan, TikTok, Youtube, Tg Kanal OLIB va SOTISH mumkin, malumot ?

⚜️ REKLAMA 15.000 so’m: @TonyYT

ADMINSIZ SAVDOGA EXTYOT BO’LING ✅

? Elon va Garant: @TonyYT

? Glavniy kanalimiz: @TonYOUTUBER

Asosiy Kanalga Kirish Uchun Ushbu Ssilkani Bosing ???

https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy
https://t.me/+VyNOscixlOZhNmQy

??? Barcha Akkauntlarni Sotib Olish Uchun Ushbu Kanalga Kiring ‼️

©️ SENATOR PUBGM

Eng So'ngi Xit Muzikalarni bizning kanalda tinglang!⚡️

? Birinchi bizda keyin boshqalarda. Hech qanday pechatsiz orginal taronalar joylab boramiz.


? Reklama: @Xojisaid