Абдувоҳид Сувонов ижоди

Description
Асосий манзилимиз https://t.me/Adabiyot_olami
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 year, 3 months ago

Сени севаяпман, тўхтамай бир зум,
Ҳатто тушларимда, такрорлаб исминг.
Сен-чи, унутдингми?
Ёки севдингми?!
Гўё унитгансан,
Ҳаттоки исмим...

Сени ардоқладим, муҳаббат билан,
Сени суратингни деворга осдим.
Сени ёдга олдим, шеърларимда ҳам,
Сени шеърим дея,
Бағримга босдим.

Сен-чи, нима қилдинг,
Билганинг нафрат,
Барибир вафо йўқ,
Шоирда дейсан.
Сочганинг зарб билан -
Йиртилган вароқ,
Бир кун шу қилмишга,
Пушмонлар ейсан...

© Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

Telegram

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

* * * Ёдингдами, айтчи сен туғилган он, Барча хандон эди, сен эса гирён. Шундай яшагилки кетар чоғингда, Барча гирён қолсин сен боргил хандон. ***©*** Абдураҳмон Жомий https://t.me/Adabiyot\_olami

* * *
1 year, 3 months ago
* * *

Сайроқи - қушмисол эмасдим,
Ҳақорат ўтдида жонимдан.
Ҳуррият эшигин, очай деб,
Вос кечдим, ўсмирлик онимдан.

Подшони мақтасам бўларди,
Мақтасам бўларди вазирни.
Менга ҳам бир амал тегарди -
Айтмасам, халқимнинг арзини.

Қўлимда шамшир йўқ - йўқ олов,
Ҳеч “ким”га - даҳлдор эмасман.
Туҳматдан қўрқаман - туҳмат ёв,
Бировнинг ҳаққини емасман...

Бир куни, айблов қўйишса,
Шарафсиз кимсалар кўп ҳозир.
Эркимни, жуссамдан айирса,
- Ёлғончи эмас денг... У - шоир!

Халқ учун, яшамоқ, мароқли,
Бир бора туғилдик, ҳақ - йўлим.
Юрагим шундоқ ҳам - оғриқли,
Оғриқнинг ортида - бор ўлим!..

2023
©Абдувоҳид Сувонов
https://t.me/Adabiyot_olami

2 years ago
* * *

*  *  *
Сен кутасан автобус,
Мен кутаман автобус.
Нега ҳаяжондасан,
Келиб қолсак юзма - юз.

Атай кузатмам, сени -
Туташай деб, йўлингга.
Мен, ҳаётинг ўйлайман,
...Узугинг бор қўлингга.

Ногоҳ, бохона топиб,
Гап бошлашни қўймайсан.
Маним нимта, жонимни,
Қиймалайсан, тўймайсан.

Қаҳва ичиб, шеър тинглаб,
Ўтди оташ, лаҳзалар.
Энди муҳаббат дарди,
Тунда дилга - ўт қалар.

- Чекманг, соғлиққа зарар,
Шу сўзинг ёмон тегди:
- Билсанг, шоир умрини,
Сен ва сигарет еди!..

© Абдувоҳид Сувонов
2021
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

2 years ago
ЎРМОН БОЛАСИНИНГ СЎЗИ

ЎРМОН БОЛАСИНИНГ СЎЗИ

Ўрмонда туғилдим - ўрмонда ўсдим,
Филлар қадрдоним - арслонлар дўстим.

Ўлакса гўштига - назар солмайман,
Ожизни ҳеч қачон - асир олмайман.

Ўрмонда йиртқичлар - ҳийла билмайди,
Тулкилар мен билан - давра қилмайди.

Бургутнинг кафтида - ўсиб улғайдим,
Жасорат мактабин - шердан ўргандим.

Ўрмонда тиллашмас - битим тузишмас,
Ов пайти, бир бирин - кўзин ўйишмас.

Ҳайвонотда бордир - садоқат, вафо,
Нафсини жиловлар - қилишмас жафо.

Ўрмон менга берди - шундай тарбия,
Ўрмонда бор экан - «демократия».

Ўжарлигим шудир - ғурурнинг зўри,
Қашқирга қашқирман - бўрига бўри!..

© Абдувоҳид Сувонов
http://t.me/Adabiyot_olami
http://t.me/Abduvohid_Suvonov

2 years ago

© Абдувоҳид Сувонов
? Лочинбек Эркинзода
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

2 years ago

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
?Ойбек ижро қилди
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

2 years, 1 month ago

ШОИР  СЕНГА  РАҲМИМ  КЕЛАДИР...

Денгиздирсан, тўлқинларинг бор,
Хаёлларинг - улкан кемадир.
- Сенга айтар ҳақиқатим бор,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Халқинг учун қадамларинг шахт,
Керак эмас сенга тож-у, тахт,
Шоир бўлиб ўлсанг, қандай бахт,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Йўлингда кўп алдар кўсалар,
Тонги шабнам тутган - бўсалар,
«Қуруқ савлат» шоир десалар,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Рашк қиладир, уйда хотининг,
Рашки қурсин аёл, зотининг,
Шеър деб тонгга уланар тунинг,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Шеъринг ила битмайди рўзғор,
Иссиқ жонни, истмаси - бор,
Лойсувоқ уй, кундан кун абгор,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Ёзгин келар, адолатли шеър,
Виждон, ғурур тинмай ёзгин дер,
Ҳақни ёзсанг - қучоқлайди ер,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Сенга керак - кўклам қоялар,
Сенга ёқмас - ҳадик, соялар,
Яратсанг гар - халқчил ғоялар,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Сиёсатнинг ёзмоқлик хатар,
Изинг пойлар миршаб, изқувар,
Ҳақни ёзиб бўлсанг - дарбадар,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Тантилигинг отанг - онангга,
Кийим керак, ахир болангга,
Ишинг тушса шоқол, сатангга,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Олқишлашиб, турса оломон,
Қувғин бўлмоқ, ўлимдан ёмон,
Ўлмоқ учун ёздингми нодон?
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Ватан дейсан, она-юрт дейсан,
Тупроқларин кўзга сурт дейсан,
Ном топай деб, бошингни ейсан,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Ўлсанг тинчир - ўйловинг ғаминг,
Ўлгунингча битмайди каминг,
Нима берди?
Шоир бўлганинг,
Шоир сенга раҳмим - келадир!

Шоир сенга раҳмим - келадир!..

© Абдувоҳид Сувонов
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

Telegram

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

* * * Ёдингдами, айтчи сен туғилган он, Барча хандон эди, сен эса гирён. Шундай яшагилки кетар чоғингда, Барча гирён қолсин сен боргил хандон. ***©*** Абдураҳмон Жомий https://t.me/Adabiyot\_olami

ШОИР СЕНГА РАҲМИМ КЕЛАДИР...
2 years, 1 month ago

ОНА ТИЛИМ

Сени бунча аямасдан хўрлашади,
Мавлонолар ўз билганин сўзлашади.
Бир кун келиб, сен ҳақингда йиғлашади,
Сени ўйлаб эзилади бағру дилим,
Ранжиб қолма, кечир мени она тилим.

Номардларга, нокасларга қулоқ солмам,
Сўзим ўқдир овчидурман, овдан қолмам,
Ўзбекни kим ғийбат қилса унга ёвман.
Толиб қолма сўзларимдан, қондир дилим,
Жафо чексанг, кечир мени, она тилим.

Қанча машаққатлар билан, қайтгандинг-а,
Гоҳ шод бўлиб дилхун дилсўз айтгандинг-а,
Неча йиллар ранж аламлар, юткандинг-а,
Қадринг билиб ардоқлайди ошиқ дилим,
Она тилим, она тилим, она тилим.

Арабларнинг имлоси бор, зиёси бор,
Хитойларнинг, ўз тилида дунёси бор,
Ҳар миллатни, обрўси бор, садоси бор.
Сен сабабли эгилмасин ўзлик бўйим,
Ўзлик тилим, кўҳна мерос она тилим.

Юракларнинг қаъридадир сўз зиёси,
Ҳар ўлканинг келажаги, шоҳ гадоси,
Топиб олинг бу сўзимнинг муддаосин.
Сен кетсанг гар, юрак бўлар тилим-тилим,
Она тилим, кетиб қолма, она тилим.

Кечмоқлигинг истаганга амал бекор,
Сен биз учун нур таратган кўркам диёр,
Бу сўзимни битолмасам қалам не кор.
Сўз гўзаллик жилосида юрар йўлим,
Ранжиб қолма, қайноқ дилим, она тилим.

Нидо чиқди, аълам босган дил тубидан,
Ғанимларим куйиб ёнсиз сўз ўтидан,
Она тилим безиб қолма «УРГУТИЙ»дан,
Она деган сўзгинамда яйрар дилим ,
Она тилим, она тилим, она тилим.

© Абдувоҳид Сувонов шеъри
t.me/Adabiyot_olami

Telegram

𝗔𝗱𝗮𝗯𝗶𝘆𝗼𝘁 𝗢𝗹𝗮𝗺𝗶

* * * Ёдингдами, айтчи сен туғилган он, Барча хандон эди, сен эса гирён. Шундай яшагилки кетар чоғингда, Барча гирён қолсин сен боргил хандон. ***©*** Абдураҳмон Жомий https://t.me/Adabiyot\_olami

ОНА ТИЛИМ
2 years, 1 month ago
ҚАДРЛАНГ, УЛУҒЛАНГ

ҚАДРЛАНГ,  УЛУҒЛАНГ
       ЁЛҒИЗ АЁЛНИ

Аёл номи ўзи қанчалар эъзоз,
Ёлғиз аёл шаъни, гўё оқ либос.

Иймонига эҳтиром қилар қудрати,
Нафосат, назокат - дардли сурати.

Тоғдек бўлса ҳамки сабру қаноат,
Қадамида учрар таъма, маломат.

Заррача аламлар қийнайди ёмон,
Нақадар изтироб, демоқлик «жувон».

Оҳиста боқса ҳам хаёл пинжида,
Зийнатдир, иффатдир ҳаё аслида.

Бехос назар тушиб, нигоҳ ташласа,
Кўҳна ўкинчлари қалбин ғашласа.

Айбга буюрманг, жилмайиб қўйса,
Ажаб эмас, қайғудан бағрини ўйса.

Қувончи кўздадир, қалбида эмас,
Етим боласи деб, юмуши битмас.

Нафс учун боқса гар, баъзи номардлар,
Аёлни асраб турар сонсиз малаклар.

Ёлғиз аёлни хўрлаб юрмангиз яна,
Жамийки шайтонлар қилур тантана.

Қалбини тирнайди ғаюр миш-мишлар,
Кимни лол қолдирмас ҳаётий ишлар.

«Эй менинг кўкламда, сарғайган ерим,
Энг гўзал аёлга, бахшида шеърим».

Унга бераверманг дайди саволни,
Қадрланг, улуғланг ёлғиз аёлни...

© Абдувоҳид Сувонов
«ЎТИНЧ» китобидан
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

2 years, 1 month ago
* * *

*  *  *
Сенла дардлашишни соғиндим жуда,
Қоғозга кўчирсам, бўлдим пушаймон.
Ҳаёт ҳам қандайдир эмас, осуда -
Масофа узоқдир, кўзлар нигорон...

Телефон рақаминг тераман такрор,
Қўнғироқ қилишга етмайди журъат.
Яхшиси, бир хабар сен ўзинг юбор -
Сен ҳам, дардлашмоққа топгинда, фурсат...

© Абдувоҳид Сувонов
2021
t.me/Adabiyot_olami
t.me/Abduvohid_Suvonov

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago