Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Кечаси 3да 25 ёш, истимага чақиришди:
- Яхшимисиз? Бристол шкаласи бўйича ўзингизни қандай хис қиляпсиз?
- ...👀
Биз фақат жгут қўйиб қолмасдан, одамни ҳам қутқаришимиз ҳам керак. Жгут ҳар жойда чиройли кўринади, айниқса, қабрда.
©
Исботланган тиббиёт қағга кетяпти деса, жавоб:
Мен:
- Бугун мазза қилиб 7 соат ухлабман.
Белим:
- Ҳа, лекин сен бу ишни хурматсизлик билан қилдинг.
Кечаги чақириқ. Қалтираяпти, қон босими 190/110, температура йўқлигини айтишмоқда.
Бордим... аниқ талвасалар (судорга). Аёл ҳушига келди ва биз билан гаплашишга киришди. Олдин судорга бўлмаган, сурункали касалликлардан фақат гипертония, дориларни вақтида ичмайди.
Неврологик етишмовчилик йўқ, асимметрия йўқ, сезувчанлик бузилмаган, фақат қон босими 200/110. Противосудорожный бердим, тил остида каптоприл. 160/90. Ўзини ёмон ҳис қиляпти, яна бир марта эпилепсияга ўхшаш хуруж, кейин яна бир марта.
Мийяда геморрагическийни ўйлаб турибман. Томирдан веразепам жўнаттик. Бемор тинчланди, ҳушига келди, ҳаммаси жойида. Картани тўлдиргунча, яна бир хуруж, веразепамдан 2 минут ўтибам-а?! Кейин анизокория (кўз қорачиқларини ҳар-хил бўлиши), юз ассиметрияси, дисфагия (сўлаги оқиб кетяпти) ва гапирмоқвчи бўляпти, лекин тушунарсиз.
Машинага ётқиздик, фақат бир дона веразепам қолди, ўта ёмон ҳолатга магнезия тайёрлаб қўйдим. Магнезияни осма иколга қўшдим (бу олдин қўзғалишлар ва юқори қон босимида кўп ишлатиларди). Машинада яна хуруж – яна бир марта веразепам бердим.
Бошқа дори қолмади, ларингоскоп билан трубка тайёр турипти, ўқдан тез учдик, йўлда қатор қўзғалиш ҳуружлари. Кейинги аҳволини билмайман. Лекин, скорее всего, яхши мас.
Либой дохтир ҳар доим:
- Биранта бизнес қиппўйиш керак...
Дофаминли детокс: миф ёки ҳақиқат?
Оммавий бўлиб кетаётган дофаминли детокс концепцияси шундан иборатки, инсон лаззат келтирувчи ҳаракатлардан вақтинчалик воз кечиш орқали мияни "қайта қўзғатиб", диққатни жамлаш ва ўз-ўзини назорат қилиш қобилиятини ошириши мумкин. Бироқ, илмий маълумотлар бу назарияни тасдиқламайди. АҚШ Миллий наркология институти профессори Нора Волковнинг сўзларига кўра, "инсон вақтинча лаззат олишни чеклаши нейропластикликни яхшилайдиган ёки дофамин даражасини узоқ муддатга ўзгартиришга ёрдам берадиган далиллар йўқ."
ДАВГ (диққатни адекват жамлай олмаслик ва гиперактивлик(ўриччасига СДВГ)) синдроми диққатни жамлаш учун махсус ёндашувларни талаб қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, турли усуллар, масалан, мусиқа тинглаш, фиджетлар, жевачкалар ва қисқа визуал стимуллар, масалан, рилслар, ДАВҲга эга инсонларга диққатни сақлашда ёрдам бериши мумкин. Масалан, Journal of Attention Disorders журналида чоп этилган мета-анализ шундай хулосага келганки, мусиқа когнитив функцияларни яхшилайди ва "гиперстимуляцияни юмшатишга" ёрдам беради.
Мийя ҳошиясидаги битиклар...
Баъзан ўйлаб қоламан-да, мен яхши дохтир масман. Ривожланишим, янги ёндашувларни ўрганишим, билимларимни чуқурлаштиришим кераклигини биламан, шундагина ўз ишимни яхшироқ бажараман ва беморларимга яхшироқ ёрдам бераман. Аммо ичимда бир нарса борки, ҳаммасини кейинга қолдиради, ва ҳақиқатни айтсам, прокрастинация анча вақтдан буён доимий ҳамроҳимга айланган. Ахир, мен имкониятларни йўқотиб қўяётганимни, ривожланишга сарфлашим мумкин бўлган вақтимни йўқотиб қўяётганимни тушуниб, кўпинча ўзимни айблайман.
Танбаллик сездирмай яқинлашади: аввал бир вазифани, кейин бошқасини қолдираман, кейин эса бир ҳафта ўтиб кетганини ва режалаган ишларимни бажармаганимни англаб етаман. Натижада, онгимда доимий танқидчи овоз пайдо бўлади, менга етарли даражада меҳнат қилмаётганимни, ўз устимда ишламасдан, бемаъни ҳаёт кечираётганимни айтиб туради.
Анестезиолог-реаниматолог мутахассислигим бўлишига қарамамдан, бу сохада ишламайман. Қандайдур ишончсизлик ёки қўрқув бордай гўёки...
Бироқ, шунга қарамай, мен ҳаракатдан тўхтамаяпман. Ҳар бир олдинга ташланган қадам — бу келажагимга ва ёрдам бераётганларимнинг саломатлигига қўшган ҳиссам эканлигини тушунаман. Ҳамма ишни кутганимдек бажаролмаслигим мумкин, лекин ўз устимда ишлашда давом этяпман, шунга қарамай, баъзан ўзимни танқид қиламан ва прокрастинация ҳам мендан қочмайди. Охир-оқибат, ривожланиш — бу жараён, ва ҳозирги мақсадим — ички танқидларга ва вақт-вақти билан келиб турадиган прокрастинацияга қарамасдан, тўхтамасдан ҳаракат қилиш...
Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago