Rustam Iqbol

Description
Фактлар, кайдлар, маьлумотлар; кечинмалар
Мурожаат учун: @Bobur_Madiyev
Advertising
We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 3 weeks, 1 day ago

3 months, 2 weeks ago

СЎНГГИ МАКТУБ
Воқеа АҚШда, Вьетнам уруши пайтида рўй берганди. Калифорниялик она Вьетнамга кетган ёлғиз ўғлидан мактуб олди. Унда ўғли онасини ниҳоятда соғиниганини, уруш тугаганини, тез орада, қисқа кунлардан сўнг Калифорнияга қайтишини ёзганди. Хатнинг сўнгида шундай сўзларни илова қилганди.
“Азиз онажон! Сиздан биргина илтимосим бор. Мен уруш пайти ўзим тенги, олижаноб, кўнгли очиқ бир йигит билан танишиб қолдим. У билан қалин дўст бўлиб қолганмиз. Аммо, уруш тугашига бир неча кун қолганда, оғир жанглардан бирида дўстим икки оёғидан, бир қўлидан ажралди. Ҳозир уни Сан-Францискодаги ҳарбий госпиталга олиб келдик. Бу ерда ҳамширалар унга яхши қарашяпти. Аммо, бечоранинг ҳеч кими йўқ. Мен уни ўзим билан уйга олиб борсам, нима дейсиз? Ахир унинг мендан бўлак яқин одами йўқ, қаттиқ тушкунликка тушган, унга ҳар қанча таскин беришга уринсам ҳам уддасидан чиқолмаяпман. Сиз рози бўлсангиз, уни ўзим билан олиб кетсам...”
Она бу саволдан сўнг оғир ўйга толди. У кўз олдида уйида ногиронлик аравачасида юрган, ногирон йигитни келтирди. Ахир ўзлари аранг кун кечиришади. Онанинг ҳам олдингидек куч-қуввати қолмаган. Қолаверса, ўғли кетганидан сўнг анча одамови бўлиб қолганди. Кечаси билан шу ҳақда ўйлаб чиқди. Эртаси куни эса ўғлига шундай мазмунда хат ёзди.
“Болажоним, албатта сенинг дўстинг мен учун ҳам азиз. Аммо, мени ҳам тўғри тушун. Қариб қолдим. Сен эркак кишисан, ишлаб пул топишинг керак. Мен эса, ногирон ўртоғинг билан уйда қоламан. Унга қараш, овқатлантириш, кийимларини алмаштириш - булар мен учун ортиқча ташвиш... Мени тўғри тушун... Кечаси ўйлаб шу қарорга келдим. Уйимизда ногирон эркак ортиқчалик қилади. Шу сабабли бу таклифингга розилик беролмайман...”
Хат эртаси куни манзилга етиб борди. Ўша куннинг ўзида онани бир мудҳиш ҳақиқатдан огоҳ қилишди. Аскар ўзини-ўзи отиб ташлаган эди. Энг даҳшатлиси, унинг икки оёғи ва бир қўли йўқ эди...

3 months, 3 weeks ago

ЛИВАНЛИК НАДИМНИНГ ХАРТАНГДАГИ НАДОМАТИ

Ислом оламининг мунаввар манзилгоҳларидан бири Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мақбарасидир. Бундан чорак аср муқаддам мақбара қайта таъмирланиб, обод масканга айланган. Айни пайтда бу ерда яна реставрация ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Халқ шоири Хуршид Давроннинг бир мақоласида Имом Бухорий мажмуаси билан боғлиқ бир тарихий воқеа баён этилган. Бу воқеа 1956 йилда бўлиб ўтган. Ўша йили Ливаннинг таниқли давлат ва жамоат арбоби, ҳоким ва Парламент аъзоси, машҳур журналист ва ёзувчи Надим ал-Жиср (1897-1980) Совет Иттифоқига ташриф буюради.
Москвага учиб келган Надим ал-Жиср ташриф режаси билан танишар экан, буюк муҳаддис Имом Бухорий қабрини зиёрат қилиш истагини билдиради. Шўро раҳбарлари аввалига унча рўйхушлик беришмади. Меҳмон ҳам оёқ тираб олади.
У пайтда Ўзбекистонда кўпчилик Бухорийнинг қабри қаерда эканини ҳам билишмасди. Хуллас, марказнинг қатъий кўрсатмаси билан ушбу қабр Самарқанддан тахминан 15 километр узоқликда жойлашган Хартанг қишлоғида эканини аниқлашади. Аммо, мақбара хароб аҳволда эди. Уни қисқа муддат ичида зиёрат қилишга ярайдиган аҳволга келтириш амри маҳол бўлгани учун меҳмонни Самарқандга самолётда эмас, поездда олиб боришга қарор қилинади.
Хартангда тўрт кун давомида ташландиқ мақбарани эпақага келтиришга уринишади. Аммо, барибир мақбарани меҳмонга кўрсатишга арзийдиган аҳволга келтиришнинг иложи бўлмайди. Шу боис меҳмонни куни билан Самарқандда айлантириб, қоронғи тушганда Хартангга олиб келишга қарор қилинади.
Меҳмон минган автомобиль оқшом қоронғисида Xартангга етиб келади. Имомнинг қабрига қадар бир неча юз метр қолганда, ливанлик меҳмон тиз чўкиб, ерни ўпади ва қолган масофани тиззасида юриб ўтади. Қабр қошига етгач, яна бир карра ерни ўпади-да, тонггача тиловат қилиб чиқади. Тонг отгач, ўрнидан туриб, атрофга назар ташлар экан, Надим нима учун уни тунда олиб келишганини англайди ва беихтиёр йиғлаб юборади. Тошкентга келгач, Ўзбекистон раҳбарларига шундай дейди:
-Имом Бухорий хокини менга беринг, мақбара атрофидаги тупроқларигача беринглар, эвазига ўша тупроқнинг оғирлиги қанча бўлса ўшанчалик оғирликда олтин олиб келишга ваъда бераман!..
...Аммо, табиийки, Надим ал-Жисрнинг бу илтимоси рад этилади. Фақат орадан ўн йиллар ўтиб, кўплаб алломалар қатори муҳаддислар султони Имом Бухорийнинг покиза номлари қайта тикланди.

We recommend to visit

?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!

‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!

? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!

✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼

©️SENATOR PUBGM

Last updated 1 year, 1 month ago

🔔 Reklama: @Edurekadmin


Ta'limda nima yangiliklar?

O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!

© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!

📩 @Edu_murojaatBot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot

Reklama bo‘yicha: @zorzorads

Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH

Last updated 3 weeks, 1 day ago