Yoshlar kundaligi | Rasmiy

Description
Муаммо борми, дарҳол ёз👉: @yoshlar_kundaligi_bot

Тижорий ҳамкорлик учун: @Marketolog_YK

Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉:
@Yoshlar_aloqada_bot

Расмий веб сайт: yokun.uz
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 week, 5 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 5 days ago

3 days, 8 hours ago
[#Туйғу](?q=%23%D0%A2%D1%83%D0%B9%D2%93%D1%83)

#Туйғу

Қандай тотли бу бахт, бу сафо!
Бошда сочар бошдан зар севги.
Ёз тонгидек тоза, мусаффо
Табассумдан бошланар севги.

🖋 Шеър: Иқбол Мирзо

*📷 Фото: Отабек Турсунқулов
🖼 Образ: Зилола Ҳакимжонова*

Yoshlar kundaligi

3 days, 18 hours ago
[#Янгилик](?q=%23%D0%AF%D0%BD%D0%B3%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%BA)

#Янгилик

‼️ Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

🔰 Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим тизими бўйича бўлган тақдимотда айтилди.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни адолатли йўлга қўйиш, ёшларга ва ота-оналарга етказиш зарурлигини таъкидлади.

Yoshlar kundaligi

3 days, 20 hours ago
1 week, 3 days ago
[#Туйғу](?q=%23%D0%A2%D1%83%D0%B9%D2%93%D1%83)

#Туйғу

Осмонларда юрган қиз,
Ўн саккизга кирган қиз.

Қўшиқдан

Образ: Сабина Йўлдошева.
Фото: Суҳроб Боймирзаев.

Yoshlar kundaligi

1 week, 3 days ago

#Спорт ОЛҒА, ДЎППИ!
Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U23 Осиё кубоги Ўзбекистон жамоаси учун янги даврни бошлаб бермоқда. Биз бугун ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очилганига гувоҳ бўлдик: вакилларимиз 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида ярим финалда Индонезияни мағлубиятга учратиб, нафақат финалга чиқди, балки Парижда бўлиб ўтадиган олимпиадага йўлланмани ҳам қўлга киритди! Бу тарихий ғалаба!**

Дўппили йигитлар

Мусобақада вакилларимиз ўзига хос тренд яратди. Йигитлар гол урганда ва ғалабадан кейин дўппини кийиб, суратларга тушишмоқда ва дунё спорт нашрларида мана шу лаҳзалар кенг тарқалмоқда. Спорт – тарғибот воситаси сифатида жуда катта қуролдир. Ўзбекнинг мана шу йигитлари бу ишни аъло даражада уддалади.

Качайте Копадзе

Жамоамиз устози Темур Кападзе футболимизнинг тикланиш йилларида миллий жамоада ўйнаган. Жаҳон чемпионати ва олиппиядага чиқишда ҳар доим бир қадам қолганда орқага қайтганимизга кўп бора гувоҳ бўлган. Шу боис, у жамоага етарли концентрация бера олганига гувоҳ бўлдик. У катта гапирмади, ўзидан қаҳрамон ясамади, жимгина КАТТА жамоа қурди. Ва унинг жамоаси ўзбек футболи тарихини ёзди!
Ғалабанинг аҳамияти

Аввало, Марказий Осиёда футбол мамлакати ким эканлигини яхшилаб уқтириб қўйдик. Ўзбек футболида олтин авлод етишганини ҳам бутун дунё кўрди, билди. Миллий терма жамоамизнинг эртаси камбеклар устаси, руҳий жиҳатдан бақувват, беш-ўн йиллар аввалги юлдузли таркибданда ишончли, кучли жамоа қўлида эканига гувоҳ бўлдик. Ўзбек футболида чемпион таркиб пайдо бўлди. Энди футболимиз тарихидаги энг яхши таркиб қайси, деган саволга аниқ жавоб бор. Парижда, дунёнинг зўрлари йиғилганда, футбол юлдузлари фабрикаси деб қараладиган улкан турнирда ўзбек йигитлари ўйнайди, дўппили йигитлар ўйнайди.
Ўйин ҳақида икки оғиз

Биринчи бўлимда кучлар нисбатан тенг эди. Иккинчи бўлимда Қашқадарё футболи юлдузи Ҳусайн Норчаев ва Муҳаммадқодир Ҳамробеков захирадан ўйинга қўшилди. Ва ўйин темпини ўзгартириб, биргаликдаги комбинацияни голга айлантиришди. Мураббийимизнинг топқирлиги ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи бўлимнинг қолган қисмида даража, класс билинди ва ўзбек футболчилари Осиё гранди ким эканлигини рақибга яққол кўрсатиб қўйишди: 2:0. Индонезияда айтарли жиддий вазият бўлмади.
Олдинда финал

Энди Ўзбекистон финалда Япония ва Ироқ жуфтлиги ғолибига қарши 3 май куни майдонга тушади. Лекин энди бизга фарқи йўқ. Асосий вазифа уддаланди. Биз Париждамиз! Спортнинг энг оммабоп ва мамлакат спорт даражасини белгилайдиган турида Ўзбекистон олимпиада иштирокчиси! Кутиб ол, Париж! Эйфель минораси дўппили йигитларни кутиб ол!

Олға, дўппи!

Yoshlar kundaligi

1 week, 3 days ago
2 months, 2 weeks ago

«УЧАР ҚАҲРАМОНЛАР» КИНОДА БЎЛАДИ. ҲАЁТДА-ЧИ…?Бор, албатта! Фақат кинодан фарқли равишда, ҳаётда уларнинг «осмон»да учишлари шарт эмас.

Биласизми, Ньютон нега буюк? Чунки у бошқалар учун арзимас, аммо кун келиб, бутун инсоният келажаги учун муҳимлик касб этувчи ўзидаги ҳар қандай нарсадан унумли фойдаланган.

🍎 Масалан, олма! Ньютоннинг бошига олма тушиши унинг дунёқарашини мукаммаллаштириб юборганди. Шу олма ортидан бутун олам тортишиш қонунини яратди. Биргина олма-я…

🧑🏻‍💻 Стив Жобс эса ўз ходимларига белгиланган вақт давомида компанияга ном топа олишмаса, компанияни Oлма деб аташини таъкидлаб, қўрқитганди. Ва худди шундай қилди.

👩🏻‍💻🧑🏻‍💻 Бугун «Аpple» компанияси эришган обрў ва миллионлар билан қанчадан-қанча инсонлар ҳаёти, тақдири ўзгарди. Энди мен ҳам олмадан нимадир қилишим керакми, дейсизми?

🍏Стивен Ҳокинг олмадан нимадир қилиш тугул, олмани ушлай ҳам олмаган. Унинг бутун аъзоси фалаж эди. 21 ёшидан бошлаб (айни гуллаган ёшлик вақтларида) 55 йил давомида на бир ҳаракат қила олди, ва на гапира олди. Бироқ...🗣 Дунёнинг энг кучли назариётчи физиги сифатида етишиб чиқди. Нуфузли Кембриж университетининг энг машҳур академик кафедрасида математика фанлари бўйича профессор унвонига эришди, ваҳоланки бу лавозимни бир вақтлар буюк физик қонунлар асосчиси Исаак Ньютон олган эди. Казо-казолар унинг биргина маърузасини тинглаш учун навбатга ёзилишарди.

‼️Бу муваффақиятларга у соғлом тана билан эришган деб ўйлайсизми? Асло! Буларнинг барига у фалаж тана ва у учун махсус ишланган овоз синтезатори ёрдамида эришди.

☝️Ҳокинг ҳаракатлари чекланса-да, фикрлашдан тўхтамади. Изланишда давом этаверди. Саломатлиги билан боғлиқ босимларни табиий қабул қилди. Мана учмасдан ҳам қаҳрамон бўлган шахс! Чунки у фикрлади – у яшади.

Биз-чи? Сиз-чи? Сизга ўқиш, изланиш учун нима халақит қилаяпти? Ўз фикрингизга эга бўлиш учун яна қандай туртки кутяпсиз?🧐 Энди бир ўйлаб кўринг-чи, агарда Стивен Ҳокинг соппа-соғ бўлганида нималар қилган бўларди?

Yoshlar kundaligi

[​](https://telegra.ph/file/1dfcf487783fd4c6fd8bb.jpg)[​](https://telegra.ph/file/33d76f4a68cbd71452248.jpg)**«УЧАР ҚАҲРАМОНЛАР» КИНОДА БЎЛАДИ. ҲАЁТДА-ЧИ…?**Бор, албатта! Фақат кинодан фарқли равишда, ҳаётда уларнинг «осмон»да учишлари шарт эмас.
2 months, 2 weeks ago

#Кайфият

Грант ёки контракт?😁

Хўш йигитлар, бу вазиятда сиз қандай танлов қилардингиз?

Yoshlar kundaligi

2 months, 2 weeks ago

#Биласизми

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҚАЙСИ МАНЗИЛДА ЖОЙЛАШГАН?

"Ёшлар кундалиги" ушбу таълим муассасаларининг манзил ва локацияларини тақдим этади.

1.Тошкент давлат аграр университети
📌Қибрай тумани Университет кўчаси 2-уй 📍Локация
*☎️***(71)-260-47-70

2.Чирчиқ давлат педагогика университети
📌Чирчиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 104-уй
📍Локация
☎️ (70)-716-68-05

3.Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети
📌Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчаси 19-уй
📍Локация
☎️ (70)-717-17-76

4.Ислом Каримов номидаги ТДТУ Олмалиқ филиали
📌*Олмалиқ шаҳри Мирзо Улуғбек кўчаси 45-уй 📍Локация ☎️*** (71)-123-45-67

5.Муҳаммад ал Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали
📌Нурафшон шаҳри Бобур МФЙ Тошкент йўли кўчаси 55А-уй
📍Локация
☎️ (71)-238-65-66

6.Халқаро қишлоқ хўжалиги университети
📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
*☎️(99)-981-09-19
7
*.Фармацевтика техник университети

📌Зангиота тумани, "Хонобод" МФЙ
📍Локация
*☎️ (7I)-203-81-81
8
*.Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилояти филиали

📌Қибрай тумани, Университет кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (97)-754-09-21

9.Аниқ ва ижтимоий фанлар университети
📌 Тошкент тумани "Қизғалдоқ" МФЙ Тхай ёқаси кўчаси
📍Локация
☎️ (95)-150-22-22

10.Ангрен университети
📌Ангрен шаҳар "Озодлик" МФЙ Флейшмахер кўчаси 2-уй
📍Локация
☎️ (94)-598-88-88

11.Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг Олмалиқ шаҳар филиали
📌Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчаси 56-уй
📍Локация
☎️ (70)-614-22-57

12.Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институти
📌Чирчиқ шаҳри Металлургчилар кўчаси 13-уй
📍Локация
☎️ (55)-901-06-04

13.Ипак йўли инновациялар университети
📌Олмалиқ шаҳри "Ойдин" МФЙ Эҳтиром кўчаси 4/2 17 Б уй
📍Локация
☎️ (70)-613-14-13

Yoshlar kundaligi

2 months, 3 weeks ago

#дайжест

**"Ёшлар кундалиги" ҳафта ичида

*🧐Сизнинг ёстиғингиз остида нима бор? Аслида нима бўлишини кўпроқ истайсиз?
*🛷Блогерлар овози: Янгиободда "тойиш" қанчага тушади? ⚖️Қўлида адолат тарозусини тутган инсон, шу тарозининг бир палласини пул билантўлдиришга уринган. 👨‍👩‍👧‍👦МИБ етти мингга яқин оилани тиклашга кўмаклашди. ⁉️Заҳириддин Муҳаммад Бобур Тошкент вилоятидабўлганми? 🛣Блогерлар овози: Янгийўлда юриш бир баҳона эди. Ямалар орасидан асфальтниизладим... 😔Бобурни унутган авлод...

❤️Императорнинг "Жавоҳири": Бонапарт ва Жозефина қиссаси.

🚫Ўзбекистонда ажримлар сони кўпайишига нима сабаб бўлмоқда? 💵Одам сотган одамми - Бир боланинг баҳоси уч минг"Кўкат". Ўтган йили Тошкент вилоятида 3736 нафар ёш йигит-қиз жиноят кўчасига кирган.
🤷🏻‍♂️Бекобод шаҳрига АҚШлик ядро мутахассислари** нега келди?

*🪄Бугунги болаларнинг орзуси* нима?

*🤼‍♀️Янгийўл арслони – кикбокс бўйича жаҳон чемпионибўлдими?
*📣Oҳангарон тумани Тангатопди қишлоғида** дув-дув гап.

*📌Президент Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини беришни* таклиф қилди.Yoshlar kundaligi

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 1 week, 5 days ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 5 days ago