PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 4 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
Сиз яхшисиз асли билсам менман ёмон,
Кетиб қолсам бир куни маҳшар томон.
Бугун мени борлигимдан безорларим,
Ҳали мени севмоқ учун аҳтарасиз
Boshqa qaytib sevmaydi endi,
Yo‘q ekanda yuragimni tengi...
Сотувчи дўкон пештахтаси ортида туриб, ўтган-кетганга қараб хаёл сурарди.
Кичкина қизалоқ дўконга яқинлашди ва ойнадан мўралай бошлади. У излаётган нарсасини кўргач, кўзлари қувончдан порлаб кетди....
Қизча ичкарига кирди ва оппоқ дурни кўрсатишни сўради.
- Бу опам учун. Сиз уларни чиройли қилиб ўраб бероласизми? - сўради қиз.
Эгаси кўзларига ишонмай қаради ва сўради:
- Қанча пулинг бор ўзи?
Қиз чўнтагидан рўмолча чиқариб, уни очди, бир ҳовуч пулни пештахтага қўйди. У умид билан сўради:
- Бу етадими?
Пештахтада фақат бир нечта кичик тангалар бор эди. Қизалоқ давом этди:
- Биласизми, мен катта опамга совға олмоқчиман. Онам вафот этганидан бери опам бизга ғамхўрлик қилади, лекин ўзига бир тийин ҳам сарфламайди. Бугун унинг туғилган куни… унга буни совға қилсам, хурсанд бўлади, чунки, унга оппоқ дур жуда ярашади.
Сотувчи мунчоқларни олиб, ичкарига кириб, қути олиб келди, ичига мунчоқни солиб, лента билан боғлади.
- Мана ол! - деди у қизчага. - Лекин эҳтиёт бўлиб олиб бор!
Қиз югуриб чиқиб уйи томон отилди. Иш вақти ниҳоясига етаётганди, дўконга бир қиз кириб келди. У пештахтага сотувчига таниш бўлган қутини ва ялтироқ ўрамни, боғланмаган лентани қўйди.
— Бу мунчоқлар шу ердан сотиб олинганми? Улар қанча туради?
- Ҳа! - деди дўкон эгаси, - менинг дўконимдаги ҳар қандай маҳсулотнинг нархи ҳар доим мен ва мижоз ўртасида сир бўлиб қолади.
Қиз деди:
«Аммо синглимнинг бир нечта тангалари бор эди. Мунчоқ ҳақиқий дурдан қилинган, тўғрими? Улар жуда қиммат бўлса керак. Биз буларни ола олмаймиз».
Сотувчи қутини олиб, мунчоқни вазминлик ва меҳр билан қайта ўраб, қизга узатди ва деди:
«Синглингиз энг юқори баҳони тўлаб бўлди... У бор-будини меҳрига қўшиб тўлади.»
Кичкина дўконга сукунат чўкди, қиз титроқ қўлида кичкина пакетни маҳкам ушлаб турар, кўзларидан эса ёш думаларди...
**Севилмай севмоқлик ҳато англадим,
Ёнимга келмоққа топмади фурсат.
Севгимни армонга қолдирган ўша,
Мендан кечиб кетган яхшимга раҳмат.
✍Фаришта
Севилмаган дилим қийноғи азоб,
Ҳамроҳим далдаю сабр, қаноат.
Ишқсизлик ҳақида ёзган зўр китоб,
Мендан кечиб кетган яхшимга рахмат.
✍ Гулбаҳор Бегимова
Пок ишқимни бугун қалбимга кўмиб,
Сабр-ла энди жим қиламан тоқат.
Севгининг занжирин учбурчак тўқиб,
Мендан кечиб кетган яхшимга раҳмат.
✍Фаришта
Ишқнинг риштасини боғлаган қилдан,
Ёлғоннинг бўйнига осган садоқат.
Аҳдсизликдан аҳдни ўргатган дилдан,
Мендан кечиб кетган яхшимга рахмат.
✍ Гулбаҳор Бегимова
Ғурурни бошимга тож қилиб бугун,
Йиқилган чоғимда суяган тоқат.
Ўзимни англатган севганим учун,
Мендан кечиб кетган яхшимга раҳмат.
✍Фаришта
Ишқнинг гулзорида кезиб бир баҳя,
Севгининг болидан тоттирган фурсат.
Ўзлигим ўзимга этганча ҳадя,
Мендан кечиб кетган яхшимга рахмат.
✍ Гулбаҳор Бегимова
Энди жим кетарман бермам ҳалақит,
Қол демоққа энди йўқ унда журъат.
Бевафо гўзалларни севгисин танлаб,
Мендан кечиб кетган яхшимга раҳмат.
✍Фариштa
Тарк этиб муҳаббат ўтли қучоғин,
Ундан кечмоқликка этганман журъат,
Кўнглимга тўлдириб видонинг оҳин,
Мендан кечиб кетган яхшимга рахмат.
✍ Гулбаҳор Бегимова**
Дугонанг яхши экан 12 да турмайди дедимиии😜 аҳир мен биттаманкууее у дугонамда ҳаа айтганча мени жинни деганни ўзи жинни😂*😂*
Билмабмана ўзга дил йўлин кутганинг,
Сезмабмана аллақачон унутганинг,
Ёлғон экан соғинчимда ғам ютганинг.
Бахтли бўлгин ёринг билан ёлғончи ёр..
✅✍Маъмура Муҳаммад
✅🎙Фаришта
Menıng mehrıbon mehrlıgım
Tanhogına qadrlıgım
Matonatlı sabırlıgım
Jon opam jonm opam
Yuzları tölınoyım
Özımnıng gulchiroyım
Ipakdeek könglı muloyım
Jon opam jonm opam
Tong mısol beg'uborım
Yolğızım betakrorım
Gul-u rayhon bahorım
Jon jonm opam
Dıldan yaxshı körganm
Doım holım sörganm
Onam kabı yaqınım
Jon jonm opam
Menıng mehrı gıyoyım
Qalbı esa daryoyım
Dunyo ıchra dunyoyım
Jon opam jonm opam
Shırınzabon dılkashım
Dardımga chin dardkashım
Haqıqıy döst sırdoshım
Jon opam jonm opam
Юрак бу эшик эмас хаммага хам очилавермайди. Мехр бу қуёш эмас хаммага хам сочилавермайди. Хамма нарсани борида қадрига етинг!
**Кетар бўлсам бир кун дунёни ташлаб,
Армон бўлиб қолсам, қалбингиз ғашлаб.
Дилингиз оғриса сўзларим эслаб,
Йиғламанг мен учун кўзингиз ёшлаб.
✍Фаришта**
Ибратли сўзлар.
1⃣ Кўп нарсани кўрган одам тушунмайди- кўп нарсани йўқотган одам тушунади !
2⃣ Кўп озор берадиган одамлар кечиримли бўлмайдилар, кўп озор чекканлар кечиримли бўладилар !
3⃣ Бахт нима эканлигини- бахтсизликдан юриб ўтганлар биладилар !
4⃣Ким тақдирни шапалоғини еган бўлса- ўша инсон кўп нарсага эришади !
5⃣ Номакопни ( шўр, тузли, тахир) кўп еган инсон, асални қадрига етади !
6⃣ Йўқчиликда кун кечирган инсон борига сабр- қаноатли бўлади !
7⃣ Ким тирикликда ўлиб кўрган бўлса у ҳақиқий маънода яшай билади !
8⃣ Инсонни моддий бойлиги дунё- давлатдан ташкил топса қалбнинг, рухнинг бойлиги сабоғи тобора у қалбнинг синиб ҳокисор бўлиб бармоғи билан юксалиб боради
Газни бураб гургут чақиш эсимдан чиқиб қолибди бу бир. Иккинчиси эса эсимга тушиб тўхтаб турмасдан гургут чақиб юбордим. Гуууууумб етдиииия😜😂
Сал қолди киприкларим ёниб кетишига...🤦♀🙆🏿♀
Ассалому алайкум менга ўхшаган ҳаёлпарастлар
😂🙈 хайрли оқшом🖐🖐😂
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 4 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago