Sanobar Qulmirzayeva she'rlari📚She'rlar, badihalar, hayotiy kuzatishlar, aforizmlar.

Description
Ушбу канал фақат ўзимни ижодим учун эмас, ўзим яхши кўрган ижодкорлар, ўзим яхши кўрган инсонлар учун ҳам.
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 4 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @PV_REK

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 week, 1 day ago

4 days, 12 hours ago

premyera ❤️‍🔥
Тўйингда... 💌
🎼🎼🎼🎼🎼🎼

🎼💔🎼💔🎼💔🎼💔🎼
@SanobarQulmirzayeva

1 week, 1 day ago
1 week, 4 days ago

**"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики:
"Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг.

Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг".

Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг"**.

"Минг бир ҳадис" китобидан.

Сахий бандаларидан қилсин.

Яқинларга улашиб қўямиз. 👉
@SanobarQulmirzayeva

2 months, 3 weeks ago

БИРИНГИЗГА МИНГ БЕРСИН.
(Ибрат учун)
Аёллар мардикор бозори.Машина келиб тўхтайди. Аёллар югуриб келиб:
Иш борми, нима иш бор, қанча берасиз? деб чуғурлашиб машинадаги кишига илинж билан қарайди.
Машинадаги Эркак: Уй тозалаш керак. Қанча бўлади?
Аёллар ҳар хил нарх айтиб, бирин кетин чуғурлашиб кетади.

Эркак: Хой, сен буёққа кел деб имлайди четда турган аёлга.
Бошқа аёллар ялт этиб ажралиб турган аёлга қараб эркакдан нари кетишади.

Аёл: Мени чақирдингизми?
Эркак: Ҳа сени, қанчага борасан?
Аёл: Ўзи нима иш эди?
Эркак: Уй тозалаш. Яхши ишласанг қўшиб бераман деб,(аёлга бошдан оёқ маъноли қараб разм солади)
Аёл: Шеригимни ҳам оволсам бўладими?
Эркак: Майли чақир. деб қош чимириб энса қотиради.
Икки аёл эркакни машинасига ўтириб кетишади.

Давлат ишхонаси. Ёнма-ён ўтирган икки ҳамкасб гаплашяпти:
Қиз: Маош тушармикин? Кредитларимни тўлашим керак эди. Бошқа қарзларим ҳам бор.
Ҳамкасби: Ҳали бери тушмас экан, қайта ҳисоблашаётган экан, кўп вақтни оларкан.
Қиз: Пулим охирлаб қолди 300 минг етармикин бир ҳафтага эплаб турсам.
Иккаласи ҳам ишхонадан чиқиб Метрога тушиб кетишади.

Юпунгина кийинган мардикор аёл метро бекатида ҳали унга ҳали бунга ёрдам сўраб, ўтган кетаётган одамларга ялинади, одамлар бошини чайқаб, елкасини қисиб ўтиб кетарди. Бошқалари силтаб, энса қотириб ўтиб кетарди.
Қиз билан ҳамкасби метро бекатидан чиқиб келаркан халиги мардикор аёлга кўзи тушади. Ҳамкасби бепарво, қиз ёрдам бермоқчи бўлиб ҳамкасбига қарайди.
Қиз: Нима бўлди экан, бир сўрайлик.
Ҳамкасби: Қўявер, хозр бунақалар кўпайиб кетган, тиланчиликни касб қиволиб даромад топишяпти. Юр юр кетдик, деб қизни эргаштириб олиб кетади.
Бир икки қадам юргач қиз тўхтайди. Ҳамкасби эээ (қизга қараб) деб қўл силтаб кетади.
Қиз тўхтаб (хаёлида балки оллоҳ менга шу аёлни синов учун рўбару қилгандир, бўлмаса нега йўлимдан чиқди? Индамай ўтиб кетсам яхши бўлмас бир сўрайчи нима гап экан)деб ўйлаб, орқасига қайтиб бориб мардикор аёлга қараб:

Қиз: Опа нима бўлди тинчликми?
Аёл:(Йиғлаб) Жон синглим мен тиланчимасман, кеч бўлиб қолди уйимга кетишга пулим йўқ имкониз бўлса ёрдам беринг, мардикор бозорда кунлик ишлаб халол пул топаман. Бугун бир одам уйига олиб бориб ишлатиб, пулимизни бермай ҳайдаворди. Битта етим болам бор, ҳеч йўқ уйимга кетишга ҳам пулим йўқ. Вилоятга уйимга кетишим керак, деб нажот истаб ёш тўла кўзи билан қизга қарайди.
Қиз:(таъсирланиб) сумкасидан хамёнидаги халиги 300 мингни олиб аёлга тутқазиб: Опа бор пулим шу эканда, биз ҳам аксига олиб, ҳали ойлик олмаган эдик. Такси чақириб мен сизни жўнатиб юбораман, телефонини титкилай бошлайди.
Мардикор аёл: Синглим ўзингиз қийналиб қолмайсизми?
Қиз: бир амалларман. Олаверинг ҳижолат бўлмай, вой ана такси ҳам келди деб аёлни таксига ўтқизади ва ёнидан яна охирги майда пулини чиқариб таксига;
Опани ипподромга вилоятни таксиларига ташлаб қўйинг илтимос мана пулингиз деб таксига пул тутқазади.
Мардикор аёл:(Йиғлаб) Бахтингиз бутун бўлсин, менга берганингизни оллоҳим кўпайтириб, ўрнини тўлдириб, бирингизга минг берсин деб дуо таксига чиқиб кетади.

Эртаси куни ишхонада. Ёнидаги ҳамкасби.
Юр тушликка чиқмайсанми?
Қиз: Йўқ қорним тўқ эди. Шериги кетгач, бўш хамёнига бир қараб қўйди.
Шу пайт телефони жиринглади.
Қиз: Аъло ассалому алайкум, эшитаман.
Телефонда нуфузли жойда ишлайдиган таниши эди: Яхшимисиз, ҳамма яқинларимга хайитлик бергандим, синглим сизга ҳам озгина ҳайитлик илингандим, карта рақам бероласизми? Илтимос фақат йўқ деманг мен чин кўнгилдан илиндим, дуо қилиб қўярсиз.
Қиз: Вой, Оввора бўлманг ҳаммаси жойида.
Телефондаги киши: Илтимос йўқ деманг карта рақам ташланг.
Қиз телефонига келган смсга қарайди, картасига 3 млн тушганини кўради ва мардикор аёлни" бирингизга минг берсин" деган овози хаёлидан ўтади. 300 минг пули уч милион бўлиб қайтганини кўриб ичида; Оллоҳим ўзинг нақадар раҳмлисан деб қўяди.
Ўйланмай яхшилик қилаверинг. Эрталар Оллоҳники.
Бирингизга минг берсин....
(Ҳаётий кундаликлардан)

Санобар Қулмирзаева.
@SanobarQulmirzayeva

2 months, 4 weeks ago
2 months, 4 weeks ago
6 months ago

ЗИННУРАЖОН
(Зиннура-жаннат нури эгаси)

Зиннуражон жаннатинг нурларини
Сочиб юбор бу дунёнинг юзига.
Англаб ҳаёт ҳикматин, сирларини
Қайтсин издан чиққанлар ўзига.

Зиннуражон сенинг ёруғ нурларинг
Йўлсизларга бўлсин йўл чироқ.
Кўрдим неча-неча қалби кўрларнинг,
Озорларидан тўлган бу юрак.

Дунёнинг исмини ёлғончи қўйиб,
Ёлғонларига тўлдирган, ўшалар.
Мен жим Худонинг пойига йиқилсам,
Йўқ бўлди деб, юрагимга ўт қалар.

Қилсинлар айт, ҳеч йўқ Оллоҳдан хаё
Керилади мангуликка амали бордай.
Кимни жаннатга етаклар кибр- хаво?
Дийдор борми,Оллоҳнинг дийдоридай?

Тарозисин бузиб қўйиб ҳаётнинг
Оғир қўйса улар  ўз хақиқатин.
Мен такрор-такрор ўқийвераман
Саводим етганича сабрнинг хатин.

Энг ўтли изтироб ва озорларни
Юрагимнинг туб-тубига кўмганман.
Нақдим етмас, нархсиз бозорларида
Фақат ўзим йиғлаб, ўзим кўнганман.

Йўқлаб келиб хув олис томонлардан
Ёритиб кетасан қоронғи кўнглимни.
Зиннуражон софлигингдан бериб тур
Токи ҳаётда топволгунча йўлимни.

Қайчи бўлмасин айт қариндошларнинг
Оқибатин  эшиклари ёпилмас.
Қирқилиб кетса агарда оқибат,
Қатра қадру, қийқим меҳри топилмас,

Зиннуражон жаннатинг нурларини
Сочиб юбор қора қалблар кўксига.
Сенинг поклигинг, беғуборлигинг
Ўхшайди  мусаффо осмон аксига.

Йўл кўрсатардан, йўл тўсар кўп
Дил тузатардан, дил бузар кўп.
Ёмонсан, ёмонсан десалар майли,
Ҳеч ўлмас ичимдаги яхшини ўп.

Яхши бўлмасада, яхши бўлгандим,
Дарёдилим қонларига қондилар.
Менку кимлигимни яхши билгандим,
Улар нега яхшиликдан тондилар?

Кўнглимда кўй чалмай қўяди ғамлар
Сен юрагимга лаб босган дамлар.
Сенинг меҳринг даво, сенинг меҳринг далда
Сен бор, билинмас унча мунча камлар.

Ҳикоячи кўпу, ҳимоячим йўқ
Юмшамайди тошқотган у кўнгиллар.
Кўзларингда гуллаб ётар гўзаллик,
Бўйларингга бўйтумор бўлсин йиллар.

Чўлда қолсанг ҳам, дўлда қолсанг ҳам
Қалбинг ерларда зор қолмасин экан.
Шу дунёсида узоқ ўлмай юрсам,
Қайтараман барин яхшилик билан.

Сен акамнинг қалби Нуридийдаси,
Қадамингдан келар баҳор нафаси.
Тошкентларга келиб тур тез-тез
Покланиб турсин қалбим ҳавоси.

Ким қўллагай ишониб  Хақпарастни?
Ким қўллагай ҳақсан деб, Халқпарастни?
Зиннуражон не қилай тоқатим йўқ
Тўрларда сийлашга сохта нокасни.

Таскин излаб яна қайтаман шеърга
Дуоларда кўз тикканман йўлингга.
Мени бу дардлар кўммасидан ерга,
Беркиниб олгим келар, сенинг қалбингга.

Зиннуражон жаннатинг нурларини,
Сочиб юбор Худосизлар йўлига...
Санобар Қулмирзаева
@SanobarQulmirzayeva

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 4 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @PV_REK

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 week, 1 day ago