Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

QURAMA24 I Salom, QISH❄️

Description
Мурожаат учун: @uzqurama24bot
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

3 months ago

*ОНАМ - ТОҒИМ У!

Баъзан...  Тамоғингга тиқилади сўз!
    Уни ё тил айтур...  Ёки айтар кўз...
    Манинг худойимдан ўтинчим-ёлғиз...
    "Онамни асрасин!  Онам-тоғим У!"

Баъзан тошлар отди-ёв палаҳмони,
    Бир сидра тўкилдим-теккан замони...
    Балогардон бўлди, онам-қалқоним!
    "Онам тўкилмасин! Онам-тоғим У!"

Мен-дуодан бутман!, юрибман яшаб,
    Яна қайта униб, қайтадан яшнаб.
    Фақат... Онам энди кетмасин ташлаб...
    "У узоқ яшасин! Она-жоним У!"

     Сочларига оқлар қўшган қори-ман!
     Юзларига ажин-тўрлар солдим ман...
     Суяб чарчамади, ҳаржлаб толдим ман!
     "Онам нурамасин! Онажоним У!"

Қани рози қилсам, ўтмай фурсатим,
    Бошимга кўтариб, қилсам ҳизматин...
    Минг битта ҳимматга-ожиз раҳматим!
    "Онам- омон бўлсин! Онам-тожим У!

Менинг Аллоҳимдан ёлғиз ўтинчим-
     "Онамни асрасин! Онажоним У!"***

Умму Зайнаб

@qurama24

3 months ago

Тадқиқот: Дам олиш кунларида узоқ вақт ухлаш соғлиқ учун фойдалидир.

Хитойлик олимлар ўзларининг сўнгги тадқиқотларида шундай хулосага келишди. Улар ҳафта охирида бир неча соат қўшимча уйқу юрак хуружи ёки инсульт эҳтимолини 63% га камайтиришини аниқладилар. Шунингдек, қўшимча уйқу семизлик ва депрессия хавфини олдини олади. Нормал уйқу вақти 6-10 соат.

@qurama24

3 months, 1 week ago

#ибрат

Буюклардан иқтибос

​​​​Инсон ақли нимани тасаввур қилиши ва ишониши мумкин бўлса, инсон унга эришиши мумкин.

© Наполеон Ҳилл

Тирик қоладиган турлар энг кучлиси ҳам, ақллиси ҳам эмас, балки ўзгаришларга энг таъсирчан турларгина тирик қолади.

© Чарлз Дарвин

Хато қилиш бошқа, уни тан олмаслик эса бошқа нарса.  Одамлар хатоларни кечиришади, чунки хатолар одатда ақл, ҳукм хатоларидир. Аммо одамлар қалбдаги хатоларни, ёмон ниятларни, мағрурлик билан биринчи хатони яширишни осонликча кечира олмайдилар.

© Стивен Р.Кове

@qurama24

3 months, 1 week ago

❗️Президент қарори (ПҚ-7, 09.01.2024й)

Ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади.

Камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади.

Ушбу тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан Ўзмиллийбанк томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун Бизнесни ривожлантириш банки томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб беришга рухсат берилади.

@qurama24

3 months, 1 week ago
***⚡️*****Биз қилмаган ишни руслар қилди: Россияда …

⚡️Биз қилмаган ишни руслар қилди: Россияда “UzAuto Motors” судга берилди. Фақат сифат сабаб эмас...

Челябинскдаги “Магнитогорск темир-пўлат заводи” “UzAuto Motors” компаниясини судга берди ва бу орқали салкам 100 минг доллар ундирмоқчи. Маълумотларга кўра, “UzAuto Motors” ушбу заводга металл маҳсулотлари учун қарздорлигини тўламагани сабабли ушбу воқеа юз бермоқда.

@qurama24

3 months, 1 week ago
*****⚡️******🕖*** Ўзбекистон ва Қозоғистон бир вақт …

*⚡️*🕖 Ўзбекистон ва Қозоғистон бир вақт зонасида бўлади, яъни соати вақтлари бир хил кўрсаткичда бўлади**.

1-мартдан Қозоғистон Ўзбекистон жойлашган UTC+5 вақт зонасига ўтади.

Қайд этилишича, ушбу қарор мамлакат аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларни бартараф этиш, шунингдек, географик, тиббий ва физиологик далилларга асосланиб қабул қилинган.

@qurama24

3 months, 3 weeks ago
[**#Инфографика**](?q=%23%D0%98%D0%BD%D1%84%D0%BE%D0%B3%D1%80%D0%B0%D1%84%D0%B8%D0%BA%D0%B0) [**#Ҳуқуқий\_саводхонлик**](?q=%23%D2%B2%D1%83%D2%9B%D1%83%D2%9B%D0%B8%D0%B9_%D1%81%D0%B0%D0%B2%D0%BE%D0%B4%D1%85%D0%BE%D0%BD%D0%BB%D0%B8%D0%BA)

#Инфографика #Ҳуқуқий_саводхонлик

*📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун*:

Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 майда қабул қилинган;

Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган;

6 боб, 35 моддадан иборат.

***🌐*** Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
@qurama24

3 months, 3 weeks ago
Ассаламу алайкум...

Ассаламу алайкум...

Ҳаёт — ёқимли  ифорли ишқ билан янги кунда уйғонмоқдир...
Озгина ризқ билан ҳам бахтли бўлишни уддалаш демакдир ҳаёт.

Бир пиёла чойда умрни кўрмоқ.
Чин дилдан, сохталиксиз кулмоқдир ҳаёт.
Бир гул япроғида дўстингни соғинмоқ.

Севгилингнинг чап кўксида ўлмоқдир ҳаёт.
Қуёшнинг пойида муз кўзни қамаштирар экан, парво қилмай меҳр тафтидан ёнмоқдир ҳаёт.

Ҳаётнинг яна бир кунига Уйғотганга ҳамду санолар, уйғонларга дуои саломлар бўлсин.
Гўзал амалларимиз ажри жаннату Фирдавслар билан мукофотлансин!
Намоз муҳаббати берсин, Роббим!
Шаърда хайрни кўра оладиган басират, мусибатда неъматни фарқлайдиган фаросат берсин, Роббим!

Қўлимизни, қалбимизни, онгу тафаккуримизни ва тилимизни Ўзи рози бўладиган сўзу амалларга машғул қилсин!

Хайрли тонг қадрдонлар...

@qurama24

3 months, 3 weeks ago
QURAMA24 I Salom, QISH❄️
5 months, 2 weeks ago

**Кимдир фикр юритишга қурби етмаса - у аҳмоқдир. Кимки фикр юритишни истамаса - у сўқирдир. Кимки фикр юритишга уринмаса - у қулдир!

©️ Эндрю Карнеги**

@qurama24

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago