🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
Президент таътилга чиқдиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz
«Метапневмовирус янги касаллик эмас. Ортиқча хавотирга ҳожат йўқ!» — ССВ
Сўнгги кунларда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб метапневмовирус инфекцияси авж олаётгани ҳамда ушбу хасталик COVID-19дан ҳам хавфлироқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Хўш, бу ахборотлар қанчалик асосли? Умуман, метапневмовирус ўзи қандай инфекция? У қайси белгилар билан намоён бўлади? Муолажа жараёни қандай кечади?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг ушбу саволларига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустам Икрамов жавоб берди:
— Метапневмовирус аввалдан маълум инфекция бўлиб, биринчи марта 2001 йилда аниқланган, — дейди мутахассис. — Касаллик асосан ҳаво-томчи йўли орқали ёки баъзи ҳолатларда ифлосланган юзалар билан алоқа натижасида юқади ҳамда тарқалади.
Мазкур вирус билан хасталаниш ҳолатлари дунёнинг барча минтақаларида ҳар йили қайд этилади.
Хусусан, қўшни Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарларда ҳам айни пайтда ўткир респиратор вирусли инфекциялар ва грипп билан касалланишнинг мавсумий ўсиши кузатилаётгани, шу жумладан 10 йиллардан буён мамлакатда метапневмовирус ҳам қайд этилаётгани таъкидланган.
Метапневмовируснинг куз-қиш даврида янада фаоллашуви кузатилади. Бу инфекция одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма белгилари билан, худди ўткир респиратор вирусли инфекциялар шаклида пайдо бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради.
Касалликни даволаш одатда симптоматик бўлиб, асосан уй шароитида беморнинг аҳволини енгиллаштиришга қаратилган муолажалар қўлланилади. Оғир ҳолатларда кислородли терапия ёки касалхонага ётқизиш талаб қилиниши мумкин.
Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратсиз тузалиб кетади.
Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Юртимизда уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келиняпти ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.
«Ўткир респиратор касалликларнинг бундай кўтарилиши даврида аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва одамлар гавжум жойларда, айниқса, касаллик белгилари яққол намоён бўлиб турган фуқаролар билан мулоқотни чеклашга чақирамиз!» — дейилади ССВ хабарида.
Агарда сен ҳам ақлли кишиларнинг сафида бўлгинг келса, ҳар куни бир марта, ё ҳафтада бир марта, ҳеч бўлмаса ойда бир марта ўзингга ўзинг ҳисоб бер!
© Абай
2025 йилнинг илк куни Наманганда нечта чақалоқ дунёга келди?
Янги йилнинг илк кунида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги тиббиёт маркази давлат муассасаси Наманган филиалида 6 нафар чақалоқ дунёга келди.
1 январдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар бўлади?
Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 январидан:
▪️Ўзбекистонда миллий вақт шкаласи жорий этилади.
▪️Цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
▪️Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади.
▪️Тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинади.
▪️«Меҳр дафтари» жамғармалари тугатилади.
▪️Электрон браслет «ишга тушади».
▪️Уйини термит «еган» фуқароларга бошқа уй-жой берилади.
▪️Томчилаб суғориш тизимини ўрнатганлик учун субсидия ажратилади.
2024 йил маданият, спорт, туризм ва медиа соҳаларида ютуқларга эришган бир гуруҳ фаоллар тақдирланди
Якунланаётган «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» вилоятимиз спортчилари, маданият ва туризм, айниқса, ОАВ соҳаси ходимлари учун ютуқларга бой йил бўлди.
Хусусан, спортчиларимиз томонидан Ўзбекистон чемпионати ва кубоги, Осиё ва жаҳон чемпионатлари, Париж-2024 паралимпия ўйинлари каби халқаро нуфузли мусобақаларда жами 2907 та медаль қўлга киритилди.
Айниқса, Париж-2024 паралимпия ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлган Толиббой Йўлдошев, Нурхон Қурбонова, Кумуш Ходжаевалар улашган ғалаба завқи ҳали-ҳануз тарқагани йўқ. Ана шундай муваффақиятлар маданият, туризм, ОАВ соҳаларида ҳам қайд этилди.
Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида ташкил этилган «Наманган ифтихори-2024» тақдирлаш маросимида 35 нафар фидойилар меҳнати алоҳида эътироф этилиб, махсус статуэтка ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида вилоят секторлари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, маданият, спорт, туризм ҳамда ОАВ соҳалари вакиллари иштирок этган тадбир байрамона кайфиятда давом этди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago