Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Санобар Меҳмоннинг *Ойдин битиклари*

Description
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман,
Севганимдан кейин бўлдим Санобар!..
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 month, 1 week ago

Аҳли Расул Муҳаммад:

Ўзи Ўзбекистонлик, аммо манимча, дунёдаги барча ҳозирги замон шоиралари маликаси -- жаҳоний-кайҳоний шоира САНОБАР МЕҲМОН шеъриятига чексиз ҳурматим ва ҳайратларим бўлсин!

🌺🌿🌸🌿🌷🍀

Санобар Меҳмон:

ТЎХТАМ
Еру-кўкнинг бўғзига гоҳ тиқилиблар кетди у,
Гоҳо вайрон бўлганим чоғ йиқилиблар кетди у,
БУТКУЛ СИҚИБ ҚЎЙДИ ШОДЛИК СИҚИЛИБЛАР КЕТДИ У-
Ичимдаги шу ғамни бир
яйратмасам бўлмайди,
Асли сайрон юрагимни
Сайратмасам бўлмайди.

Кўкдан ҳайрат, ердан ҳасрат қарзга олдим, ёронлар,
Худойимга йиғлай-йиғлай, арзга олдим, ёронлар,
НИМА ОЛСАМ КЎКСИМДАГИ ДАРЗГА ОЛДИМ ЁРОНЛАР-
Ичимдаги мунгимни бир яйратмасам бўлмайди.
Дилгинамга бу дунёни қаратмасам бўлмайди!
Ошиғликдай УНВОН берди, мансабига минг шукр, Тақдиримга битган маъсум матлабига минг шукр, ДИЛ ЙЎЛИДАЙ ШУ БИРГИНА МАЗҲАБИГА МИНГ ШУКР-
Шу мазҳабга содиқ ғамни яйратмасам бўлмайди,
Асли сайрон юрагимни сайратмасам бўлмайди!
Йўқотганим, илҳом билан зарларим қайтиб келди,
ПАРИЛАРИМ БИЛАН ТЎЗҒИН ПАРЛАРИМ ҚАЙТИБ КЕЛДИ,
Шу илҳомнинг париси бир баётлар айтиб келди-
Энди хаста дилгинамни яйратмасам бўлмайди,
ҒАМЛАРИМНИ ишқ тилида сайратмасам бўлмайди!!!

12ноябрь, 2013йил
@Sanobar_Mehmon_ijodi

1 month, 1 week ago

*Ошиғ бўлдим,панд берманг,
Чорам-асбобин тузинг.
Ишқ зор этганга зулм этманг-
Тараҳҳум  кўргузинг.....»
              Ҳазрат Навоий.  

«Юракка   қайтиш»

Қаранг,куз келмоқчи дилгир  боғларга,
Жами парвоналар шаъм топиб кетди.
Шу  қадим  тоғларда,сирли тоғларда-
Недир бўлиб ўтди.....
               не  бўлиб  ўтди....
(Фақат,Ишқ  абадий,Ҳайрат абадий ..)
Қаранг,юлдузларда эски  ҳаяжон,
Жами Ошиқларда янги  мафтунлик.
Мен эсам йиғладим:«Художон-
Менга бир кўнгил бир учқунлик!»....
(Фақат,юрагимга  ишорат бўлди...)
Ахир,ўткинчимиз фасллар каби,
Ахир,бор-йўғимиз  вақтга  асирлик.
Айтинг,нима эди кўнгил матлаби-
Айтинг,нима топдик шунга  арзирлик....
(Фақат,Ишқ хумори жонни ўртаюр....)
Ишқ нима,Ошиқнинг  ҳаёти айтсин.
Ишқ нима,юракдан-Ҳаққа борар йўл.
Парвонанинг куйган  қаноти айтсин-
Ишқсизлар индамай  тургани  маъқул.
Қадимдан то ҳозир эски бедорлик.
Аввалдан то бугун янги  хумморлик.
Эҳ,Ҳазрат Навоий,девона  бобом-
Бизнинг чекимизга тушди бу хорлик.
Ҳамон куймакдамиз,ёнмоқда жонлар.
Фано даштларида тентирайди руҳ.
Ёмон куймакдамиз кўпирди қонлар-
Бунчалар гўзалсан эй гўзал  андуҳ!!!
Сенга  мафтунлигим,Худога аён.
Сенга тутқунлигим Шоҳликдир-Қалам.
Сен борсан,бор бўлгин,мангу алъамон-
Навоийдан менга меърос қолган Ғам!....

Санобар Меҳмон

1 month, 1 week ago

САНОБАР МЕҲМОН
ЯНГИ шеърлардан
Шеър ёзаман,руҳимда ҳайрат
ШЕЪР ёзаман қалбимда видо.
Қувончимга бермасдан нисбат-
Изламасдан дардимга даъво.
Фузулийдан дарс олдим бу тун,
Ва Румийдан топдим муддао.
УМРИМ БЎЛДИ БИР ШЕЪРГА МАФТУН
Кўнглим бўлди нурга ошино.
«Очил»,-дедим,очилди гуллар,
«Сим-сим»,-десам дарз кетганда ер.
Момо Ернинг қонли кўксидан-
Сизиб чиқди сутдайин «Оқ шеър».
«Ғазал»келди,бағримни ўртаб
Оҳангида тишлаб «бармоғин»
Дордан баланд дордаги Машраб-
«Кимё»бўлди,Балхнинг тупроғи.
«Аналҳақ»-деб,Ҳақ топди қарор
«Ҳувалҳақ»дан бош тортса Халлож.
Ҳеч тўймадинг Ҳайратдан дунё-
Очкўзмисан,шунчалар Ҳаёт!!!
Менам келдим,мастона келдим
Ҳақ шаробин ичдимда келдим.
Соғланай -деб,девона келдим-
«Бир ёр савдосина душдимда галдим!!!»
Нетонг руҳнинг қат-қатларидан.
Сизиб келар ОРИФОНА шеър.
Шарҳлолмадим аҳволимни ҳеч
Шеърим уни ўзинг шарҳлаб бер!

1 month, 2 weeks ago

💧❤️
Олти ёки етти ёшли болакай нонуштада дадаси ва ойисига ялиниш оҳангида деди:
- "Дадажон, жоон дадажон менга ҳам велосипед олиб беринглааар, илтимоооос.. мени росса ҳам велосипед ҳайдагим келяпти ойижоон!"
Дадаси ўғлига деди:
- "Болажоним, Аллоҳдан сўра, берса албатта велосипедлик бўласан"
- "Қандай қилиб сўрасам, Аллоҳ менга велосипед беради?"
Шунда ойиси деди:
- "Қандай сўрасанг ҳам бу сени ишинг, сени ихтиёринг... Бироқ сен шундай сўрагинки, Аллоҳимга қалбингдан билдир, сен жуда жуда велосипед минишни хоҳлаётганингни."
Болакай кечгача ўйлаб, ўйини охирига етолмади. Уйқуга ётганда ҳам ўйлай бошлади:
"Мен нима қилсам Аллох менга велосипед беради?"
Бироқ миясига келган бир фикрдан кўзлари порлаб кетди. Тонгни сабрсизлик билан кутиб ухлаб қолди..
Эрта тонг. Адаси ва ойисини ишга кузатган болакай шошилиб китоблар жавонидан дафтар ва ручка олдида ёза бошлади:

"АЛЛОҲИМ, МЕНГА ВЕЛОСИПЕД БЕЕР!!! ЎРТОҚЛАРИМДЕК, МЕНИ РОССА ВЕЛОСИПЕД ХАЙДАГИМ КЕЛЯПТИ. АЛЛОХИИИМ ИЛТИМОООС.. ВЕЛОСИПЕД БЕРА ҚОЛ.!"

...Болакай кўп қаватли бинони юқори қаватида ўзи бувижони билан колар эди.
Ушбу сўзларни такрор ва такрор дафтарга ёза бошлади..
Сўнгра жажжи бармоқчалари билан дафтар варақларига битган дуосини алоҳида алоҳида қирқиб чиқди. Уйининг айвонидан у дуоларни учира бошлади..
Болакай ёзган дуоларини учирар экан ўйлар эди. "Аллохга албатта ёзган коғозчамдан биттаси етиб боради ва ўқийди. Кейин менга велосипед юборади."
Болакай эринмас эди. Ҳар кун шу аҳвол. Уйда дафтарлар тугаб битди. Аммо болакайда дуо ёзиш, уни учириш, Аллоҳдан велосипед сўраш, умид қилиш ҳисси ва иштиёқи ошса ошиб бордики асло сусаймади.
Орадан анча кунлар ўтди. Энди болакай коғоз ташвишини ҳам қила бошлади. Кеч уйқуга ётар экан болакай ўйлар эди:
-"Эртага қоғозни қаердан олсам экан-а? Аллоҳга ҳалигача етиб бормапти ёзганларим. Бир кун албатта етиб боради. Токи етиб боргунча ёзаман, мен жуда жуда хоҳлайман велосипед ҳайдашни" - деб ухлаб қолар эди..
Энди уйда газета ва журналлар ҳам болакайга ёрдамга келишди. Болакай асло чарчамасдан, зерикмасдан, аксинча умид ва иштиёқ билан қалб сўзларини коғозга тушириб учирар эди.

Бир куни эшик қўнғироғи жиринглади..
Болакайни юраги орзиқиб, бувисидан аввал чопқиллаб кўча эшик томон югурди.
Не кўз билан қарасаки 40 ёшлар атрофидаги амаки болакай орзу қилган велосипедни олиб келган эди..
Болакай шошилиб деди:
- "Сизни Аллох юбордими? Аллоҳ ўқибдида ёзган коғозчамни?"
- "Ҳа, болакай. Бу Аллоҳ учун сенга совға"..
Болакай хурсанд бўлиб велосипедни олар экан:
"Амаки, амаки Аллоҳга раҳмат деб қўйинг. Мен росса ҳам хурсандман амакижон"..
Шунда амаки ортига ўгирилиб кўзида ёши билан деди:
"Болажоним... Сен Аллоҳдан сўра, Аллоҳга айт!! Менга ҳам бир донагина сен каби фарзанд берсин".

1 month, 2 weeks ago

Ўз замонин рост этар қавми мардлар насликим,
Бу замон тилсимларин очмак ОМОНлар касбиким,
Эй Навоий қилма Жамшид-у,Фаридун васликим-
Ким,бу расвоийда жам аввалгиларга ўхшамас "
Чарх авзойи бу дам аввалгиларга ўхшамас,
Котиб-у,давру-рақам аввалгиларга ўхшамас....
Энди инсон қадри ҳам аввалгиларга ўхшамас"....
Ўша вақт айни шундай замон эди шоирим....
Навоий даврининг юксак ўлчамларидан олганда:
"Энди инсон қадри ҳам аввалгиларга ўхшамас " эди афсуски.....
Назаримда ,биз недир бир азиз нарсаларимизни келажакка олиб ўтолмаётгандаймиз..Янги авлодлар, ҳаттоки яхши авлодлар келаяпти, лекин недир азиз бир қадриятларимиз бор,биз шуни келажакка олиб ўтолмаётгандаймиз негадир.....
Шу исмсиз дардни ўйласам
юрагимни недир бир ғалати, аччиқ оғриқ симиллатади,бир азиз ва қайтарилмас не ситамким ўтмиш бўлиб қолаётган қадриятларимиз бор,шуни келажакка олиб ўтолмаётганимиз юрагимни эзади, аммо бу энди алоҳида бир мавзу.......
Санобар Меҳмон.
(7.02.2024-йил,"Дўрмон)

1 month, 2 weeks ago

яшайман....
Эҳтимолки,ўша ўта гизли аяш туйғуси сабабдир- Матназар Абдулҳакимнибориб кўрмаганимга ҳам ....
Шу гўзал шоирнинг тасаввуримдаги гўзал сиймоси лат ейишидан,ўзим билмаган ҳолимда ич-ичимдан чўчигандирман....
2002-йилларда Ўзбекистон адабиёти ва санъати газетасида иш бошлаган кунларимда раҳматлик,барча журналистларнинг Устози Маҳмуд Саъдий ҳазиллашиб:"Сизни кўпчилик жудаям ҳаяжони кўп шоира",-деб мақташаяпти, энди ҳаяжонни ақлнинг совуқ нигоҳлари билан қўрқитишни ўрганинг, журналистикада ҳаяжон кетмайди, дердилар.Дарҳақиқат,Устознинг меҳр ва рағбат аралаш пандларига ҳаётнинг ўзи дарҳол:"Лаббай",-деб жавоб берди, аста-секин ҳаяжонни юракнинг энг чуқур ерига яширишга ва ҳаётнинг совуқ пандини ўзлаштиришга имосиз ҳам мослаша бордим ва ўша йили газетага суҳбат қилиш учун раҳматлик Омон Матжоннинг олдиларига Навоий 30 да "Гулхан" журналида ишлардилар шекилли,суҳбат учун бордим....
Тасаввуримда шеърлари сабаб ,руҳи энг яқин танишимдан ҳам таниш бўлиб кетган шоирни аслан биринчи марта кўришим эди....
Маълум бир сабабларга кўра Омон Матжон ўша вақтларда жудаям руҳсиз, жудаям тушкун эди,менга тасаввуримда қадийм Хоразмнинг маънавий бир эгаси бўлиб шаклланиб қолган шоирни бу аҳволда кўриш жудаям юрагимга оғирлик қилди....
Неча бор кўзларимга қалқиб чиққан кўз ёшларимни яшириб, яхшиям ёз чилласининг қайноқ бир куни эди,кўз ёшларни ҳеч бўлмаганда тер артиш баҳонасида яширса бўладиган....Раҳматли, Омон Матжон ўша куни Ҳазрат Навоийнинг:
"Зулфинг очилиб орази дилжў била ўйнар,
Ҳинду бачае шўх дурур су била ўйнар",-деб бошланадиган ғазалини сел бўлиб шарҳ қилдилар ва ғазал ўқиш ва уни шарҳлаш асноси шоирнинг тушкун руҳи чекиниб,кайфияти кўтарилди.
Мен Устоз шоиримизга:
"Чарх авзойи бу дам аввалгиларга ўхшамасни "
эслатдим.
Устоз Омон Матжон қаламига мансуб,Шерали Жўраев томонидан авж пардаларда куйланган ва ҳамма замонларнинг шедевр таронаси бўлиб қоладиган "Аввалгиларга ўхшамас"ни ёд билишим Устознинг кўнглини жудаям кўтарди ва биз жудаям чиройли суҳбат қилдик,суҳбатни тугаллаб кўчага чиққач барибир тортинчоқлигимдан ўкиндим...
Нафақат,"Аввалгиларга ўхшамас, балким Омон Матжоннинг тўрттала китобини бус-бутун ёд билишимни айтолмаганимдан жудаям қаттиқ ўкиндим....
Ахир,кайфияти кўтарилиб,руҳи қанчалар яйрар эдия,нега ашаддий мухлиси эканимни,бу суҳбатга ҳам айнан шунинг учунгина келганимни Шоирнинг ўзига айтмадим, қанчалар кўнгли кўтарилар эдику",-деб ўзимни қанча койидим, лекин ўзимни ҳам яхши билар эдимки,қайтиб яна олдиларига кирсам ҳам барибир Омон Матжоннинг юзларига бу гапларни айтолмасдим, худди одамни унинг юзига мақташ бир хушомад қилган каби туюлар ва бу ҳолат мен учун ўта ўнғайсиз эдики,хуллас нима бўлганда ҳам, ҳозир ҳам ҳеч кимни юзига қараб мақтай олмайман.....
(Шахсан ҳозир ҳам дўстларим орасида ҳар куни ҳаққига йиғлаб дуо қиладиган Азиз одамларим бор, лекин афсуски,буни улар билмайдилар,мен буни уларга ҳеч қачон, ажабтовур феълим сабабидан айтолмайман, лекин уларга бўлган меҳримни дуо шаклида, муножот ҳолида Худойимга арзу-ниёз қиламан)
Ҳаттоки,суҳбат жараёнида ҳам жудаям қисиниб-қимтиниб,имкон қадар ҳаяжонсиз ва ақлли саволлар беришга ҳаракат қилганим эсимда.(Фақатгина,шеър ўқиганим "Аввалгиларга ўхшамас"ни ўқиганим бундан мустасно, чунки мен фақатгина шеър ўқигандагина эркинман,шеър ўқигандагина ўзимни руҳимнинг озодлигига топшираман,ёхуд ўқилаётган шеърнинг ўзи озодлик истаб менинг ихтиёримдан буткул чиқиб кетади)....
Кейин қайтиб ўн йиллар ўзим ҳам ижоддан чекиниш қилганим учун,Шоирни қайтиб бошқа кўрмадим....
Аммо, кўз олдимда ўша кўрганим Навоий ғазалини ўт-оловли саратоннинг кунида ўт-олов бўлиб шарҳлаган Омон Матжоннинг сиймоси қолиб кетди....
Назаримда,Навоийнинг руҳи бир сония ўзининг кўкларидан тушиб келиб Омон Матжонни ҳам ўзининг осмонларига олиб чиққандай эди гўёки:
"Сўкмак,ўтганлар ишин нотавонлар расмиким,

3 months, 2 weeks ago

*Кўкрагимдир субҳнинг пироҳанидин чокроқ,
Кипригим шабнам тўкилган сабзадин намнокроқ. *

Ҳазрат Алишер Навоий ушбу икки мисра шеърни бир гадонинг оғзидан эшитиб қолиб, унинг барча тилакларини бажо айлаб шу "шоҳ байт"ни ўзининг харид мулки қилиб олади ва кейинчалик мукаммал ғазал ҳолига келтиради.
Хўш, ғазал мулкининг султони бўлмиш Алишер Навоийни шу "бегона" байтни сотиб олишга нима мажбур қилган эди?
Биринчидан, халқ яратган ноёб шеърий мисраларни унутилиб йўқ бўлиб кетишдан сақлаб қолиш бўлса, иккинчидан ва энг асосийси, ҳазрат Алишер Навоий бу байтда ўз қалбини, ўз руҳий аҳволи ва оламини, бир сўз билан айтганда, ўзини топган эди. Шунинг учун у бир бегона гадонинг қўлидан ўзини ўзи сотиб олган эди!
Дарвоқе, биз ҳам ҳамиша ўзимизни ўзимиз сотиб олсаккина бегоналарнинг мулкига айланиб қолмаймиз...

@AhliOgoh

3 months, 2 weeks ago
3 months, 2 weeks ago

Ва ниҳоят кечикиб етиб келган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилаяпман.....
Суҳбат ўзи кечикиб етиб келди.....
Мен ўзим ҳам яна уни бир ҳафта хижолат бўлиббббб ушлаб турдим....
Суҳбат ўтган ҳафта якшанба куни етиб келган эди аслида
Ҳали қўярман ",-деб хижолат бўлиб пайсалга солиб ўтирсам, қарасам бошқа ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди 😘
Э,мен ҳам қўйсам қўя қолай",-дедимда ўргулай Сизлардан ❤️
Албатта кўринг аммо 😅

3 months, 2 weeks ago
ХУЛОСА.

ХУЛОСА.
Мен қаён кетай эй дил,
Ишора қилмаганда.
Ҳоки-туроб,обу-гил-
Шарора қилмаганда.
Хор бўлармидим,шунча,
Зор бўлармидим шунча
Агар манга бир боқиб-
Дилпора қилмаганда
Боқмас эдимку асло,
Йўқ эрди мундоғ бало.
Балокаш ёрга Иссиқ-
Ситора
қилмаганда.
Не келарди қўлимдан,
Ишқ эргашар йўлимдан.
Ўртамизга ўлимдан-
Канора қилмаганда.
Нарзингни бер қотил ишқ,
Эй басир ишқ,ботил ишқ.
Ёрни ёр қил,буткул ишқ -
Наззора қилмаганда.
Ман бир Сановбар эдим,
Ўт эдим,ахгар эдим.
Кел,мени қутқар дедим-
Ишқ чора қилмаганда.
Бир висол бўлса дердим,
Дил ишққа тўлса дердим.
ШОИР БЎЛАРМИ ЭРДИМ-
Оввора қилмаганда!....

Санобар Меҳмон

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago