Санобар Меҳмоннинг *Ойдин битиклари*

Description
Севмасимдан аввал Мажнун эдим ман,
Севганимдан кейин бўлдим Санобар!..
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago

3 weeks, 5 days ago

Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?

Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.

Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.

Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.

1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:

- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.

  1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

  2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

  3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;

  4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;

  5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга

ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.

- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.

Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.

Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

Сиз Азизларимга фейсбук уммонинига шўнғиб ушбу янгиликни топиб келдим ?❤️?

1 month ago

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади .

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин Азизларим!!!

1 month ago

Жувонмарг ғунчанинг ҳолин,тонг саҳар хордан сўранг,
Шайхи Санъон ишқини ул ташна зуннордан сўранг.
Сўрманг,ҳолимни айтмасман,ниҳон ичра ниҳон ўлдим,
Подишоҳ кўнглимга ул содиқ ғулом ёрдан сўранг.
Кўрганимдан буён кўрман,чашмининг офтобини-
Шунча офат кўз бўларму,афсуни паргордан сўранг.
Недин озурдавашдирсан,боқ-эй кетмоқда карвонинг,
Бу не ранждир?бу не ганждир?,-аждару-мордан сўранг.
Ғазал айтурга ҳолим йўқ,ҳеч жавобга саволим йўқ,
Ки қайдин,бунча тамкинлик-кўксимдаги зордан сўранг.
Халлож айтур:«Сен нечун Аналҳақ,-деб,хароб ўлдинг?»
Машраб айтар:«БУНИНГ СИРИН МЕНДАН ЭМАС,ДОРДАН СЎРАНГ!»
Санобарман,маъюс-мискин,аё дўстлар беринг таскин,
Мани кўнглимни ким олган,йўқдан сўранг,бордан сўранг.
         1999-йил,сентябрь.
Кунингиз хайрли бўлсин менинг азиз ва ғойибона дўстижонларим!

1 month, 1 week ago

деворларида менинг неччи йиллик соғинчларим яшаётган деворларга суяниб аччиқ-аччиқ йиғларканман,яна ўша ўзим ясаб олган эртак пардасининг анчагина қисми сўкилиб,орқасидан реал дунё мўралаб турганини кўрсамда, гарчанд у вақтда болалигим қолмаган ўзим ҳам қарийиб ўн олтига кириб қолган бўлсамда барибир эртагимнинг ичига қаттиқроқ беркиниб олиб,яшагим келар, ўзимни бу гўзал соғинч ва интизорлик руҳидан айиргим келмасди....
Гарчанд бир кун келиб бу эртак тугашини билсамда барибир шу гўзал туйғунинг ичида озгина бўлсада кўпроқ яшагим келарди.....
Аммо,ўша вайрона бўлиб қолган бувимнинг аввалги уйи ва мен учун чинакамига шоҳларнинг саройидан аъло, холаларимнинг меҳр тўла овози янграб,раҳматлик бобомнинг кўзойнак оша меҳр билан қарашларию,меҳрибон нигоҳлари қолиб кетган бу уйдан тоғаваччаларим излаб келиб,тоғам уришиб- жеркиб олиб кетарканлар ,кетаётиб энди бу эртак ҳам яримлаб, йўлнинг охири кўриниб қолганини тан олиб, юрагим бу жудолик аламидан аччиқ симиллаб кетиб борар эдим ....
Орадан кўўўўўўп йиллар ўтди ва ўша йиллар бир гал ўзи билан бувимни ҳам олиб кетди, лекин барибир бувимнинг уйи ва у ер билан боғлиқ ўзим яратиб олган эртакнинг сирли жилосини юрагимга яширганимча, албатта мен қачондир борсам яна ўша эртакка туша оламан ва яна ўша олам-олам меҳрларга чўма оламан, деган хом тасаввурларим билан яшашда давом этарканман, ўтган йили ўз-ўзидан шунақанги ўша кунларнинг,ўша кўчаларнинг,ўша томонларнинг ва ўша даврларнинг хумори тутиб,укам иккаламиз Тошкентдан Қашқадарёга йўлга тушдик,ёнимда ўғилчамни ҳам олволиб, худди ўша болалик чоғларимдагидек соғинчдан энтикиб,ўша замонларни ҳар нафасда эслаб ва ниҳоят манзилга етиб бордик, энди бувим йўқ ,бу ёлғончи дунёдан чин дунёга ўтиб кетганларига ўн беш йилдан ошган,бир вақтлари қаршимизга пешвоз чиқиб ,қучоғидан сираям қўйвормай бағрига босадиган холаларим ҳам бугун ўн-ўн бештадан невараларини овутиб чарчаган,невараларнинг йиғию-хархашалари анчайин зерикдирган бувилар бўлиб,ўзлари-ўзлари билан овора,ҳаммасидан ҳам бувим ўн беш йил аввал яшаган уй,бувим ўтирган айвон, ҳаттоки бувим ўтирган кўрпачалар турибди, лекин энди бу ерда мутлақо янги одамлар -бизнинг ўша бахтли болалигимизни тушида ҳам кўрмаган
тоғамнинг кенжа келинию, унинг болалари ўйнаб юрар ва бизга худди ойдан келган одамларга қарагандай ажабланиб қарашарди....
Мана ўша бувим ҳаммага дастурхон ёзиб ўтирадиган айвондаги сўри,отам Бухородан материалини олиб келиб,усталар чиройлик қилиб патолок қилиб,шифтларини ясатиб берган бувимнинг доимо дастурхонлар тузалиб турадиган намозхонаю-хос меҳмонхонаси,ҳамма-ҳаммаси бор жой-жойида турибди, лекин бувимнинг ўзи йўқ ва бувимни тушида ҳам кўрмаган янги алмашган авлод,эвара келинлар ва эваралар ўйнаб юрибди,ўша куни кечроқ борганимиз ва эски хотираларга кўмилиб аҳамият бермаганимиз учун билинмади,ётиб ухладик, аммо эртаси куни эрталаб тонгги нонуштадан сўнг -"алмашган авлод" тоғамнинг келини ва унинг нигоҳидаги:"Қачон кетасизлар энди!?!",-деган унсиз саволни мен қолиб ҳаттоки ўғил бола бўлган укам ҳам сўзсиз тушуниб қайтишга ҳозирлик кўрар эканмиз,ана энди ўша сирли эртакнинг буткул тугаганини ич-ичимдан тан олдим.....
Аслида,ҳар қандай ерда ҳам сени севадиганлар ва қадрлайдиганлар бўлсагина севинчдан эртаклар ярата олишинг мумкинлигини шунда тан олдим....
Бу ерларни мен учун чинакам меҳрга,адоқсиз соғинч ва бахтга тўлдирган бу бувимнинг меҳри, бувимнинг борлиги эканлигини ич-ичимдан англаб етдим....
Бундан ўн йиллар аввал холаваччамнинг тўйига борганимда ҳам мен учун меҳр ва соғинчга тўла бу қишлоқнинг бувимсиз ҳувиллаб қолганини ҳис қилиб жудаям қаттттттиқ изтироб чеккан бўлсам-да, барибир ўша ўзим яратган эртакнинг ичидан чиққим келмаган эди.....
Қачонки, ўтган йили қурбон ҳайитида бориб, бувимнинг уйи-ундаги алмашган авлодлар ва уларнинг бефарқ нигоҳлари зарбига урилгачгина эртак тугаганига амин бўлдим.....
Аслида ҳаёт жудаям шафқатсиз ва зерикарли,у фақатгина бизнинг ана шундай сирли эртакларимиз билан гўзалдир Азизларим.......

1 month, 1 week ago

#Қорли кечинма Негадир,қайта-қайта ўқиб бўғзимга йиғи тиқилди,тиқилаверди,менинг ҳам худди барча болаларда бўлгани каби бувимнинг уйлари билан боғлиқ меҳр ва соғинчга лиммо-лим, эртакка ўхшаган болалигим бор эди, онамнинг оналари- бувимни шунақанги соғинар эдимки....
Бувимнинг уйлари....
Ва ташқарида қишда қандай бўлишини билмайман (чунки, бувимнинг уйларига ҳеч қачон қишда бормаганман, фақатгина ёзги каникулда борганмиз ва у кунлар мен учун шу қадар тансиқ,шу қадар азиз эдики,ҳалигача бирор сониясини унутганим йўқ асло)
Ёзда ҳамиша бувимнинг уйлари ёнида бир узун,мошина ўтмайдиган, фақатгина куркалар ва товуқлар боқиладиган узззун ;сув босгани учун доимий ботқоқ йўл ва у ерга куркаларини ҳайдагани чиққан аксарият ҳолда кампирлар, ҳамда болалар юрадиган кўлмак ва ботқоқли йўл ва ундан таралиб турадиган намхуш ва бир ғаройиб болалик туйғуларига қоришган ҳид..
Шу ҳамиша сув бўлгани учун доимий ям-яшил сув ўтлари ва атрофида ернинг бир нуқтаси ҳам кўринмай атрофни қоплаган кўм-кўк ажриқлар,ҳамда ажриқ, турли-туман сув ўтлари ва пахса деворларнинг ҳиди қоришган ўзига хос жудаям ғаройиб, ҳеч қаерда топилмас, чунки ўша тансиқ ҳидни ҳалигача ҳеч қаердан топа олмадим асло,ҳид тараладиган тунги шамоллар ва бу ботқоқ йўлнинг абадий бекаю-бекачлари қурбақаларнинг тунги қуриллашлари,ҳамон шу сув ўтлари,ўша шовқинли йўлнинг юрагимга чизган беғубор ҳидини қаттттттиқ соғинаман биродарлар.....
Ёзги каникулда онам бизни автобусда олиб борардилар Қашқадарёга, бувимнинг уйларига;автобус ойнасидан киприк қоқмай йўлга қараб кетардим,Қоровулбозордан ўтиб,автобус Муборакка яқинлашгач манзара ўзгарар, Бухоронинг оқ бўз рангидаги шўр тупроғи,қизил тупроққа алмашинар ва ўша сониядан мендаги энтикиш ҳам зиёда бўлиб,янаям қизғин тус олар,автобуснинг Қаршига етишини минут санаб кутар, Қаршига етгач яна бошқа транспортга ўтириб бувимнинг уйларига кетар эдик, қачонки бувимнинг қишлоқларига етгач кўчада учраган,бошига желак ёпинган ҳар қандай кампирга, ҳаттоки кўча -куйда эркин юрган куркаю-товуқларга ҳам шунақанги меҳр билан тикилар ,соғинчга лиммо-лим тўлиб-тошган кичкина юрагимда
уларнинг ҳаммасига улкан бир муҳаббат ва интиқлик, беқиёс бир ташналик бор эди.
Шу сабаб бошига желак ёпган барча кампирлар кўзимга худди ўзимнинг момомдай кўринар,холаларимнинг барча дугоналарини ҳам холам деб ўйлаб, бизни келди деб эшитиб киришса жон дилим билан уларга пешвоз чиқиб,қучоқлашиб кўришар эдим.....
Менинг бувим,менинг бобом,менинг орастаю-саришта холаларим ва барча қариндошларимиз яшайдиган бу мўъжазгина юртда ғам-ташвиш,қайғу-жудолик деган тушунчанинг ўзи йўқ,бу ерда ҳамма бахтли,ҳамма бахтиёр,ҳамма озод-у,ҳамма ёқ сариштаю-обод ва ҳамма бизни худди менга ўхшаб бутун йил бўйи соғинадию ,биз келсак қучоқ очиб кўришиб бизга ўхшаб яйраб ўзига сиғмайди, деган хом ва осмоний тасаввурларимда шу қадар бахтли эдимки,секин-секин улғаяр эканман, тасаввур ҳам секин -секин емирилиб, унинг ортидан аччиқ ҳаётнинг ҳақиқий қиёфаси намоён бўла бошлади,энг аввало олтинчи синфга ўтган йилим бобом автоҳалокат туфайли оламдан ўтиб,у афсонавий оламда ҳам ўлим борлигини тан олиб,бир ёмон сескандим, лекин бари-бир ўзим яратиб ,ичига яхшилаб беркиниб олганим бу эртакдан чиққим келмади, кейин саккизинчи синфда ўқиётган вақтим бувимнинг ўша кўлмак ва сув ўтлари қуршовида худди эртаклардаги афсонавий саодат оролини эслатувчи каттакон дарвозали, атрофи эса пастгина пахса деворлар билан қопланган, ёзнинг салқин тунги шабадаси эсганда биз ухлаб ётган каровотнинг ва тоғам ухлайдиган лойсупанинг атрофига холаларим гир айлантириб эккан райҳонларнинг ҳиди тутиб кетадиган файзли ҳовлисини каналнинг суви тошиб келиб сув босиб,бувим ва тоғам у кўчадан ўта-ўта узоқларга; деярли сув чиқмайдиган тақир дашт ерга уй қуриб кўчиб кетишганида ва ўша даштдаги янги уйларига борганимда ва бу янги уй менинг эски тасаввуримдаги ўша сув ўтлари ўсган кўлмакдаги бахт ва соғинч ҳидларини таратмагани учун, бувимнинг ўша бобом ва бугунги кунда барчалари узатилиб кетган холаларим яшаган аввалги уйларини соғиниб кечаси ҳеч кимга сездирмай қочиб кетиб,томлари очилиб,узуқ-юлуқ хароба бўлиб қолган, аммо

3 months, 3 weeks ago

Дилбарим..

Оҳумидинг ёбонимда сув излаган,
Ёҳумидинг томонимда лаб излаган,
Даллигина жаҳонимда
Сийму зарим: —
Ай, Дилбарим…

Чашмамидинг тошлар узра тўкиласан,
Уфқмидинг қуёш кетгач йиқиласан,
Ямоқ тушган ҳаётимда
Сен чеварим:
—    Ай, Дилбарим…

Бий далада қуюн ила сочилдинг-а,
Ўртасида явшан ила очилдинг-а,
Юрагимга қадаб қўйган
Оқ гавҳарим:
—    Ай, Дилбарим…

Кошкийди, то қиёмат биз ёнма-ён,
Кошкийди, то қиёмат биз жонма-жон,
Гулхан ёқиб узун туннинг этагида
Билагимиз тилиб қўйсак уст-устига.
То қиёмат
Зикр айтсам,
Моҳпайкарим,
То қиёмат зикр айтсам, моҳпайкарим:
—    Ай, Дилбарим…
Абдували Қутбиддин.

3 months, 3 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

"Фаслият" достонимнинг
"Кузнинг суратига чизгилар"
бобидан.Куз асли саргармок
Фурсати эмас.
Куз бу Яратганнинг сулим
Далдаси...

муаллиф.
САНОБАР
МЕХМОН.

3 months, 3 weeks ago

Жудаям гўзал ижро бўлибди.
Абдуллоҳ биродаримиз овозларидаги сўфиёна таслимият ижрони юракнинг энг чуқур ерига қадар кириб бориб шеърни руҳингизга севдирар экан!
Аллоҳ биродаримизнинг ишқларини зиёда қилсин!

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

?Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

?Реклама: @Nurov_N1

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 day, 3 hours ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 7 months ago